биотехнологиянинг фанлар орасида тутган ўрни

DOC 67.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404361133_52712.doc биотехнологиянинг фанлар орасида тутган ўрни режа : 1. фаннинг мақсад ва вазифалари. 2. биотехнология фанининг ривожланиш тарихи. 3. фаннинг ривожланишига чет эл ва маҳаллий олимларнинг қўшган ҳиссалари ҳақида. 4. биотехнология фанининг ривожланиш истиқболлари ва муаммолари. биотехнология ёки биологик жараёнлар технологияси - биологик агентлар ёки уларнинг мажмуаларидан (микроорганизмлар, ўсимликлар ва ҳайвон ҳужайралари, уларнинг компонентларидан) керакли маҳсулотлар ишлаб чиқариш мақсадида саноатда фойдаланиш деган маънони беради. биотехнология жараёнларидан микроорганизмлар, ўсимлик ва ҳайвон ҳужайралари, улардан ажратилган ферментлар, ҳужайра органеллалари, уларни ўраб турган мембраналар соф ёки иммобиллашган ҳолатда оқсил, органик кислоталар, аминокислоталар, спиртлар, доривор моддалар, ферментлар, гармонлар ва бошқа моддалар ишлаб чиқаришда ёки баъзи бир органик моддаларни (масалан, биогаз) ишлаб чиқариш, соф ҳолда металл ажратиш, оқова сувларни ва қишлоқ хўжалик ёки саноат чиқиндиларини қайта ишлашда кенг фойдаланилади. фан сифатида ўтган асрнинг 60 - йилларидан шакллана бошлаган биотехнологиянинг тарихига чуқурроқ назар ташласак, микроорганизмлар ёрдамида “бижғитиш”, “ачитиш” жараёнлари инсоният томонидан қадимдан кенг ишлатилиб келинаётганлигини гувоҳи бўламиз. …
2
амм ёки ундан 1000 маротаба кўпроқ оқсил тўплайди. яна бир мисол: 1 куб метр озуқа муҳитида ачитқи замбуруғлари 24 соатда 30 килограмм оқсил тўплайди, шунча миқдорда оқсил тўплаш учун 18 гектар ерга нўхат экиб, уч ой парвариш қилиш лозим бўлади. қолаверса, микроб етиштириш на об-ҳавога ва на фаслга боғлиқ. уларни энг арзон озуқа муҳитида - ҳар хил чиқиндилар, клетчаткада, метанол, метан гази ва водородда ўстириш мумкин. микроорганизмлар нафақат оқсил, балки турли ферментлар, ёғлар, витаминлар, полисахаридлар ва бошқа бир қатор фойдали маҳсулотлар синтез қилади. бугунга келиб, замонавий биотехнологик усуллар ген муҳандислиги ёрдамида фармацевтика учун интерферронлар, инсулин, соматотропин, гепатитга қарши вакцина, ферментлар, клиник тадқиқотлар учун диагностик ашёлар (наркомания, гепатит ва бошқа бир қатор юқумли касалликларни аниқлаш учун тест тизимлар, биокимёвий текширишлар учун реактивлар, эгилувчан биологик пластмассалар, антибиотиклар, биоаралашмали бошқа кўплаб маҳсулотлар) ишлаб чиқарилади. пиво, спирт, кир ювиш воситалари, тўқимачилик ва тери ошлаш каби жарёнларда ишлатиладиган фермент препаратларини ишлаб чиқариш ва қўллаш ҳам …
3
уқа муҳитида яшаш қобилиятига эга. xxi – асрга замонавий биотехнология улкан ютуқлар билан кириб келди. инсон геномининг тўла ўқилиши, олдиндан режалаштирилган хусусуятларга эга бўлган штаммларни ярата билиш, қаримаслик сирларини очиш сари интилиш, бир сўз билан айтганда, абадийликка интилиш бугунги кун фани ютуқлари олдида афсона эмаслиги ҳаммага маълумдир. ўтган асрнинг 80–90 йилларидан бошлаб, дунё олимларининг “xxi – аср биотехнология асри” бўлади деган башоратомуз сўзлари бежиз эмаслиги кўплаб мисоллар билан ўз тасдиғини топмоқда. келинг, энди ушбу тармоқларнинг республикамизда ривожланиши учун нималарга эътибор беришимиз лозимлиги ҳақида фикр юритайлик. дастлаб, эътиборимизни бутун жаҳон диққат эътиборида турган оқсил муаммосига қаратмоқчимиз. статистик маълумотларга кўра: дунёда оқсил танқислиги йилига деярли 12–15 млн. тоннани ташкил этади. бу билан боғлиқ бўлган қуйидаги маълумотлар сизларни бефарқ қолдирмайди, деб ўйлаймиз : дунё бўйича 850 млн. дан ортиқ киши оқисилга муҳтож, шундан 200 млн. дан ортиқроғи 5 ёшда бўлган болалардир. 50 млн. дан ортиқ киши очликдан вафот этади, улардан 40 млн. дан …
