адабий танқид фани тарихи ва усуллари

DOC 6 pages 43.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 6
кириш адабий танқид фан сифатида унинг ижтимоий-эстетик моҳияти, мақсади ва вазифалари режа: 1. "адабий танқид" истилоҳларининг моҳияти, луғавий ва истилоҳий маънолари. 2. адабий танқид - адабиётшуносликнинг ўзига хос таркибий қисми: улар ўртасидаги муштарак ва тафовутли хусусиятлар. ҳодисанинг моҳияти. 3. адабий танқиднинг усуллари ва қурилиши. 4. адабий танқиднинг бошқа фанлар билан муносабати. 5. ўзбек адабий танқиди тарихи фанининг мақсад ва вазифалари. “адабий танқнд” истилоҳининг моҳняти, луғавий ва истилоҳий маънолари. адабий танқид қадимий ҳодиса сифатида дастлаб платон, аристотель, аристархларнинг адабий-ижтимоий фаолиятларида антик замондаёқ намоён бўлган эди. аслини олганда, танқиднинг илк унсурлари халқ оғзаки ижодида бошланган. утмишда бадиий асар ҳақида икки хилда: ҳам оғзаки, ҳам ёзма шаклларда фикр билдирилганига дуч келиш мумкин. бадиий асарнинг илк яратувчиси халқ бўлганидек, уларга илк муносабатни билдирувчи ҳам халқнинг ўзидир. ҳаётнинг турли томонларини, жумладан, кишиларнинг табиий офатларга, душманларга қарши курашидаги жасоратларини, ҳаёт учун, озодлик учун курашда кўрсатган қаҳрамонликларини, фазилатлари ва ранг-баранг руҳий ҳолатларини ифода этувчи асарларнинг майдонга келиши …
2 / 6
лоқи кишилар тўғрисида эмас, балки одамни руҳан тетик қилувчи, қаҳрамонлик ва эзгуликка бошловчи кишилар ҳақидаги достонларни кўпроқ айтсангиз” - дегани ёки “фарҳод ва ширин” қиссасини қаҳрамонларнинг вафот этиши билан эмас, балки тўй-томоша билан тугатишни сўрашидан иборат мулоҳазаларида катта ҳақиқат кўзга ташланади. зеро, бу ҳодисада доим умид билан яшаган халқнинг бадиий асарга баҳо бериш мезони зуҳур топганлиги ойдинлашади. халқ оғзаки ижодининг асрлар давомида сақланиб, бизгача етиб келган гўзал намуналарида бундай муносабатнинг самарали таъсири ҳар кандай шубхадан холидир. халқнинг бадиий асарларга оғзаки тарзда муносабат билдириш анъанаси асрлар оша турли шаклларда давом этди. кейинчалик эса ёзма адабиёт намояндалари. ҳам ўз мушоира ва адабий анжуманларида шундай йўл тутдилар. бундай ҳолатнинг мавжудлиги ёзма ёдгорликларда қайд қилинган. ўзбек ва форс-тожик адабий ҳаракатчилигида ҳорун ар-рашид (ix аср), абу бакр ал-хоразмий, абу наср форобий, абу райҳон беруний, абу али ибн синоларнинг у ёки бу бадиий ҳодиса, асарга муносабатлари жараёнида, шунингдек, наср ҳасан марғилонийнинг "маҳосин ул-калом" ("сўзларнинг гўзаллиги"), муҳаммад …
3 / 6
аниш жараёнига кирган ҳодисадир. у жамият тараққиётида, адабиёт ривожида мустақил ва мустаҳкам мавқега эга. бинобарин, танқид деганда нимани тушунамиз? "танқид" - арабча сўз. унинг ўзаги "нқд", яъни "нақада" феъли. нақд сўзи ҳам шу ўзакдан. танқид арабча "нақада" сўзидан келиб чиққан бўлиб, муҳокама қилмоқ, текширмоқ, ўрганмоқ, ниманингдир хаққонийлиги ва тўғрилигини исботламоқ, ютуқ ва камчиликларини белгилаш ва ниҳоят, бадиий асарни таҳлил қилиш, изоҳлаш каби маъноларни ифодалайди. арабий луғатларнинг шаҳодат беришича, "нақд" сўзининг бош маъноси -"сараламоқ", яъни яхшини ёмондан ёки аслни ноаслдан ажратишдир. унутмайликки, бунда дастлаб, асосан, пулни саралаш кўзда тутилган, ҳозирги тилимиздаги "нақд" (насиянииг зидди) ҳам шундандир. пулни сараловчи зса "ноқид ёхуд наққод" дейилган . бунинг адабиёт илмига қандай дахли бор? шуниси аёнки, шарқ мумтоз позтикаси анъанаси учликдан - илми қофия, илми аруз, илми бадеъдан таркиб топган эди. танқид эса ана шу учлик ичида шакллана бошлаган. вазн, қофия ва ифода, тасвир, баёндаги типик хатою камчиликдар "айб" (кўплиги "айюб") деган умумий истилоҳ остида …
4 / 6
ашъор" китобида шарқ танқид илми тарихини ёритиш учун муҳим манба ҳисобланади. бу асарнинг бадиий санъатга багишланган анъанавий китоблардан фарқи шундаки, унинг биринчи боби бадиий санъатлар, иккинчи боби илми накд, яъни адабий танқидга багишланган. кошифий бу адабий илмни янада мукаммаллаштирди, ўша ичида топган жуда кўп айонларни ажратиб олди. китобда нақднинг лугавий ва истилоҳий маъноси, бу адабий илмнинг вазифалари ва аҳамияти жуда аниқ таърифланган: "назм айтмак баёнидаким уни накд илми дерлар ва адабий илмларнинг бири деб билурлар ва нақд луғатда "сараламоқ" ва "соф" такгани қалбаки тангадан ажратмоқ дегаки. истилоҳда экг яхши шеърни ёмонидан ажратиш ва уларни ўзаро фарқлаш илмидан иборат ва бу илмни шунинг учун нақд деганларки, танга наққоди (сараловчи) қалбаки тангалар орасидаги ҳақиқий тангани ажратса, бу илм соҳиби (танқидчи) ҳам покиза ва беайб суханни ношоиста ва айблик суханлар орасидан саралаб айтиши керак. ҳар ҳолда кимки шеър айбларидан огоҳ бўлмаса, уига беайб шеърни намуна қилиб кўрсатиши лозим" . кўриниб турибдики, олимнинг адабий …
5 / 6
тўгри келади. адабий танқид ҳаракатдаги эстетик тафаккур тарзида адабий жараён моҳиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш хусусиятини касб этган ва ижтимоий-фалсафий эстетик қараш шаклида адабиёт ва жамият муносабатлари қай даражада инъикос топганлигини замон мафкураси призмасидан ўтказган ҳолда умумлаштириш санъати даражасига кўтарилган. бинобарин, санъат қанчалик ички хилма-хилликка эга бўлса, танқид ҳам ўша соҳаларга тегишлилик касб этади. бунга театр танқиди, кино танқиди ҳодисаларини мисол қилиб кўрсатиш мумкин. санъат соҳаларидан бирига тааллуқли адабиёт билан боғлиқ танқид-адабий танқид деб номланади. чунки адабий танқиднинг қизиқиш доирасини сўз орқали тасвирлаш санъати деб юритилувчи адабиёт ташкил этади. адабий танқиднинг ривожланиши ўзбек вақтли матбуоти билан чамбарчас боғликдир. вақтли матбуот адабиётга алоқадор бу янги соҳани тараққий эттиришга ўз ҳиссасини қўшди. нашр этилган бадиий ва таржима асарларга биринчи марта вақтли матбуот ўз саҳифаларида тақризлар бера бошлади. бу тақризлар эса адабий танқидга кенг ва изчил шаклланиш йўлини оча борди. ўзбек вақтли матбуоти хх аср бошларидан эътиборан ўз саҳифаларида адабий танқид ҳақида, унинг …

