бадиий асар мазмуни

DOC 72.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662752886.doc бадиий асар мазмуни бадиий асар мазмуни режа: 1. бадиий мазмун объектив ва субъектив ибтидо бирлиги сифатида. 2. бадиий мазмуннинг юзага чиқиши ва мазмун узвлари ҳақида. 3. бадиий асар мазмунининг актуал ва туб эстетик қатламлари хусусида. 4. ижодкор дунёқараши ва бадиий мазмун. 5. бадиий мазмуннинг ўзига хос хусусиятлари аввало, бадиий асарда тасвирланаётган ва бадиий идрок этилаётган нарсани фарқлаш зарур. чунки кўпинча асарда бошқа нарса тасвирлангани ҳолда бутунлай бошқа нарса идрок этилаётган бўлади ("ўғри", "наъматак", "сохта нерон"). шунга кўра, бадиий асар мазмуни унда тасвирланаётган ҳамда идрок этилаётган нарсалар нуқтаи назаридан тушунилади. кўринадики, бадиий асар мазмуни дейилганда кўпроқ ғоявий мазмун тушунилса-да, бадиий мазмун ғоявий мазмундан кенгроқ тушунчадир. бу эса бадиий асар мазмунининг объектив ва субъектив бирлик эканлиги билан боғлиқ ҳодисадир. агар асарда тасвирланаётган воқеа-ҳодисаларни, бадиий реалликни объектив ибтидо десак, ижодкорнинг тасвирланаётган воқеа-ҳодисаларга муносабати субъектив ибтидодир. шунга кўра бадиий асар мазмунини сўзлаб бериш мумкин эмас. буни ҳатто муаллифнинг ўзи ҳам уддалай олмайди, чунки …
2
шга солади. ижодкор ўша муаммони идрок этишга интилиши ички эҳтиёжга айлангани учун ҳам асарга қўл уради. шу маънода бадиий асар — "эҳтиёж фарзандидир". демак, пайдо бўлиши ва ижодга туртки бериши жиҳатидан проблема бирламчи, ўша проблемани бадиий идрок этиш учун ижодкор бунга кенг имкон берувчи ҳаёт материалини ажратиб оладики, бу бадиий асар темаси(мавзу)дир. яъни, ижодкорни ўйлатган, ташвишга солган муаммо(лар) асар темасини белгилайди. асарда тасвирланаётган бадиий реаллик муаллиф томонидан кўрилган, идеал асосида ғоявий-ҳиссий баҳоланган ва ижодий қайта ишланган воқеликнинг аксидир. яъни, бадиий асарда воқелик қуруққина "акс эттирил"майди, унга муаллифнинг ғоявий-ҳиссий баҳоси ҳам қўшилади(ҳатто муаллиф ўта "объектив" бўлишга интилганида ҳам, унинг нуқтаи назаридан кўрилган бадиий воқеликда ижодкор субъекти аксланаверади). тасвирланаётган воқеа-ҳодисаларга муаллифнинг ғоявий-ҳиссий муносабати, образлар системаси воситасида ифодаланган проблематиканинг бадиий идрок этилиши ва баҳоланиши тенденция(лат., "интилмоқ", "йўналтирмоқ") дейилади. демак, тенденция асар проблематикасидан келиб чиқиб танланган ҳаёт материалини умумлаштирган("йўналтирган") ҳолда бадиий ғояга айлантирувчи восита экан. яъни, асарда қўйилган проблеманинг ҳаёт материали асосида идрок этилиши …
3
й асарда шакл ва мазмуннинг бирлигини намойиш этади. мавзуни бадиий тадқиқ учун олинган ҳаёт материали десак, у ҳолда айни шу материални уюштириш сюжет зиммасига тушади. муаллифни ўйлатган проблема асар конфликтида ўз аксини топса, унинг ғоявий-ҳиссий баҳоси кўпроқ композициянинг муҳим унсури бўлмиш образлар тизимида бўртиб кўзга ташланади. ниҳоят, муаллифнинг бадиий ҳукми — бадиий концепциянинг ташкилланиши ва ифодаланишида композиция ҳал қилувчи аҳамият касб этади. маълумки, бадиий асар мазмуни кўп қатламли ҳодиса бўлиб, улардан иккитаси — актуал ва туб эстетик қатламлар универсал характерга эга. актуал қатлам дейилганда асарнинг ижтимоий-сиёсий моҳияти тушуниладики, у бевосита асар яратилган даврнинг ижтимоий-сиёсий мақсадларига қаратилади. ижодкор муайян бир давр кишиси, у замонасининг муаммоларидан фориғ бўлолмайди, атрофида юз бераётган ҳодисаларга ўзининг ғоявий-ҳиссий муносабатини билдиради, баски, асарида ижтимоий, сиёсий, маънавий-маърифий ғояларни олдинга суради, асари билан ўз замонасига муайян таъсир ўтказиш мақсадини кўзлайди. бироқ актуал мазмун уни актуал этган ижтимоий-тарихий асосларнинг йўқолиши баробари йўқолиб боради — асарнинг бошқа қатламлари актуаллашади. шу боис …
4
ина эмас, катта вақт қўйнида яшаши билан изоҳланади. шу боис ҳам унда мангу муаммолар, мангу қадриятлар ўз аксини, ифодасини топади. асарнинг умрбоқийлигини таъминловчи жиҳат ҳам аслида шудир. ҳали замонлар ўтар, лекин қодирий романи келгуси авлодларни ҳам ҳайратга солаверади, зеро, унда мангу муаммолар("оталар ва болалар" муаммоси, "маърифат ва жаҳолат", "эзгулик ва ёвузлик" ва б.) ўлмас умуминсоний қадриятлар нуқтаи назаридан бадиий тадқиқ қилинган ва баҳоланган. одатда актуал қатлам юзада бўлади, шу боис ҳам баъзан асар яратилган даврда ўқувчиларнинг туб эстетик қатламни илғаб олишларига, уни муносиб баҳолай олишларига ҳалал бериши ҳам ("лолазор" романи) мумкин. конкрет бадиий асар мазмунига таъсир этувчи муҳим омиллардан бири ижодкор дунёқарашидир. инсон воқеликни, унда юз бераётган ҳодисаларни ўзининг дунёқараши билан боғлиқ ҳолда кўради. шунга кўра, биз "реал воқелик" деб атаётган нарса турли индивидлар онгида турлича аксланади ва турлича баҳоланади, демакки, "ҳақиқат" тушунчаси нисбийдир. бир даврда яшаган бир неча ижодкорнинг бир хил мавзудаги асарида тамоман фарқли ғояларнинг илгари сурилиши, воқелик …
5
, яқин ўтмишнинг бадиий тадқиқи асосида ойбек октябрда танланган йўл тўғри эди, деган хулосага келганки, натижада руҳиятидаги зиддияту чигалликлар барҳам топган. юртининг ўтмишига йигирма йил юксаклигидан назар солган чўлпон эса "кеча" романида октябрь инқилобининг амалга ошиши ижтимоий-тарихий зарурият эмас, балки давр талотўпларининг ҳосиласи эканлигини, халқини чинакам саодатга элтиши мумкин бўлган йўл бошқа бўлганлигини ўзи учун яна бир карра тасдиқлаб олди-да, ўзи англаган ҳақиқатни йўли билан ўқувчисига етказишга интилди. бундан англашиладики, чинакам ижтимоий-шахсий эҳтиёж маҳсули сифатида дунёга келган роман бадиий воқелигини реал воқеликка зид, дейишлик мақбул эмас. зеро, бундай даъво билан чиққан ҳолда ижодкор яратган бадиий воқеликни реал воқеликка эмас, кўпроқ ўзимиз ўз нуқтаи назаримиздан ва ўзга маъно асосида кўрган воқеликка қиёслаган бўлиб чиқамиз. масалан, чўлпон ва ойбек романларида яратилган бадиий воқелик бир-бирдан кескин фарқланади, бироқ ҳар икки адиб учун ҳам ўзи яратган бадиий воқелик реал воқеликдан-да реалроқ, буни тан олмаслик ижод ва фикр эркинлигини тан олмасликка олиб келади. бадиий асар …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "бадиий асар мазмуни "

