италияда уйгониш даври санъати

DOC 63.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404711045_54418.doc италияда уйгониш даври санъати режа: 1. италияда уйгониш даври санъати 2. никола пизано (1220 1225— 1278 84). проторенессанс. италиянинг шарқ ва ғарб орасидаги муҳим савдо йўлида жойлашиши унда капиталистик муносабатларнинг жуда эрта шаклланишига олиб келди. савдо-сотиқнинг ривожланиши, ўзга юртлар билан алоқасининг йўлга қўйилганлиги ҳунармандчиликнинг ривожланишига замин яратди. феодал муно​сабатларнинг заифлиги эса бу ерда янги сиёсий тартибни шаҳар-республика тартибининг пайдо бўлишига ва италиянинг европада биринчи бўлиб капиталистик мамлакатга айланишига имкон берди. ижтимоий ҳаётда содир бўлган бу хусусият санъат ва маданиятда ўз ифодасини топди. бу ўзгариш савдо ва ишлаб чиқариш ривожланган ўрта италияда жойлашган флоренция, пиза, сиенада ҳамда шимолий қисмидаги генуя, милан, айниқса, савдогар ва банкирлар республикаси бўлган венецияда жуда сезиларли бўлди. янги давр санъатининг ҳарактерли белгилари дастлаб адабиётда кўрина бошлади. бу хусусият, айниқса, данте алигьери (1265— 1321) ижодида намоён бўлди. гуманист ёзувчи ижоди хали ўрта аср аллегоризмидан ҳоли эмас, символик тасвирлар мавжуд бўлса ҳам, лекин шу шаклларда санъаткорнинг диний сюжетларни …
2
зларни яратиш орқали уйғониш даврининг ҳаётбахш руҳини акс эттирадилар. тасвирий санъатда бу хусусият дастлаб ҳайкалтарошликда н. пизано, рассомликда чимабуэ, (1240 50—1302), дуччо ди буонинсенья (1255—1319) лар ижодида кўрина бошлади. никола пизано (1220 1225— 1278 84). ҳайкалтарош н. пизанонинг илк асари пизадаги баптистерия минбари атрофига ишланган бўртма тасвирлар бўлиб, унда исо ҳаётидан олинган воқеалар акс эттирилган. бу тасвирлар ўзининг дунёвийлиги, кўриниши жиҳатидан ердаги оддий ҳаётни эслатиши билан ҳарактерланади. у ерда тасвирланган одамлар қиёфаси римлик тақводорларга ўхшаб кетади. уларнинг кўринишлари вазмин ва улуғвор, ишланган буюмларнинг материали ва ҳажмини кўрсатишга эътибор берилган. албатта, асар рамзий белгилардан, аллегориядан ҳоли эмас, образлар нисбатан ҳар хил, деформацияга йўл қўйилган, фазовий кенглик масаласи шартли олинган, ҳаётий деталлар озроқ, лекин давр учун шуларнинг ўзи муҳим эди. у кейинги реалистик санъат тараққиётида алоҳида ўринни эгаллади. никола пизанонинг ижоди италия ҳайкалтарошлигининг ривожланишида муҳим роль ўйнади, унинг таъсирида қатор санъаткорлар камол топди. шулар орасида арнольфо ди камбио (тах. 1240— 1302), жованни …
3
лпинаётган гўдак образи ҳаётий бўлиб, уларда диний мистик тушунчалар йўқ. xii асрнинг охирларида флоренция италиядаги йирик ху-нармандчилик ва савдо-сотиқ марказига айланди. сиёсий хо-кимият ҳунармандлар ва савдогарлар қўлига ўтди. ишчилар бир корхонага тўпланди. меҳнат тақсимотининг ўзига хос кўриниши капиталистик муносабатлар юзага келди. эндиликда акл-фаросатли, ижодкор инсон имкониятларига қизиқиш кучайди. дантенинг ватани бўлган флоренцияда тасвирий санъатдаги шу янги хислатлар—реалистик мазмунни ифодалашга интилиш ривожланди. янги давр изланишлари дастлаб флоренциялик чимабуэ номи билан машҳур ченни ди пеппо ижодида кўрина бошлади. вазари таьбири билан айтганда, у биринчи бўлиб расм чизиш ва рангтасвирнинг янги усулларига асос солди. чимабуэнинг асарлари бизгача кам етиб келган. лекин улар рассом ижодидаги новаторликни кўра олиш имкониятини беради. «бутга михланган» (1280 йил), «мадонна чақалоқ ва фаришталар билан» (1280— 1285 йиллар) каби композицияларида ҳаракат, хаяжонни табиий акс эттиришга, образларни бир-бири билан руҳий боғлашга ҳаракат қилганлиги сезилиб туради, композицияда фазовийлик элементлари кўринади.сўзсиз, уйғониш даврининг йирик рассоми, проторенессанс рангтасвир саньатининг буюк ислоҳотчиси чимабуэнинг шогирди жотто …
