биотехнология фани ривожланиш тарихи

DOC 115,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404361204_52716.doc биотехнология фани ривожланиш тарихи режа: 1. фаннинг мақсад ва вазифалари. 2. биотехнология фани ривожланиш тарихи. 3. фаннинг ривожланишига чет эл ва маҳаллий олимларнинг қўшган ҳиссалари ҳақида. 4. биотехнология фанинг ривожланиш истиқболлари ва муаммолари. биотехнология ёки биологик жараёнлар технологияси-биологик агентлар ёки уларнинг мажмуаларидан (микроорганизмлар, ўсимликлар ва ҳайвон ҳужайралари, уларнинг компонентларидан) керакли махсулотлар ишлаб чиқариш мақсадида саноатда фойдаланиш деган маънони беради. биотехнология жараёнларидан микроорганизмлар, ўсимлик ва ҳайвон ҳужайралари, улардан ажратилган ферментлар, ҳужайра органнеллалари, уларни ўраб турган мембраналар соф ёки иммобиллашган ҳолатда оқсил, органик кислоталар, аминокислоталар, спиртлар, доривор моддалар, ферментлар, гармонлар ва бошқа моддалар ишлаб чиқаришда ёки баъзи бир органик моддаларни (масалан, биогаз) ишлаб чиқариш, соф ҳолда металл ажратиш, оқова сувларни ва қишлоқ хўжалик ёки саноат чиқиндиларини қайта ишлашда кенг фойдаланилади. фан сифатида ўтган асрнинг 60-йилларидан шакллана бошлаган биотехнологиянинг тарихига чуқурроқ назар ташласак микроорганизмлар ёрдамида “бижғитиш”, “ачитиш” жараёнлари инсоният томонидан қадимдан кенг ишлатилиб келинаётганлигини гувоҳи бўламиз. сутдан- қатиқ, узумдан- вино ва сирка, …
2
кўпроқ оқсил тўплайди. яна бир мисол: 1 куб метр озиқа муҳитида ачитқи замбуруғлари 24 соатда 30 килограмм оқсил тўплайди, шунча миқдорда оқсил тўплаш учун 18 гектар ерга нўхат экиб, уч ой парвариш қилиш лозим бўлади. қолаверса, микроб етиштириш на об-ҳавога ва на фаслга боғлиқ. уларни энг арзон озиқа муҳитида- ҳар хил чиқиндилар, клетчаткада, метанол, метан гази ва водородда ўстириш мумкин. микроорганизмлар нафақат оқсил, балки турли ферментлар, ёғлар, витаминлар, полисахаридлар ва бошқа бир қатор фойдали махсулотлар синтез қилади. бугунга келиб, замонавий биотехнологик усуллар ген муҳандислиги ёрдамида фармацевтика учун интерферонлар, инсулин, соматотропин, гепатитга қарши вакцина, ферментлар, клиник тадқиқотлар учун диагностик ашёлар (наркомания, гепатит ва бошқа бир қатор юқумли касалликларни аниқлаш учун тест тизимлар, биокимёвий текширишлар учун реактивлар, эгилувчан биологик пластмассалар, антибиотиклар, биоаралашмали бошқа кўплаб махсулотлар) ишлаб чиқарилади. пиво, спирт, кир ювиш воситалари, тўқимачилик ва тери ошлаш каби жарёнларда ишлатиладиган фермент препаратлари ишлаб чиқариш ва қўллаш ҳам кенг йўлга қўйилган. биотехнологиянинг асосий йўналишларини, …
3
. биологик жараёнларда ачитқи замбуруғлари, микромицетлар, бактериялар ва актиномицетлар (шулали замбуруғлар) каби микроорганизмлардан фойдаланилади. бутун мавжудот микроорганизмларсиз яшай олмайди, микроорганизмларнинг ўзи эса яшайверади. айтайлик, овқат ҳазм қилиш тизимида фаол қатнашадиган микроорганизмлар миқдори камайиб кетса, дисбактериоз ва у билан боғлиқ бошқа касалликлар рўй беради. яна бир мисол, тупроғи стерилланган, яъни микроблари ўлдирилган тувакларга ўсимлик ўтказиб барча керакли минерал ўғитларни ҳам стерилланган ҳолда солсангиз, кўчат 4-5 кундаёқ сўлиб қолади. xxi – асрга замонавий биотехнология улкан ютуқлар билан кириб келди. инсон геномининг тўла ўқилиши, олдиндан режалаштирилган хусусуятларга эга бўлган штаммларни ярата билиш, қаримаслик сирларини очиш сари интилиш, бир сўз билан айтганда абадийликка интилиш бугунги кун фани ютуқлари олдида афсона эмаслиги ҳаммага маълумдир. ўтган асрнинг 80 – 90 йилларидан бошлаб, дунё олимларининг “xxi – аср биотехнология асри” бўлади деган башоратомўз сўзлари бежиз эмаслиги кўплаб мисоллар билан ўз тасдиғини топмоқда. ривожланган, замонавий биотехнология фанининг асосида унинг улкан ютуқларининг манбаи бўлмиш микроорганизмлар дунёси ётади. шундай экан …
