италияда уйғониш даври ва унинг леонардо да винчи фаолиятига таъсири

DOC 103.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1503120797_68998.doc италияда уйғониш даври ва унинг леонардо да винчи фаолиятига таъсири феодал жамияти қўйнида капиталистик муносабатларнинг таркиб топиши ғарбий европа ҳаётида муҳим ўзгаришларга олиб келди. дин ўз обрўсини йўқота борди, майда ҳунармандчилик​дан манифактурага ўтиш, шаҳарларнинг тезлик билан кенгайиб, ривожланиб бориши, янги қитъаларнинг очилиши ва савдо-сотиқнинг ривожланиши ижтимоий ҳаёт қиёфасини ҳам, одамларнинг ҳаётга, воқеликка бўлган муносабатини ҳам ўзгартира бошлади. бу даврга келиб, қирол ҳокимияти шаҳар аҳолисига суяниб, феодал дворянларнинг қудратини синдириб ташлади ва йирик-йирик, аслида миллатларга асосланган монархиялар тузди, бу монархияларда ҳозирги замон европа миллатлари ва ҳозирги замон буржуа жамияти тараққий эта бошлади. ана шу тараққиёт жараёнида янги дунёвий санъат ва маданият камол топди. китоб босишнинг вужудга келиши адабий ва илмий асарларни кенг тарқатиш имкониятини яратди. мамлакатлар орасидаги яқин муносабатлар эса бадиий ҳаётдаги янгиликларни тезда ўзлаштириш имконини туғдирди. ўрта асрларнинг ривожланган етук даврида италиянинг бой шаҳарларида мануфактуралар пайдо бўлди. иқтисодий тараққиёт маданиятнинг ривожланиши учун йўл очди. одамларнинг фикрида, дунёқарашидаги ўзгаришлар ҳам …
2
а асрдан сўнг яна қайтадан «уйғонганлиги» сабабли ишлатган ва асосан, жотто ижодига нисбатан қўлланган эди. кейинчалик эса, бу кенг мазмун касб этиб, италияда, сўнгра европанинг бошқа мамлакатларида вужудга келган, фео​дализм асридан фарқ қиладиган санъатни таърифлаш учун қўлланила бошланди. уйғониш даври маданияти ва санъати ўз характерини ита​лияда тўлиқ намоён этиб, қатор таракқиёт босқичларини боши​дан кечирди. булар, асосан, қуйидагилардан иборат: 1. уйғониш арафаси даври — проторенессанс (xiii-xiv асрлар). 2. илк уйғониш даври—кватраченто (xv аср). 3. юқори уйғониш даври (xv асрнинг 90-йиллари - xvi асрнинг 20-30-йиллари). 4. сўнгги уйғониш даври (xvi асрнинг иккинчи ярми). сўнгги уйғониш даврида гуманистик санъат билан бирга, тушкун, инқирозий манъеризм окими ҳам мавжуд бўлди. шунингдек, уйғониш даври ҳақидаги адабиётларда кўпгина асарларнинг итальянча атамаси: xiii аср — дученто, xiv аср — треченто, xv аср — кватраченто, xvi аср — чинквеченто ишлатилади. албатта, уйғониш даври тараққиёти ҳамма мамлакатларда бир хил бўлмади. масалан, германия сўнгги уйғониш, нидерландия эса юқори уйғониш даври тараққиётини …
3
ғониш даври маданияти антик дунё маданиятидан таъсирланди. унинг ёдгорликларини қунт билан ўрганди (антик дунё ёдгорликларининг италияда мўллиги бунга қўл келди). лекин бу давр ижодкорлари унинг қулига айланмадилар. аксинча, ундан ўз фикр, туйғу тушунчаларини таърифлашда фойдаландилар. реал воқеликка, гўзалликка қизиқиш давр тараққиётида муҳим аҳамиятга эга бўлди. ҳаёт реал ҳодиса деб тан олинди. санъаткорлар воқеликни реал тасвирлашда янги қонун-қоидаларни излай бошладилар. перспектива, рангшунослик, ёруғ-соя назарияси, анатомия борасида катта ютуқлар қўлга киритилди. меъморлик ва амалий-декоратив санъат янги тенденцияларнинг шаклланишига хизмат қилди, жумладан, меъморлар қадимги анъаналарни ўзлаштириб, уни янги мазмун билан бойитдилар. шу билан бирга, меъморликнинг янги конструкцияларини ву​жудга келтирдилар, кўп қаватли уйлар, янги қиёфадаги ижти​моий бинолар қад кўтарди. бинонинг ташки ва ички томонларини безаш, кенгликни ташкил этиш борасида ҳам қатор ютуқлар қўлга киритилдики, улар кейинги европа санъати тараққиётида муҳим аҳамиятга эга бўлди. италиянинг шарқ ва ғарб орасидаги муҳим савдо йўлида жойлашиши унда капиталистик муносабат​ларнинг жуда эрта шаклланишига олиб келди. савдо-сотиқнинг ривожланиши, ўзга юртлар …
