адабий тилнинг функционал стиллари ва уларни ўрганиш муаммолари

DOC 58.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1452185445_63291.doc адабий тилнинг функционал стиллари ва уларни ўрганиш муаммолари таянч сўз ва иборалар: стиль, услуб, функционал стиль, функционал услуб, стилистика, адабий тилнинг функционал стиллари, функционал стиллар таснифи, нутқий доира (сфера), функционал стиллар таснифининг мезонлари, ўзбек адабий тилининг функционал стиллари, илмий стиль, бадиий стиль, расмий иш қоғозлари стили, публицистик стиль, оғзаки сўзлашув стили, газета тили, оммавий-ахборот воситалари (оав) тили. маълумки, стилистика фанининг марказий тушунчаси стиль (услуб)дир. стилистика (услубшунослик) термининг ўзи ҳам французча stylistique – сўзидан олинган бўлиб, биринчи марта 1840 йилда қўлланган. “стиль” (услуб) сўзи илмий терминдир. зеро, терминлар оддий сўзларга нисбатан ўзларининг моносемантик хусусияти билан фарқланиши керак. лекин “стиль” термини бошқача характерга эга, яъни “стиль” фақат лингвистик терминология доирасига эмас, балки адабиётшунослик ва санъатшунослик доирасига ҳам киради. шунингдек, “стиль” оддий сўз сифатида ҳам тилда кенг қўлланилади. масалан: “иш стили // иш услуби”, “бошқарув стили”, “тарбиялаш стили”, “эркин стилда // услубда // усулда сузиш”, “барс стили // услуби // усулида сузиш” …
2
кўра лингвостилистиканинг асосий объекти стилни тил ёки нутқнинг кўриниши сифатида ўрганишдир, деган хулосага келиш мумкин. олимлар, нотиқлар, ёзувчилар антик даврлардаёқ у ёки бу тил воситасини қўллаш алоқа жараёнининг характери, шароити, мавзуси ва мақсади билан боғлиқ эканлигига алоҳида эътибор берган эдилар. ўша пайтларда нутқнинг уч типи (стили) ўзаро фарқланган: а) паст стиль, б) ўрта стиль, в) юқори стиль . тил стилларига оид бундай назариялар кейинчалик европада нотиқлик ва стилистиканинг тараққиётига сезиларли твъсир кўрсатди. жумладан, француз академияси хуш асрда стилларнинг қуйидаги таснифини таклиф этди: юқори стиль – классик трагедиялар, одалар, ораториялар стили; замонавий стиль – роман, повестлар стили; фольклор стили ёки содда стиль – комедия, фарс ва масаллар стили . шундан буён миллий тилларнинг услубий тизимида сезиларли ўзгаришлар юз берди, лекин антик олимлар бошлаб берган стиллар таснифи тил воситаларининг қўлланиш доирасини аниқлашда, уларни гуруҳлашда муҳим аҳамиятга эга бўлди. функционал стиллар тилнинг функциялашуви билан боғлиқ, яъни реал нутқда, матнда ўзига хос “композицион системалар” …
3
ида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвонлар ва орденлар билан тақдирлансин... “ўзбекистон республикаси халқ ёзувчиси”. мусажонов фарҳод – ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси....” (ўзас, 2011, 26 август). умуман олганда, функционал стилларнинг таснифига қуйидаги икки гуруҳ омиллар асос бўлиб хизмат қилади: а) экстралингвистик омиллар (алоқа қилиш доираси ёки сфераси ҳамда вазифалари), б) соф лингвистик омиллар (тил бирликларининг услубий хосланиши). шунга мувофиқ, тилнинг функционал стилларига тавсиф бераётганда экстралингвистик омилларни ҳам, соф лингвистик омилларни ҳам тўла ҳисобга олиш зарур. тилшунослик тарихида, жумладан, рус ва ўзбек тилшунослигида ҳам жуда кўп олимлар тилнинг функционал стилларини тасниф қилишга, уларни ўзаро бир-биридан фарқлашга интилганлар. лекин бу олимларнинг бир гуруҳи функционал стилларни белгилашда экстралингвистик омилларни биринчи планга қўйган бўлсалар, бошқа бир гуруҳ олимлар соф лингвистик омилларга таяниб иш кўрганлар. масалан, рус тилшунослигида функционал стилларни тил функциялари асосида ажратишга дастлабки уриниш проф.а.м.пешковский қаламига мансуб . кейинчалик функционал стилларни тилнинг жамиятда бажарган функцияларига …
