адабиёт укитишда укувчиларнинг ёш хусусиятларини хисобга олиш

DOC 43.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662584349.doc адабиёт ўқитишда ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олиш адабиёт ўқитишда ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олиш режа 1. адабиёт ўқитишда ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олиш. 2. адабиёт дарсларида ўқувчиларнинг оғзаки нутқини ўстириш. 3. адабиёт дарсларида ўқувчиларнинг ёзма нутқини ўстириш. адабиёт ўқитишни ташкил этиш адабий таълим негизида туради. ўқувчиларнинг адабиёт дарсларида олган билимлари уларнинг юксак ахлоқий-маънавий қадриятлар билан танишишига, шу соҳадаги эҳтиёжларнинг тарбияланишига имкон беради. адабиётнинг ниҳоятда катта таълимий ва тарбиявий роли ҳам ана шунда. у ўқув предмети сифатида ўқувчилар нутқининг такомилида, болаларнинг китобхонлик маданиятининг юксалишида, китобнинг тўлиқ бадиий идрок этиш қобилиятининг шаклланиши ва ривожида беқиёс аҳамиятга молик. бунда ўқитувчи ва ўқувчи ҳамкорлиги ҳал қилувчи омилдир. ана шу омил ишга тўлиқ тушсагина ўқувчи шахсидаги ғоявий, ахлоқий-маънавий, эстетик ривожланиш содир бўлади.ундаги тасаввур имконлари кенгайиб, ижодий ҳамкорлик қобилияти камол топади, айни пайтда ҳикоя қилиш, ифодали ўқиш, фикрни оғзаки ва ёзма баён эта олиш кўникма ва малакалари, истеъдод ва қобилиятлари шаклланади ва ривожланади.бунинг учун аввало …
2
а тажрибаларни талаб қиладиган ижодий жараёндир. иншо ёзиш учун нималар талаб қилинади? бунинг биринчи асоси муайян адабий-бадиий материални ўқиш, англаш ва унинг асосий моҳиятини, факт ва ҳодисаларини пухта ўзлаштириш билан боғлиқ. ниҳоят, мана шу ўзлаштирилган адабий факт ва ҳодисаларнинг қайта ифодаси ўқувчининг мушоҳадаси билан тўлдирилган ва унинг онгида қайта ишланган шаклда иншо шаклига келади. ўқувчилар ўз тажрибаларида диктант, баён сингари ёзма иш турлари билан яхши таниш бўлишади. бу тажрибалар уларга бошланғич синфларданоқ яхши маълум. юқори синфларда уларга бундай ёзма ишларнинг ижодий топшириқли турларини кўпроқ бериш мақсадга мувофиқ бўлади. буларнинг орасида ўқувчининг ўзи мустақил тарзда давом эттирадиган баён турлари ўзига хос ўрин тутади. унинг асосий моҳияти шундан иборатки, ўқувчига муайян бир матн тавсия этилади. бу матн тугалланмаганлиги билан ўзига хослик касб этади. матннинг асосий хусусияти шундаки, унда муайян типдаги фикр (тасвир, тавсиф, ҳикоя) бошлаб берилади. бу фикр ўқувчининг қизиқишларини, диққат-эътиборини ўзига тортгунга қадар (матн мазмунига кўра бир-икки, баъзан беш-олтитагача гап доирасвда) …
3
и таҳлил қилиш, хатолар устида ишлаш ва баҳолаш ҳам шунчалик катта педагогик аҳамиятга моликдир. таълим босқичларида ёзма ишларни, жумладан, иншоларни таҳлил қилишнинг ҳозирги аҳволи, афсуски, кўп жойларда бир мунча ўзгартишга, такомиллаштиришга муҳтождир: «баъзан унинг ўтказиб юборилиши, нотўғри муносабат билдириш, хатоларни тузатишда касб маҳоратининг етишмаслиги, кўпинча хатоларни тузатишда, оғзаки тузатишлар ва тақризлар ёзишда бир хилликнинг етишмаслиги» кузатилади. иншоларни баҳолашда бир қатор мезонлар амал қилади. булар орасида энг муҳимлари сифатида ёзма нутқнинг тўғрилиги, равонлиги, мавзуга му-таносиблик даражаси, ифоданинг аниқлиги ва ҳаққонийлиги, мантиқийлиги, таъсирчанлиги, бойлигини кўрсатиш мумкин. хатолар устида ишлаш билан боғлиқ фикрларда мутахассисларнинг иккига ажралганини кўриш мумкин: бир гуруҳ методистлар ўқувчи иншосидаги бирорта ҳам хато эътибордан четда қолмаслигини мақсадга мувофиқ деб билишса, бошқалари кўпчиликда учрайдиган, асосий хатолар устидагина тўхталиб, майда хатолар устида тўхташни шарт эмас, деб ҳисоблашади. буни агар ўқувчининг ҳар бир хатоси кўрсатиб борилаверса, унинг ўзига бўлган ишончи бутунлай йўқолиб кетиши мумкинлиги билан изоҳлашади. демак, бундай ишларни амалга оширишда ҳам меъёрга …
4
» . adabiyotlar: 1.karimov i.a. barkamol avlod orzusi. toshkent: «sharq nashriyoti kontserni», 1999 . 2. ahmadjon b., islom odobi va madaniyati. toshkent: «cho`lpon», 1995 . 3. zunnunov a., hotamov n. esonov j. maktabda adabiyot o`qitish metodikasi. toshkent: «o`qituvchi», 1993 . 4. yo`ldoshev k. adabiyot o`qitishning ilmiy-nazariy asoslari. toshkent: «o`qituvchi», 1996 5. www.pedagog.uz 6. www.tdpu.uz � арефьева с.а. проверка сочинении учашихся. - русский язьж в школе. - 2001, № 1, с.7. � қуронов д. “адабиёт надир” ёки чўлпоннинг мангу саволи. адабий-танқидий мақолалар. –т.: “zarqalam”, 2006, 38-39-бетлар.
5
адабиёт укитишда укувчиларнинг ёш хусусиятларини хисобга олиш - Page 5

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "адабиёт укитишда укувчиларнинг ёш хусусиятларини хисобга олиш"

1662584349.doc адабиёт ўқитишда ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олиш адабиёт ўқитишда ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олиш режа 1. адабиёт ўқитишда ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олиш. 2. адабиёт дарсларида ўқувчиларнинг оғзаки нутқини ўстириш. 3. адабиёт дарсларида ўқувчиларнинг ёзма нутқини ўстириш. адабиёт ўқитишни ташкил этиш адабий таълим негизида туради. ўқувчиларнинг адабиёт дарсларида олган билимлари уларнинг юксак ахлоқий-маънавий қадриятлар билан танишишига, шу соҳадаги эҳтиёжларнинг тарбияланишига имкон беради. адабиётнинг ниҳоятда катта таълимий ва тарбиявий роли ҳам ана шунда. у ўқув предмети сифатида ўқувчилар нутқининг такомилида, болаларнинг китобхонлик маданиятининг юксалишида, китобнинг тўлиқ бадиий идрок этиш қобилиятининг шаклланиши ва ривожида ...

DOC format, 43.5 KB. To download "адабиёт укитишда укувчиларнинг ёш хусусиятларини хисобга олиш", click the Telegram button on the left.