эстетика назарияси

PDF 11 pages 629.1 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 11
7- мавзу. эстетика назарияси. режа: 1. эстетика фанининг обьекти ва фалсафий моҳияти. 2. эстетиканинг асосий категориялари. 3. санъат ва унинг турлари 4. эстетик тарбия, унинг омиллари ва воситалари. “оммавий маданият”нинг ёшлар эстетик тарбиясига таъсири. таянч сўзлар: эстетика, гўзаллик фалсафаси, санъат фалсафаси, эстетик муносабат, эстетик англаш, эстетик хиссиёт, эстетик фаолият, эстетик мушоҳада, эстетик дид, эстетик баҳо, эстетик идеал, эстетик категория, гўзаллик, ҳунуклик, улуғворлик, тубанлик, фожиавийлик, кулгулилик, табиат эстетикаси, экоэстетика, техноген цивилизация, санъат, эпос, лирика, драма, архаик санъат, анънавий санъат, замонавий санъат, тасвирий санъат, халқ амалий санъати, дизайн, тарбия воситалари, турмуш эстетикаси, меҳнат эстетикаси, спорт эстетикаси, “оммавий маданият”, информацион технологиялар, рекламанинг эстетик хусусиятлари. 1. эстетиканинг фанининг объекти ва фалсафий моҳияти. эстетика ёхуд нафосатшунослик энг қадимги фанлардан бири. унинг тарихи икки ярим-уч минг йиллик вақтни ўз ичига олади. бироқ у ўзининг ҳозирги номини xyiii асрда олган. унгача бу фаннинг асосий муаммоси бўлмиш гўзаллик ва санъат ҳақидаги мулоҳазалар ҳар хил санъат турларига бағишланган рисолаларда, …
2 / 11
дисаларнинг гўзал бўлишини, ҳар қадамда нафосатни ҳис этишни истайди. санъат эстетиканинг объекти сифатида ўзига хос олам. унда эстетик хусусиятлар бўртиб кўзга ташланади. шунга кўра, уни нафосатга бурканган ижтимоий ҳодиса дейиш мумкин. санъат ҳаётни инъикос эттирар экан, инсоннинг ўзини ўзига кўрсатувчи улкан кўзгу вазифасини ўтайди. у инсонни ўргатади, даъват этади, гўзаллаштиради. бу вазифаларни бажаришда эстетика санъатнинг кўмакчиси, етакчиси ҳисобланади. эстетика – фалсафий фанлардан бири. фалсафа барча табиий ва ижтимоий илмлар эришган ютуқларни ўз қамровига олиб, улардан умумий хулосалар чиқариб, шулар асосида инсониятни ҳақиқат томон етаклайди. шу боис тафаккурни фалсафанинг предмети деб аташ мақсадга мувофиқ. эстетика эса фалсафий фан сифатида барча санъатшунослик фанлари эришган ютуқлардан умумий хулосалар чиқариб, шу хулосалар асосида инсонни гўзаллик орқали ҳақиқатга етиштиришга хизмат қилади. бундан ташқари, эстетика ишлаб чиққан қонун–қоидалар барча санъатшунослик фанлари учун умумийлик хусусиятига эга. этика. бу иккала фан шу қадар бир–бирига яқинки, ҳатто баъзи даврларда улар етарли даражада ўзаро чегараланмаган. чунки инсоннинг хатти–ҳаракати ва нияти …
3 / 11
ъат асари алоҳида инсон шахсига эътибор қилгани ҳолда, жамиятни ижтимоий муносабатлар тизими сифатида бадиий тадқиқ этади. ҳатто инсон ва жамият бевосита акс этмаган манзара жанридаги асарда ҳам ижтимоийлик жамият аъзоси–муаллиф қарашларининг билвосита инъикоси бўлмиш услубда ўзини кўрсатади. зеро асар муаллифи ҳеч қачон ўзи мансуб жамиятдан четда «томошабин» бўлиб туролмайди. диншунослик фани билан алоқадорлиги.дин ва санъат доимо бир–бирини тўлдириб келади ва кўп ҳолларда бири бошқаси учун яшаш шарти бўлиб майдонга чиқади. бунинг устига, ҳар бир умумжаҳоний диннинг «ўз тасарруфидаги» санъат турлари бор: буддҳачилик учун– ҳайкалтарошлик, насронийлик учун–тасвирий санъат, мусулмончилик учун–бадиий адабиёт. шунингдек, барча умумжаҳоний динлар ўз ибодатхоналарини тақозо этади. ибодатхоналарнинг эса меъморлик санъати билан боғлиқлиги ҳаммамизга маълум. педагогика фани билан алоқадорлиги. уларнинг алоқадорлиги тарбия муаммоларини ҳал қилиш борасида яққол кўзга ташланади. чунки педагогика ҳам маълум маънода нафосат тарбияси билан шуғулланади. эстетиканинг амалий аҳамияти. ҳар бир фаннинг инсон ва жамият ҳаётида ўзига хос амалий аҳамияти бор: эстетика ҳам бундан мустасно эмас. аввало, …
4 / 11
урган ола-чаноқ қуёш нуридан қувонади, уни кузатади, у билан ўйнагиси келади ёки бешикка осиғлиқ рангли ўйинчоқдан завқланади. эстетик англаш ва унинг тузилмаси. эстетик англаш инсон руҳиятида ўзига хос, чуқур ижобий руҳий ўзгаришларни вужудга келтирадиган эстетик ҳолат. у эстетик фаолиятининг бошланишидан аввал инсонни унга тайёрловчи ҳодиса сифатида муҳим: усиз эстетик фаолиятнинг рўй бериши мумкин эмас. эстетик англашнинг мураккаб ҳодиса экани унда эстетик эҳтиёж, турли ҳислар ва маънавий андозаларнинг ҳар бир шахс учун алоҳида руҳий эврилиш тарзида намоён бўлиши билан боғлиқ; бу эврилиш кучли ва асосан ҳис–ҳаяжон, эҳтиросли кечинмалар асосида вужудга келади. эстетик эҳтиёж. эстетик англаш ва шу асосдаги фаолият жараёнининг ибтидоси эстетик эҳтиёжга бориб тақалади. эстетик эҳтиёж инсон ҳаётида рўй берадиган барча эстетик ҳодисаларнинг асоси сифатида ҳам табиий–биологик, ҳам ижтимоий–маънавий моҳиятга эга; «гўзал нафс», нафосатга ташналик, инсонда эстетик ҳиссиётни қўзғатиш хусусиятини сақлаб қолган ҳолда, кейинчалик унинг бутун умри мобайнида такомиллашиб боради эстетик муҳокама, эстетик баҳо, эстетик дид ва эстетик идеалнинг шаклланишига …
5 / 11
ик қизиқиш субъектнинг объект ҳақида, ҳали у билан юзма–юз келмасдан туриб, муайян бир умумий тушунчага эга бўлишини, уни идрок этишга ўзини ҳозирлашини тақозо этади. эстетик мушоҳада. одатда биз «мушоҳада» деганимизда «кузатиш» сўзининг синонимини тушунамиз. аслида эса бундай эмас: кузатиш, фалсафий қилиб айтганда, билиш муносабатининг тажрибавий асоси, у объектга йуналтирилган бўлиб, қўйилган мақсад ва илмий билим мантиқи томонидан бошқариб, тузатилиб борилади, унга ўзгартиришлар киритиб турилади, яъни у мақсад асосида иш кўрадиган фикрий фаолият. эстетик баҳо. қадрият деганда биз, одатда шахс, миллат, жамият томонидан қадрланадиган маънавий—моддий объектларни тушунамиз. ҳар қандай қадрият ёки қадрият даражасига кўтарилган ҳар бир объект инсон томонидан баҳоланмай қолмайди. қадриятлар соҳавийлик табиатига эга (ахлоқий, эстетик, диний ва ҳ.к.) бўлиши баробарида даражаларга бўлиниши билан ҳам ажралиб туради. эстетик қадрият. бир ёки бир неча эстетик хусусиятни ўзида жам қилган қадриятни биз эстетик қадрият деймиз. эстетик қадриятлар инсон ва жамият ҳаётида муҳим ўрин эгаллайди. гўзаллик, улуғворлик, регистон меъморлик мажмуи, «шашмақом», навоийнинг «хамса»си, …

