адабий-назарий тушунчаларни ўргатиш

DOC 67.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662754413.doc адабий-назарий тушунчаларни ўргатиш адабий-назарий тушунчаларни ўргатиш режа: 1. адабий таълимда адабий-назарий тушунчаларнинг ўрни ва аҳамияти. 2.адабий-назарий тушунчаларни ўрганишда адабий танқидчилик материалларидан фойдаланиш. таълимнинг айрим босқичларида адабий-назарий тушунчаларни беришнинг мазмуни, ҳажми ва изчиллиги масалалари алоҳида тадқиқ этилиши керак. таълим босқичларида адабий материаллар қандай берилиши керак, уларга оид бўлган назарий тушунчаларнинг мазмуни ва ҳажми қандай бўлиши керак, деган саволлар амалиётда тез-тез учраб туради. бу жараёнда бевосита адабий-назарий тушунчаларни ўрганиш билан бирга, уларни ўрганиш ва ўзлаштиришга ёрдам берадиган адабий-танқидий қарашлардан фойдаланиш ҳам бор. матбуотда, газета ва журналларда, адабий-танқидий йўналишдаги китобларда бундай қарашларга кенг ўрин берилади. уларда тегишли бадиий асарларнинг илмий баҳолари ва шарҳлари келтирилган бўлади. бундай ишлар ўқувчиларнинг умумий дунёқарашига, бадиий асарни тўғри англашлари ва ўзлаштиришларига, ундаги ўзига хосликларни тезроқ ва теранроқ тушуниб олишларига имкон яратади. бунинг натижасида эса уларнинг маънавий оламлари янада бойийди, бадиий-эстетик ривожланишларида қўшимча омил пайдо бўлади, энг муҳими уларнинг адабий саводхонлиги кўтарилади. адабиёт дарсларини ташкил этишда адабий-танқидий мақолалардан …
2
ганишда кўплаб навоийшуносларимизнинг асарларидан, жумладан, иззат султоннинг «навоийнинг қалб дафтари»дан , азиз қаюмовнинг бир қатор китобларидан фойдаланиш яхши самаралар беради мумтоз адабиётни ўрганиш жараёнида тасаввуф фалсафаси муаммоларига рўпара келинади. ушбу жараёнда алоҳида олинган ижодкорларнинг асарларини таҳлил қилиш асносида тасаввуфнинг анчайин мураккаб масалаларини бир қатор содда ва аниқ тавсифлаб берган олимлар: н.комилов , ҳ.ҳомидов , и.ҳаққулов , ё.исҳоқов ва бошқаларнинг тадқиқотларига суяниш мумкин. алоҳида таъкидлаш жоизки, мумтоз адабиёт ҳақида гапирилганда, уларнинг барчасини ёппасига тасаввуф адабиёти сифатида баҳолаш ва таҳлилда ҳам шунга интилиш ўзини оқлайдиган нуқтаи назар эмас. ҳар бир ҳолат алоҳида ёндошувни тақозо этишини унутмаслик керак. зеро, «шундай ижодкорлар борки, на истеъдод йўналиши, на дунёқараш, на воқеликка муносабати уларни сўфий дейиш ёки мутасаввуфлар сафига қўшишга имкон беради. ҳаётий эҳтироси баланд, қалбидан халқ ва юрт дарди чуқур ўрин эгаллаган бундай ижодкорларнинг асарларини мажбуран тасаввуфга келтириб боғлаш уларнинг санъаткорлик мавқеини юқори кўтармайди, аксинча, пасайтиради» . ўз ўрнида келган талқин ва таҳлиллар эса ўқувчиларнинг …
3
илар. энди шоир сўзларини, жумладан, «май» сўзини ўз маъносида ёки истиора тарзида қўлланганини қандай биламиз, деган савол туғилади. бунинг жавоби шундай: биринчидан, шоирнинг қайси адабиётга мансублигини назарга олиш керак. қабиҳ адабиёт вакилидан маърифат эмас, фисқу фужур ўрганиш мумкин. классик шоир ва буюк олимдан эса ичкиликбозликнинг тарғиб қилишини кутиш мумкин эмас. иккинчидан, асарнинг мавзуи ва мазмунини ҳисобга олиш керак. агар мавзуи ичкилик ҳақида бўлса, «май» сўзи ва унинг маънодошлари асар мазмунида бўлади ва бунда шоирнинг ичкиликка бўлган муносабати баён қилинади. агар мавзу илму маърифат бўлса, мазкур сўзлар асарнинг формасида бўлади ва бу ҳолда улар ўз маъносида қўлланмаган бўлади. учинчи белги шундан иборатки, мазкур сўзлар ичкилик даражасига сиғмайдиган мутлоқ тушунчаларга нисбатан қўлланган бўлади ёки шундай тушунчалар таркибида берилади. масалан, шоир мен майни ток вужудга келмасдан илгари ичганман ёки «қабрим ёнидан ўтган одам, май ҳидига маст бўлади» деса, гап ичкилик ҳақида эмаслиги маълум бўлади. энди мисолларга ўтайлик. майпарастликда машҳур бўлганлиги учун умар хайёмдан …
