"бадиий таҳлил асослари"

DOCX 15 sahifa 51,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 15
“бадиий таҳлил асослари” фан сифатида «бадиий таҳлил асослари» курсининг мақсади филолог мутахассисларни бадиий асар билан профессионал даражада ишлашга ўргатишдан иборатдир. бадиий асарларни таҳлил қилиш борасида етарли малакага эга бўлмаслик олий филологик таълимни самарасиз қилади. ўзбек адабиётшунослик илмининг дунё адабиёттануви даражасидан орқада қолаётгани, бадиий таҳлилда янгича ва самарали ёндашувлардан етарлича фойдаланилмаётгани, матн таҳлилининг ҳануз асосан социологик талқин ёки сюжетни қайта ҳикоялаш тусида экани бадиий матнга ёндашиш ва унинг моҳиятини очишнинг илмий йўсинлари етарлича эгалланмаганлиги оқибатидир. бадиий асар таҳлили жуда қадим замонлардан буён фикр эгаларининг диққатини тортиб келган. турли даврда яшаган, ҳар хил мақом ва даражадаги олимлар бадиий таҳлилнинг моҳияти ва унга хос хусусиятларни таснифлаб, ушбу тушунчага таъриф беришга уриниб келишган. милоддан тўрт минг йиллар олдин ҳинд манбаларида бир адабий матнни минг хил тушуниш мумкинлиги айтилади. форобий, беруний, ибн сино, аҳмад тарозий, навоий, бобур сингари туркий мутафаккирларнинг асарларида бадиий таҳлилга исломий-туркий дунёқараш асосида ёндашув намоён бўлган. қатор йиллар давомида бадиий асар билан …
2 / 15
ла томонидан қилинган матн таҳлили шундайича олиниб, ўқитиш амалиётига кўчириладики, бадиий матнга ёндашишда бир хиллик ва фикрлашда қолипни юзага келтирадиган бундай йўлнинг фойдасидан зарари кўпроқдир. бундан ўттиз йиллар олдин куюнчак ўзбек адабиётшунос олимлари олий ўқув юртига кириш учун ёзилаётган иншоларнинг бир хиллигидан норози бўлиб ва бу ҳолатни ўзгартиришга уринишиб матбуотда қатор чиқишлар қилган эдилар. яхши ниятда қилинган бу ҳаракатларнинг самара келтирмаслиги олдиндан аниқ эди. негаки, республикадаги барча мактаблардаги адабиёт сабоқларида бадиий асарлар ягона қолип асосида таҳлил қилинадиган ўша вақтларда иншоларнинг бир хил бўлмаслиги мумкин эмасди. иншоларнинг бир хиллиги ўқувчилар бир хил фикрлашининг эмас, балки адабиёт ўқитишнинг бир хил фикрлашни, демакки, амалда фикрламасликни талаб қиладиган тарзда йўлга қўйилиши оқибати эди. афсуски, мактаб адабий таълимида бу ҳол ҳозирга қадар ҳам давом этиб келмоқда. албатта, бадиий асарни маромига етказиб таҳлил қила оладиган адабиётшунослар ҳамма даврда ҳам бўлган. аммо уларнинг малакаси, таҳлил кечимида таянадиган илмий тамойиллари ҳамда қўллайдиган усуллари илмий ғояга айлантирилмаган эди. шунинг …
3 / 15
ргатишдан иборат деб белгилаш бараварида бадиий таҳлилнинг ўзидан қандай мақсад кузатилади деган саволга ҳам жавоб бериш керак бўлади. бу эса ўз навбатида муаллифлардан таҳлил нима, таҳлилчи ким, унинг адабиёттанувчидан фарқи борми қабилидаги масалаларга ҳам йўл-йўлакай бўлсада, тўхталишни тақозо қилади. бадиий таҳлил нима ва унинг моҳияти нимадан иборат деган муаммони ечишга ушбу китобдан алоҳида бўлим ажратилганини назарда тутиб, бу ўринда адабий танқид ва унинг белгиларини кўрсатиш мақсадга мувофиқ ҳисобланди. адабиёт ва санъат тўлиқ мафкуралашган совет шароитида, худди бадиий адабиётга бўлгани каби, адабий танқидга ҳам унинг асл имконияти ва функциясидагидан кўра кўпроқ юк ортилган эди. совет даврида муайян асарнинг бадиий-эстетик қиммати ва миллий адабий жараён тараққиётидаги ўрнини белгилаб бериши керак бўлган танқидчилик кўп ҳолларда эстетик қозилик, ҳатто, кўпроқ оқловчилик ёки қораловчилик вазифасини бажаришга йўналтириларди. танқидчилик адабиёт ўрмонидаги санитар ҳисобланган шароитда бадиий асарларни тадқиқ этишдан кўра у ҳақда ҳукм чиқаришга мойил эди. шунинг учун ҳам бирор асарнинг ҳам жамоатчилик, ҳам ҳукмрон мафкура томонидан …
4 / 15
р муносабатлари ўргатадики, ҳар қандай товар ўз оларман (харидор)ига эга ва ҳар бир одамда истаган товарни сотиб олиш ёки олмаслик ҳуқуқи бор. бинобарин, чоп қилинган бадиий асар ҳам пулга сотиб олинадиган бир маънавий товар ўлароқ, оларманнинг истагига мувофиқ ё сотиб олиб ўқилади ва мақталади, ёки сотиб олиб ўқилади ва танқид қилинади, ёхуд сотиб олинмайди ва ўз- ўзидан касодга учраб синади. шунинг учун ҳам босиб чиқарилган ва ўқилаётган битикки бор, ундаги инсон маънавиятига фойда келтириши мумкин бўлган жиҳатга эътибор қаратиб, ўқирманнинг диққатини шу қирраларга тортиш адабий синчиликнинг асосий вазифаси деб қаралиши мақсадга мувофиқ бўлади. кўпчиликда “танқидчилик” атамасининг номидан келиб чиқиб, бадиий асарлар ҳақидаги қараш ва хулосалар “тишли”роқ, оғриқлироқ бўлиши, ёзувчилар танқидчилардан чўчиб туриши керак, ҳатто, танқидчилар айрим саёз асарларнинг босилиб чиқишини тўғридан-тўғри тақиқласалар янада яхши бўларди деганга ўхшаш ёндашув бор. айниқса, кейинги вақтда бунга ўхшаш фикрлар кўпайиб бормоқда. ҳолбуки, ижод эркинлиги ўз-ўзидан, табиий равишда, ёмон ёзиш эркинлигини ҳам англатадики, буни тан …
5 / 15
нидан ҳам ишлатилиб келинаётган баҳолаш маъносидаги “син” сўзи ва шу юмуш билан шуғулланадиган касб эгасини англатадиган “синчи” атамасини қўллаш мақсадга мувофиқроқ бўларди. бизнингча, ҳар қандай бадиий асарнинг ўқишли ва жозибали томонларини ташкил этган эстетик, психологик, ҳаётий, руҳий ҳамда 10 бадиий тасвирга доир омилларни топиш, муайян бир асар ўқилаётганда унинг қайси жиҳатларига эътибор қаратилса, асар моҳиятига етиш осонроқ бўлишини кўрсатиш борасида ўқирманга кўмак бериш синчиликнинг асл моҳиятини англатади. шу ўринда айтиш керакки, бадиий асарни тушуниш ва, айниқса, тушунтиришнинг қийинлиги, адабий танқидда яққол кўзга ташланиб турадиган субъективлик бадиий асарни илмий таҳлил қилиш мумкин- номумкин ва керак-нокераклиги борасида кескин қарама-қарши фикрлар юзага келишига сабаб бўлади. бундай қарашларда бир-бирига кескин зид бўлган икки ёндашув борлигини кузатиш мумкин. бу ёндашувларнинг бири адабий синчиликда фақат субъектив қарашлар ифодасини кўради ва шу сабабли уни илм эмас деб ҳисоблайди. чиндан ҳам таҳлил амалиёти кўрсатадики, айни битта бадиий матн бир неча синчи томонидан тамомила ҳар хил йўсинда текширилиши ва …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 15 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