4
нсонни ларзага солмай қўймайди. хўш оқсил муаммосини ҳал қилиш учун қандай ишлар амалга оширилмоқда, қолаверса, микробиология саноати қай даражада ҳисса қўшмоқда. оқсил муаммосини ҳал қилиш учун дастлабки уринишлар эру-хотин таусонларнинг ачитқилар ва бактерияларни ўстириш учун парафиндан фойдаланишни таклиф этишгандан бошланган эди. т.а.таусон ачитқиларнинг парафиндан оксидланишнинг айрим оралиқ махсулотлари ва в1 витаминини синтез қилишни исботлаб беради. бу дастлабки уринишлар эди албатта. шундан кейин с.и. кузнецова, б.и. исоченко, л.д. штурим, г.н. могилевский ва бошқа шу каби олимларнинг изланишлари, назарий ва амалий тажрибалари кўпгина микроорганизмлар углеводородларни оксидлай олиши мумкинлигини рад этиб бўлмас даражада исботлади. бу тадқиқотлар инсоният олдида оқсил танқислиги ўткир муаммо бўлиб турган бир пайтда айниқса, катта эътиборни жалб этади. франция, италия, япония ва ақш каби жаҳоннинг ривожланган мамлакатларида ҳам нефтдан оқсил олиш муаммоларини ечиш учун илмий изланишлар олиб борилди ва бир қадар ўз ечимини топди. фикримизни кенгайтирган ҳолда ўқувчиларга тушунарли бўлиши учун бу жараёнда микроорганизмлар фаолияти механизми ҳақида тўхталиб ўтишни жоиз …
5
чга нисбатан углерод ва водородлар миқдори ниҳоятда кўп бўлиб, биосинтез жараёнига сезиларли таъсир кўрсатади. гидролиз ачитқисидан фарқли равишда бу махсулотни оқсил – витаминли концентрат (овк) деб юритила бошлайди. узоқ вақтлар давомида олиб борилган илмий изланишлар овк нинг чорва молларига ва инсонларга безарарлиги исботланди. келинг шу ўринда эътиборимизни чорвачиликда оқсилга бўлган талабга қаратайлик. дастлаб эътиборингизга қуйидаги статистика маълумотларини ҳавола этмоқчимиз: мамлакатимизда, биргина паррандачилик комплекси 200 000 т озиқа ишлатади, бу озиқага 20000 т овк, 200 т амилаза, 200 т целлюлоза, 80 т лизин ва 60 т метионин қўшиш керак бўлади. хўш буларни ўрнининг қандай қондириш мумкин. маълумки, дон чорвачилик учун асосий энергия ва оқсил манбаи ҳисобланади. паррандачиликда деярли 100%, чўчқачиликда 80%, қорамолчиликда 30% озиқа - бу маккажўхори, арпа, буғдой ва жавдар каби бошоқли экинлар ҳиссасига тўғри келади. ҳайвонлар махсулдорлигини, озиқанинг тўйимлилигини ва ундаги оқсилнинг танқис аминокислоталарга бойлиги таъминлайди. бироқ, асосий фураж экинлари – маккажўхори ва буғдой – бу талабларга жавоб бермайди. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"биотехнология фани ривожланиш тарихи" haqida

1404361204_52716.doc биотехнология фани ривожланиш тарихи режа: 1. фаннинг мақсад ва вазифалари. 2. биотехнология фани ривожланиш тарихи. 3. фаннинг ривожланишига чет эл ва маҳаллий олимларнинг қўшган ҳиссалари ҳақида. 4. биотехнология фанинг ривожланиш истиқболлари ва муаммолари. биотехнология ёки биологик жараёнлар технологияси-биологик агентлар ёки уларнинг мажмуаларидан (микроорганизмлар, ўсимликлар ва ҳайвон ҳужайралари, уларнинг компонентларидан) керакли махсулотлар ишлаб чиқариш мақсадида саноатда фойдаланиш деган маънони беради. биотехнология жараёнларидан микроорганизмлар, ўсимлик ва ҳайвон ҳужайралари, улардан ажратилган ферментлар, ҳужайра органнеллалари, уларни ўраб турган мембраналар соф ёки иммобиллашган ҳолатда оқсил, органик кислоталар, аминокислоталар, спиртлар, доривор мо...

DOC format, 115,0 KB. "биотехнология фани ривожланиш тарихи"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.