4
бўлишича, унинг лутфийга алоқаси йўқ, аксинча, у ҳайдар хоразмийнинг қаламига мансуб экан. ёки лутфийдек буюк бир шоирнинг тошкентда туғилгани шайх аҳмад ибн худойдод тарозийнинг «фунун ул-балоға» асари топилганидан кейингина маълум бўлди . бир асар ҳақидаги икки муаллифнинг фикрларини қиёслаб ўрганиш ҳам ўқувчиларнинг мустақил, ижодий фикрларининг шаклланиши ва ривожида муҳим омил бўла олади. бу жиҳатдан айрим илмий, илмий-оммабоп журналларимизда, «ўзбекистон адабиёти ва санъати», «маърифат», «ёзувчи», «миллий тикланиш» ва бошқа газеталар саҳифаларидаги адабий-танқидий мақола ва материаллардан, давра суҳбатларидан фойдаланишнинг имконлари кўп. бу ишларни ташкил этишда кўпроқ юқори синфлардаги, айниқса, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларидаги имкониятларга таяниш мақсадга мувофиқ бўлади. «танқидчиларнинг мақолалари, адабий қайдлар ўқувчилар учун мазмун ва методик жиҳатдан бадиий матнни таҳлил қилишнинг намунаси бўлиб хизмат қилади. танқидий мақола билан аввал ўқитувчи раҳбарлигида, кейинроқ мустақил равишда танишар экан, ўқувчи унинг тезисларини тузади, конспект ёзади, шу йўл билан у муаллиф томонидан асарни таҳлил қилишдаги танлаган йўлини ўзлаштириб боради; унинг ижтимоий-фалсафий ва эстетик нуқтаи …
5
аб қўйиши мумкин. адабий, бунинг устига адабий-назарий тайёргарлиги ҳали анчагина паст бўлган ўқувчиларда бундай тасаввурлар барқарорлашиб, ҳатто бир умрли хулосаларга айланиб қолишидан асранган маъқул бўлади. шу ўринда адабиётшунос а.расуловнинг ойбекнинг танқидга муносабати билан боғлиқ бўлган бир мисолини эсга олиш мумкин: ойбек «танқид соҳасида саводсизлик ва ур-йиқитчиликка қарши ўт очайлик» мақоласида абдураҳмон саъдийнинг «тўрт шеърлар тўплами тўғрисида» шарҳ-тақризига муносабат билдириб, жумладан, мана бу фикрларни таъкидлайди: «танқидчи асарларни конкрет анализ қилиш натижасида ўз ҳукмларини чиқариши керак. саъдийнинг ҳукмлари асарнинг анализидан келиб чиқмайди. кўпинча фактлар, шоирнинг қарашлари, фикрлари «қийшиқ ойна» орқали кўрсатилади. шеърларга танқидчи ўз кайфига яраша, ўзи истаганча маънолар тиқишга тиришадики, бу билан танқид объектив аҳамиятдан маҳрум этилади» . демак, бу борада ҳам ўқувчиларда мустақил ва ижодий нуқтаи назарни шакллантирмасдан туриб тегишли мақсадларга эришиб бўлмайди. кейинги пайтларда яратилаётган ўқитувчиларга мўлжалланган бир қатор ўқув қўлланмаларида бу борада яхши тажрибаларнинг тўпланиб келаётганлигини алоҳида таъкидлаш ўринли бўлади. уларда айниқса, ёш ўқитувчилар учун катта наф ва …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "адабий-назарий тушунчаларни ўргатиш"

1662754413.doc адабий-назарий тушунчаларни ўргатиш адабий-назарий тушунчаларни ўргатиш режа: 1. адабий таълимда адабий-назарий тушунчаларнинг ўрни ва аҳамияти. 2.адабий-назарий тушунчаларни ўрганишда адабий танқидчилик материалларидан фойдаланиш. таълимнинг айрим босқичларида адабий-назарий тушунчаларни беришнинг мазмуни, ҳажми ва изчиллиги масалалари алоҳида тадқиқ этилиши керак. таълим босқичларида адабий материаллар қандай берилиши керак, уларга оид бўлган назарий тушунчаларнинг мазмуни ва ҳажми қандай бўлиши керак, деган саволлар амалиётда тез-тез учраб туради. бу жараёнда бевосита адабий-назарий тушунчаларни ўрганиш билан бирга, уларни ўрганиш ва ўзлаштиришга ёрдам берадиган адабий-танқидий қарашлардан фойдаланиш ҳам бор. матбуотда, газета ва журналларда, адабий-танқидий йўналишдаги к...

DOC format, 67.0 KB. To download "адабий-назарий тушунчаларни ўргатиш", click the Telegram button on the left.