xix асрнинг охири xx асрнинг бошларидаги рус санъати

DOC 38,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404476274_53729.doc xix асрнинг охири xx асрнинг бошларидаги рус санъати режа: 1. талабаларни ушбу мавзу билан таништириш. 2. бу даврда янги кириб келган оқимлар ва уларнинг фарқини тушунтириш. бу давр тасвирий санъат тараққиёти ва характери бевосита рус революцион ҳаракати билан чамбарчас боғлиқдир. рассом ва ҳайкалтарошлар ўз ижодларида бевосита революцион демократлар в.г.белинский, н.г.чернишевский, н.а.добролюбовларнинг ғоявий-эстетик принципларига мурожаат қилдилар. санъаткорлар ўз ижодларида халқ ҳаётининг моҳиятини очиб беришга, халқнинг буюк қудратини куйлашга ҳаракат қилдилар. инсон ҳуқуқини паймол этувчиларга қарши исён кўтардилар, ижтимоий тузум кирдикорларини фош этдилар. санъатда содир бўлган бу хусусиятлар рангтасвирнинг маиший ва портрет жанрларида яққол намоён бўлди. бу соҳада етук, ғоявий пишиқ асарлар яратилди. санъатда содир бўлган бу йўналишларнинг равнақи бевосита хix асрнинг ii ярмида ташкил этилган “кўчма кўргазмалар биродарлиги” бирлашмасининг фаолияти билан боғлиқдир. унда машҳур рус танқидчиси в.а.стасов ҳамда санъат ҳомийси п.м.третьяковларнинг роли катта бўлди. “кўчма кўргазмалар биродарлиги” ўз теварагига илғор санъаткорларни бирлаштирди, халқ ҳаётини акс эттирадиган реалистик санъатни ривожлантириш ва …
2
тузум камчиликларини очиб ташлашга интилди. унинг бу интилишлари “учовлон”, “марҳумни кузатиш”, “чегарадаги майхона” каби қатор асарларида ўз ифодасини топган. xix асрнинг ii ярмидан бошлаб рус бадиий ҳаётида фаол иштирок эта бошлаган буюк рус рассоми и.е.репин ўзининг бутун умрини рус санъатининг равнақига бағишлади. репин тарихий, маиший ва портрет жанрларида самарали меҳнат қилган. унинг асарлари ўзининг чуқур психологизми, бадиий тилининг соддалиги ва тушунарлилиги ҳамда юксак профессионал маҳоратда ишланганлиги билан кишини ҳайратлантиради. у йирик, кўп фигурали асарлар яратди, “курск губерниясидаги юриш”, “запорожьеликлар мактуби”, “волгадаги бурлаклар”, “иван грозний ва унинг ўғли иван”, “кутмаган эдилар” каби буюк асар шулар жумласидандир. шу билан бирга у машҳур замондошларининг портретлари галереяисни ҳам яратиб қолдирди. булар ичида м.п.мусоргский, м.в.глинка, л.н.толстой, а.м.горький, в.в.стасов портретлари диққатга сазовордир. xix асрнинг иккинчи ярмида самарали ижод қилган в.м.васнецов ўз ижодида халқ достон ва эртаклардан олинган сюжетлар асосида асарлар яратди. унинг “паҳлавонлар”, “алёнушка”, “бўри минган шаҳзода”, “канизей подшо ҳузурида”, “уйқудаги малика”, “учар гилам” асарлари машҳурдир. …
3
ши тушунарли ва жонли талқин этилган. шу даврда яшаган и.и.шишкин, ф.а.васильев, в.д.поленов каби рассомлар ҳам рус манзара тасвири намуналарини яратиб қолдирдилар. шу даврда яшаб ижод этган йирик рус рассоми и.п.левитаннинг мавзуси ҳам рус табиатини куйлашга қаратилган. у ўз асарларида табиат гўзаллиги ва улуғворлигини кўрсатиш билан бирга, асарларида давр кишиларининг руҳи ифодалашга, ўзининг ҳаёт тўғрисидаги фалсафий фикрларини баён этишга ҳаракат қилди. унинг “владимирка”, “қабр устида”, “мангу сукунат” каби асарлари шулар жумласидандир. адабиётлар: 1. юон к.ф. «искусство» м. 1957. (3-9) 2. калминский ю.д. «искусство» м. 1957 й. (4-6)
4
xix асрнинг охири xx асрнинг бошларидаги рус санъати - Page 4
5
xix асрнинг охири xx асрнинг бошларидаги рус санъати - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"xix асрнинг охири xx асрнинг бошларидаги рус санъати" haqida

1404476274_53729.doc xix асрнинг охири xx асрнинг бошларидаги рус санъати режа: 1. талабаларни ушбу мавзу билан таништириш. 2. бу даврда янги кириб келган оқимлар ва уларнинг фарқини тушунтириш. бу давр тасвирий санъат тараққиёти ва характери бевосита рус революцион ҳаракати билан чамбарчас боғлиқдир. рассом ва ҳайкалтарошлар ўз ижодларида бевосита революцион демократлар в.г.белинский, н.г.чернишевский, н.а.добролюбовларнинг ғоявий-эстетик принципларига мурожаат қилдилар. санъаткорлар ўз ижодларида халқ ҳаётининг моҳиятини очиб беришга, халқнинг буюк қудратини куйлашга ҳаракат қилдилар. инсон ҳуқуқини паймол этувчиларга қарши исён кўтардилар, ижтимоий тузум кирдикорларини фош этдилар. санъатда содир бўлган бу хусусиятлар рангтасвирнинг маиший ва портрет жанрларида яққол намоён бўлди. бу со...

DOC format, 38,0 KB. "xix асрнинг охири xx асрнинг бошларидаги рус санъати"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.