biotexnologiya obyektlari va usullari. biotexnologik obyektlarni tanlash.

PPTX 33 sahifa 2,6 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 33
антифунгальная активность актиномицетов, выделенных из природных источников 2- маъруза. биотехнология объектлари ва усуллари. биотехнологик объектларни танлаш. ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти 2024й. мавзунинг режаси: биотехнология объектлари. биотехнологияда объектларни танлаш. биотехнологиянинг замонавий усуллари. in vitro - (лотинчадан-«шиша ичида») – экспериментларни бажаришнинг шундай технологиясики, бунда тажрибалар «пробирка ичида», яъни тирик организмдан ташқарида бажарилади. in vivo – тажриба тирик организмда ўтказилади (одам ёки ҳайвон моделида). in situ – биологияда бу тушунча воқеиликни махсус шароитларда олиб бормасдан ўз жойида ва ўз холича кузатишдан иборат. тирик хайвонларни кузатиш ёки расмга тушириш, организмни табиий шароитда кузатилганлиги (ёки расмга туширилганлиги) аниқ қандай ва қаердалигини билдиради. in silico - термини кўп холларда биологик экспериментларни компьютерли моделлаштиришда (ишлатилади. ex vivo (ҳаётдан олинган дегани), бу «организмдан ташқарида рўй беришини», яъни организмдан ажратиб олинган тирик тўқима билан сунъий ташқи шароитда тажриба ўтказишдан иборатдир. биотехнологияда ишлатиладиган баъзи бир терминлар 3 биотехнологик объектлар тузилмаси: а) субхужайра тузилмалилар (вируслар, плазмидалар, митохондрия …
2 / 33
лияти; оддий ва арзон озуқа муҳитида ўсиш қобилияти микроорганизмлардан биотехнологик жараёнда фойдаланишда уларни бир неча асосий гурухларга бўлиш мумкин: жонли ёки инактивланган микробли биомасса ишлаб чиқариш(нон саноати, вино, хамиртурушлар; вакциналар, протеин ва витаминли концентратлар, ўсимликларни химоя қилиш воситалари, ферментланган сут маҳсулотлари ва озуқа силослари учун бошланғич культуралар, тупроқ ўғитлари ва бошқалар); микроорганизмларнинг метаболик маҳсулотларини олиш (антибиотиклар, гормонлар, витаминлар, органик кислоталар ва бошқалар); микробиологик синтез асосида ферментларни олиш; рекомбинант днк технологияси маҳсулотларини олиш; моддаларнинг биотрансформацияси; таббий бўлмаган бирикмаларни қайта ишлаш; ви́рус (лат. virus — «захар») — ҳужайрага эга бўлмаган инфекцияли агент бўлиб, фақат хужайра ичида кўпайиш хусусиятига эга. вируслар ҳамма типдаги организмлар (ўсимлик, ҳайвон, бактерия, замбуруғ ва б.) ни зарарлайди. бундан ташқари, вирусларни ўзини зарарлайдиган бошқа вируслар топилган (сателлит-вируслар). гриппа вируси т2 бактериофаги: 1-бошчани қоплаб турувчи капсомерлар, 2-ёқача, 3-бўйин, 4-ғовак стержень, 5-ғилоф, 6-иплар, 7-икосаэдрик бошча; вируслар 2 ёки 3 та компонентдан ташкил топган бўлади: днк ёки рнк кўринишидаги ирсий материалдан (баъзи …
3 / 33
ди (halobacterium halobium). сирка кислотали бактериялар авлодига кирувчи gluconobacter и acetobacter, этанолни сирка кислотасига айлантиради, сирка кислотасини эса углерод оксиди ва сувга парчалайди. сlostridium acetobutylicum бактерияси шакарни бижғитиб ацетонга , этанолга, изопропонолга ва n-бутанолга айлантиради. сут бижғитувчи гетеротроф leuconostoc авлодига кирувчи бактериялар углеводлардан сут кислотаси, этанол ва углерод оксиди ҳосил қилади. streptococcus авлодига кирувчи гомоферментли сут бижғитувчи бактериялар фақат сут кислотасини ҳосил қилади. lactobacillus лар эса сут кислотасидан ташқари бошқа фаол моддалар синтез қилади. corynebacterium glutamicum аминокислоталарни ишлаб чиқарувчи объект хисобланади. бундан ташқари улар рудаларни парчалашда ва конлардаги чиқиндиларни қайта ишлашда ишлатилади. streptomyces ва micromonospora авлодига кирувчи бактериялар кенг ишлатиладиган антибиотикларни синтез қилади. кўпгина бактериал полисахаридлар биологик фаолликка эга бўлиб, тиббиётда даволовчи ва профилактика муолажаларида ишлатилади. бу полисахаридлар организмни бактериал, вирусли касалликларга чидамлилигини оширади, ўсмаларга қарши фаолликка эга, яраларни тез битиши ва тўқималарни регенерациясида қатнашади, оғриқ қолдирувчи агент сифатида ишлатилади (мисол: декстраны, продигиозин – serratia marcescens, полисахаридлар alcaligenes, agrobacterium бактериялари …
