xix asrning ikkinchi yarmida rossiyada sanoat to'ntarilishi

PDF 46 sahifa 573,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 46
ўзбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги битирув малакавий иши xix асрнинг иккинчи ярмида россияда саноат тўнтарилиши мундарижа. 1. боб. xix асрнинг 50 йилларида россияда саноат тўнтарилишининг бошланиши ва унинг дастлабки шарт-шароитлари. 1.1. россия империясида саноат инқилобининг дастлабки шарт- шароитлари. 1.2 тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ялпи машиналаштиришга ўтиш ва оғир саноатни техник жиҳатдан тартибини ўзгартиришни кучайтириш. 2. боб. xix асрнинг 60-70 йилларида саноат тўнтарилиши ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари ва xix асрнинг 80-90 йилларида унинг ниҳоясига етиши. 2.1. транспорт инқилоби муаммолари. 2.2. тўқимачилик фабрика саноатининг мустаҳкамланиши ва оғир саноат қайта қурилиши муаммолари. хулоса фойдаланилган адабиёт ва манбалар рўйхати. кириш. мавзунинг долзарблиги. маълумки, xix асрнинг ўрталаларида россия империяси ўрта осиёни ва шу жумладан ҳозирги ўзбекистон республикаси ҳудудига кирувчи ерларни истило қилди. аммо бу истилолар шунчаки сиёсий ва ҳарбий ҳаракатлар бўлибгина қолмасдан, мазкур истилоларнинг асл туб моҳияти, иқтисодий мақсадларни кўзлаб амалга оширилган ҳаракатлар эди 1 . айнан xix асрнинг ўрталаларида россия империясининг …
2 / 46
қилобининг бориши ва унинг натижаларини ўрганиш мазкур тадқиқот ишининг асосий мақсади ҳисобланади. юқорида кўрсатилган мақсадлардан келиб чиқиб, қуйидаги вазифаларни ифодалаб бериш: - xix асрда россияда саноат инқилобининг асосий дастлабки шарт- шароитларини ўрганиш; - тўқимачилик ишлаб чиқарилишида ялпи машиналаштириш жараёни қандай амалга оширилганлигини кўриб чиқиш; - оғир саноатда техник тартибни қайта ўзгартиришни кучайтириш жараёнларини ёритиб бериш; - транспорт инқилоби муаммоларини аниқлаш; - тўқимачилик фабрика-саноати кучайиши қай тартибда амалга оширилганлигини тадқиқ қилиш; - оғир саноатни қайта ўзгартиришда қандай муаммоларга дуч келганлигини кўриб чиқиш. 1 о экономических предпосылках завоевания средней азии в частности см.: халфин н.а. политика россии в средней азии (1857-1868). м., 1960. 2 каримов и. а. тарихий хотирасиз келажак йўқ // каримов и. а. асарлар. т.: ўзбекистон, 1999. т. vii. с. 140. тадқиқотнинг объекти ва предмети. xix асрда россияда саноат инқилоби мазкур тадқиқотнинг объекти ҳисобланади. xix асрда россия саноатининг турли тармоқларида машиналаштиришнинг объектив қонуниятларга асосланганлиги ва унинг бориши тадқиқотнинг предмети ҳисобланади. …
3 / 46
тнинг жўғрофий чегарасини қамраб олади. тадқиқотнинг тузилиши ва ҳажми. мазкур битирув малакавий иши кириш, иккита боб, тўртта параграф, хулоса, фойдаланилган адабиётлар ва манбалар рўйхатидан ташкил топган. 1. боб xix асрнинг 50 йилларида россияда саноат тўнтарилишининг бошланиши ва унинг дастлабки шарт-шароитлари. 1.1. россия империясида саноат инқилобининг дастлабки шарт-шароитлари. саноат инқилоби xviii асрнинг охирги чорагида англияда бошланди ва xix асрнинг биринчи ярмида ғарбий европа ва америка мамлакатларининг барча ҳудудларини эгаллаб, кенг хусусият касб эта бошлади. россияда бу тарихий даврда янги капиталистик муносабатларнинг етилиши кучайиб борди. мазкур жараёнлар ижтимоий меҳнат тақисмоти ва ички бозорнинг ўсиши, дастлабки сармоя тўпланишининг кучайиши натижасида ерсиз деҳқончилик саноатининг кенг кўламда ёйилиши, капиталистик мануфактураларнинг ривожланиши, савдо-саноат шаҳарлари ва қишлоқларининг ўсиши, халқаро савдо муносабатларининг мустаҳкамланиши каби чуқур сабаблар натижасида юзага келди. xix асрнинг биринчи ярмида россияда феодализм муносабатларининг парчаланиши ва капиталистик тузумнинг ривожланиши жараёни, мамлакатнинг ҳудудий кўлами бўйича турли-туман ижтимоий-иқтисодий шароитларни ва ижтимоий-сиёсий тузумнинг ўзига хос хусусиятларини юзага келтирган кескин …
