estetika fanining predmeti va vazifalari

PDF 19 pages 392.2 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 19
18-мавзу: эстетика фанининг предмети тадқиқот доираси ва вазифалари. эстетик қарашлар тарихи. (2 соат) режа: 1. эстетика фанининг предмети, мақсади ва вазифалари. 2. эстетик онг ва эстетик фаолият. 3. этетиканинг ижтимоий фанлар билан алоқадорлиги. 4. эстетик қарашлар тарихи (қадимги давр, ўрта асрлар, янги давр). 1. эстетика фанининг предмети, мақсади ва вазифалари. эстетика ёхуд нафосат фалсафаси энг қадимги фанлардан бири. унинг тарихи икки ярим-уч минг йиллик вақтни ўз ичига олади. бироқ у ўзининг ҳозирги номини xviii асрда олган. унгача бу фаннинг асосий муаммоси бўлмиш гўзаллик ва санъат ҳақидаги мулоҳазалар ҳар хил санъат турларига бағишланган рисолаларда, фалсафа ҳамда илоҳиёт борасидаги асарларда ўз аксини топган эди. «эстетика» атамасини биринчи бўлиб буюк олмон файласуфи александр баумгартен (1714—1762) илмий муомалага киритган. бунда у бошқа бир улуғ олмон файласуфи г. лайбнитс (1646- 1716) таълимотидан келиб чиққан ҳолда муносабат билдирган эди. лайбнитс инсон маънавий оламини уч соҳага: ақл – идрок, ирода-ихтиёр, ҳис-туйғуга бўлади ва уларнинг ҳар бирини алоҳида …
2 / 19
ни назарда тутиб, биз «эстетика» номини сақлаб қолишга тайёрмиз, бунинг устига, у одатий нутққа сингишиб кетган. шунга қарамай, мазкур фан мазмунига жавоб берадиган ибора, бу – “нафосат фалсафаси», «санъат фалсафаси» ёки яна ҳам аниқроқ қилиб айтганда – «бадиий ижод фалсафаси» 1 . ҳегелнинг «эстетика» атамасидан кўнгли тўлмаганлигига жиддий сабаблар бор. бўлардан бири – юқорида унинг ўзи айтиб ўтган фикрлари бўлса, иккинчиси – мазкур сўзнинг барча ҳис-туйғуларга тааллуқлилиги. ваҳоланки, бу фан фақат нафосатли ҳис туйғулар ва уларнинг зиддини назарда тутади. айниқса, мана шу иккинчи сабабга кўра, «эстетика» атамасининг талабга жавоб бериши шубҳали. бунинг устига аллақачон мазкур фан тадқиқот доираси санъат ҳудудидан чиқиб, инсон ҳаётининг деярли барча соҳаларига ёйилиб кетган. шу боис «нафосатшунослик» атамаси ҳам илмий муомалага киритилди. зеро мазкур атамага асос бўлган «нафис», «нафислик», «нафосат» сўзлари ўз қамрови билан фан 1 гегель г. эстетика. м., искусство, 1968. с. 7. талабларига жавоб бера олади. «нафис» сўзи «ўзбек тилининг изоҳли луғати»да – гўзал, …
3 / 19
рор бир санъат турида ижод қилаётган санъаткор биринчи галда, маълум маънода, ўз соҳасининг билимдони бўлиши керак. дейлик, бастакор нотани билмасдан, мусиқали асар яратиш қонун-қоидаларини, шу жумладан, мусиқага ҳам тааллуқли бўлган эстетиканинг умумий қонуниятларидан бехабар ҳолда тузукроқ асар яратиши даргумон. баъзилар, даҳо санъаткорлар қонун-қоидаларсиз ҳам ижод қилаверадилар, деган нотўғри тасаввурга эга. ваҳоланки, даҳоларнинг ўзлари кўп ҳолларда нафосат назарияси билан шуғулланганлар. бу борада навоий, жомий леонардо да винчи, шиллер каби буюкларнинг номларини эслашнинг ўзи кифоя қилади. бадиий асарни тадқиқ этувчи олимлар – танқидчилар, санъатшунослар ва адабиётшунослар ҳам нафосат фалсафасини билишлари зарур. дейлик, «соф театр»ни – фақат саҳна санъатинигина яхши билган санъатшунос, у қанчалик истеъдодли бўлмасин, юксак талаб даражасида тадқиқот олиб боролмайди, ҳатто эътиборга молик мақола ҳам ёза олмайди. чунончи, у драматургиядан, мусиқадан, услуб ва композитсия қонун-қоидаларидан, бир сўз билан айтганда, нафосатшунослик қонуниятларидан етарли хабардор эмас. натижада унинг тадқиқоти, мақоласи ёки тақризи бирёқлама, фалсафий умумлашмалардан холи, саёз жумлалар йиғиндисидан иборат бўлиб қолади. умуман …
4 / 19
ан таассуротингиз бир неча баробар кучаяди. зеро эстетика орқали биз фақатгина кўрганларимизнинг шаклий гўзаллигини эмас, балки айни пайтда шакл билан бирга унинг фалсафий моҳиятини ҳам идрок этамиз. 2 ўзбек тилининг изоҳли луғати. икки томли, i том, м., русский язык, 1981. 497 – 498-б. шу сабабли, фермерга ёки темир йўл ишчисига, ёки тадбиркорга нафосатшунослик ҳақида бош қотириб ўтириш зарур келибдими, деган гаплар хато ва зарарлидир. юқорида кўриб ўтганларимиздан шу нарса маълум бўладики, бугунги эстетика фани олдида улкан вазифалар турибди. зотан биз қураётган фуқаролик жамиятининг аъзоси ҳар жиҳатдан камол топган, юксак нафис дид эгаси бўлмоғи лозим. қолаверса, ҳозирги машинасозликни, авиасозликни, умуман, саноатни замонавий дизайнсиз тасаввур этиш мутлақо мумкин эмас. бунда бевосита техника эстетикасининг аҳамияти катта. бўлардан ташқари, айниқса ёшларнинг нафосат тарбиясига алоҳида эътибор бериш – замоннинг долзарб талаби бўлиб қармоқда. 2. эстетик онг ва эстетик фаолият. эстетик онг инсоннинг дунёни ўзлаштиришининг, англашининг таркибий қисми, ажралмас жиҳати ҳисобланади. чунки онг жараёни моҳиятан инсоннинг …
5 / 19
лиш жараёнининг тури сифатида субект томонидан обектнинг (лот. обжетус - предмет, ҳодиса) моҳияти, қонуниятларини аниқлаш учун хизмат қилиш билан бирга айни пайтда унинг ўз-ўзини билиши, англашига қаратилган бўлади.этетик онг кишининг руҳий, маънавий озиқланиши, лаззатланиши билан узвий боғлиқда кечадиган жараён ҳисобланади. учинчидан, мазкур билиш жараёнида жонли мушоҳада, ҳиссий билиш босқичи (сезги, идрок, тасаввур) устивор мавқега эга бўлади. чунки субект обектни бевосита идрок этмасдан туриб, унинг эстетик хусусиятларини билиб ололмайди. шунинг билан биргалиқда эстетик билиш субектнинг обектга бевосита муносабатисиз воситали идрок этиши тарзида ҳам кечади. тўртинчидан, эстетик билишда субект томонидан обектнинг нафосатлилик (эстетиклик) жиҳати баҳоланилган тарзда аниқланилади. бошқача қилиб айтганда, предмет, ҳодисалар гўзаллик, улуғворлик, фожиавийлик каби мезонлар билан баҳоланилади. шу маънода мазкур билиш маънавий қадриятлар яратилишнинг мезоний ўлчовлари бўлиб хизмат қилади. зотан, бундай қадриятлар ижтимоий- сиёсий, мафкуравий аҳамиятлилиги билан биргаликда гўзаллик меъёрлари асосида яратилади. бешинчидан, мазкур билиш тафаккур ва ҳис-туйғунинг ўзаро бирлигида амалга ошадиган мураккаб жараён бўлиб, унинг натижаси ўлароқ кўпфунксиялилик табиатга …

