адабиёт ва мафкура

DOC 74,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1662753891.doc адабиёт ва мафкура адабиёт ва мафкура режа: 1. мафкура тушунчаси. 2. дунёқараш ва бадиий ижод. 3. умуминсоний қадриятларнинг устиворлиги. 4. мафкура ва адабиёт муносабати. ўзбек тилида фаол ишлатилувчи "фикр", "тафаккур", "мафкура" сўзларининг ўзакдош сўзлар эканлиги сизларга маълум. инсон онгида олам ва одам ҳақида фикр ва тасаввурлар мавжудлигини, инсон тафаккур (фикрлаш) қобилиятига эга олий мавжудот эканлигини яхши биласиз. хўш, инсонга хос икки муҳим хусусиятни билдирган сўзлар билан ўзакдош бўлган "мафкура" сўзи нимани англатади? мафкура деганда маълум бир жамият, давлат, миллат ва ҳоказо ижтимоий гуруҳларнинг сиёсий, иқтисодий ва ҳ.к. мақсадларига мос ҳолда муайян бир тизим ҳолига келтирилган фикр ва ғоялар жамини тушунамиз. демак, мафкура "фикр" ва "тафаккур" тушунчаларига нисбатан хосланганроқ, махсус тушунча экан. бошқа бир жиҳати шуки, "фикр" ва "тафаккур" алоҳида олинган ҳар бир инсонга табиатан хос нарса, "мафкура" эса аввало ижтимоий ҳодиса сифатида майдонга келади, кейин ҳар бир алоҳида шахс томонидан ўзлаштирилади. жамиятда яшаётган шахс (жумладан, ижодкор ҳам) маълум бир …
2
эди. бадиий ижод дунёқараш билан боғлиқ тарзда кечади. дунёқараш деганда конкрет инсоннинг дунё ҳақидаги билимлари, тушунчалари, ғояларини тушунамиз. бадиий асарда аксланган бадиий воқелик ижодкор томонидан кўрилган ижодий қайта ишланган ва ғоявий-ҳиссий баҳоланган воқелик экан, демак, бадиий асар мазмуни ижодкор дунёқараши билан боғлиқ бўлади. маълумки, ҳар бир инсон дунёни ўзича кўради, уни ўзича идрок қилади ва ўзича баҳолайди. қизиғи шундаки, ҳаммамиз ҳам ўзимиз кўрган воқеликни реал воқелик деб тушунамиз, ҳолбуки, бу — воқеликнинг онгимиздаги биз кўролган ва идрок этолган акси, холос, яъни, индивидуал борлиқдир. шундай экан, бир жойда, бир даврда яшаб турган икки инсон онгидаги воқеликнинг акси бир хил бўлолмайди. бунинг ёрқин мисоли сифатида "кеча ва кундуз" билан "қутлуғ қон" романларини олиб кўришимиз мумкин. иккала муаллиф бир даврда яшагани, бир даврни қаламга олгани ҳолда, ҳар икки романда аксланган бадиий воқелик бир-биридан тубдан фарқ қилади. сабаби, ҳар икки адибнинг асарида ҳам индивидуал борлиқ — уларнинг онгида аксланган воқеликнинг бадиий модели ўз аксини …
3
оис ҳам чинакам бадиий асарда ижодкор ҳар вақт эзгулик, гўзаллик, адолат, инсонийлик каби мангу қадриятлар томонида туради. умуминсоний қадриятларга зид ғояларни ўзига сингдирган асарнинг чинакам бадиий қимматга эга бўлиши мумкин эмас. зеро, бундай асар ўқувчини ўзидан итаради (илон танаси қанча гўзал ранглар жилосига эга бўлмасин, одамни ўзига жалб қилиш ўрнига ўзидан итаради). кўрамизки, бадиий адабиёт ва санъатдаги гўзаллик маънавиятдан айро ҳолда яшай олмайди, бадиият эстетик категориягина эмас, маълум маънода этик категория ҳам саналади. кишилик жамияти турли қарашларга эга бўлган кишилардан таркиб топганидек, турли мафкурага эга гуруҳлардан ҳам ташкил топади. бу мафкураларнинг ҳар бири конкрет ижтимоий-сиёсий мақсадларни кўзда тутади. мавжуд мафкуралар ичида кишилик жамияти тараққиётига хизмат қиладиганлари билан бир қаторда бунинг зиддига ишлайдиганлари ҳам бўлади. шундай экан, санъат ва адабиёт бу мафкураларнинг фақат умуминсоний қадриятларга мувофиқларинигина ўзига сингдиради. дейлик, хх аср вабоси саналмиш фашизм мафкураси инсоният душмани эканлиги ҳаммага аён, шу боис ҳам ҳақиқий санъат асарларида бу мафкура ўзининг аксини топмайди, …
4
ча изоҳлаш мумкин: ижодкор муайян мафкурага мойил бўлгани ҳолда унинг эстетик идеали умуминсоний қадриятлар асосига қурилган, демакки, бу идеалда кўҳна замонлардан бери аждодларимиз интилиб яшаётган эзгу мақсадлар қуюқлашган ифодасини топган. муайян мафкура кўзлаган мақсад анча яқин, унга маълум (чекланган, яқин келажакдаги) вақтда етишилади. яъни, агар асар конкрет мафкуранигина тарғиб этишга хизмат қилгудек бўлса, унинг умри ўша мақсадга етилгунга қадар бўлади холос. ҳолбуки, чинакам бадиий асар мангуликка бўйлашмоғи лозим, у вақт эътибори билан чегараланган мақсадлар доирасида қолиб кетолмайди. юқоридагилардан кўринадики, ижодкорнинг мафкурага муносабати эркин бўлмоғи лозим, яъни, у муайян мафкура доирасида шахслигини намоён эта билмоғи зарурдир. иккинчи томондан, эстетик идеалда конкрет мафкурага нисбатан умуминсоний қадриятлар салмоқлироқ бўлиши лозим, шундагина бадиий асар ўткинчи ҳодиса бўлиб қолмайди, даврга нисбатан дахлсиз бўлиб қолади. зеро, асар мазмунининг у яратилган конкрет ижтимоий-сиёсий ҳолатга қаратилган актуал қатлами вақт ўтиши билан барибир тушиб қолади, асарни юзада тутиб қоладиган туб эстетик қатлам эса умуминсоний қадриятлар билан ҳамоҳангдир. мафкура — …
5
хулосалар пайдо бўлиб улгурди. натижада айримлар "адабиёт мафкурадан ҳоли бўлиши керак", "адабиёт мафкурага хизмат қилмаслиги керак" қабилидаги сиртдан жозибали ва тўғридек кўринадиган, ҳақиқатда эса хато фикрларни олдинга сурадилар. бизнингча, бу хил фикрларнинг пайдо бўлишига сабаб шуки, улар мафкура ва адабиёт муносабатининг "советча" кўринишидан бошқача муносабат, тўғри асосдаги муносабат мавжуд бўлиши мумкинлигини тасаввур қилолмайдилар. ҳолбуки, адабиёт билан мафкура орасида табиий, ҳеч бир зўрлашсиз — ижодкорнинг ўз қарашлари, виждон амри билан боғлиқ муносабат ҳам бўлиши мумкин. юқорида айтганимиздек, мафкура жамиятни мақсадга сафарбар этади. хўш, бугунги кунда ишлаб чиқилаётган миллий мафкура қандай мақсадни кўзлайди? маълумингизки, бу мафкура бизни буюк ўзбекистонни яратиш мақсадига бошлайди. ўша қурилажак буюк келажакда инсоннинг эркин, ҳур ва фаровон яшаши, ўзидаги ақлий, руҳий ва жисмоний имкониятларни тўла рўёбга чиқариши, комиллик сари интилишига шароит яратилади. зеро, сиёсийроқ тилда ўзбекистонни иқтисодий жиҳатдан юксак ривожланган ҳуқуқий демократик давлатга айлантирамиз дегани, содда тилга айлантирилса шундай жаранг топади. хўш, бу мақсад қайси жиҳатлари билан кишини …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"адабиёт ва мафкура" haqida

