функционал стилларни таснифлашда ижтимоий хосланиш тамойилларининг ўрни

DOC 53,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1452186455_63309.doc функционал стилларни таснифлашда ижтимоий хосланиш тамойилларининг ўрни таянч сўз ва иборалар: тил, адабий тил, вазифавий стил, вазифавий стилларни тасниф қилишнинг лисоний омиллари, вазифавий стилларни тасниф қилишнинг экстралингвистик омиллари, расмий-иш вазифавий стили, илмий вазифавий стил, публицистик стил, бадиий адабиётга хос матнлар, оддий сўзлашув стили, вазифавий стил ва ижтимоий фаолият доираси, вазифавий стилларнинг ёзма ва оғзаки шакллари. тилшуносликда адабий тилнинг вазифавий стиллари тил ҳодисасими ёки нутқ ҳодисасими, бадиий адабиётга мансуб матнлар ҳамда оддий сўзлашувга хос матнлар тилнинг вазифавий стиллари қаторига кирадими, умуман, у ёки бу тилда қандай вазифавий стиллар мавжуд, уларни тасниф қилишнинг қандай ижтимоий хосланиш тамойиллари бор, деган масалалар узоқ йиллардан буён турли хил мунозараларra сабаб бўлиб келмоқда. рус тилшунослигида бу соҳада бир қанча ишлар амалга оширилган. бу ишларда тилнинг вазифавий стилларини аниқлаш мезонлари, бунда тил бирликларининг ижтимоий хосланиши тамойилининг ўрни ҳақида турлича фикр-мулоҳазалар билдирилган. ўзбек тилшунослигида ўзбек адабий тилининг вазифавий стилларга бўлиниши тўғрисида ҳам ҳозирги кунга қадар бир хилликка …
2
н қўлланмаслиги ҳам мумкин. маълум бир вазифавий стилга хос бўлган нутқ ёки матн мана шу вазифавий стиль талабидан келиб чиқиб, тил воситалари чегаралаб олиниб, қатъий бир меъёр (норма)га, шаклга солиниб тузилади. нутқдаги (матндаги) луғавий бирликлар, грамматик қурилмалар у ёки бу вазифавий стиль учун зарур бўлган вазифани бажаришга хизмат қилади. албатта, бу ерда адабий тилнинг ҳар бир вазифавий стили доирасида қўлланувчи тил воситалари фақатгина ўша вазифавий стил доирасига хосдир, деб айтиш унчалик тўғри эмас. чунки вазифавий стиллар ўзлари алоҳида-алоҳида системаларни ташкил қила олмайди. вазифавий стиллар маълум тил системаси доирасида ташкил топади ва ривожланади. ҳар бир вазифавий стилнинг луғавий таркиби, ундаги грамматик қурилмаларда маълум фарқ бўлиши билан бирга, уларнинг умумий, яхлит томони ҳам бўлади. бундан ташқари, доимо бирон бир вазифавий стилда қўлланиб келадиган сўзлар, сўз бирикмалари, фразеологик бирликлар ва бошқа тил воситалари ўша вазифавий стилга оид услубий бўёқдорликка эга бўлади. улар бошқа бир вазифавий стилда қўлланганда, уларнинг бегоналиги, ўз ўрнида қўлланмаганлиги дарҳол …
3
ёки бу томони билан боғлиқ равишда юзага келади ва мулоқотга киришади. ҳар бир вазифавий стил ижтимоий фаолиятнинг қуйидаги доираларидан бирига хизмат қилади: а) илм-фан доираси - илмий стил; б) идора-ҳуқуқий доира - расмий-иш стили; в) ижтимоий-сиёсий доира - публицистик стил кабилар. адабий тилнинг вазифавий стилларни белгилашда ва уларни ижтимоий хосланиш нуқтаи назаридан чегаралашдаги муҳим омиллардан яна бири вазифавий стилларга хосланган матнларнинг мавзусидир. мавзу оддий сўзлашув, бадиий матнлар билан нутқнинг вазифавий стиллари орасидаги фарқни белгиловчи муҳим омиллардан бири саналади. муайян бир ижтимоий соҳага хосланган оғзаки нутқда ҳам, ёзма нутқда ҳам тил воситалари мавзунинг талаби билан чегараланади, муайян тор доирага солинади. олдиндан режали равишда тилдаги луғавий бирликлар, грамматик қурилмаларнинг фақат мўлжалланган ўша мавзу учун зарурлари танлаб олинади. нутқ ёки матн эгасининг характери, нутқий мулоқот жараёнидаги ҳолати, ёши ва шу каби омиллар ҳам тил воситаларининг ижтимоий хосланишига ва танланишига ўз таъсирини кўрсатади. аммо бу хусусиятлар фақат алоҳида-алоҳида сўзловчилар нутқидаги услубий хусусиятларни белгилай олади, …
4
ёзувчи) тарихий лексикадан ташқари, ўша давр учун хос бўлган грамматик шакллардан ҳам фойдаланади. шу билан бирга, бундай матнларда асар қаҳрамонлари тили, иложи борича, оддий сўзлашув стилига яқинлаштирилади ва бундай матнлар сўзлашув услубига жуда ўхшаш хусусиятга эга бўлади. шу билан бирга бадиий асарлар қаҳрамонлари тили ҳаётдаги оддий сўзлашувдан тубдан фарқ қилади. бундай матнларда баъзан ёзувчи қаламига хос бўлган индивидуал ясалган ва ҳали тилда учрамаган ҳамда меъёрга кирмаган окказионализмлар ҳам бўлиши мумкин. бундан ташқари, муаллиф (ёзувчи)нинг шахси, билими, табиати, тил воситаларини қай даражада қўллай билиш хусусиятлари бадиий матнларда айниқса равшан кўзга ташланади. бадиий матнларнинг адабий тилнинг вазифавий стилларига хос матнлардан фарқи тил воситаларидан фойдаланиш кўламининг жуда кенглигида кўринади. бадиий матнларнинг экспрессив-эмоционаллиги уларни вазифавий стилларга хос бошқа турдаги матнлар билан қиёсий-услубий метод асосида текширганда ҳам очиқ намоён бўлади . бадиий матнларнинг ушбу хусусиятлари унинг эстетик таъсир қилиш вазифаси билан ҳам боғлиқдир. демак, бундай матнларда тил воситаларининг қўлланиш доираси чегараланмаган, маълум тор шаклга солинмаган. …
5
усусиятлари билан ажралиб туради: а) вазифавий стилларнинг аксарияти ёзма шаклда ташкил топади ва ривожланади; б) вазифавий стилларга хосланган нутқ кўринишлари (матнлар) ўша нутқ субъектининг хоҳиш-иродасига бўйсунмайди, бадиий матнларда ва оддий сўзлашувга хосланган матнларда эса субъект, нутқ эгасининг хоҳиш-иродаси, қалами сеҳри билиниб туради; в) вазифавий стилда тил воситалари ижтимоий фаолият доирасида чегараланиб, маълум мавзуга йўналтирилади, оддий сўзлашувга хосланган матнларда эса суҳбат эркин тарзда, тайёрланмасдан, махсус ижтимоий фаолият доирасидаги мавзуга йўналмаган ҳолда кечади ва бошқалар. умуман олганда, адабий тилнинг вазифавий стилларини, ўз навбатида, қуйидаги стилларга ажратиб таснифлаш ва ўрганиш мумкин: 1. расмий-иш функционал стили. бунинг таркибига: а) расмий-ҳужжатлар услуби. бунга қарорлар, қонунлар каби ҳужжатлар киради; б) расмий-иш услуби. бунга ташкилотлар ва шахслар ўртасидаги расмий ишга тааллуқли бўлган турли хил хатлар, ёзишмалар киради. 2. илмий функционал стилга илмий-техника, илмий-оммабоп, илмий-публицистик ҳамда илмий-ўқувга тааллуқли турли хил матнларни киритиш мумкин. 3. публицистик стилга асосан газета, журнал, умуман, оммавий ахборот воситалари (оав) матнлари кириб, уларнинг мавзуий …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "функционал стилларни таснифлашда ижтимоий хосланиш тамойилларининг ўрни"

