адабиёт буйича факультатив машгулотлар, адабиёт тугараги

DOC 100,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1662584227.doc адабиёт бўйича факультатив машғулотлар адабиёт бўйича факультатив машғулотлар. адабиёт тўгараги режа: 1. адабий-ижодий тўгарак 2. тўгарак машғулотларининг тематикаси ва формаси 3. драма тўгараги 4. ифодали ўқиш ва бадиий ҳикоя қилиш тўгараги. биз ўқувчиларнинг синфдан ташқари ишлари ва ўқишлари ҳақида сўзлаб ўтдик. ҳақиқатан ҳам, бадиий асар ўқиш машғулотининг деярли кўпчилик қисми синфдан ва мактабдан ташқарида олиб борилади. синф машғулотининг барча турлари бадиий асарни муфассал равишда синфда ўқиб чиқишга имконият бермайди. шунинг учун ҳам синфдан ташқарида ўқиш ишига алоҳида эътибор берилади. ўқилаётган асар юзасидан умумий фикрга келиш, маслаҳатлашиш, конкрет тушунча ҳосил қилишнинг энг яхши воситаси—тўгараклардир. тўгарак ўқувчиларни уюштиради, асар устида ишлашга ўргатади, ўқитувчи бу ишга раҳбарлик қилади. ўқувчилар асарларни мустақил равишда ўрганиш юзасидан малака ҳосил қиладилар. адабиёт ва адабий ўқиш машғулотларига алоқадор бўлган тўгараклар асосан уч турлидир: 1. адабий-ижодий тўгарак. 2. драма тўгараги. 3. ифодали ўқиш ва бадиий ҳикоя қилиш тўгараги. маълумки, бу уч тўгарак ҳам асосан ўқувчиларнинг билим доирасини кенгайтириш, …
2
қлаган ва ўз ишини шунга қараб режалаштирган бўлиши керак. драма тўгарагига раҳбарлик қиладиган ўқитувчи драманинг хусусиятларини эгаллаган ва маълум даражада актёрлик санъатидан ҳам хабардор бўлиши, ўқувчилар олдида бирор-бир персонажнинг ҳаракат ва нутқини, одат ва характерини кўрсатиб бера оладиган бўлиши керак. адабий-ижодий тўгаракнинг раҳбари эса адабий асарларни таҳлил қилиш ва шу асосда ўқувчиларга назарий билим беришдан ташқари, ижод ишидан ҳам хабардор, иложи бўлса, бирорта ўзи ёзган шеър ёки ҳикояни ўқувчиларга манзур қила оладиган бўлиши лозим. бадиий ўқиш ва ифодали сўзлаш тўтарагининг раҳбари нутқи нуқсонсиз ва ифодали ўқиши орқали барча ўқувчиларда шундай ўқишга ҳавас уйғота оладиган киши бўлиши керак. тўгарак аъзолари ўртасида яхшигина шеър ёзадиган, ўз асарлари билан республика матбуотида, айниқса болалар ва ёшлар газеталарида қатнашадиганларни учратиш мумкин. бу ишда ҳам тўгаракларда ишнинг тўғри ташкил қилиниши ва машғулотнинг мунтазам равишда ўтказиб турилиши катта ёрдам беради. тўгарак машғулотларини бир ойда бир ёки икки марта ўтказиш лозим. бу муддат ичида ўқувчилар машғулотга пухта тайёрланиб …
3
маган, асосий масалани пайқаб олишда қийналадиган бўлгани учун, ўқитувчи улар томонидан тақдим этилган умумий масалаларни конкретлаштириши лозим. гарчи режа тўгарак раҳбари томонидан тузилса ҳам, шу режада тўгарак аъзоларининг умумий мақсадлари акс этиши керак. бир йиллик машғулот учун тузилган режа ўз навбатида мавзу ва мавзучаларга бўлинади, шу асосда тўгарак машғулоти давом этади. дастур материали асосида адабиёт ва адабий ўқиш юзасидан ўқувчиларга бериладиган маълумотни бойитиш ва кенгайтиришда ,айниқса, драма ва адабий-ижодий тўгараклар аҳамиятлидир. адабий-ижодий тўгарак. адабий-ижодий тўгаракларда ўтказиладиган машғулотлар икки хил характерга эгадир. машғулотнинг бир хили синфда олинган билимни мустаҳкамлаш ва тўлдиришга, адабий асарлар ёки айрим ёзувчиларнинг ижод йўли билан ҳар томонлама тўлиқ танишишга қаратилган бўлади. бу машғулотда фақат асарни таҳлил қилиш, адабиёт назарияси юзасидан олинган билимларни кенгайтириш, турли жанрдаги асарлар ва уларнинг хусусиятларини ўрганиш асосий ўринни эгаллайди. бу тўгаракларда ўтказиладиган машғулотнинг иккинчи тури эса асосан ўқувчиларнинг мустақил равишда олиб борадиган ижодий ишларини ўстириш ва унга йўлланма беришга қаратилган бўлади. бу типдаги …
4
и ўқувчиларнинг қизиқишини тарбиялашдан, уларга системали равишда кўрсатма бериб боришдан иборат бўлиши керак. маълумки, мустақил ижод қилиш учун қизиқишнинг ўзигина етмайди. балки шеър ёки ҳикояни ёзиш малакасига, билимга эга бўлиш ҳам лозим. v—viii синф ва юқори синф ўқувчилари мустақил равишда ижод қилишда қийналадилар. ўзларига маълум бўлса ҳам, яна бир неча кишилардан маслаҳатлар сўрашга мажбур бўладилар. ўз ихтиёрича бирор шеър ёзган ўқувчининг кўтаринки руҳи ва зўр севинчини биринчи галда тўгарак раҳбари пайқаши керак. мустақил ижодий ишларнинг нуқсонли бўлиши шубҳасиздир. мавҳум тушунчалар, такрор, мазмуннинг суюқ чиқиши, формал камчиликлар, шеър бўғинининг ошиб кетиши ёки етмаслиги, қофия ва туроқлардаги камчиликлар каби нуқсонларнинг содир бўлиши муқаррардир. тўгарак аъзоларини қизиқтириш ёки бездириб қўйиш тўгарак раҳбаринииг шу ижодий ишларни таҳлил қилиш ва тузатишдаги тутган йўлига ҳам боғлиқ. ўқувчилар ўз ишларидаги нуқсонларнинг кўпини сезмайдилар, тўгаракда ҳаммага маъқул бўлади, деб ўйлайдилар, ёки бунинг аксича, қандай камчиликларим бор экан деб, шубҳаланиб турадилар. ижодий ишларни таҳлил қилиш машғулотида таҳлил қилинадиган кичик …
5
ир ёки бир нечасини тақризга топшириш мумкин. тўгарак машғулотида ўқувчининг тақризи тингланади, музокара ўтказилади. ўқитувчи эса бу машғулотни якунлайди, шу ижодий ишнинг ютуқ ва камчиликларини, уни қандай тузатиш йўлларини кўрсатиб беради. адабий асарларни ўрганиш юзасидан ҳам айрим ўқувчиларга докладлар топширилади. доклад учун топширилган асарни тўгарак аъзоларининг ҳаммаси ўқиб келади. бунда ҳам докладдан ва музокарадан сўнг ўқитувчи машғулотни якунлайди. адабий асарлар таҳлил қилинганда, ўқитувчи шу асар доирасида назарий маълумотлар бериши: тасвирлаш воситалари, асарнинг композицияси, бадиий асарларнинг турлари ва стили, шеър тузилиши ва унинг турларини айтиб ўтиши лозим. бу назарий маълумот бадиий асарларни ўрганишдан ташқари, мустақил ижодий ишларнинг ривожланишига ҳам ёрдам беради. v—viii, ix—x синф ўқувчиларининг билими даражаларини ҳисобга олиб, таҳлил қилиш учун тўгарак аъзоларига оғирлик қилмайдиган мавзуларни танлаш лозим. тўтарак аъзоларининг сони ҳам машғулотга таъсир этади. аъзолар оз бўлса, машғулот кўнгилсиз ва руҳсиз бўлганидек, улар кўпайиб кетсалар, керакли даражада уларнинг ҳаммасини фаоллаштириш ҳам қийинлашади. шунинг учун ҳам тўгарак аъзолари ўртача 10—15 …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "адабиёт буйича факультатив машгулотлар, адабиёт тугараги"

