нутқ маданияти ва ҳуқуқ. юристнинг нутқ маданияти фанининг мақсад ва вазифалари

DOC 128,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1474633955_64972.doc нутқ маданияти ва ҳуқуқ. юристнинг нутқ маданияти фанининг мақсад ва вазифалари режа: 1. нутқ маданияти тушунчаси. 2. нутқ маданияти – сифат ҳамда нутқ сифати ҳақидаги фан. 3. ҳуқуқ ва тил, ҳуқуқ ва нутқ ҳамда уларнинг ўзаро боғлиқлиги, муносабатлари, фаолият шакллари. 4. тил ва нутқ. тилнинг нутқда истеъмолга кириши. тил ва нутқ юристнинг тафаккур юритиш қуроли. 5. нутқ ва унинг турлари. 6. оғзаки нутқ, унинг хусусиятлари. оғзаки нутқнинг юрист фаолиятидаги ўрни ва аҳамияти. 7. нутқ маданияти предмети. ўқув, касбий фаолият ва шахсий мулоқотда нутқ маданиятининг аҳамияти. 8. юристнинг нутқ маданияти. таянч сўз ва иборалар: ҳуқуқ ва тил, нутқ ва ҳуқуқ, нутқ маданияти, нутқ маданияти ва ҳуқуқ, юристнинг нутқ маданияти, нутқий чечанлик, тил воситалари, тил – восита, нутқ – фаолият, тил бирликлари, ҳуқуқ маданияти ва нутқ маданияти, давлат тили, ҳуқуқ – мазмун, тил – шакл. халқимиз фаровонлиги мақсадида давлатчилик ва қонунчилик янада ривожланиб бораётган бир пайтда «юристнинг нутқ маданияти» фанининг ўқитилиши …
2
ўлғуси юристларнинг ихтисосликка оид барча фанлар қаторида «юристнинг нутқ маданияти» фанини ҳам зарур даражада ўрганишини тақозо этади. тил ёхуд нутқ юристнинг тафаккур юритиш, фикр баён қилиш қуролидир. шунинг учун ҳам «юристнинг нутқ маданияти» фанини бўлғуси юристлар чуқур ва атрофлича ўрганишлари давр талабидир. “юристнинг нутқ маданияти” фани юридик олий ўқув юртларининг ўқув режасидан ўрин олган бўлиб, бўлажак юристларнинг муомала одоби, тилни ҳис этиш дидини тарбиялаш каби буюк ғояни ўз олдига бош мақсад қилиб қўяди ва қуйидаги вазифаларни белгилайди: 1. талабаларни юристнинг нутқ маданияти асосий тушунчалари, мақсади ва вазифалари билан таништириш. 2. профессионал юридик нутқда тил воситаларидан мақсадга мувофиқ фойдаланишга ўргатиш. 3. талабаларнинг юридик ёзма нутқларини шакллантириш ва такомилаштириш. 4. талабаларнинг юридик оғзаки нутқларини такомилаштириш. 5. юридик терминларнинг ўзига хос хусусиятлари билан таништириш. 6. юридик терминлар олдига қўйилган талаб ва мезонлар тўғрисида кўникмалар ҳосил қилиш. 7. юридик тил ва адабий тил меъёрлари ҳақида маълумот бериш ҳамда кўникмалар ҳосил қилиш. 8. юриспруденция тармоқларига …
3
ғзаки нутқни ифодалашдаги аҳамияти ҳақида, пунктуациянинг ёзма нутқ (матн грамматикаси) билан, интонациянинг эса оғзаки нутқ (матн оҳанги) билан алоқадорлиги ҳақида маълумот бериш: талабаларда имловий ва ишоравий саводхонлик масалалари ҳамда кўникмаларини ҳосил қилиш. 14. матн, матн турлари, уларнинг тузилиши (грамматикаси) ва матн ҳосил қилувчи воситалар ва омиллар ҳақида тушунча бериш. 15. нутқ маданиятининг лингвистик ва экстралингвистик омиллари ҳақида тушунча, малака ва кўникма ҳосил қилиш. нутқ маданияти тушунчаси нутқ маданияти инсон умуммаданиятининг бир қисми бўлиб, фикрни адабий тил меъёрларига мувофиқ тўғри, эркин, аниқ, мантиқан изчил, ёқимли ва таъсирли баён қилишдир. нутқ маданияти дейилганда тил бирликларидан, жумладан, луғавий, грамматик ва услубий воситалардан нутқ жараёнида тўғри ва ўринли фойдаланиш назарда тутилади. нутқ маданияти кишидан тил бойлигини – луғавий бирликлар, грамматика, орфоэпия, орфография, нутқ услублари ва уларнинг ҳар бирига хос хусусиятлар ҳамда меъёрларни юқори даражада билишни талаб этади. бундан ташқари, нутқ маданияти кишининг шахсий маданий савияси билан ҳам боғлиқдир. шуни таъкидлаш керакки, тил мустақиллигисиз мустақил …
4
онларини онгли идрок қилиш мақсадга мувофиқдир. нутқ маданияти сўзловчининг шахсий маданий савияси мезони бўлганлиги учун кишидан катта меҳнат талаб этилади. бунинг учун нутқда халқ мақолларидан, иборалардан унумли ва ўринли фойдалана олиш; ҳадис, ҳикматли сўзлардан нутқ жараёнида иқтибослар келтира олиш ва уларнинг моҳиятини таҳлил қила олиш маҳоратини такомиллаштириш лозим. юристлар эса юқорида қайд этилган кўрсатмаларга тўла амал қилишлари билан бирга юридик тилнинг барча меъёрлари ва мезонларини зарур даражада ўзлаштиришлари мақсадга мувофиқдир. юристлар қонунлар матнларидаги юридик терминлар моҳиятини тўғри англаб етишлари ва уларни ўз ўрнида қўллашга риоя қилишлари зарур. юристнинг нутқ маданияти тушунчасини яна қуйидагича изоҳлаш ўринлидир: 1. юристнинг нутқ маданияти юридик тилни, унинг қонун-қоидаларини онгли идрок қилиш асосида юриспруденция доирасида ифодали нутқ туза олиш маҳоратидир. 2. юристнинг нутқ маданияти фақат тўғри нутқ тузиш эмас, балки уқувлилик ҳамда нутқий чечанликдир. 3. юристнинг нутқ маданияти тил воситаларидан ўринли фойдаланган ҳолда ҳуқуқ соҳасида мақсадга мувофиқ сўзлаш ва ёза олиш санъатидир. 4. юристнинг нутқ маданияти …
5
и талаб этмоқда. лекин ҳозирги кунда ҳам ҳуқуқ-тартибот органларида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг нутқида юқоридаги каби сўзлар учраб туришини кузатиш мумкин. буни оқлаб бўлмайди, албатта. чунки ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари давлатнинг рамзидир. уларнинг муомала маданияти юқори даражада бўлиши шарт. дарҳақиқат, президентимиз томонидан ҳуқуқ маданиятининг давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги ҳуқуқ маданияти билан узвий боғлиқ бўлган нутқ маданиятига бўлган ижобий муносабатнинг ҳам яққол кўринишидир. одамийликнинг муҳим фазилатларидан бири хушмуомалалик, мулойимликдир. бу фазилатлар бевосита тилга, сўзга бўлган муносабатда намоён бўлади. зеро, тилнинг кўрки, ақл-заковатнинг зийнати сўздир. сўз муқаддас, у фақат эзгуллик, яхшилик учун хизмат қилиши лозим. юнон файласуфларининг таъкидлашларича, тил ҳар бир ақл соҳиби фазилати хазинасининг калитидир ва ҳар кишининг билими, одоби унинг сўзларидан яққол билиниб туради. айниқса, юристлар ижтимоий ҳаётда кўпчилик билан мулоқотда бўладилар, ҳар хил тоифадаги кишилар (гувоҳлар, жабрланувчилар, айбдорлар, жиноятчилар ва б.) билан рўбару келадилар. тергов ва суд жараёнида ўта эҳтиёткорлик уларнинг тилга бўлган муносабатида яққол намоён бўлади. қолаверса, юристлар фаолиятини расмий …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "нутқ маданияти ва ҳуқуқ. юристнинг нутқ маданияти фанининг мақсад ва вазифалари"

