адабий тилнинг функционал услублари ва юристнинг нутқ маданияти

DOC 90,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1474632754_64959.doc адабий тилнинг функционал услублари ва юристнинг нутқ маданияти режа: 1. адабий тилнинг фукционал услублари. услуб тушунчаси. 2. расмий услуб ва унинг юрист фаолиятидаги ўрни. 3. сўзлашув услуби. 4. публицистик услуб. 5. илмий услуб. таянч сўзлар ва иборалар: услуб, адабий тилнинг функционал услублари, услуб – тил кўриниши, тил ва жамият, тил ва ижтимоий ҳаёт, расмий услуб, бадиий услуб, сўзлашув улуби, публицистик услуб, илмий услуб. инсонлар ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларида мулоқот жараёнида тилдаги луғавий бирликлар, грамматик воситаларни қўллашда бир-бирларидан фарқ қиладилар, бу сўзловчининг ўзига хос услубини келтириб чиқаради. шу боис ҳам мутахассислар орасида «услуб - бу инсон» деган ҳикматнинг юриши маълум маънода ҳақиқатга яқиндир. инсон ҳаётининг турли қирраларида тил воситаларининг танлаб олиниши эса нутқнинг хилма-хил кўринишларининг юзага келишига сабаб бўлади. нутқнинг бундай кўринишлари функционал (вазифавий) услублар деб юритилади. нутқ услублари тарихан ташкил топган нутқ кўринишларидир. нутқ услубларининг ҳар бири алоҳида ягона бир тизимни ташкил қилади. бу тилнинг ижтимоий табиатидан келиб чиқади. …
2
. расмий услуб ва унинг юрист фаолиятидаги ўрни расмий услуб тилнинг бошқа услубларидан ўзига хослиги билан ажралиб туради ва вазифаси жиҳатдан юридик, дипломатик ва маъмурий фаолиятга хизмат қиладиган нутқ кўринишидир. бу услуб, асосан, ҳужжатлилик белгиси билан бошқа функционал услубларга нисбатан тарихийдир. расмий услубнинг дастлабки кўринишлари энг қадимги даврларга бориб тақалади. қадимги ҳоқонликлар, давлатлар ва хонликларнинг қонунлари, амр ва фармонлари, ёрлиқлари, ҳар хил арзномалар, расмий хатлар, вақфномалар, васиқалар ва бошқа турли хил ҳужжатлар; ҳокимликлар, бекликлар ва туманлар ўртасидаги ўзаро ҳар хил ёзишмалар расмий услубнинг анча илгари пайдо бўлганлигидан далолат беради. ўша даврлардаги ҳужжатлар тилида фаол қўлланган ҳоқон, будун, тузукот, ҳировул, чоповул, доруға, қушбеги, қози, қозикалон, қозихона, аълам, мунший, мирзо, девонбеги, амир, хон, вазир каби давлатчилик ва ҳуқуққа оид лексик бирликлар (терминлар) иштирок этган матнлар, дастхатлар ўз даври ёзма нутқининг дастлабки намуналаридир. бу услубнинг ижтимоий вазифаси ҳозирги кунда ҳам жуда кенг бўлиб, барча расмий ҳужжатлар мана шу услубда ёзилади. жумладан, бу услубда …
3
кистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарорига биноан марказлаштирилган тартибда амалга оширишлари мумкин. (ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси, 13-модда). 2. қолип. фикр тайёр ҳолдаги нутқий штамплар−қолиплашган бирикмалар ёрдамида баён этилади. масалан: ўзбекистон республикаси жиноят кодекси ...моддасининг биринчи қисмига мувофиқ..., фуқаролик кодексининг ...моддаси бўйича жавобгарликка тортилади; ...орден билан мукофотланади, ...”ўзбекистон қаҳрамони” унвони берилиб, олий нишон – “олтин юлдуз” медали топширилсин; ...расмий визит билан ташриф буюрди, ...озодликдан маҳрум этилди, ...амнистия эълон қилинсин каби қолиплашган ифодалар расмий услубга хослиги билан ажралиб туради. расмий услубга хос бўлган бундай қолиплашган нутқий ифодаларнинг қўлланилиши ижобий ҳолдир. чунки расмий услубни маълум бир оборотлар асосида шакллантириш ва такомиллаштириш ҳуқуққа оид, дипломатияга оид тушунчаларнинг тез ва енгил тушунилишига, фуқаролар томонидан осон ўзлаштирилишига ёрдам беради, уларнинг онгига қонун ва қонун ости ҳужжатларининг мазмун ва моҳиятини тез етиб боришига кўмаклашади. шу сабабдан расмий услуб ёки қонунлар тилини маълум бир оборотлар(қурилмалар) асосида қолиплаштириш зарур.ҳуқуқий меъёрларни ифодалашда мумкин қадар шундай тайёр ҳолдаги қолиплашган ифодалардан фойдаланиш лозим. …
