эстетиканинг предмети, мақсади ва вазифалари

DOCX 34,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1673252710.docx эстетиканинг предмети, мақсади ва вазифалари referat эстетиканинг предмети, мақсади ва вазифалари режа: 1. “эстетика” фанининг фалсафий моҳияти ва у ҳақидаги қарашлар 2. эстетика категориялари ва уларнинг таснифи. 3. гўзаллик ва унинг муқобиллари. 4. улуғворлик ва тубанлик категориясининг моҳияти. 5. фожеавийлик ва кулгулилик категорияси. 6. эстетика категорияларининг ўзаро алоқадорлиги ва аҳамияти “эстетика” фанининг фалсафий моҳияти ва у ҳақидаги қарашлар. эстетика энг қадимги фалсафий фанлардан бири бўлиб ҳисобланади. лекин фақат xviii аср ўрталарига келиб “эстетика” (юнон. aisthetikos – ҳис қилинадиган) атамасини дастлаб германиядаги вольф мактабининг файласуфи александр готлиб баумгартен (1714-1762 йиллар ) 1735 йилда ёзган “поэтик асарга доир баъзи масалалар хусусида фалсафий мулоҳазалар” номли асарида илмий муомалага киритди ва унинг санъатда ёрқин намоён бўлишини кўрсатиб берди. дастлаб эстетика “санъат фалсафаси” ва “гўзаллик фалсафаси” сифатида талқин этилган. чунки, санъат эстетиканинг объекти бўлиб, унда эстетик хусусиятлар бўртиб кўзга ташланади. эстетика бадиий асарнинг яратилиш арафасидаги шарт–шароитлардан тортиб, то у бунёдга келиб, асл эгаси – …
2
з ичига қамраб олган бўлса, бугунги кунда унинг тадқиқот объекти кенгайиб бормоқда. хусусан, экоэстетика, ишлаб чиқариш эстетикаси, маиший турмуш эстетикаси, дизайн, замонавий шаҳарсозлик эстетикаси, табиат эстетикаси ва ҳоказо. эстетика – фалсафий фан сифатида барча санъатшунослик фанлари эришган ютуқлардан умумий хулосалар чиқариб, шу хулосалар асосида инсонни гўзаллик орқали ҳақиқатга етиштиришга хизмат қилади. бундан ташқари, эстетика ишлаб чиққан қонун-қоидалар барча санъатшунослик фанлари учун умумийлик хусусиятига эга. ҳар бир фаннинг инсон ва жамият ҳаётида ўзига хос амалий аҳамияти бор: эстетика ҳам бундан мустасно эмас. аввало, у кундалик ҳаётимизда нафосат тарбиясини тўғри йўлга қўйиш борасида катта аҳамиятга эга. эркин, демократик жамиятимизнинг ҳар бир аъзоси гўзалликни чуқур ҳис этадиган, уни асрайдиган нафис дид эгалари бўлишлари лозим. ҳақиқий бадиий асар билан савияси паст асарни фарқлай билишлари, “оммавийчилик санъати”ни рад қила олишлари лозим. ана шу нуқтаи назардан қараганда, эстетика жамиятнинг барча аъзолари учун муҳим аҳамиятга эга. эстетиканинг фалсафий моҳиятини унинг санъат асарига ёндашувида кўриш мумкин. маълумки, ҳар …
3
олари доирасида бахс юритади, таҳлил қилади, ўрганади ва ўргатади. эстетиканинг энг асосий функцияларидан бири дунёқарашни шакллантириш бўлиб, ушбу функция бадиий ижод билан шуғулланувчилар ва ижодий фаолият учун жуда зарур. айниқса, ранглар жилосини хис қилиш, мусиқа сеҳрини англаш, асардан хулоса чиқариш айнан ушбу функциянинг таъсирида рўй беради. зеро, дунёқараш ижодкорни бошқаради, ижод жараёни ривожига кўмак беради. эстетиканинг билиш функцияси эса санъат асарини билиш ва баҳолаш фаолияти натижаларини, семантик ва прагматик ахборотни етказиб бериш, ҳақиқий бадиий асар билан савияси паст асарни фарқлай билишлари, “оммавийчилик санъати”ни рад қила олишда муҳим аҳамиятга эга. янги кўринишдаги иқтисодиётнинг эстетик асосларига, тадбиркорлик фаолиятига эстетик тус беришга, бунёдкорликни намоён этишга имкон берадиган функция бу яратувчанликдир. айниқса, гўзал қадриятларни дунёга танитиш, халқнинг бой ва бетакрор эстетик дунёсини акс эттирадиган персонажларни яратиш орқали инсонни маънавий жиҳатдан юксалтиришга хизмат қилади. эстетиканинг энг муҳим функцияларидан яна бири, методологик функция бўлиб, ушбу функция бадиий асарда акс эттирилган воқеа-ҳодисанинг моҳиятини ўқувчига тўлақонли етказиш имконини …