1662752886.doc бадиий асар мазмуни бадиий асар мазмуни режа: 1. бадиий мазмун объектив ва субъектив ибтидо бирлиги сифатида. 2. бадиий мазмуннинг юзага чиқиши ва мазмун узвлари ҳақида. 3. бадиий асар мазмунининг актуал ва туб эстетик қатламлари хусусида. 4. ижодкор дунёқараши ва бадиий мазмун. 5. бадиий мазмуннинг ўзига хос хусусиятлари аввало, бадиий асарда тасвирланаётган ва бадиий идрок этилаётган нарсани фарқлаш зарур. чунки кўпинча асарда бошқа нарса тасвирлангани ҳолда бутунлай бошқа нарса идрок этилаётган бўлади ("ўғри", "наъматак", "сохта нерон"). шунга кўра, бадиий асар мазмуни унда тасвирланаётган ҳамда идрок этилаётган нарсалар нуқтаи назаридан тушунилади. кўринадики, бадиий асар мазмуни дейилганда кўпроқ ғоявий мазмун тушунилса-да, бадиий мазмун ғоявий мазмундан кенгроқ тушунча...

DOC format, 72.0 KB. To download "бадиий асар мазмуни ", click the Telegram button on the left.

Tags: бадиий асар мазмуни DOC Free download Telegram