xvii-xviii асрларда италия санъати

DOC 88.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404543086_54038.doc xvii-xviii асрларда италия санъати xvi аср ўрталарида франция ва испаниянинг италияни босиб олиш учун олиб борган ҳарбий ҳаракатлари испания ғалабаси билан тугади. италиянинг кўпгина шаҳарлари унинг тасарруфига ўтди. xvii асрда италия иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан тарқоқ мамлакат эди. бироқ ундаги хукмрон табақа вакиллари чет эл босқинчилари ҳомийлигида дабдабали ҳаёт кечириш, серҳашам, сержило бинолар, сарой ва қасрлар қуриш, тантанали карнаваллар ўтказиш орқали жамиятдаги камчиликларни яширишга интилдилар. улар давлат ҳамон аввалгидек қудратли, халқ тинч, озод ва шоду-хуррамликда ҳаёт кечирмоқда, деган фикрни уйғотишга ҳаракат қилдилар. санъат воситалари орқали ўз об рўларини оширишга интилдилар. улар черков бинолари, саройлар, шаҳардан ташқарида сержило ва серҳашам виллалар қурдилар. бу қурилишлар, айниқса, католицизм маркази бўлган ватиканда серҳашам бўлди. папа давлати ҳашам учун маблағни аямади. сиёсий жиҳатдан тарқоқ ва қарам, иқтисодий жиҳатдан қашшоқ италия хvii- xviii аср мобайнида европадаги муҳим марказ сифатида донг чиқарди. бу ерда шаклланган ва ривожланган кўплаб бадиий-услубий йўналишлар италиядан ташқарида ҳам шуҳрат қозонди. рим …
2
ввора, ёдгорлик ва зиналар шаҳар майдонлари бадиийлиги ва эмоционаллигини оширди. шаҳар ташқарисидаги қурилмаларда теварак-атроф рельефи ҳисобга олиниб, мажмуалар яратилди. тепалик ва сойликларга ҳайкалтарошлик ҳамда амалий санъат асарлари ўрнатилиб ягона меъморлик мажмуаси вужудга келтирилди. барокко меъморлигида бино олд томонига алоҳида эътибор берилади ва унинг декоратив жиҳатдан таъсирчан бўлиши ҳисобга одинади. римдаги дель жезу черкови барокко намунасидир. уни меъмор жакомо да виньола (1507-1573) бошлаган эди. унинг вафотидан кейин шогирди жакомо делла порта бу ишни тугатган. қўш плястр, валюта, фаввора ва бошқа қатор декоратив безаклар ва ҳажмлар бинонинг олд томонига ўзига хослик бахш этган. сан-карло черкови ҳам барокко услубининг ўзига хос жиҳатларини намоён этади. бу бинода ҳам юқоридагидек безаклар мавжуд. ярим айлана, овал, ярим устун ва рельефлар бино юзасидаги нур-соя ўйинини кучайтириб, унинг янада кўркам бўлишини таъминлаган. бу черков биноси муаллифи, барокко услубининг йирик намояндаси меъмор франческо борроминидир (1599-1667). у ўз ижодида декоратив безаклардан кенг фойдаланади. баъзида хатто меъёридан ошириб ҳам юборади. бу …
3
яратди ва безаш ишларида қатнашди. римдаги авлиё петр соборининг олдидаги катта майдон ва уни ўраб турган устунлар қатори бернинининг шоҳ асаридир. меъмор бу асари билан авлиё петр собори қурилишига якун ясади ш ягона йирик маҳобатли меъморлик мажмуасини яратди. xiv асрда қурила бошланган. уни қуришда модерн, браманте, микеланджело иштирок этишган. бернини ана шу машҳур ибодатхона олд томонида фаввора ва обелискли майдон яратиб, уни устунлар қатори билан улуғворлаштирди. натижада, собор кўринишидаги тантанаворлик ортди. бу майдондан ибодатхона яхлит ва улуғвор бўлиб кўринади. ибодатхонанинг икки томонидан томошабинга қараб келаётган устунлар қатори келувчиларни “гўё қучоғини очиб” (л.бернини) кутиб олаётгандек бўлади. майдон бадиий пластик-визуал ташкил этилиши, айниқса, эътиборга молик. майдон трапеция ва эллипсимон майдончалардан ташкил топган. бу икки майдончада идрок этилганда горизонтал текистликдаги трапеция ва эллипс гўё ва айлана бўлиб кўринади. бундан майдон ҳажми катталашаётгандек туюлади. бернини бундай услубдан ўз ижодида ватикандаги қирол саройи асосий зинасида ҳам фойдаланган. унинг орқа планидаги устунлар оралиғи ва зина кенглиги …