4 / 46
ўз аксини топган, саноат ва деҳқончилик ҳудудларининг аниқ чегараланиши, соҳа бўйича ишлаб чиқаришни махсуслаштириш, аҳоли ишбилармонлигининг кучайиши ва саноат шаҳарларнинг ўсиши билан боғлиқ бўлган ижтимоий меҳнат тақсимотининг 3 хромов н. а. экономическое развитие россии в xix – xx веках (1800 - 1917). м., 1950. с. 15. 4 барышников м. н. история делового мира россии. м., 1994. с. 27. ривожланиши ички бозорнинг ривожланиши ва кенгайишининг энг муҳим омилларидан бири бўлди. ижтимоий меҳнат тақсимотининг ривожланиши ҳудудий меҳнат тақсимотининг ўсишида аниқ ифодаланди. бу меҳнат унумдорлигининг ўсишига сабаб бўлган саноат ва қишлоқ хўжалиги доирасида ҳудудлараро махсуслаштиришнинг чуқурлашувида ўз аксини топди. охир-оқибат эса, россия халқ хўжалигининг барча етакчи соҳаларида маҳсулот ишлаб чиқариш қобилиятининг кучайишига ва бу жараёнлар натижасида товар ишлаб чиқариш улуши ортиб, бутун россия ички бозори ҳажмининг ошишига олиб келди. ўз навбатида ягона ички бозорнинг ташкил топиши мамлакатнинг иқтисодий потенциалини ошириш учун унинг моддий ва табиий ресурсларини муваффақиятли сафарбар қилишга ёрдам берди. ижтимоий меҳнат …
5 / 46
ишлоқ хўжалиги маҳсулотларига эҳтиёжи тобора ортиб борди. товар ишлаб чиқаришнинг ривожланиши ислоҳатгача бўлган россияни дунё капиталистик бозори тизимига янада кўпроқ жалб қилди. мамлакат иқтисодиёти учун ташқи савдо янги мазмун ва моҳият касб эта бошлади. ғалла россия экспортининг асосий тармоғини ташкил қила бошлади. xix аср ўрталарига келиб россия европа бозорига ғалла етказиб берувчи асосий таъминотчилардан бири бўлди. айниқса 1846 йилда англияда инглиз бозорига ғалла олиб киришни таъқиқловчи, ғаллага оид қонунлар бекор қилиганидан кейин, россиядан ғалла экспорти шиддат билан ўсди 7 . 5 бовыкин в.и. формирование финансового капитала в россии: конец xix - 1908 г. м., 1984. с. 29-30. 6 проблемы социально-экономической истории россии. м., 1971. с. 48-49. 7 вопросы истории россии xix – начала xx века. межвузовский сборник. л., 1983. с. 126-128. деҳқонлар меҳнатини яна ва яна чексиз эксплуатация қилишнинг ҳаддан ташқари кучайиши катта ер хўжалиги кирими ўсишининг асосий манбаи бўлди. қора тупроқ ҳудуди катта ер эгалари деҳқонларнинг экин экиладиган ер …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 46 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"xix asrning ikkinchi yarmida rossiyada sanoat to'ntarilishi" haqida

ўзбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги битирув малакавий иши xix асрнинг иккинчи ярмида россияда саноат тўнтарилиши мундарижа. 1. боб. xix асрнинг 50 йилларида россияда саноат тўнтарилишининг бошланиши ва унинг дастлабки шарт-шароитлари. 1.1. россия империясида саноат инқилобининг дастлабки шарт- шароитлари. 1.2 тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ялпи машиналаштиришга ўтиш ва оғир саноатни техник жиҳатдан тартибини ўзгартиришни кучайтириш. 2. боб. xix асрнинг 60-70 йилларида саноат тўнтарилиши ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари ва xix асрнинг 80-90 йилларида унинг ниҳоясига етиши. 2.1. транспорт инқилоби муаммолари. 2.2. тўқимачилик фабрика саноатининг мустаҳкамланиши ва оғир саноат қайта қурилиши муаммолари. хулоса фойдаланилган адабиёт ва манбалар рўйхат...

Bu fayl PDF formatida 46 sahifadan iborat (573,3 KB). "xix asrning ikkinchi yarmida rossiyada sanoat to'ntarilishi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: xix asrning ikkinchi yarmida ro… PDF 46 sahifa Bepul yuklash Telegram