эстетика: эстетика назарияси

DOCX 11 sahifa 70,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 11
7 – мавзу: эстетика: эстетика назарияси маъруза режаси: 0. дунёни эстетик идрок этишнинг моҳияти. эстетик қарашлар тарихи. 0. эстетиканинг асосий йўналишлари ва категориялари. 0. эстетик дид ва оламни эстетик идрок этишнинг шахс камолотига таъсири. 0. эстетиканинг замонавий ёндашувлари. эстетика ва дизайн. халқ амалий санъатининг эстетик жиҳатлари. спорт эстетикаси. мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: эстетика, гўзаллик фалсафаси, бадиий ижод, санъат фалсафаси, ҳиссий билиш, адабиётшунослик, санъат социологияси, категория, гўзаллик, чиройлилик, ҳунуклик, улуғворлик, тубанлик, фожиавийлик, кулгулилик, кулгили ҳолат, ҳазил, мутойиба, киноя, истеҳзо, эстетик дид, дизайн. 1– савол баёни: эстетика ёхуд нафосатшунослик энг қадимги фанлардан бири. унинг тарихи икки ярим-уч минг йиллик вақтни ўз ичига олади. бироқ у ўзининг ҳозирги номини xyiii асрда олган. унгача бу фаннинг асосий муаммоси бўлмиш гўзаллик ва санъат ҳақидаги мулоҳазалар ҳар хил санъат турларига бағишланган рисолаларда, фалсафа ҳамда илоҳиёт борасидаги асарларда ўз аксини топган эди. «эстетика» атамасини биринчи бўлиб буюк олмон файласуфи александр баумгартен (1714—1762) илмий муомалага киритган. …
2 / 11
ик фалсафаси», гоҳ «санъат фалсафаси» сифатида талқин этила бошланди. эстетика фанининг энг буюк назариётчиларидан бири гегель эса ўз маърузаларининг кириш қисмида ёзади: «эстетика» деган ном муваффақиятсиз чиққани ва юзаки экани сабабли бошқа атама қўллашга уринишлар бўлди. сўзнинг ўз-ўзича бизни қизиқтирмаслигини назарда тутиб, биз «эстетика» номини сақлаб қолишга тайёрмиз, бунинг устига, у одатий нутққа сингишиб кетган. шунга қарамай, бизнинг фанимиз мазмунига жавоб берадиган ибора, бу–«санъат фалсафаси» ёки яна ҳам аниқроқ қилиб айтганда-«бадиий ижод фалсафаси». энди фанимизнинг моҳиятини англатадиган «санъат фалсафаси» ва «гўзаллик фалсафаси» ибораларига тўхталамиз. эстетика тарихида биринчи ибора тарафдорлари кўпчиликни ташкил этади. лекин, юқорида айтиб ўтганимиздек, санъат фанимизнинг ягона тадқиқот объекти эмас. ҳозирги пайтда техника нафосатшунослиги ва унинг амалиётдаги соҳаси дизайн, атроф-муҳитни гўзаллаштириш, табиатдаги нафосат борасидаги муаммолар билан ҳам бизнинг фанимиз шуғулланади. шу боис унинг қамровини санъатнинг ўзи билангина чегаралаб қўйишга ҳаққимиз йўқ. зеро бугунги кунда инсон ўзини ўраб турган барча нарса-ҳодисаларнинг гўзал бўлишини, ҳар қадамда нафосатни ҳис этишни истайди: …
3 / 11
а иштирок этса, иккинчи томондан, уларнинг ўзи гўзалликка нисбатан унсур вазифасини ўтайди. ана шу хусусиятларнинг воқеликда намоён бўлишини биз нафосат деб атаймиз. гўзаллик, кўрганимиздек, нафосатнинг бош, етакчи хусусияти ҳисобланади. шу боис у эстетиканинг асосий мезоний тушунчаларидан бири сифатида тадқиқ ва талқин этилади. зеро гўзалликнинг иштирокисиз юқоридаги хусусиятларнинг бирортаси нафосатдорлик табиатига эга бўлолмайди. масалан, улуғворликни олайлик. у асосан ҳажмга, миқдорга асосланади. бухородаги арслонхон минораси ёхуд минораи калон улуғворлиги билан кишини ҳайратга солади, унга тикилар экансиз, қалбингизни нафосат завқи қамраб олади. лекин худди шундай баландликдаги кимёвий корхона мўрисидан завқланолмайсиз. ёки ёнбағирдан туриб, тоққа тикилсангиз нафосат завқини туясиз, аммо худди шундай баландликдаги шаҳар четида ўсиб чиққан ахлат «тоғи»га қараб завқланмайсиз. чунки арслонхон минораси меъморлик санъати асари сифатида гўзаллик қонуниятлари асосида бунёд этилган; тоғ эса табиат яратган улуғвор гўзаллик. завод мўрисида ҳам, ахлат «тоғ»ида ҳам ҳажм, миқдор бору, лекин бир нарса–гўзаллик етишмайди. минора билан тоғдаги ҳажмни салобатга айлантирувчи унсур, бу–гўзаллик. фожеавийлик хусусиятида ҳам гўзалликнинг …
4 / 11
сосий тадқиқот объекти–гўзаллик, бироқ, санъат ҳам ўз навбатида эстетиканинг гўзаллик каби кенг қамровли тадқиқот объекти ҳисобланади. эстетика-фалсафий фанлар таркибига кирувчи маҳсус соҳа. фалсафани эса, ўзингизга маълумки, фанлар подшоси деб аташади. дарҳақиқат, у фанлар подшоси сифатида барча табиий ва ижтимоий илмлар эришган ютуқларни ўз қамровига олиб, улардан умумий хулосалар чиқариб, шулар асосида инсониятни ҳақиқат томон етаклайди. шу боис тафаккурни фалсафанинг тадқиқот объекти деб аташ мақсадга мувофиқ бўлади. эстетика-фалсафий фан сифатида, барча санъатшунослик фанлари эришган ютуқлардан умумий хулосалар чиқариб, шу хулосалар асосида инсонни гўзаллик орқали ҳақиқатга етиштиришга ҳизмат қилади. бундан ташқари эстетика ишлаб чиққан қонун-қоидалар барча санъатшунослик фанлари учун умумийлик хусусиятига эга. масалан, услуб, ритм, композиция в. ҳ. борасидаги қонуниятлар барча санъат турларига тааллуқли. ҳеч бир алоҳида санъат тури ҳақидаги фан бундай имтиёзга эга эмас. масалан, адабиётшунослик ишлаб чиққан қофия назариясини мусиқа ёки меъморлик санъатига тадбиқ этиб бўлмайди. эстетиканинг фалсафий моҳиятини яна унинг санъат асарига ёндошувида кўриш мумкин. маълумки ҳар бир санъатшунослик …
5 / 11
лар ўқитилади. лекин бу ном, ибора–шартли тарзда қўлланилади. ваҳолангки, у фаннинг тарихи эмас, балки тарихан даврларга бўлинган нафосат назарияларининг таҳлилидир. нафосат. нафосат бир томонлама, реал воқеликни, иккинчи томондан илмий тушунчани англатади. у реал воқелик сифатида инсон ҳаётининг барча соҳаларини нурлантириб турувчи қамровли маънавий ҳодиса, тушунча сифатида эса эстетика фанига оид юзлаб, эҳтимол, минглаб атамаларни ўз ичига олган энг йирик истилоҳ, европача таърифда –метакатегория, эстетика фанининг тадқиқот объекти. бошқача қилиб айтадиган бўлсак, нафосатнинг «ҳудуди» ниҳоятда кенг, у объектив воқелик сифатида нарса-ҳодисаларнинг эстетик хусусиятларини англатса, субъектив воқелик тарзида инсоннинг ана шу эстетик хусусиятларини англаш ва идрок этиш борасидаги ботиний фаолиятидир. бироқ, бу нафосатнинг бир томони, уни шартли равишда ташқи нафосат ёки объектдаги нафосат дейишимиз мумкин. нафосатнинг иккинчи томони ҳам борки, ўзини ички нафосат ёки субъектдаги нафосат тарзида намоён қилади. ана шу иккинчи жиҳат эстетик жараённи вужудга келтиришлик хусусиятига эга бўлган фалсафий ҳодиса-воқеликни эстетик англаш билан белгиланади. эстетик англаш ва унинг тузилмаси эстетик …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 11 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"эстетика: эстетика назарияси" haqida

