нафосатшуносликнинг муштарак мезоний тушунчалари

DOC 308,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1354361607_40417.doc www.arxiv.uz режа: 1. гўзалликнинг фалсафий-эстетик моҳияти 2. хунукликда шакл ва мазмун номутаносиблиги. 3. улуғворлик ва тубанликнинг шахс, жамият ва табиатда намоён бўлиш хусусиятлари. 4. санъатда фожеавийлик ва кулгилилик. маълумки, диалектиканинг бирор-бир категориясини воқеликдан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. чунки, бу кате​гориялар (яхлитлик, қисм, зарурият, тасодиф, моҳият, сифат ва ҳ.к) инсонни ўраб турган оламда содир бўладиган воқеа-ҳодисалар ҳақида аниқ хулосалар чиқаришга, уларни тўғри таҳлил этишга кўмак беради. эстетика категорияларини муайян тизимга солиш муаммоси кўп йиллардан буён нафосатшунос олимлар эътиборини тортиб келмоқда. рус нафосатшуноси в.п.шестаков бу борада гўзаллик, улуғворлик, фожеавийлик, кулгулилик, хунукликдан иборат бешта категорияни тавсия этади. бироқ, мазкур кўринишда диалектика тамойиллари ўз аксини топмаганлиги, категориялар орасидаги ўзаро боғлиқлик етишмаслиги сабабли мазкур тасниф кўпчилик орасида қизиқиш уйғота олмади. е.г.яковлев таклиф қилган гўзаллик - улуғворлик – фожиавийлик - кулгилилк; эстетик идеал - эстетик дид - эстетик туйғу; санъат - бадиий образ – ижодкорлик кўринишдаги тизимда эса ўзаро ҳамкорлик тамойили кўзга ташланади. бироқ, …
2
аввало, билишнинг маҳсули. воқеликдаги ҳар қандай нарса-ҳодисанинг гўзаллиги унинг ишончлилик, ҳақиқийлик мезонлари билан белгиланади. шунингдек, гўзаллик норматив-баҳолаш хусусиятига эга. чунки, гўзалликни ҳис этиш, уни баҳолай билиш орқали инсон ўзида уйғунликни пайдо қилиб боради. уйғунлик эса пировардида инсонни фаоллаштиради, воқеа-ҳодисаларга нисбатан бефарқ му​носабатда бўлмасликка ундайди. нафосатшунослик фалсафий фан сифатида барча санъатшунослик фанлари эришган ютуқлардан умумий хулосалар чиқариб, шу хулосалар асосида инсонни гўзал​лик орқали ҳақиқатга олиб боришга ҳизмат қилади. гўзалликнинг фалсафий-эстетик моҳияти ҳам мутаносиблик, ҳамоханглик, уйғунлик, мақсадга мувофиқлик, меъёр каби тушунчалардан умумий хулосалар чиқариш билан белгиланади. шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, гўзалликни «чиройли», «кўркам», «нафис», «жозибадор», «мафтункор» каби тушунчалари билан айнанлаштириш мақсадга мувофиқ эмас, улар орасида муайян тафовутлар мавжуд. хусусан, чиройлилик - нарсаларнинг фақат ички ёхуд ташқи кўринишидаги холатни, бажарилган иш, амалга оширилган ҳа​ракатдаги ҳамоҳангликни ифодалайдиган эстетик тушунча. чи​ройлилик инсонларда ёқимли таассурот қолдиради. бироқ, шаклан чиройли кўринган нарса-ҳодиса моҳиятан ёқимсиз бўлиши ҳам мумкин… гўзаллик эса чиройлиликдан фарқли ўлароқ, нарса-ҳодисанинг тўла ижобий​лигига, ундаги мазмун …
3
ият ва инсонга беғубор муносабат орқали, атроф-муҳит покизалиги учун қайғуриш, заминни асраш, виждон ва эътиқод мусаффолиги тарзида ифодаланиши билан бир қаторда гўзалликкка манфаатли ёндашувнинг ўзига хос талқинини кўриш мумкин. антик давр эстетикасида, космо​логизм таълимотига кўра, коинотдаги уйғунлик, мутаносиблик, ҳамоханглик ўзининг улуғворлиги билан кишини ҳайратга солувчи энг юксак гўзаллик тимсоли сифатида эътироф этилади. антик даврнинг мумтозчилик даврига келиб, гўзаллик антропология тамойиллари асосида тадқиқ этилди, яъни гўзаллик ҳақидаги қарашлар, назариялар ва таълимотлар «осмондан ерга туширилди». бундан ташқари, гўзалликдан бирор-бир нарсани таъма қилмаган холда унга нисбатан манфаатсиз муносабатда бўлишнинг аҳамияти борасидаги қарашлар мусулмон оламида, хусусан, абу ҳомид муҳаммад ал-ғаззолий томо​нидан илгари сурилган. шунингдек, тасаввуф эстетикасига доир тадқиқот ишларини олиб борган а. қурбонмамадов тасаввуфда гўзалликнинг уч асосий босқичини қуйидагича кўрсатиб ўтади: биринчиси-мутлоқ ўзгар​мас илоҳий гўзаллик; иккинчиси-инсон фаолияти билан боғлиқ бўлган ботиний, маънавий гўзаллик; учинчиси-мутлоқ гўзаллик​нинг акси сифатида намоён бўлувчи нарсалар ва моддий олам гўзаллиги. нас​ронийлик нафосатшунослиги ҳам гўзаллик муаммосини фақат илоҳийлик билангина чеклаб қўймай, …
4
шлар, таълимотлар ва назарияларга доир хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, эстетик тафаккур тарихида гўзаллик олий ибтидо-худога қиёсланган бўлсада, мутафаккирлар гўзалликнинг инсоний муносабатларда намоён бўлиш хусусиятларини ҳам кўрсатиб ўтдилар. бундан ташқарии, гўзаллик, инсоннинг эстетик фаолиятида кутилмаган ҳолатларда юзага келса-да, айни пайтда уни борлиқдан ажратиб бўлмайди. гўзалликнинг моддий ва маънавий қадриятлар тизимидаги ўрни муҳим аҳамиятга эга. зеро, ҳар қандай жараён назариянинг амалиёт билан узвийлигини талаб этади. гўзалликни назарий таҳлил қилишдан кўзланган мақсад ҳам унинг амалиётга татбиқ қилиш, амалиёт билан боғлашдан иборатдир. айтиш лозимки, нафосатшуносликнинг маънавиятчилик (идеалистик) йўналиши гўзалликнинг амалий кў​ринишини инсоннинг хулқий гўзаллиги билан боғлашга ҳаракат қилади. бироқ, инсон нафақат мавжуд гўзалликни идрок қилади, айни пайтда уни яратади ҳам. ижтимоий тараққиётнинг икки муҳим жиҳати: моддийлик ва маънавийликни ўзида уйғунлаштирган бир қатор соҳалар ҳозирги кунда мамлакатимизда жадал суратлар билан тараққий этиб бормоқда. ҳозирда гўзаллик жамият ҳаётининг барча жабҳаларида на​моён бўлмоқда. «чиройли шаҳарлар», «бежирим либослар», «кўр​кам сайлгоҳлар», «чиройли автомашиналар», «бежирим маҳсу​лотлар», «мафтункор оромгоҳлар» каби …
5
ҳида бажараётган ишининг натижасига ишон​майди, унга лоқайд, бепарво, манфаат келтирмайдиган фаолият сифатида қарайди. натижада у меҳнатдан бегоналашади. меҳнатдан бегоналашган инсоннинг эса ҳаётга нисбатан муҳаббати сўнади. ўзбекистонда барпо этилаётган жамиятнинг иқтисодий асоси ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётидир. бугунги кунда тардбиркорлик фаолиятини эркинлаштириш учун иқтисодий, ҳуқуқий шарт-шароит ва кафолатлар яратилди. мулкдорлар син​фини шакллантириш, уларнинг ҳуқуқини мустаҳкамлаш, нуфузини ошириш борасида талайгина ишлар амалга оширилди. бундан ташқари, меҳнатнинг маҳсули гўзаллик сифатида идрок этилиши учун меҳнаткаш то​монидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар аввало, истеъмолчининг дидига мос келиши, унинг эҳтиёжини қондириши лозим. бунинг учун эса маҳсулот ишлаб чиқарувчи тадбиркор ҳам муайян эстетик билимга, эстетик дидга эга бўлиши, истеъмолчининг нафақат моддий балки маънавий-эстетик эҳтиёжи билан ҳисоблашмоғи талаб этилади. холбуки, бусиз меҳнаткаш ўз меҳнатининг маҳсулига гўзалликни сингдира олмайди. зотан, «маҳорат, тажриба, уддабуронлик, мақсадли йўналтирилган ихтиёрийлик: мана шулар ижодий меҳнат гўзаллигининг муҳим манбаидир» . инсон ҳаёти, фаолияти нафақат табиий эҳтиёжларга, балки ўзи томонидан яратилган нарсалар оламига ҳам боғлиқ. инсон ўзини қуршаб турган …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "нафосатшуносликнинг муштарак мезоний тушунчалари"