Want to read more?

Download all 6 pages for free via Telegram.

Download full file

About "адабий танқид фани тарихи ва усуллари"

кириш адабий танқид фан сифатида унинг ижтимоий-эстетик моҳияти, мақсади ва вазифалари режа: 1. "адабий танқид" истилоҳларининг моҳияти, луғавий ва истилоҳий маънолари. 2. адабий танқид - адабиётшуносликнинг ўзига хос таркибий қисми: улар ўртасидаги муштарак ва тафовутли хусусиятлар. ҳодисанинг моҳияти. 3. адабий танқиднинг усуллари ва қурилиши. 4. адабий танқиднинг бошқа фанлар билан муносабати. 5. ўзбек адабий танқиди тарихи фанининг мақсад ва вазифалари. “адабий танқнд” истилоҳининг моҳняти, луғавий ва истилоҳий маънолари. адабий танқид қадимий ҳодиса сифатида дастлаб платон, аристотель, аристархларнинг адабий-ижтимоий фаолиятларида антик замондаёқ намоён бўлган эди. аслини олганда, танқиднинг илк унсурлари халқ оғзаки ижодида бошланган. утмишда бадиий асар ҳақида икки хилда: ҳам оғзаки...

This file contains 6 pages in DOC format (43.0 KB). To download "адабий танқид фани тарихи ва усуллари", click the Telegram button on the left.