4
и, р.а.будаговнинг функционал стиллар таснифида гарчи оғзаки ва ёзма, илмий ва бадиий стиллар орасидаги фарқлар тарихий ва умумтил нуқтаи назаридан анча чуқур ёритилган бўлса ҳам, бу таснифда терминологик изчиллик, нутқий стиллар доирасини аниқ чегаралаш етишмайди. иккинчи гуруҳ олимлар “нутқий сфера” тушунчасини тилнинг функциялашуви учун ҳал қилувчи роль ўйнайдиган омиллар билан чегаралаш асосида стилларни тасниф қиладилар. масалан, проф.м.н.кожина чехословакиялик олимларнинг ишларига таяниб, стил ҳосил қилувчи объектив ва субъектив омилларнинг ўзаро уйғунлашуви ғоясини олға сурди ҳамда бундай омилларнинг уч гуруҳини ажратиб кўрсатади . м.н.кожина ўз асарларида экстралингвистик омилларни биринчи навбатда ҳисобга олади, чунки бу омиллар тилнинг моҳияти билан, ижтимоий онг формалари ва уларга мос келувчи инсон фаолияти турлари (фан, санъат, ҳуқуқ, адабиёт, маданият ва ҳоказолар) билан узвий боғлиқдир. бу ижтимоий онг формаларининг ҳар бирига умумий ёки конкрет фикрлаш типи ҳамда уларнинг инъикос формаси (илмий тушунча, бадиий образ, ҳуқуқий норма кабилар) нутқий муносабат доирасини ҳам белгилаб беради. учинчи тип омилларга ситуатив-ижтимоий омиллар киради. …
5
а келади. шунга мувофиқ, тил воситалари қайси функционал стилда қўллананилаётганига қараб ўзига хос функционал-нутқий, окказионал маънолар касб этади. масалан, бадиий нутқ стилининг мақсади ўқувчи ёки тингловчига эстетик таъсир этишдир. шунинг учун бадиий нутқ стилида тил воситаларидан индивидуал-ижодий фойдаланиш, окказионал неологизмлар ҳосил қилиш учун катта имкониятлар мавжуд. бу имкониятлардан сўз санъаткорлари – моҳир ёзувчи ва шоирлар ўринли фойдаланмоқдалар. мисол учун, ўзбек тилида “девор урмоқ” конкрет ҳодисани ифодаловчи эркин сўз бирикмаси мавжуд. саид аҳмад “уфқ” трилогиясида худди шу бирикмани мавҳум (абстракт) тушунчани ифодаловчи сўзлар қуршовида келтириб, бирикманинг қўлланиш имкониятини кенгайтирган ва фразеологик неологизм вужудга келтирган: “- ҳукуматдан қарзим йўқ, - деб дўнғиллади аъзамжон. – ҳукумат деб қон тўкиб келганман. ҳукуматни девори йиқилган бўлса, ўзи урсин” (“уфқ”, 630). ёки ҳамид ғуломнинг “мангулик” романида “қавс очмоқ” деган конкрет лингвистик термин маъносини билдирувчи бирикма янги, ўзгача стилистик қуршовда қўлланиб, фразеологизмга айлантирилган: “...маъсуд мардонхўжанинг ўйчан ҳолатини кузатиб, мақсадининг қавсларини оча бошлади...” (“мангулик”, 282); “маъсуд навбатдаги қавсини …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "адабий тилнинг функционал стиллари ва уларни ўрганиш муаммолари"

1452185445_63291.doc адабий тилнинг функционал стиллари ва уларни ўрганиш муаммолари таянч сўз ва иборалар: стиль, услуб, функционал стиль, функционал услуб, стилистика, адабий тилнинг функционал стиллари, функционал стиллар таснифи, нутқий доира (сфера), функционал стиллар таснифининг мезонлари, ўзбек адабий тилининг функционал стиллари, илмий стиль, бадиий стиль, расмий иш қоғозлари стили, публицистик стиль, оғзаки сўзлашув стили, газета тили, оммавий-ахборот воситалари (оав) тили. маълумки, стилистика фанининг марказий тушунчаси стиль (услуб)дир. стилистика (услубшунослик) термининг ўзи ҳам французча stylistique – сўзидан олинган бўлиб, биринчи марта 1840 йилда қўлланган. “стиль” (услуб) сўзи илмий терминдир. зеро, терминлар оддий сўзларга нисбатан ўзларининг моносемантик хусусияти била...

DOC format, 58.0 KB. To download "адабий тилнинг функционал стиллари ва уларни ўрганиш муаммолари", click the Telegram button on the left.