1354361607_40417.doc www.arxiv.uz режа: 1. гўзалликнинг фалсафий-эстетик моҳияти 2. хунукликда шакл ва мазмун номутаносиблиги. 3. улуғворлик ва тубанликнинг шахс, жамият ва табиатда намоён бўлиш хусусиятлари. 4. санъатда фожеавийлик ва кулгилилик. маълумки, диалектиканинг бирор-бир категориясини воқеликдан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. чунки, бу кате​гориялар (яхлитлик, қисм, зарурият, тасодиф, моҳият, сифат ва ҳ.к) инсонни ўраб турган оламда содир бўладиган воқеа-ҳодисалар ҳақида аниқ хулосалар чиқаришга, уларни тўғри таҳлил этишга кўмак беради. эстетика категорияларини муайян тизимга солиш муаммоси кўп йиллардан буён нафосатшунос олимлар эътиборини тортиб келмоқда. рус нафосатшуноси в.п.шестаков бу борада гўзаллик, улуғворлик, фожеавийлик, кулгулилик, хунукликдан иборат бешта катего...

Формат DOC, 308,0 КБ. Чтобы скачать "нафосатшуносликнинг муштарак мезоний тушунчалари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: нафосатшуносликнинг муштарак ме… DOC Бесплатная загрузка Telegram