4
умумий ва хусусий қонунлар тегишли бўлиб, уларга бадиий ижод жараёни ҳам, санъатнинг ижтимоий олами ҳам таълуқлидир. улар санъатнинг антропологик, генетик ва гносеологик мазмунини очиб беришга хизмат қилади. шунга асосан “эстетик фаолият қонуни”, “бадиий ижод қонуни”, “бадиий жараён қонуни”, “бадиий идрок қонуни”, “эстетик идрок қонуни” каби қонуниятлар тизими шаклланган. ушбу қонунлар оламни эстетик ўзлаштириш жараёнининг моҳиятини изоҳлайди ва қуйидаги натижаларга олиб келади: 1)воқеликнинг эстетик хусусиятлари инсон томонидан олам ҳодисаларини тасаввур қилиш, англаш ҳамда тажрибага таянган ҳолда инсоният олдига қадриятларни ўрганишни вазифа қилиб қўяди. 2)эстетик фаолият предметлар олами ва инсоний идеални ботиний туйғулар асосида ўзлаштириш натижасида юзага келади, у умуминсоний қадриятларга оқилона муносабатни шакллантиради ҳамда эркин ижодкорлик муҳитини яратишга кўмак беради. эстетика фанида кўп амал қиладиган қонунлардан яна бири “бадиий ижод қонуни” ҳисобланади. бадиий ижод жараёни бошқа барча ақлий меҳнат турларидан катта фарқ қиладиган меҳнат тури бўлиб, унда меҳнат қандайдир сирли руҳ билан амалга ошади, дейди. чунончи, бадиий ижод жараёнининг ибтидоси санъаткорнинг …
5
аққиёти учун аҳамиятини қуйидагича изоҳлаш мумкин. яъни ижод: а) муайян бадиий услуб ёрдамида шахс ва жамиятнинг маданиятини юксалтиради; б) образли тафаккур ёрдамида бадиий оламнинг асл ва бетакрор моҳиятини англаш имконини беради; в) олам гўзаллигидан завқланиш, изтироблардан фориғ бўлиш ва яратувчанликка рағбатни пайдо қилади. эстетиканинг қонуниятлари нарса-ҳодисалар ва воқеликдаги жараёнларнинг эстетик мазмунини турли ракурсда ўрганса-да, эстетика учун умумий бўлган метақонун - “инсоннинг воқеликка эстетик муносабати қонуни”га амал қилади. бу қонун ёрдамида эстетика ўз тадқиқот обьектининг предметини конкретлаштиради, функцияларини белгилайди. эстетиканинг ижтимоий фанлар билан алоқадорлиги. этика ва эстетика фанлари шу қадар бир–бирига яқинки, ҳатто баъзи даврларда улар етарли даражада ўзаро чегараланмаган. чунки инсоннинг хатти– ҳаракати ва нияти кўпинча ҳам ахлоқийликка, ҳам нафосатга тегишли бўлади, яъни муайян ижобий фаолият ҳам эзгулик, ҳам нафосат хусусиятларини ўзида бирваракай мужассам қилади. шу сабабли суқрот, афлотун, форобий сингари қадимги файласуфлар таълимотларида ахлоқийликни – ички гўзаллик, нафосатни – ташқи гўзаллик тарзида талқин этганлар. дарҳақиқат, ахлоқийлик фақат инсоннинг хатти-ҳаракати, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"эстетиканинг предмети, мақсади ва вазифалари" haqida

1673252710.docx эстетиканинг предмети, мақсади ва вазифалари referat эстетиканинг предмети, мақсади ва вазифалари режа: 1. “эстетика” фанининг фалсафий моҳияти ва у ҳақидаги қарашлар 2. эстетика категориялари ва уларнинг таснифи. 3. гўзаллик ва унинг муқобиллари. 4. улуғворлик ва тубанлик категориясининг моҳияти. 5. фожеавийлик ва кулгулилик категорияси. 6. эстетика категорияларининг ўзаро алоқадорлиги ва аҳамияти “эстетика” фанининг фалсафий моҳияти ва у ҳақидаги қарашлар. эстетика энг қадимги фалсафий фанлардан бири бўлиб ҳисобланади. лекин фақат xviii аср ўрталарига келиб “эстетика” (юнон. aisthetikos – ҳис қилинадиган) атамасини дастлаб германиядаги вольф мактабининг файласуфи александр готлиб баумгартен (1714-1762 йиллар ) 1735 йилда ёзган “поэтик асарга доир баъзи масалалар хусусида ...

DOCX format, 34,4 KB. "эстетиканинг предмети, мақсади ва вазифалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.