саноат микробиологияси

DOCX 33.4 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1543675987_72986.docx саноат микробиологияси режа: 1. глюкозаизомеразанинг кашф этилиши 2. микробиология саноатининг ривожи саноат микробиологияси умуман, саноат микробиологиясининг ривожланиши фақат кўп тоннали қимматли озиқа ишлаб чиқаришни эмас, балки турли хилдаги физиологик фаол моддалар ишлаб чиқариш имкониятини беради. микробиология саноати имкониятлари беқиёс. уларнинг яна бир тармоғи ўсимлик қолдиқларидан (шох-шабба, ғўзапоя, маккажўхори пояси, сомон ва ҳ.к.) шакар ва унинг ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришдир. олимларнинг тажриба-саноат синовлари ва ҳисобларининг кўрсатишича, бир тонна қуруқ ёғочдан 450-500 килограммга етказиб шакар ёки бир кубометр зичланган ёғоч қипиғи, дарахт парчалари ва ўтинидан эса 180-200 килограммгача шакар олиш мумкин. олинган тоза шакар моддаси микробиология саноати учун оқсил моддалари, ачитқилар, витаминлар, спирт ва бир қатор моддалар ва маҳсулотлар ишлаб чиқаришга яроқли бўлади. худди шу йўл билан глюкоза ишлаб чиқариш мумкин. бунинг учун ўсимликнинг целлюлоза сақловчи қолдиқлари кимёвий ёки ферментатив ишлов берилади ва натижада 55 фоиз глюкоза ва 45 фоиз фруктозадан иборат аралашма олиш мумкин. бундай аралашма ширинлиги бўйича биз …
2
етган эди. эндиликда саноат микробиологияси, афтидан, ширин моддалар ишлаб чиқариш соҳасида мутлақо янги саҳифа очмоқда. ғарбий африкада иккита ўсимлик - тавмотокок даниелс ва диоскореофилл камминс ўсади, уларнинг меваси ниҳоятда ширинлиги билан кишини ўзига ром этади. биокимёгарларнинг аниқлашича, уларнинг бу хусусияти монеллин деган оқсил моддасига асосланган экан. диоскореофилл монеллини шакарқамишдан олинган шакарга нисбатан 1600 марта, тавмотокок монеллини эса 2500 марта ширин экан. бир вақтнинг ўзида бу оқсиллар калорияси жуда паст бўлиб, семиришга мойил бўлган кишиларга жуда мос келади. англия ва бир қатор бошқа мамлакатларда бу тропик ўсимликни европа шароитида ўстириш йўлида кўп уринишлар бўлди. бироқ уларни иқлимлаштириш учун (агар у ижобий якун топса) йиллар керак бўлиши аниқ. бу маҳсулот билан қизиққан фирмалардан бири ген муҳандислиги услуби билан монеллин синтез қилиш қобилиятига эга бўлган микроорганизмларни ажратиш харажатларини ўз зиммасига олди. англиянинг кент университети профессори к.стеси ходимлари билан ҳамкорликда юқоридаги услублар билан шу оқсилнинг шакарга нисбатан минг марта ширинроқ турини синтез қиладиган генни …
3
нарсаларни озиқага айлантиришни ўз вазифалари деб ҳисоблашади. ақш ва бошқа бир қатор мамлакатларда таркибий асоси гўшт бўлмаган, бироқ гўштга ўхшаган маҳсулотларни конвеер усулида оммавий равишда ишлаб чиқариш усули аллақачон йўлга қўйилган. оқсил манбаи сифатида асосан соя оқсилининг қуюқлаштирилган шакли ишлатилади. унинг эритмасидан (казеин ва тухум альбумини қўшиб ва қўшмасдан) яхна олинади, уларни махсус йигирув ускуналари ёрдамида матолар учун тайёрланадиган синтетик полимер толали махсус фильёрлар орқали ўтказилади. тола қатлами ва доналарига сўнгги ишлов бериш натижасида тузилиши ҳайвон, балиқ ва парранда гўштига ўхшаш маҳсулотлар олинади. кейин унинг ташқи тузилишига пардоз бериб, ҳиди ва таъми белгиланади (колбаса, сосиска, шницел, бифштекс, бекон, гўшт пастаси, паштет ва ҳ.к.). бу тўғрисида кимё фанлари доктори в.б.толстогузов “сунъий озиқ-овқатлар. озиқ–овқат маҳсулотлари олишнинг янгича йўллари ва истиқболлари” деб номланган китобида батафсил тўхталган. матбуот хабарларида қайд этилганидек, 100 хил турдаги сунъий гўшт ҳамда турли сут, крупа, макарон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган саноат технологиялари такомиллашгач, шу услубда ақшда йилига минглаб …
