бадиий асар таҳлили

DOC 77.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662752858.doc 2-мавзу: адабётшунослик фан сифатида (2 соат) бадиий асар таҳлили режа: 1. таҳлил ва талқин тушунчалари, уларнинг тушуниш жараёнидаги нисбати ҳақида. 2. бадиий асарни тушуниш жараёнидаги объектив ва субъектив жиҳатлар ҳақида. 3. контекстуал ва имманент таҳлил. 4. таҳлил методлари адабиётшуносликда таҳлил ва талқин тушунчалари жуда кенг қўлланилиб, улар бадиий асарни тушуниш жараёнининг бир-бирига боғлиқ жиҳатларидир. бадиий асарни тушуниш, унинг мазмун моҳиятини англаш жараёнида таҳлил ва талқин амаллари ҳар вақт ҳозирдир. таҳлил атамаси одатда илмда "анализ" деб юритиладиган истилоҳнинг синоними сифатида тушунилади. анализ эса, маълумки, бутунни англаш учун уни қисмларга ажратишни, қисмнинг бутун таркибидаги моҳиятини, унинг бошқа қисмлар билан алоқаси ва бутунликнинг юзага чиқишидаги ўрнини ўрганишни кўзда тутади. айримлар бадиий асарни тирик организмга қиёс этишади-да, "уни қисмларга ажратиш жонсиз танага айлантиришдан бошқа нарса эмас" деган қарашга таяниб таҳлилга қарши чиқадилар. бироқ бу хил қараш асоссиздир. зеро, адабиётшуносликдаги таҳлил ҳам — ўқиш, фақат бунда бадиий асарни тадқиқотчи сифатида ўқиш тушунилади. бу хил …
2
ниқроқ айтсак, талқин бадиий асардаги "образлар тили"ни "мантиқ тили"га ўгирмоқ, образлар воситасида ифодаланган мазмунни тушуниш ва тушунтирмоқдир. юқорида айтдикки, бадиий асарни тушуниш жараёнида таҳлил ва талқин амаллари ҳар вақт ҳозир, улар тушуниш жараёнининг икки қиррасидир. айтайлик, "ўқувчи бадиий асарни тушунди" дегани, моҳиятан, "ўқувчи асарни ўзича талқин қилди" деганидир. айни пайтда, унинг асарни тушунишида таҳлил унсурлари ҳам мавжуд, зеро, оддий ўқувчи ҳам тушуниш жараёнида асар қисмларини (мас., алоҳида эпизодларни, персонажларни, уларнинг турли ҳолатлардаги хатти-ҳаракати, гап-сўзларини ва ҳ.), уларнинг ўзаро мазмуний алоқаларини тасаввур қилади. илгари ҳам айтганимиздек, конкрет бадиий асар турли ўқувчилар томонидан турлича тушунилиши мумкин. бироқ шуниси ҳам аниқки, ўқувчилар онгидаги минглаб талқинларни умумлаштирадиган муштарак нуқталар ҳам мавжуд. демак, конкрет асар талқинлари нечоғли турфа бўлмасин, уларнинг чегараларини белгилаб берувчи муайян асос, дейлик, ядро(жавҳар) мавжудки, барча талқинлар шу ядро атрофида ҳосил бўлади. бу ядро эса - бадиий асарнинг ўзи, бадиият ҳодисасини ўзида моддийлаштирган бадиий матндир. аён бўлдики, бадиий асарни тушуниш жараёни объектив …
3
ҳлил ва талқиннинг ҳар вақт ҳозирлигининг ёрқин далилидир. оддий ўқувчидан фарқ қилароқ, адабиётшунос бадиий асарни талқин қиларкан, таҳлилга таянади, унинг талқини таҳлил асосида юзага келгани учун ҳам илмий саналади. шу маънода таҳлил бадиий асарни тадқиқотчи сифатида ўқиш ва уқиш демакдир. юқоридагилардан маълум бўладики, бадиий асар таҳлилининг мақсади - асарни тушуниш (асарни баҳолаш иккиламчи мақсад). хўш, "асарни тушуниш" деганда нима назарда тутилади? бу масалада ҳам адабиётшуносликда турличалик мавжуд: айримлар асарга муаллиф томонидан юкланган мазмунни тушунишни назарда тутсалар, бошқалари асарда тасвирланган нарсалардан (объектив ибтидодан) келиб чиқадиган мазмунни тушунишни назарда тутадилар. бу қарашларнинг биринчисига кўра тушуниш жараёнида таҳлил етакчилик қилса, иккинчисида талқиннинг мавқеи устунроқ эканлиги тайин; биринчиси бадиий асарни унинг ички ва ташқи алоқаларини бирликда олиб ўрганишни (контекстул таҳлил) тақозо этса, иккинчиси бадиий асарга алоҳида мавжудлик сифатида қараб, унинг ички алоқаларини ўрганиш (имманент таҳлил) билан чекланади. бироқ мазкур қарашларнинг иккисини ҳам мутлақлаштириб бўлмайди, бу ўринда "оралиқ" мавқенининг эгаллангани, ҳар икки йўсиндаги таҳлилнинг ҳам …
4
анент таҳлил асарда тасвирланган нарсаларга (ва, албатта, ундаги муаллиф образига) таянган ҳолда ўқувчига ўз мазмунини шакллантириш имконини беради. мутахассисдан фарқли ўлароқ, оддий ўқувчиларнинг асарни тушунишида имманент таҳлил унсурлари етакчилик қилади (шу боис ҳам ўқувчилар онгида конкрет асарнинг турфа талқинлари мавжуд). зеро, аксарият ўқувчилар учун конкрет асарнинг қай мақсадда, қандай омиллар таъсирида ёзилгани аҳамиятсиз - улар асарнинг ўзинигина танийдилар, унинг ўзидангина завқ оладилар. аксинча, адабиётшунос учун буларнинг бари муҳим, чунки асарни тарихийлик тамойилига таяниб, биографик ёхуд социологик методлар (контекстуал таҳлил) асосида текшириб чиқарилган хулосалар адабий-назарий тафаккур ривожида ҳал қилувчи аҳамият касб этади. улар, табиийки, бадиий адабиёт ривожи ҳамда бадиий дид тарбиясига фақат билвосита таъсир қиладилар, бу хил хулосалар билан бадиий дидга бевосита таъсир қилишга уриниш эса адабиётга фақат зиён келтиради. демак, бадиий асарни алоҳида бутунлик сифатида ҳам, контекст доирасида ҳам тушуниш (таҳлил ва талқин қилиш) мумкин, - иккисининг ҳам ўз ўрни, вазифаси ва мақсади тайинлидир. бадиий асарни контекстуал таҳлил қилишда унга …
5
шубҳасиз, бироқ уни бошқалардан устун қўйишлик, унга айрича эътибор беришлик адабиёт учун зарарли оқибатларга олиб келиши мумкинки, бунга ёрқин мисолларни шўро адабиётшунослигидан исталганча топишимиз мумкин бўлади. масалан, шўро адабиётшунослигидаги вульгар социологизм кўринишлари айни шу методнинг мавқеини мутлақлаштирилишининг натижаси эди. бадиий асар таҳлилида шу методгагина таянган ва шунинг асосидагина баҳолаган танқидий мақолалар кейинча уларнинг муаллифларини қатағон қилиш учун дастакка айландигина эмас, ўқувчи оммани ўша ижодкорларни "халқ душмани", асарларини "зарарли" деб тушунишга тайёрлади. тарихий-маданий таҳлил методи бадиий асарни миллий маданий анъаналар, шунингдек, давр адабий-маданий контекстида ўрганишга қаратилгандир. маълумки, бадиий асар маданий-адабий анъаналар заминида дунёга келади, унинг қатор бадиий хусусиятлари шу контекстдагина ёрқин намоён бўлади, англашилади. масалан, чўлпоннинг қатор шеърлари борки, уларнинг мазмун моҳияти мумтоз адабиётимиз, хусусан, тасаввуф шеърияти контекстидагина ўзининг рамзий маъноларини очиши, тушунилиши мумкин бўлади. ёки "ўтган кунлар"даги бир қатор хусусиятлар (отабекнинг ошиқлиги саҳналари, сюжет мотивлари, мактублар ва ҳ.) фольклор ва мумтоз достончилик анъаналари заминида етишгани шундоқ кўзга ташланади. мазкур ёндашув …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "бадиий асар таҳлили"

