биотехнологияда ген мухандислиги

DOC 283.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404360984_52705.doc биотехнологияда ген мухандислиги режа: 1. микроорганизмлар асосида биотехнологик жараёнлар яратиш усуллари. 2. ген мухандислигининг моддий асослари. нуклеин кислоталар. транспозонлар. геном. транскрипция. трансдукция. 3. плазмидалар. 4. бактериофаглар. генни ажратиш усуллари. генни кўчириб ўтказиш усуллари. микроорганизмлар асосида биотехнологик жараёнлар яратиш усуллари биотехнология саноатида продуцент сифатида прокариотлар – (бир ҳужайрали, ядроси мукаммал бўлмаган организмлар) – бактериялар, актиномицетлар, риккетсийлар ва тубан эукариотлар (бир ва кўп ҳужайрали, ядроси мукаммал, хромосомалари махсус липопротеид табиатли мембраналар билан ўралган) – ачитқи ва мицелиал замбуруғлар, энг содда жониворлар ва сув ўтлари ҳамда уларни ҳар хил усуллар (селекция, мутагенез, ҳужайра ва ген мухандислиги) орқали олинган мутантларидан фойдаланилади. бугунги кунда биотехнологик жараёнларда табиатда тарқалган 100 мингдан ортиқ туркумга мансуб бўлган микроорганизмлардан фақатгина бир неча юзтаси ишлатилади холос. микробиология саноатида ишлатиш учун тавсия этиладиган продуцентларга катта талаблар қўяди, уларнинг умумийлари қуйидагилардан иборат: · ўсиш тезлигининг баландлиги, · арзон озиқа муҳитида ўсиши, · бошқа микрофлорага ва фагга чидамлилиги, · юқори ҳосилдорлиги. продуцентларни …
2
аммни генетик материалларини ўрганиш борасида ўта мураккаб, ўта нафис ишларни амалга ошириши лозим бўлади. бунда, генларни рекомбинацияси билан боғлиқ бўлган барча усуллардан, хусусан: конъюгация, трансдукция, трансформация ва бошқа генетик жараёнлардан фойдаланишга тўғри келади (2-чизма). 1-чизма. микроорганизмлар селекцияси масалан, конъюгация усули (бактериялар орасида генетик материаллар билан алмашиш), нефт қолдиқларини фаол парчаловчи pseudomonas putida штаммини яратишда самарали фойдаланилган эди. кўпинча трансдукция (бактерия вируслари-бактериофаглар ёрдамида бир бактериядан бошқа бактерияга генлар ўтказиш) ва амплификация (керакли генларни нусха сонини кўпайтириш) усулларидан кенг фойдаланиш орқали ҳар хил физиологик фаол моддалар синтез қилувчи ҳосилдор штаммлар яратилган. кўпгина микроорганизмларда антибиотик синтез қилувчи генлар ва уларни бошқарувчилари хромосомаларда эмас, балки плазмидаларда (хромосомадан ташқаридаги днк) жойлашган бўлади. бундай пайтда амплификация орқали ҳужайрадаги плазмидалар сонини кўпайтириш орқали штаммларни ҳосилдорлигини ошириш мумкин. селекция ишларини яна бир йўли бу ҳар-хил бактериялар протопластларини бир-бирига бирлаштириш натижасида генетик рекомбинантлар олиш йўлидир (3-чизма). 2-чизма. генларни клонлаш стратегияси масалан: streptomyces reptomyces бактериясининг икки хил штаммларидан олинган протопластларни …
3
қарида рекомбинант днк яратиш ётади. бу технологиядан фойдаланиш оқибатида генларни соф ҳолда ажратиш, уларни модификация қилиш, бирини иккинчисига улаш, “генлар мажмуаси” яратиш, оқибатида бутунлай янги хусусиятига эга бўлган оқсил синтез қилиш имконияти яратилди ва уни оқсиллар муҳандислиги деб аталади (4–чизма). 3-чизма. протопластларнинг қўшилиши орқали махсулдор мутант штаммлар олиш механизми 4-чизма. плазмида днк си ва бактерия ҳужайрасидан фойдаланиб, генни клонлаш чизмаси вектор ген билан лигаза ферменти ёрдамида бириккандан кейин рекомбинант днк ҳосил бўлади. кейин, бу бирикма (вектор ген) микроорганизм ҳужайрасига юборилади (трансформация) ва у ерда амплификация (кўпайиш) амалга ошади. натижада бир геннинг бир неча нусхаси – клон пайдо бўлади. шунинг учун ҳам бу йўлни клонлаш деб аталади. агар клонлаш мақсадида ҳамма генлар сақловчи одам днк си ишлатилса, одамнинг ген кутубхонаси (клонотека) ҳосил бўлади. бу усулда бактерияларга клонлаштирилган инсон, ҳайвон ёки ўсимликлар генлари тўғридан-тўғри бактерияда фаолият кўрсата олмайди. ишлаш учун эса, уларни бактериядан ажратиш, бактерия генини бошқарувчиси (регулятори) билан жиҳозлаш ва қайтадан …
