xix асрнинг i-ярмида рус санъати

DOC 38.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404476142_53727.doc xix асрнинг i-ярмида рус санъати режа: 1. талабаларни шу давр рус санъати билан тўлиқ таништириш. 2. россияга европадан кириб келган оқимлар ва унинг йирик вакиллари билан таништирш. рус санъатининг кейинги ривожланиши xviii аср бошларидаги пётр i реформалари билан узвий боғлиқдир. пётр i рус санъати ва маданиятини кўтариш учун ҳақиқий жонбозлик кўрсатди. шу даврда пётр i петербург шаҳрига асос солди. шаҳар қурилиши учун чеккадан кўплаб меъмор, қурувчи-инженерлар, рассомлар жалб этилди. шу билан бирга миллий санъаткорларни тайёрлаш муҳим вазифалар қаторига қўйилди. қобилиятли рус ёшлари чет элларга ўқишга юборилди, уларга шахсий ҳомийлик қилинди. бу эса рус бадиий мактабининг ривожланишига самарали таъсир кўрсатди. бу даврда етакчи ўринни меъморчилик санъати эгаллади. унинг тур ва жанрлари кенгайди, янги типлари, жумладан театр, кутубхона, саройлар, ўқув даргоҳлари, майдон ва боғ-парклар вужудга келди. ҳайкалтарошлик борасида катта ютуқларга эришилди. бу ўринда пётр i га ўрнатган ёдгорлик, “мис чавандоз”, в.козловскийнинг “самсон”, а.суворов ҳайкали ф.и.шубиннинг портретлари, мартоснинг “минин ва пожарский” ҳайкалларини …
2
иги билан ҳамон кишиларга эстетик ва маънавий озуқа бахш этиб келмоқда. xix аср рус санъати тараққиётидаги дастлабки босқич бевосита 1812 йил ватан уруши билан боғлиқдир. урушнинг рус халқи учун ғалаба билан тугалланиши миллий ғурурнинг ўсиши, инсонга нисбатан янги муносабат, ҳурмат билан қарашнинг пайдо бўлишига олиб келди, ҳамон ҳукм сураётган крепостной тузумининг жамият тараққиётига тўсиқ эканлигини аниқроқ кўрсатиб берди. россиянинг илғор кишилари бу тузумнинг бекор қилинишини талаб қилиб, чор самодержавиясига қарши кураш бошладилар. бу кураш бўлиб ўтган декабристлар қўзғолонида яққол намоён бўлди. ижтимоий ҳаётдаги кайфиятлар санъат ва адабиётга ўз таъсирини ўтказа бошлади. санъаткорлар инсон қадр-қимматини улуғловчи асарлар яратишга алоҳида эътибор бера бошладилар. инсоний бурч, ватанпарварлик мавзуларида асарлар яратдилар. санъаткорлар ўз асарларида оммани тарбиялаш, улар орасида маърифат тарқатишга ҳаракат қилдилар. бу даврнинг илғор вакиллари портрет устаси о.а.кипренский, в.а.тропинин, а.г.венициановлар эди. улар ҳаётни жон дили билан севувчи инсон образларини яратдилар; ҳаётни тўлақонли тасвирлаб, инсон ва табиат уйғунлигини куйладилар. инсонларнинг меҳнатсеварлигини, ички гўзаллигини унинг …
3
ридан яққол кўринади. брюллов олийжанобликни, инсонийликни улуғлайди, инсон манфаатини шахсий манфаатдан юқори қўяди. а.ивановнинг “исонинг халққа кўриниши” асари диний мавзуда орқали бўлса ҳам, рассомнинг халқ ҳаёти масалалари тўғрисидаги фикр-ўйлари унда етакчи ўринни эгаллайди ва натижада асар давр мазмуни ва кайфиятини акс эттирувчи реалистик асар даражасига кўтарилади. халқнинг ҳақиқатга, озодликка бўлган интилиши ва ички кечинмалари бу асар мазмунини ташкил этади. рус рангтасвирида яратилган бу асарлар кейинги рассомлар томонидан яна ривожлантирилди, мавзулари кенгайтирилди. адабиётлар: 1. ильина «история русского искусства», м. 1979 й. (34-76) 2. а.д.чегодеев, м.в.алпатов «всемирная история искусства», т-4 м.1949 3. м.в.алпатов «русское искусство xviii-xix веков». м. 1958 й. т-2 (22-45)
4
xix асрнинг i-ярмида рус санъати - Page 4
5
xix асрнинг i-ярмида рус санъати - Page 5

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "xix асрнинг i-ярмида рус санъати"

1404476142_53727.doc xix асрнинг i-ярмида рус санъати режа: 1. талабаларни шу давр рус санъати билан тўлиқ таништириш. 2. россияга европадан кириб келган оқимлар ва унинг йирик вакиллари билан таништирш. рус санъатининг кейинги ривожланиши xviii аср бошларидаги пётр i реформалари билан узвий боғлиқдир. пётр i рус санъати ва маданиятини кўтариш учун ҳақиқий жонбозлик кўрсатди. шу даврда пётр i петербург шаҳрига асос солди. шаҳар қурилиши учун чеккадан кўплаб меъмор, қурувчи-инженерлар, рассомлар жалб этилди. шу билан бирга миллий санъаткорларни тайёрлаш муҳим вазифалар қаторига қўйилди. қобилиятли рус ёшлари чет элларга ўқишга юборилди, уларга шахсий ҳомийлик қилинди. бу эса рус бадиий мактабининг ривожланишига самарали таъсир кўрсатди. бу даврда етакчи ўринни меъморчилик санъати эгаллади. ...

DOC format, 38.0 KB. To download "xix асрнинг i-ярмида рус санъати", click the Telegram button on the left.