4
и 200.000 т озуқа ишлатади, бу озуқага 20000 т овк, 200 т амилаза, 200 т целлюлоза, 80 т лизин ва 60 т метионин қўшиш керак бўлади. олимлар аниқлашича, нонда оқсил миқдори унчалик кўп эмас : жавдар унидан тайёрланган ноннинг 100 граммида ҳаммаси бўлиб - 6,5 граммгача, буғдой унидан тайёрланган нонда – 8,3 грамм оқсил бўлади, холос. бироқ, олимлар ўрта ёшли кишининг бир кунда 450 г нон ейиши билан оладиган оқсил миқдори бор – йўғи 29 граммга, яъни унинг ўртача суткалик эхтиёжининг учдан бирига тенг келар экан. шунингдек, нонда лизин, триптофан, метионин етишмайди. умуман буғдой нонининг биологик қиймати 38 % ни ташкил этса, оқсилнинг соф парчаланиши 33 % га тенг. хўш, қандай усуллар билан ноннинг биологик самарадаорлигини ошириш мумкин? бунда бизга яна биотехнологик жараён орқали олинган лизин ёрдам бериши мумкин. олимлар таъкидлашларича, 1 тонна унга атиги 150 грамм лизин қўшилганда нондаги оқсил сифати кескин ошиши аниқланган. умуман, биотехнология ва саноат микробиологиясининг …
5
амда улардан халқ хўжалиги ва медицинада фойдаланишнинг назарий ва амалий томонларини ёритиб берадиган фандир. бу фан асосан микробиология, физиология, биокимё ва генетика фанлари ютуқлари асосида ташкил қилинган бўлиб, унинг заминида кўзга куринмас микроорганизмлар фаолиятидан унумли ва оқилона фойдаланиш ётади. микроорганизмлар ўзларининг кенг тармоқли ферментлар тизими туфайли ўсиш, ривожланиш ва кўпайиш жараёнларидан, ҳаётий зарур, инсоният учун хизмат қила оладиган минглаб физиологик фаол моддалар ишлаб-чиқариш имкониятларига эга. бундан ташқари, микроорганизмлар ҳар хил табиий ва кимёвий бирикмаларини ўта муҳим моддаларга айлантириш (модификация қилиш) имкониятларига ҳам эгадирлар. 1.2. ўзбекистонда биотехнологиянинг ривожланиш тарихи “биотехнология асослари” фани ўзбекистон учун энг кенжа фанлардан бири бўлиб, унинг тарихи узоққа бормайди (қадимий биотехнологиялар: нон ёпиш, қатиқ тайёрлаш ва ҳ. к. бундан истисно). бу фан асосан ўзбекистон фанлар академиясининг микробиология институтида, генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтида ҳамда республика кимё бирлашмасига қарашли бир қатор заводлар (янгийўл биокимё заводи, андижон гидролиз заводи, қўқон спирт заводи) да ривожланиб келмоқда. биотехнология ихтисослиги бўйича …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "биотехнологиянинг фанлар орасида тутган ўрни"

1404361133_52712.doc биотехнологиянинг фанлар орасида тутган ўрни режа : 1. фаннинг мақсад ва вазифалари. 2. биотехнология фанининг ривожланиш тарихи. 3. фаннинг ривожланишига чет эл ва маҳаллий олимларнинг қўшган ҳиссалари ҳақида. 4. биотехнология фанининг ривожланиш истиқболлари ва муаммолари. биотехнология ёки биологик жараёнлар технологияси - биологик агентлар ёки уларнинг мажмуаларидан (микроорганизмлар, ўсимликлар ва ҳайвон ҳужайралари, уларнинг компонентларидан) керакли маҳсулотлар ишлаб чиқариш мақсадида саноатда фойдаланиш деган маънони беради. биотехнология жараёнларидан микроорганизмлар, ўсимлик ва ҳайвон ҳужайралари, улардан ажратилган ферментлар, ҳужайра органеллалари, уларни ўраб турган мембраналар соф ёки иммобиллашган ҳолатда оқсил, органик кислоталар, аминокислоталар, спир...

DOC format, 67.5 KB. To download "биотехнологиянинг фанлар орасида тутган ўрни", click the Telegram button on the left.