4
ез бўладиган ва доривор модда сифатида ишлатиладиган оқсил ва пептидларни синтез қилишни йўлга қўйиш катта аҳамият касб этади. ген мухандислиги муаммолари билан шуғиланадиган омилларни асосий вазифаларидан бири ҳам шундай бирикмаларни етарлича синтез қила оладиган бактериялар штаммларини яратишга бағишланган. бу жараённи асосий қийинчиликлари, штамм яратиш билан боғлиқ эмас, балки, яратилган штаммда синтез қилинган оқсил моддаларини керакли меъёрда ушлаб туриш, уларни модификацияга учраб, микроорганизм ҳужайрасида парчаланиб кетмаслиги учун шароит яратиш билан ҳам узвий боғлиқдир. биотехнологияда ген мухандислиги ҳозирги вақтда қайси продуцент микроорганизмдан фойдаланган ҳолда фойдали махсулотлар олиш мумкинлигини аниқ кўрсатиб бериш мумкин. агарда бундай продуцент бўлмаса, қай тариқада ва қандай шароитда юқори даражада исталган турдаги махсулотни олиш хусусиятни намоён қилувчи продуцентни яратиш мумкинлигини олдиндан айтиб бериш имкониятлари мавжуддир. биотехнологик ишлаб чиқаришда бугунги кунда микроорганизмларни минглаб штаммларидан фойдаланилмоқда. ўзбекистон республикаси мустақилликка эришгандан сўнг қишлоқ хўжалиги, халқ хўжалиги ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш соҳасига бўлган муносабат тубдан ўзгарди. шу боисдан озиқ-овқат махсулотлари ишлаб чиқариш соҳаси …
5
ликлар селекциясида қўлланилиши; ген мухандислигига асосланган биотехнологиянинг аграр саноатдаги илмий-техник тараққиётни тезлаштиришдаги роли; гибридомалар олиш технологияси ва унинг қишлоқ хўжалигида ва чорвачиликда қўлланилиши ҳамда генетик мухандисликнинг истиқболлари ҳақидаги аниқ билимларни ўрганишдан иборат. ушбу фаннинг асосий вазифаси замонавий ген мухандислиги ютуқларини халқ хўжалиги амалиётида кенг кўламда қўллашдан иборат. тирик организмлар ирсий ахборотини сунъий йўл билан маълум мақсадга мувофиқ ўзгартириш жараёни генетик мухандислик фанининг асосий устқурмаси ҳисобланади. генетик мухандислик ҳужайра, хромосома ва ген даражасида амалга оширилади: 1. ҳужайра даражасидаги генетик мухандислик икки ҳужайрани ўзаро қўшиш йўли билан амалга оширилади. 2. хромосома даражасидаги генетик мухандислик ҳужайра ядросига қўшимча хромосомалар киритиш орқали амалга оширилади. 3. ген даражасидаги генетик мухандислик ёки ген мухандислиги энг мураккаб бўлиб, қуйидаги босқичлар асосида амалга оширилади: а. қимматли хўжалик аҳамияти касб этадиган ген функцияси орқали қидириб топилади, ажратиб олинади, клонланади ва тузилиши ўрганилади. б. ажратиб олинган ген хромосома днк си билан рекомбинацияланувчи бирор фаг геноми, траспозон ёки плазмид днк си …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "биотехнологияда ген мухандислиги"

1404360984_52705.doc биотехнологияда ген мухандислиги режа: 1. микроорганизмлар асосида биотехнологик жараёнлар яратиш усуллари. 2. ген мухандислигининг моддий асослари. нуклеин кислоталар. транспозонлар. геном. транскрипция. трансдукция. 3. плазмидалар. 4. бактериофаглар. генни ажратиш усуллари. генни кўчириб ўтказиш усуллари. микроорганизмлар асосида биотехнологик жараёнлар яратиш усуллари биотехнология саноатида продуцент сифатида прокариотлар – (бир ҳужайрали, ядроси мукаммал бўлмаган организмлар) – бактериялар, актиномицетлар, риккетсийлар ва тубан эукариотлар (бир ва кўп ҳужайрали, ядроси мукаммал, хромосомалари махсус липопротеид табиатли мембраналар билан ўралган) – ачитқи ва мицелиал замбуруғлар, энг содда жониворлар ва сув ўтлари ҳамда уларни ҳар хил усуллар (селекция, мутагенез,...

DOC format, 283.5 KB. To download "биотехнологияда ген мухандислиги", click the Telegram button on the left.