қадимги ва ўрта асрлардаги ўрта осиё санъати

DOC 122,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1354540155_40534.doc мавзу: қадимги ва ўрта асрлардаги ўрта осиё санъати www.arxiv.uz қадимги ва ўрта асрлардаги ўрта осиё санъати. 1. талабаларни ўзимизнинг туғилган юртимиз тарихи ва санъати билан таништириш. ўзбек санъати қадимий тарихга эга. ҳозирги ўзбекистон ҳудудида ибтидоий жамоа давридаёқ одамлар яшаган. улар яшаган манзиллардаги қоя суратлар, бронзадан ясалган турли хилдаги тақинчоқ, меҳнат ва уруш қуроллари ибтидоий жамоа даври кишисининг ҳаётини билишга ёрдам беради. бу сурат бирмунча жўн, содда бўлишига қарамай ибтидоий жамоа даври кишилари ҳаёти, уларнинг ёввойи ҳайвонларни ов қилаётган вақти ишонарли талқин этилган. чопиб бораётган ёввойи қўтос, шохли буқалар ва ниқоб остига яшириниб ҳужум қилаётган одамлар тасвири орқали ибтидоий жамоа даври рассоми шу ов манзарасидаги кучли ҳаракат ва ҳаёжонни усталик билан кўрсата олган. суратда, айниқса, ҳайвонлар тасвири ифодали чиққан. улардаги куч, эпчиллик ҳаётий талқин этилган. ўор деворларига ишланган суратлар ўзбекистонда, жумладан бойсун ва термез туманлари, самарқанд, тошкент, жиззах, хоразм, фарғона туманларидан археологлар томонидан кўплаб топилган. бу суратларнинг нигатикаси жуда чегараланган. …
2
улдорлик даврида ҳам ўрта осиёда санъатга қизиқиш кучли бўлган. бойларнинг уйи, ибодатхона деворлари суратлар, нақшлар билан безатилган. эрамизнинг бошларига келиб, иқтисодий жиҳатдан бир мунча илгари силжиш юз бера бошлади, шаҳарлар қурилиши жонланди. бу давр санъатида грек санъатининг таъсири борлиги сезилади. ҳайкалтарошлик санъати кенг тарқалди. бундай ҳайкалчалар сўғд, хоразмдаги шаҳарчалардан кўплаб топилган. шу билан бирга будда ва унинг шогирдлари тасвири жуда кўп учрайди. хоразмда топилган ёдгорликлар, айниқса тупроққалъадан (iii-iv аср) қўлга киритилган ҳайвон ва деворий расмлар қадимги ўзбек санъатини билишда муҳим далилий материал бўлиб хизмат қилади. vi-viii асрлар халқ санъати, маданият тарихида кўтарилиш даври бўлди. бу асрларда кўплаб йирик монументал иншоотлар, ҳашаматли бинолар қурилди. варахша (бухоро вил.), афросиёб (самарқанд вил.)даги сарой қолдиқлари, уларнинг деворларига ишланган суратлар яратилган ҳайкаллар юксак маҳорат билан ишланганлиги ҳозир ҳам кишини ҳайратга солади. абу райҳон беруний, муҳамад ал хоразмий, абу али ибн сино, ал фаробий яшаган вақтлар ҳам бизга жуда кўп нодир ёдгорликлар қолдирди. бу асрларда меъморчилик …
3
росон шайбонийхон қўлига ўтгач, бухорога кўчиб келган ва шу ерда (1522 й) яшаб ижод қилган ва ўзининг машҳур шайбонийхон портретини яратган. бундан ташқари у бир нечта машҳур инсонларнинг портретини ишлайди, шоирлар асарларига ажойиб, нафис иллюстрациялар яратади. буюк а.навоийнинг ғамҳўрлигида камол топган беҳзод саъдийнинг «бўстон», «гулистон», низомийнинг «хамса», хисрав деҳлавийнинг «хамса», шарофиддин али яздийнинг «зафарнома» асарларига кўплаб суратлар чизган. у ўрта осиё миниатюра мактабининг ривожига катта таъсир кўрсатди. унинг ижодий режаларини кейинчалик унинг шогирдлари давом эттирдилар. булар мулла юсуф, қосим али ва бошқалардир. xvii-xviii асрларда бухоро, хива, урганч, тошкентда яратилган меъморчилик обидалари, декоратив-амалий санъат буюмлари халқнинг гўзалликка бўлган интилишидан далолат беради. xix асрнинг иккинчи ярми ва xx аср бошларида ўзбек санъати тарихида янги босқич бошланди. бу даврда халқ декоратив-амалий санъати етакчи ўринни эгаллади. бу санъат шу давр кишилари учун воқеликни, теварк-атроф гўзаллигини юксак поэтик шаклларда акс эттирувчи, уларнинг ҳаёт, гўзаллик тушунчаларини ифодаловчи бирдан бир санъат тури бўлиб қолди. қўли гул халқ …