4
гьери (1265-1321 йилларда яшаган) ижодида намоён бўлди. гуманист ёзувчи ижоди ҳали ўрта аср аллегоризмидан холи эмас, символик тасвирлар мавжуд бўлса ҳам, лекин шу шаклларда санъаткорнинг диний сюжетларни реал воқелик би​лан боғлашга интилиши сезилади. албатта, бу ҳол аста-секин камайиб, дастлабки гуманист ёзувчи ва шоирлар петрарка ва бакаччо асарларида мавҳум символик иборалар иккинчи ўринга қўйилиб, реализм эса биринчи ўринга чиқарилди, воқеликни характерли деталлар билан акс эттиришга киришилди. уйғониш даври санъаткорлари учун инсон ва уни ўраб олган муҳитнинг чексиз имкониятлари ва қизғин эҳтиросларини атрофлича акс эттириш муҳим ўрин тутади. инсон ҳис-туйғулари янги шароитда ўрта аср зоҳидлик ҳаётига қарши кучли исён кўтаради. улар​нинг турмуш қувончлари реал талқин этилади. ижобий қаҳрамонлари характерли беқиёс жасорат ва мардлик мужассамлашади. шахс эркини ҳимоя қилган гуманистлар ўз куч-қудратига, ҳақ ишнинг тантана қилишига ишонган, адолат учун курашувчи, қалби пок, олижаноб образларни яратиш орқали уйғониш даврининг ҳаётбахш руҳини акс эттирадилар. тасвирий санъ​атда бу хусусият дастлаб ҳайкалтарошликда никола пизано (1220/1225-1278/84 йилларда яшаган), …
5
чимабуэнинг асарла​ри бизгача кам етиб келган. лекин улар рассом ижодидаги новаторликни кўра олиш имкониятини беради. «бутга михланган» (1280 йил), «мадонна чақалоқ ва фаришталар билан» (1280-1285 йиллар) каби компо-зицияларида ҳаракат, ҳая-жонни табиий акс эттиришга, образларни бир-бири би​лан руҳий боғлашга ҳаракат қилганлиги сезилиб туради. сўзсиз, уйғониш даврининг йирик рассоми, проторенессанс рангтасвир санъатининг буюк ислоҳотчиси чимабуэнинг шогирди жотто ди бондоне (1266/67-1337 йилларда яшаган) ҳисобланади. шаклланиб келаётган янги зиёлиларнинг типик вакили, реалистик санъатининг асосчиларидан бири, рассом-ҳайкалтарош, меъмор жотто ўзидан аввалги ва ўзи яшаган даврдаги реалистик саиъат борасида эришилган ютуқларни чуқур ўзлаштирган ҳолда, уни янги поғонага кўтарди. жотто композицияларн асосида, асо​сан, диний мавзу ётса ҳам, лекин шу афсонавий воқеаларни янги мазмун билан, шу даврда шаклланиб келаётган янги маданият талаблари мазмуни билан узвий боғлиқ ҳолда намоён этади. унинг асарларида реал инсон бутун борлиғи би​лан тасвирланади, унинг жасорати, олижаноблиги, инсонпарварлиги куйланади. шу билан бирга, инсонлар орасида учраб турадиган худбинлик, ёвузлик, сотқинлик каби хислатлар очиб ташланади. жотто асарларининг …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "италияда уйғониш даври ва унинг леонардо да винчи фаолиятига таъсири"

1503120797_68998.doc италияда уйғониш даври ва унинг леонардо да винчи фаолиятига таъсири феодал жамияти қўйнида капиталистик муносабатларнинг таркиб топиши ғарбий европа ҳаётида муҳим ўзгаришларга олиб келди. дин ўз обрўсини йўқота борди, майда ҳунармандчилик​дан манифактурага ўтиш, шаҳарларнинг тезлик билан кенгайиб, ривожланиб бориши, янги қитъаларнинг очилиши ва савдо-сотиқнинг ривожланиши ижтимоий ҳаёт қиёфасини ҳам, одамларнинг ҳаётга, воқеликка бўлган муносабатини ҳам ўзгартира бошлади. бу даврга келиб, қирол ҳокимияти шаҳар аҳолисига суяниб, феодал дворянларнинг қудратини синдириб ташлади ва йирик-йирик, аслида миллатларга асосланган монархиялар тузди, бу монархияларда ҳозирги замон европа миллатлари ва ҳозирги замон буржуа жамияти тараққий эта бошлади. ана шу тараққиёт жараёнида я...

DOC format, 103.0 KB. To download "италияда уйғониш даври ва унинг леонардо да винчи фаолиятига таъсири", click the Telegram button on the left.