""бадиий таҳлил асослари"" haqida

“бадиий таҳлил асослари” фан сифатида «бадиий таҳлил асослари» курсининг мақсади филолог мутахассисларни бадиий асар билан профессионал даражада ишлашга ўргатишдан иборатдир. бадиий асарларни таҳлил қилиш борасида етарли малакага эга бўлмаслик олий филологик таълимни самарасиз қилади. ўзбек адабиётшунослик илмининг дунё адабиёттануви даражасидан орқада қолаётгани, бадиий таҳлилда янгича ва самарали ёндашувлардан етарлича фойдаланилмаётгани, матн таҳлилининг ҳануз асосан социологик талқин ёки сюжетни қайта ҳикоялаш тусида экани бадиий матнга ёндашиш ва унинг моҳиятини очишнинг илмий йўсинлари етарлича эгалланмаганлиги оқибатидир. бадиий асар таҳлили жуда қадим замонлардан буён фикр эгаларининг диққатини тортиб келган. турли даврда яшаган, ҳар хил мақом ва даражадаги олимлар бадиий таҳлилнин...

Bu fayl DOCX formatida 15 sahifadan iborat (51,3 KB). ""бадиий таҳлил асослари""ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: "бадиий таҳлил асослари" DOCX 15 sahifa Bepul yuklash Telegram