4
ўлди. бу шаҳарларда савдо-сотиқ шу даражада ривожландики, денгиз орқали дунёнинг бошқа бурчаклари билан савдо қилишга талаб кучайди. янги қитъалар кашф қилинди, бу воқеалар инсонлар тафаккури ва ҳаётга бўлган муносабатларида туб ўзгаришлар ясади. бу даврдаги тараққиёт жараёни шиддат билан ўсди, унинг натижасида янги санъат ва янги маданият дунёга келди. мамлакатлар орасида маданий ҳаётдаги янгиликлар тез туғилди. бу тараққиёт даври европа маданияти тарихида “уйғониш даври” деб ном олди. бу иборани илк бор итальян рассоми ва санъатшуноси жоржо вазаре томонидан, жотто ижодига нисбат бериб айтилган эти. ўрта асрлар давридан сўнг санъат ва адабиётдаги марказий эътибор инсонга унинг ижтимоий ҳаётида тутган ўрнига қаратилганлиги, унинг “уйғонишлигини” белгиси эди. кейинчалик кенг мазмун касб этган бу ибора италиядан ташқари европанинг бошқа мамлакатларига уларнинг феодализм давридаги кейинги санъат ва маданиятларини таърифлашда бошланди. уйғониш даврида италия санъати ва маданияти узоқ давом этган, ўз ҳаракатларини тўлиқ намоён этиб, қатор тараққиёт босқичларини бошидан кечирди. бу қуйидаги босқичлардан иборат: 1. уйғониш даври …
5
рини қунт билан ўрганди, улардан таъсирланди. антик дунё ёдгорликларининг италияда кўплаб сақланиб қолганлиги бунга жуда яхши имкон яратди. лекин антик санъатдан фарқли равишда улар қуллар сажда қилган худолар деб улардан шу йўсинда эмас, балки ўз фикрларини, ҳис-туйғуларини, тушунчаларини ифодалашда фойдаландилар. гўзаллик ва гармонияни реал воқеликдан қидириш, реал воқеликдан кенг фойдаланиш шу давр тараққиётининг мезонини белгилади. ўаёт реал ҳодиса деб тан олинди. санъаткорлар реал воқеликни тасвирлашда янги қонун ва қоидалар изладилар. асарлар таъсирчанлигини ошириш мақсади кўп соҳалар билан ҳамкорликда ишлашни тақозо этди. перспектива, рангшунослик, соя ва ёруғ, одам анатомияси ва шунга ўхшаш соҳаларда катта ютуқлар қўлга киритилди. меъморчилик ва амалий санъатда янги тенденциялар ривожланди. шу билан бирга қадимги анъаналар ўзлаштирилиб, улар янги мазмун билан бойитилди. унда янги конструкциялар вужудга келди. ибодатхоналар билан бир қаторда кўп қаватли ва шинам бинолар қад кўтара бошлади. биноларнинг ташқи ва ички кўринишларини безаш, улар ичидаги фазони ташкил қилиш масаласида анча ютуқларга эришилди. бу қилинган ишлар кейинги …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"қадимги ва ўрта асрлардаги ўрта осиё санъати" haqida

1354540155_40534.doc мавзу: қадимги ва ўрта асрлардаги ўрта осиё санъати www.arxiv.uz қадимги ва ўрта асрлардаги ўрта осиё санъати. 1. талабаларни ўзимизнинг туғилган юртимиз тарихи ва санъати билан таништириш. ўзбек санъати қадимий тарихга эга. ҳозирги ўзбекистон ҳудудида ибтидоий жамоа давридаёқ одамлар яшаган. улар яшаган манзиллардаги қоя суратлар, бронзадан ясалган турли хилдаги тақинчоқ, меҳнат ва уруш қуроллари ибтидоий жамоа даври кишисининг ҳаётини билишга ёрдам беради. бу сурат бирмунча жўн, содда бўлишига қарамай ибтидоий жамоа даври кишилари ҳаёти, уларнинг ёввойи ҳайвонларни ов қилаётган вақти ишонарли талқин этилган. чопиб бораётган ёввойи қўтос, шохли буқалар ва ниқоб остига яшириниб ҳужум қилаётган одамлар тасвири орқали ибтидоий жамоа даври рассоми шу ов манзарасидаги кучл...

DOC format, 122,0 KB. "қадимги ва ўрта асрлардаги ўрта осиё санъати"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.