1474633955_64972.doc нутқ маданияти ва ҳуқуқ. юристнинг нутқ маданияти фанининг мақсад ва вазифалари режа: 1. нутқ маданияти тушунчаси. 2. нутқ маданияти – сифат ҳамда нутқ сифати ҳақидаги фан. 3. ҳуқуқ ва тил, ҳуқуқ ва нутқ ҳамда уларнинг ўзаро боғлиқлиги, муносабатлари, фаолият шакллари. 4. тил ва нутқ. тилнинг нутқда истеъмолга кириши. тил ва нутқ юристнинг тафаккур юритиш қуроли. 5. нутқ ва унинг турлари. 6. оғзаки нутқ, унинг хусусиятлари. оғзаки нутқнинг юрист фаолиятидаги ўрни ва аҳамияти. 7. нутқ маданияти предмети. ўқув, касбий фаолият ва шахсий мулоқотда нутқ маданиятининг аҳамияти. 8. юристнинг нутқ маданияти. таянч сўз ва иборалар: ҳуқуқ ва тил, нутқ ва ҳуқуқ, нутқ маданияти, нутқ маданияти ва ҳуқуқ, юристнинг нутқ маданияти, нутқий чечанлик, тил воситалари, тил – восита, нутқ ...

Формат DOC, 128,5 КБ. Чтобы скачать "нутқ маданияти ва ҳуқуқ. юристнинг нутқ маданияти фанининг мақсад ва вазифалари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: нутқ маданияти ва ҳуқуқ. юристн… DOC Бесплатная загрузка Telegram