1452186455_63309.doc функционал стилларни таснифлашда ижтимоий хосланиш тамойилларининг ўрни таянч сўз ва иборалар: тил, адабий тил, вазифавий стил, вазифавий стилларни тасниф қилишнинг лисоний омиллари, вазифавий стилларни тасниф қилишнинг экстралингвистик омиллари, расмий-иш вазифавий стили, илмий вазифавий стил, публицистик стил, бадиий адабиётга хос матнлар, оддий сўзлашув стили, вазифавий стил ва ижтимоий фаолият доираси, вазифавий стилларнинг ёзма ва оғзаки шакллари. тилшуносликда адабий тилнинг вазифавий стиллари тил ҳодисасими ёки нутқ ҳодисасими, бадиий адабиётга мансуб матнлар ҳамда оддий сўзлашувга хос матнлар тилнинг вазифавий стиллари қаторига кирадими, умуман, у ёки бу тилда қандай вазифавий стиллар мавжуд, уларни тасниф қилишнинг қандай ижтимоий хосланиш тамойиллари бор, дег...

Формат DOC, 53,0 КБ. Чтобы скачать "функционал стилларни таснифлашда ижтимоий хосланиш тамойилларининг ўрни", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: функционал стилларни таснифлашд… DOC Бесплатная загрузка Telegram