1662752858.doc 2-мавзу: адабётшунослик фан сифатида (2 соат) бадиий асар таҳлили режа: 1. таҳлил ва талқин тушунчалари, уларнинг тушуниш жараёнидаги нисбати ҳақида. 2. бадиий асарни тушуниш жараёнидаги объектив ва субъектив жиҳатлар ҳақида. 3. контекстуал ва имманент таҳлил. 4. таҳлил методлари адабиётшуносликда таҳлил ва талқин тушунчалари жуда кенг қўлланилиб, улар бадиий асарни тушуниш жараёнининг бир-бирига боғлиқ жиҳатларидир. бадиий асарни тушуниш, унинг мазмун моҳиятини англаш жараёнида таҳлил ва талқин амаллари ҳар вақт ҳозирдир. таҳлил атамаси одатда илмда "анализ" деб юритиладиган истилоҳнинг синоними сифатида тушунилади. анализ эса, маълумки, бутунни англаш учун уни қисмларга ажратишни, қисмнинг бутун таркибидаги моҳиятини, унинг бошқа қисмлар билан алоқаси ва бутунликнинг юзага...

DOC format, 77.0 KB. To download "бадиий асар таҳлили", click the Telegram button on the left.

Tags: бадиий асар таҳлили DOC Free download Telegram