Want to read more?

Download all 11 pages for free via Telegram.

Download full file

About "эстетика назарияси"

7- мавзу. эстетика назарияси. режа: 1. эстетика фанининг обьекти ва фалсафий моҳияти. 2. эстетиканинг асосий категориялари. 3. санъат ва унинг турлари 4. эстетик тарбия, унинг омиллари ва воситалари. “оммавий маданият”нинг ёшлар эстетик тарбиясига таъсири. таянч сўзлар: эстетика, гўзаллик фалсафаси, санъат фалсафаси, эстетик муносабат, эстетик англаш, эстетик хиссиёт, эстетик фаолият, эстетик мушоҳада, эстетик дид, эстетик баҳо, эстетик идеал, эстетик категория, гўзаллик, ҳунуклик, улуғворлик, тубанлик, фожиавийлик, кулгулилик, табиат эстетикаси, экоэстетика, техноген цивилизация, санъат, эпос, лирика, драма, архаик санъат, анънавий санъат, замонавий санъат, тасвирий санъат, халқ амалий санъати, дизайн, тарбия воситалари, турмуш эстетикаси, меҳнат эстетикаси, спорт эстетикаси, “оммавий мад...

This file contains 11 pages in PDF format (629.1 KB). To download "эстетика назарияси", click the Telegram button on the left.

Tags: эстетика назарияси PDF 11 pages Free download Telegram