1662753891.doc адабиёт ва мафкура адабиёт ва мафкура режа: 1. мафкура тушунчаси. 2. дунёқараш ва бадиий ижод. 3. умуминсоний қадриятларнинг устиворлиги. 4. мафкура ва адабиёт муносабати. ўзбек тилида фаол ишлатилувчи "фикр", "тафаккур", "мафкура" сўзларининг ўзакдош сўзлар эканлиги сизларга маълум. инсон онгида олам ва одам ҳақида фикр ва тасаввурлар мавжудлигини, инсон тафаккур (фикрлаш) қобилиятига эга олий мавжудот эканлигини яхши биласиз. хўш, инсонга хос икки муҳим хусусиятни билдирган сўзлар билан ўзакдош бўлган "мафкура" сўзи нимани англатади? мафкура деганда маълум бир жамият, давлат, миллат ва ҳоказо ижтимоий гуруҳларнинг сиёсий, иқтисодий ва ҳ.к. мақсадларига мос ҳолда муайян бир тизим ҳолига келтирилган фикр ва ғоялар жамини тушунамиз. демак, мафкура "фикр" ва "тафаккур" тушунча...

DOC format, 74,5 KB. "адабиёт ва мафкура"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: адабиёт ва мафкура DOC Bepul yuklash Telegram