Want to read more?

Download all 19 pages for free via Telegram.

Download full file

About "estetika fanining predmeti va vazifalari"

18-мавзу: эстетика фанининг предмети тадқиқот доираси ва вазифалари. эстетик қарашлар тарихи. (2 соат) режа: 1. эстетика фанининг предмети, мақсади ва вазифалари. 2. эстетик онг ва эстетик фаолият. 3. этетиканинг ижтимоий фанлар билан алоқадорлиги. 4. эстетик қарашлар тарихи (қадимги давр, ўрта асрлар, янги давр). 1. эстетика фанининг предмети, мақсади ва вазифалари. эстетика ёхуд нафосат фалсафаси энг қадимги фанлардан бири. унинг тарихи икки ярим-уч минг йиллик вақтни ўз ичига олади. бироқ у ўзининг ҳозирги номини xviii асрда олган. унгача бу фаннинг асосий муаммоси бўлмиш гўзаллик ва санъат ҳақидаги мулоҳазалар ҳар хил санъат турларига бағишланган рисолаларда, фалсафа ҳамда илоҳиёт борасидаги асарларда ўз аксини топган эди. «эстетика» атамасини биринчи бўлиб буюк олмон файласуфи алексан...

This file contains 19 pages in PDF format (392.2 KB). To download "estetika fanining predmeti va vazifalari", click the Telegram button on the left.

Tags: estetika fanining predmeti va v… PDF 19 pages Free download Telegram