4
. жотто асарларининг бош мавзуси маьнавий-аҳлоқий баркамол инсонни улуғлаш ва уни давр идеали даражасига кўтаришдир. у воқеликни реал муҳитда—маконда ифодалашга интилади. шу мақсадда у тасвирий саньатнинг тасвирий ва ифода воситалари бўлган ёруғ-соя имкониятларидан кенг фойдаланишга ҳаракат қилади. композициянинг мантиқий қурилишига, маконда жойлашган ҳар бир образни ўринли кўрсатишга эришади. жотто ўз даврининг машҳур саньаткори эди. унинг саньати кўпчиликка манзур бўлди. бу, албатта, унга буюртмаларнинг кўплаб берилишига сабаб бўлди. натижада флоренцияда дунёга келган бу саньаткорнинг ишлаган суратлари италиянинг жуда кўп шаҳарларига бориб етди. у ерлардан ҳам буюртмалар келиб турди. бу катта буюртмаларни бажариш учун катта бадиий устахона ташкил этди ва ўзининг шогирдлари билан бирга ишлади. бу эса саньаткорнинг янада машҳур бўлишига, таьсир доирасининг кенгайишига сабаб бўлди. рассомнинг мухим асарларидан бири, падуядаги дель арена капелласига ишланган деворий суратидир. бу суратда саньаткорнинг гражданлик позицияси, юксак бадиий маҳорати намоён бўлди. суратларда биби марям ва исо ҳаёти тасвирланади. лекин, диний воқеалар саньаткор томонидан реал воқеадек ифодаланади. …
5
ган, иуда образида эса сотқин, халқ нафратига дучор бўлган шахс гавдаланади. жотто ўз ижоди билан уйғониш даври реалистик рангтасвирининг асосий йўналишини бошлаб берди. инсонга ишонч, инсонийликни улуғлаш каби қарашлар кейинги давр рассомларини реалистик саньатнинг янги ифода ва тасвир воситаларини излашга даъват этди. унинг замондошлари, ундан кейинги саньаткорлар ҳам жотто ижодини намуна мактаби деб билдилар. xiii аср охири—xiv асрнинг биринчи ярмида сиенада ҳам проторенессанс саньати ривож топди. бу пайтларда сиена бой банкирлар шаҳри эди. шу муҳитда яратилган санъат асарлари флоренция бадиий мактабидан фарқли ўлароқ бирмунча аристократик, нафис ва декоративлиги билан фарқланади. тўғри, сиена мактаби ривожида флоренциялик рассомларнинг, айниқса, чимабуэ, жоттоларнинг роли сезиларли бўлди. лекин бу сиеналик рассомларнинг ўзига хос проторенессанс даври саньатини яратишларига халақит бермади. сиеналик шундай рассомлардан бири дуччо ди буонинсенья (тах. 1255—1319) хисобланади. унинг асарларидаги образлар хатти-ҳаракатида табиийлик, уларнинг қиёфалари, қарашларида майин инсонийлик, туйғулари сезилиб туради. рассом ҳар бир образни зўр иштиёқ билан ишлайди, ҳар бир деталнинг тугал ва …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "италияда уйгониш даври санъати"

1404711045_54418.doc италияда уйгониш даври санъати режа: 1. италияда уйгониш даври санъати 2. никола пизано (1220 1225— 1278 84). проторенессанс. италиянинг шарқ ва ғарб орасидаги муҳим савдо йўлида жойлашиши унда капиталистик муносабатларнинг жуда эрта шаклланишига олиб келди. савдо-сотиқнинг ривожланиши, ўзга юртлар билан алоқасининг йўлга қўйилганлиги ҳунармандчиликнинг ривожланишига замин яратди. феодал муно​сабатларнинг заифлиги эса бу ерда янги сиёсий тартибни шаҳар-республика тартибининг пайдо бўлишига ва италиянинг европада биринчи бўлиб капиталистик мамлакатга айланишига имкон берди. ижтимоий ҳаётда содир бўлган бу хусусият санъат ва маданиятда ўз ифодасини топди. бу ўзгариш савдо ва ишлаб чиқариш ривожланган ўрта италияда жойлашган флоренция, пиза, сиенада ҳамда шимолий қисмидаг...

DOC format, 63.0 KB. To download "италияда уйгониш даври санъати", click the Telegram button on the left.