4
ия, декларация ва б. бу ҳужжатларнинг барчаси ўзига хос лисоний хусусиятларга эга бўлса-да, мазкур ҳужжатларда тил икки хил вазифани бажаради. 1) информатив (ахборот бериш); 2) волюнтатив (буюриш). жумладан, маълумотнома расмий гувоҳлик белгисига эга бўлади ва унда хабар бериш вазифаси амалга ошади. буйруқ, қарор ва фармонда буюриш вазифаси амал қилади. баённомаларда эса буюриш (зиммасига юклансин, бажарилсин, тасдиқлансин...) маъносидан ташқари, ахборот бериш (эшитилди, тингланди, муҳокама этилди) вазифаси ҳам ўз инъикосини топади. ариза илтимос, шикоят маъноларини билдиради. расмий услуб диалектизмлардан, жаргонлардан, кичрайтириш-эркалаш қўшимчаларини олган сўзлардан, жонли сўзлашув нутқи элементларидан холи бўлади. тасвирий воситалар, образли сўзлар бу услубда қўлланилмайди. сўроқ, ундов, модал сўзлар ниҳоятда кам қўлланилади. расмий услубда ҳар доим расмийлик маъноси устун туради. тилдаги расмий услуб учун хос бўлган сўзлар ва қолиплашган барқарор иборалар, қатъий одат тусига кириб қолган шакллар ҳужжатлар тилига хос лексик-граммматик хусусиятлар ҳисобланади. масалан, муҳокама қилинди, қарорига мувофиқ, маълумот учун қабул қилинсин, рухсат беришингизни сўрайман, ишонч билдираман, тадбирлар ишлаб чиқилсин, …
5
рет, доктрина, аҳднома, коммюнике, конвенция, ратификация, меморандум, дипломат, протест, музокара, учрашув, расмий визит, мурожаат, симпозиум, резолюция, парламент, конгресс ва ҳ.к. 2. ҳуқуқ, қонунга оид терминлар: ҳуқуқ, қонун, конституция, қонунлар лойиҳаси, модда, жиноят, жазо, босқинчилик, фирибгарлик, нотариус, криминалистика, енгил жазо, оғир жазо, айблов ҳукми, жиноят объекти, маҳкум, ўта хавфли реци-дивист, ҳуқуқий онг, даъво ва ҳ.к. 3. давлат қурилиши ва бошқаруви билан боғлиқ терминлар: давлат, суверен давлат, унитар давлат, тоталитаризм, республика, давлат герби, давлат байроғи, давлат мадҳияси, конституция, президент, парламент, вазирлар маҳкамаси, президент девони, туман, вилоят, ҳоким ва б. 4. расмий услуб ҳужжатларида эскирган сўз ва иборалар маълум мақсадда қўлланади: жаноб, жаноби олийлари, шоҳ, шаҳзода, малика ва ҳ.к. бундай сўз ва иборалар, асосан, ҳукуматлараро табрик хатларида қўлланилади. расмий услуб ўзига хос грамматик хусусиятлари билан ҳам бошқа услублардан ажралиб туради: а) шахс отлари кўп қўлланилади: гувоҳ, даъвогар, терговчи, прокурор, ижрочи, жавобгар, жиноятчи, эр, хотин, давлат маслаҳатчиси, вазир, вазирлар маҳкамасининг раиси; б) феълнинг буйруқ …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "адабий тилнинг функционал услублари ва юристнинг нутқ маданияти"

1474632754_64959.doc адабий тилнинг функционал услублари ва юристнинг нутқ маданияти режа: 1. адабий тилнинг фукционал услублари. услуб тушунчаси. 2. расмий услуб ва унинг юрист фаолиятидаги ўрни. 3. сўзлашув услуби. 4. публицистик услуб. 5. илмий услуб. таянч сўзлар ва иборалар: услуб, адабий тилнинг функционал услублари, услуб – тил кўриниши, тил ва жамият, тил ва ижтимоий ҳаёт, расмий услуб, бадиий услуб, сўзлашув улуби, публицистик услуб, илмий услуб. инсонлар ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларида мулоқот жараёнида тилдаги луғавий бирликлар, грамматик воситаларни қўллашда бир-бирларидан фарқ қиладилар, бу сўзловчининг ўзига хос услубини келтириб чиқаради. шу боис ҳам мутахассислар орасида «услуб - бу инсон» деган ҳикматнинг юриши маълум маънода ҳақиқатга яқиндир. инсон ҳаётининг турли қир...

Формат DOC, 90,0 КБ. Чтобы скачать "адабий тилнинг функционал услублари ва юристнинг нутқ маданияти", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: адабий тилнинг функционал услуб… DOC Бесплатная загрузка Telegram