biotehnologiya kafedrasi

PPTX 75 pages 3.7 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 75
xxi аср биотехнология ютуқлари ва истиқболи биотехнология кафедраси 1 – маъруза биотехнология. биотехнология фани предмети, объектлари, мақсад ва вазифалари. биотехнология ривожланишининг қисқача тарихи. ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти режа: 1. биотехнологиянинг тарихи 2. биотехнологиянинг йўналишлари 3. замонавий биотехнологиянинг фармацевтикадаги ўрни. 4. ўзбекистонда биотехнология соҳасида эришилган ютуқлар биотехнологиянинг ривожланиш тарихи ( сана , воқеалар) 1917 йил биотехнология атамаси фанга киритилди саноат миқиёсида пенициллин ишлаб чиқарилди ирсий материал днк дан иборатлиги аниқланди 1953 йил инсулин ва днк структураси аниқланди 1961-1966 й генетик код ва унинг барча организмлар учун бир хиллиги ( универсаллиги) ўрганилди 1953-1976 й днк структураси ва унинг вазифаси - ирсий ахборотни сақлаши ва келгуси авлодларга ўтказиши , днк нинг генлардан ташкил топиши каби хусусиятлари аниқланди. 1963 й биополимерларни синтез қилиш амалга оширилди. 1970 й биринчи рестрикцион эндонуклеаза ферменти ажратиб олинди днк синтези амалга оширилди 1972 й тўлиқ ўлчамли ген - трнк синтезланди 1975 й моноклонал антитела олинди …
2 / 75
хминан 30 минг гени ва днк молекуласининг уч миллиард “ харфлари” ўқилди. биотехнология – bio – ҳаёт, techno –маҳорат, санъат, ҳунар, logos –сўз, таълимот сўзларидан олинган бўлиб, тирик организм ва биологик жараёнлардан фойдаланиб саноат асосида маҳсулот ишлаб чиқариш тўғрисидаги фандир. бу фан инсон ҳаётининг сифатини яхшилаш, тирик организлар ва уларнинг метаболик махсулотларини ўзгартириш имкониятини ўрганади. биотехнология фанининг асосий йўналишлари 1. биофармацевтика 2. биомедицина 3. саноат биотехнологияси 4. биоэнергетика 5. қишлоқ ҳўжалик биотехнологияси 6. озиқ-овқатбиотехнологияси 7. ўрмон биотехнологияси 8. экологик (атроф-мухит) биотехнологияси «биотехнология» фанининг мақсади ва вазифалари биотехнология нима? биотехнология бу муайян мақсаддаги жараённи амалга ошириш ёки бирор-бир маҳсулот ишлаб чиқариш учун организмлар, организмларнинг таркибий қисмлари ёки бошқа биологик тизимлардан фойдаланишдир.. бу жуда кенг тушунча ва юқорида таъкидланганидек, биотехнология замонавий лаборатория усулларини ҳам, бир неча юз йиллардан бери қўлланиб келаётган анъанавий қишлоқ хўжалиги ва истеъмол маҳсулотларини тайёрлаш усулларини ҳам қамраб олади. унда биотехнологияга тегишли 3 та мисолни кўриб чиқамиз ва уларнинг …
3 / 75
ишлаб чиқариш имкониятини берди. бу ерда биз моғор замбуруғининг организм сифатида дори дармон ишлаб чиқаришда фойдаланилишини кўриб чиқдик. замбуруғдан олинган антибиотикдан бактериал инфекцияларни даволашда фойдаланамиз. 5 6 б и о т е х н о л о г и я 1917 йил б илк бор биотехнология атамаси венгер инженери карл эреки томонидан 1917 йилда, бироқ, бу ибора ўша йилларда кенг тадбиққа эга бўлмади. фақатгина 1961 йилда швед микробиологи карл герен хеден илмий журналлардан бирини номини «биотехнология и биоинженерия» деб номлашни таклиф этгандан сўнг бу иборага яна қайтилди. шундан сўнг «биотехнология» ибораси микробиология соҳасидаги ишлаб чиқаришга тегишли бўлган жараёнларини номлаш мақсадида қўллана бошлади. биотехнология – бу тирик организмлар (бактерия, ачитқи, ҳайвон ёки ўсимлик ҳужайралари культураси), уларнинг тизими ёки хаёт фаолияти маҳсулотларини технологик вазифаларни ечиш учун қўллаш имкониятларини, ҳамда инсон эҳтиёжларини қондиришга қаратилган ҳусусиятларга эга бўлган организмларни яратиш имкониятларини ўрганадиган фандир. бошқача айтганда, биотехнология – бу биологик жараёнларни техника ва ишлаб чиқаришда …