4
й ҳолати акс этган. “авлиё тереза жазаваси” композицияси ҳам таъсирчан. тереза vi асрда яшаган реал тарихий шахс бўлиб, у кейинчалик черков томонидан авлиёлар қаторига киритилган. ривоятларга кўра, тереза туш кўрганлиги ва тушида одам қиёфасидаги гўзал фаришта келиб, унинг юрагига олтин камон ўқ билан юрагидан урганида “оромли азоб” олганлигини ёзиб қолдирган. композицияда терезанинг туш кўраётган пайтида, фаришта уни олтин ўқ отмоқчи бўлиб турганлиги тасвирланган. бу композиция римдаги санта мария делла виктория черкови меҳробига ўрнатилганю бернини портрет санъатида ҳам новатор ижодкор эди. унинг портретларида тасвирланувчининг ҳарактери ниҳоятда таъсирчан ифода этилган. унинг портретларида тасвирланувчининг ҳарактери ниҳоятда таъсирчан ифода этилган. унинг яратган портретлари борокко услубида ишланган ҳайкалтарошлар учун тақлид мактаби вазифасини бажарган. бернини ўз ижодида борокко йўналишининг ўзига хос ҳамма хусусиятларини намоён этди. воқеликни реал талқин этиш, унинг декоратив жаҳатларини ҳис этиш бернини ишларига бетакрор жозиба баҳш этган. бернини яратган кардинал боргез ҳайкали барокко санъатининг юксак намунасидир. унда пластик тарзда айрим шаклларини бўрттириш ҳисобига …
5
солиштириш ва улар яратган канонларга ўхшашига асосланади. караважистлар ижодида эса реалистик жиҳат кучли бўлиб, улар натурани ўрганадилар. улар натуранинг туб моҳиятини аниқ кўрсатишга интиладилар. мифологик ва диний мавзуларни оддий халқ ҳаёти воқелигида, ундаги образларни эса оддий кундалик турмушида учрайдиган кишилар образига ўхшатишга ҳаракат қиладилар. нур, соя имкониятларидан унумли фойдаланиб, асарнинг эмоционал жиҳатини оширадилар. италия санъатида борокко услуби, айниқса, маҳобатли декоратив рангтасвирда сезиларли бўлди. сарой ва черков бинолари деворлари серҳаракат, кўп фигурали, мураккаб ракурсли ёрқин бўёқларда ишланган мифологик ва диний мавзудаги расмлар билан безатилди. айниқса, шипларга ишланган расмлар ўзининг ниҳоятда динамик ва ҳаяжонли композициялари билан кишини ҳайратлантиради. расмлардаги фазовий кенглик ва чексизлик, ундаги акс этган воқеалар асарга динамик ҳаракат бахш этади. пьетро да картона (1596-1669) ўз даврининг машҳур рассом ва меъморларидан биридир. унинг ижодида италияда рангтасиврига хос борокко намоён бўлган. унинг римдаги палацциоси шипига ишланган расмлари ниҳоятда таъсирчан ва сербезакдир. рассом ўз асарларида перспективанинг иллюзион имкониятлари ва фазовий кенглик, нур-соянинг кучидан …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "xvii-xviii асрларда италия санъати"

1404543086_54038.doc xvii-xviii асрларда италия санъати xvi аср ўрталарида франция ва испаниянинг италияни босиб олиш учун олиб борган ҳарбий ҳаракатлари испания ғалабаси билан тугади. италиянинг кўпгина шаҳарлари унинг тасарруфига ўтди. xvii асрда италия иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан тарқоқ мамлакат эди. бироқ ундаги хукмрон табақа вакиллари чет эл босқинчилари ҳомийлигида дабдабали ҳаёт кечириш, серҳашам, сержило бинолар, сарой ва қасрлар қуриш, тантанали карнаваллар ўтказиш орқали жамиятдаги камчиликларни яширишга интилдилар. улар давлат ҳамон аввалгидек қудратли, халқ тинч, озод ва шоду-хуррамликда ҳаёт кечирмоқда, деган фикрни уйғотишга ҳаракат қилдилар. санъат воситалари орқали ўз об рўларини оширишга интилдилар. улар черков бинолари, саройлар, шаҳардан ташқарида сержило ва серҳашам в...

DOC format, 88.5 KB. To download "xvii-xviii асрларда италия санъати", click the Telegram button on the left.