4 / 33
ктериялар, баъзи актиномицетлар ва микобактериялар хисобланади. ҳамма цианобактерия вакиллари азотфиксация қилиш хусусиятига эга. қишлоқ ҳўжалигида улар биопрепаратлар сифатида ишлатилади. фармацевтикада эса улардан бфм олинади. баъзи турлари овқат сифатида ёки қўшимча сифати ишлатилади. мисол spirulina намуналарида 65% оқсил (соя дуккакларидан ҳам кўпроқ), 19% углевод, 6% пигментлар, 4% липидлар, 3% толалар ва 3% кул борлиги аниқланган. уларда баланслашган аминокислоталар борлиги ва ошқозонда хужайра қобиғи тез парчаланиши билан фарқланади. ишқорли мухитларда яхши ўсади. йил давомида ўстирилгандаги ҳосилдорлиги буғдойга нисбатан 10 марта кўплигини кўрсатди. anabaena variabilis spirulina замбуруғлар қуйидаги махсулотларни олишда ишлатилади: - антибиотиклар (penicillium spp.); - гиббереллинлар ва цитокининлар (fusarium spp., botrytis spp.); - каротиноидлар (астаксантин – rhaffia rhodozima,); - оқсил (candida spp., saccharomycopsis lipolytica); -спиртлар (saccharomyces cerevisiae, kluyveromyces fragilis); - рокфор ва камамбер турдаги сирларда (penicillium spp.); - соя соуси (aspergillus oryzae); - токсинлар - афлатоксинлар в1, в2, g1, g2, м1 (aspergillus spp.), трихотеценли микотоксинлар, дезоксиниваленол ва зеараленон (fusarium spp.), охратоксинлар, цитринин, …
5 / 33
пидлари ва тўйинмаган ёғ кислоталарининг тузилиши одам ва ҳайвонникига ўхшайди. бундан ташқари, булар кўп миқдорда полисахаридлар ҳосил қилади. айниқса парамилон полисахариди. astasia ва euglena авлодига кирувчи организмлар парамилонни кўп синтезловчи хисобланиб, бунда хужайранинг қуруқ қолдиғига нисбатан 50% ҳосил бўлади. парамилонни сут эмизувчиларда иммун тизимини стимулятори, ҳамда ўсмага қарши ва радиотерапияда препарат сифатида ишлатиш мумкин. содда хайвонлар биомассаси 50% ни оқсил ташкил қилади. бунда уларнинг биологик қиммати шундаки, биринчидан ҳамма ўрни алмашмайдиган ҳамма аминокислоталар борлиги, иккинчидан эркин ҳолдаги аминокислоталар миқдори сув ўтларидаги, бактериядаги ва гўштдаги миқдорга нисбатан бир баробар кўпдир. сув ўтлари - озиқавий ва ем-хашак оқсиллари (chlorella spp., scenedesmus spp); - озиқавий ва витаминли қўшимчалар (ulva spp., porfira spp., undaria spp., rhodimenia spp., alaria spp.); - глицерол (dunaliella bardawil) сувўтлари-микроэлементлар, витаминлар (тиамин, пиридоксин, рибофлавин, кобаламин, ҳамда фолийли, никотинли, аминобензойли, пантотенли ва аскорбинли кислоталарга, каротинларга) ва бошқа физиологик фаол моддаларга жуда ҳам бой. сув ўтлари ичида биотехнологик объект сифатида дунё бўйича …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 33 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"biotexnologiya obyektlari va usullari. biotexnologik obyektlarni tanlash." haqida

антифунгальная активность актиномицетов, выделенных из природных источников 2- маъруза. биотехнология объектлари ва усуллари. биотехнологик объектларни танлаш. ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти 2024й. мавзунинг режаси: биотехнология объектлари. биотехнологияда объектларни танлаш. биотехнологиянинг замонавий усуллари. in vitro - (лотинчадан-«шиша ичида») – экспериментларни бажаришнинг шундай технологиясики, бунда тажрибалар «пробирка ичида», яъни тирик организмдан ташқарида бажарилади. in vivo – тажриба тирик организмда ўтказилади (одам ёки ҳайвон моделида). in situ – биологияда бу тушунча воқеиликни махсус шароитларда олиб бормасдан ўз жойида ва ўз холича кузатишдан иборат. тирик хайвонларни кузатиш ёки расмга тушириш, организмни табиий шароит...

Bu fayl PPTX formatida 33 sahifadan iborat (2,6 MB). "biotexnologiya obyektlari va usullari. biotexnologik obyektlarni tanlash."ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: biotexnologiya obyektlari va us… PPTX 33 sahifa Bepul yuklash Telegram