4
р рақобати тўғрисида эмас, балки ҳозирги куннинг долзарб муаммоси ҳисобланган аҳолини кундалик илмий асосланган норма бўйича озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини биргаликда қондириш хусусида бормоқда. дастлабки натижалар шундан далолат берадики, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ўсимлик озиқасини ачитқи ва танқис аминокислоталар билан бойитиш натижасида ўсимлик оқсили самарадорлигини ошириш билан бир вақтда ўсимлик ва ҳайвон оқсили асосида олинадиган озиқа миқдорини тахминан икки мартагача ошириш мумкин. бундан ташқари, микробиологик синтез йўли билан олинган оқсил ва бошқа озиқ моддалардан сунъий озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрлаш учун фойдаланилганда тўла қимматли озиқа ишлаб чиқаришни амалда чекланмаган ҳажмда ташкил қилиш мумкин. ёшлик даврини узайтириш, кексаликкача бўлган муддатни чўзиш, меҳнат ва ижодий қобилиятни узоқ йиллар сақлаб қолиш муаммолари кўп маънода одамнинг оқилона ва сифатли овқатланиши билан бир қаторда ўз вақтида ҳар хил касалликлардан ўзини ҳимоя қилишига ҳам боғлиқ. қарилик ва мункиллаб қолиш ўз-ўзидан ўлимга сабаб бўлмайди. геронтолог профессор в.в.фролкисанинг таъбири билан айтганда, биронта ҳам ўлим ҳолати одамнинг касаллик жараёнисиз рўй бермайди. кексайиб …
5
нгайтиради, албатта. аммо шу керакми, ўзи? микробиология саноатининг ривожи микробиология саноатининг ривожи бугунги кунда ўта хавфли ҳисобланадиган бир қатор касалликлар олдини олиш ва уларни даволашнинг самарали янгича қудратли манбаига айланмоқда. бунга бир неча мисол келтирамиз. одамлар орасида кенг тарқалган юқумли касалликлардан бири гриппдир. грипп эпидемияси ва ҳатто пандемияси (яъни бир ёки бир қанча худудларда аҳолини оммавий равишда қамраб олувчи эпидемия) бир-икки йилда такрорланиб туради. у кишилар соғлиги ва иқтисодиётга катта зарар етказади. 1918-1921 йиллари грипп пандемияси (ўша пайтда уни испанка деб аталган) натижасида юзлаб миллион кишилар касалланиб, жумладан йигирма миллиондан ортиқ киши ҳалок бўлган. 1957 йил мартда грипп пандемияси хитойда пайдо бўлди ва апрелда қўшни ҳудудларга ҳам тарқалди. натижада мамлакатимизда ҳам бир неча минг киши касалланган эди. патоген (касаллик қўзғатувчи) бактерияларга таъсир қилувчи кимёвий воситалар ва антибиотиклар вирусларга таъсир қилмайди. олимлар яратган вакциналар кўпинча, кутилган натижани беравермайди. бундан ташқари бир типдаги грипп вирусига қарши яратилган вакцина бошқасига таъсир қилмайди ёки …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "саноат микробиологияси"

1543675987_72986.docx саноат микробиологияси режа: 1. глюкозаизомеразанинг кашф этилиши 2. микробиология саноатининг ривожи саноат микробиологияси умуман, саноат микробиологиясининг ривожланиши фақат кўп тоннали қимматли озиқа ишлаб чиқаришни эмас, балки турли хилдаги физиологик фаол моддалар ишлаб чиқариш имкониятини беради. микробиология саноати имкониятлари беқиёс. уларнинг яна бир тармоғи ўсимлик қолдиқларидан (шох-шабба, ғўзапоя, маккажўхори пояси, сомон ва ҳ.к.) шакар ва унинг ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришдир. олимларнинг тажриба-саноат синовлари ва ҳисобларининг кўрсатишича, бир тонна қуруқ ёғочдан 450-500 килограммга етказиб шакар ёки бир кубометр зичланган ёғоч қипиғи, дарахт парчалари ва ўтинидан эса 180-200 килограммгача шакар олиш мумкин. олинган тоза шакар моддаси м...

DOCX format, 33.4 KB. To download "саноат микробиологияси", click the Telegram button on the left.

Tags: саноат микробиологияси DOCX Free download Telegram