4 / 75
кларга эга: 1.специфик ва уникал ҳусусиятли биологик фаол моддаларни олиш имконияти, масалан оқсиллар ва днк, ҳозирги вақтга қадар бундай моддаларни кимёвий йўл билан олиш имкони йўқ. 2. биотехнологик жараёнларни нисбатан юқори босим ва ҳароратда олиб бориш имкони. 3.микроорганизмлар бошқа организмларга нисбатан юқори тезликда ўсиш ва қисқа вақт ичида катта миқдорда биомасса тўплаш ҳусусиятига эгадир. масалан, микроорганизмлар ёрдамида 300 м3 хажмдаги ферментерда бир кеча кундузда 1 т оқсил ишлаб чиқариш мумкин (365 т/йилига). худди шундай ҳамждаги оқсилни йирик шохли қорамолдан олиш учун 30 000 бош қорамол керак бўлади, агарда худди шундай миқдордаги оқсилни дуккаклилар ёрдамида олинса унда дуккаклини ўстириш учун 5400 га ер майдони талаб этилади. 4. биотехнологик жараёнлар учун хом ашё сифатида қишлоқ-ҳўжалиги ва саноат чиқиндиларини қўллаш мумкин. 5. биотехнологик жараёнлар кимёвий жараёнларга нисбатан анча экологик хавфсиздир. 6. биотехнологик жараёнда қўлланиладиган аппаратлар анча содда ва арзондир. 9 биотехнологиянинг асосий йўналишлари: ген, ҳужайра ва ферментлар инженерияси; техникавий биоэнергетика- водород, биогаз олиш; …
5 / 75
тези бўлиб, у шунингдек кимё ва озиқ-овқат саноатларининг жараёнлари ва аппаратларини ўз ичига қамраб олади. биотехнология фан сифатида замонавий биологиянинг энг муҳим қисми ҳисобланади ва у хх-асрнинг охирларига келиб, дунё фани ва иқтисодиётининг энг етакчи соҳасига айланди. биотехнологиянинг дунё миқёсида тан олиниши 1953 йилда джеймс уотсон ва фрексис крикларни днкни икки спиралли фазовий тузилишини эълон қилган буюк янгилигидан бошланди. биологияда янги йўналиш-ген муҳандислигини шартли равишда 1972 йилда бэргни лабораториясида рекомбинант днк молекуласини синтез қилинган кундан деб аташ ҳам мумкин. хозирги замонда биотехнология фанини бир неча сигментларга бўлишади. оқ биотехнология (кимёвий йўл билан олинган маҳсулотни хозирда биотехнологик йўл билан олиш). яшил биотехнология (ўсимликлардан олинадиган маҳсулотлар, ҳамда унумдорлик ва ҳосилдорликни оширишда ишлатиладиган биопрепаратлар киради). қизил биотехнология (фармацевтика ва тиббиётда олинадиган препартлар киради). кул ранг биотехнология (атроф-муҳитни тозалашда ишлатиладиган препарат ва технологиялар киради). кўк биотехнология (денгиз ва океанларда яшайдиган тирик организмлар ёрдамида олинадиган маҳсулотлар киради). биотехнология – бу биологик, кимёвий ва техник тадқиқотларнинг …

Want to read more?

Download all 75 pages for free via Telegram.

Download full file

About "biotehnologiya kafedrasi"

xxi аср биотехнология ютуқлари ва истиқболи биотехнология кафедраси 1 – маъруза биотехнология. биотехнология фани предмети, объектлари, мақсад ва вазифалари. биотехнология ривожланишининг қисқача тарихи. ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти режа: 1. биотехнологиянинг тарихи 2. биотехнологиянинг йўналишлари 3. замонавий биотехнологиянинг фармацевтикадаги ўрни. 4. ўзбекистонда биотехнология соҳасида эришилган ютуқлар биотехнологиянинг ривожланиш тарихи ( сана , воқеалар) 1917 йил биотехнология атамаси фанга киритилди саноат миқиёсида пенициллин ишлаб чиқарилди ирсий материал днк дан иборатлиги аниқланди 1953 йил инсулин ва днк структураси аниқланди 1961-1966 й генетик код ва унинг барча организмлар учун бир хиллиги ( универсаллиги) ўрганилди 1953-1...

This file contains 75 pages in PPTX format (3.7 MB). To download "biotehnologiya kafedrasi", click the Telegram button on the left.

Tags: biotehnologiya kafedrasi PPTX 75 pages Free download Telegram