1662584227.doc адабиёт бўйича факультатив машғулотлар адабиёт бўйича факультатив машғулотлар. адабиёт тўгараги режа: 1. адабий-ижодий тўгарак 2. тўгарак машғулотларининг тематикаси ва формаси 3. драма тўгараги 4. ифодали ўқиш ва бадиий ҳикоя қилиш тўгараги. биз ўқувчиларнинг синфдан ташқари ишлари ва ўқишлари ҳақида сўзлаб ўтдик. ҳақиқатан ҳам, бадиий асар ўқиш машғулотининг деярли кўпчилик қисми синфдан ва мактабдан ташқарида олиб борилади. синф машғулотининг барча турлари бадиий асарни муфассал равишда синфда ўқиб чиқишга имконият бермайди. шунинг учун ҳам синфдан ташқарида ўқиш ишига алоҳида эътибор берилади. ўқилаётган асар юзасидан умумий фикрга келиш, маслаҳатлашиш, конкрет тушунча ҳосил қилишнинг энг яхши воситаси—тўгараклардир. тўгарак ўқувчиларни уюштиради, асар устида ишлашга ўрг...

Формат DOC, 100,0 КБ. Чтобы скачать "адабиёт буйича факультатив машгулотлар, адабиёт тугараги", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: адабиёт буйича факультатив машг… DOC Бесплатная загрузка Telegram