7 – мавзу: эстетика: эстетика назарияси маъруза режаси: 0. дунёни эстетик идрок этишнинг моҳияти. эстетик қарашлар тарихи. 0. эстетиканинг асосий йўналишлари ва категориялари. 0. эстетик дид ва оламни эстетик идрок этишнинг шахс камолотига таъсири. 0. эстетиканинг замонавий ёндашувлари. эстетика ва дизайн. халқ амалий санъатининг эстетик жиҳатлари. спорт эстетикаси. мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: эстетика, гўзаллик фалсафаси, бадиий ижод, санъат фалсафаси, ҳиссий билиш, адабиётшунослик, санъат социологияси, категория, гўзаллик, чиройлилик, ҳунуклик, улуғворлик, тубанлик, фожиавийлик, кулгулилик, кулгили ҳолат, ҳазил, мутойиба, киноя, истеҳзо, эстетик дид, дизайн. 1– савол баёни: эстетика ёхуд нафосатшунослик энг қадимги фанлардан бири. унинг тарихи икки ярим-уч минг йиллик вақтни ў...

Bu fayl DOCX formatida 11 sahifadan iborat (70,9 KB). "эстетика: эстетика назарияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: эстетика: эстетика назарияси DOCX 11 sahifa Bepul yuklash Telegram