тарбия фанининг предмети, мақсад ва вазифалари

PPTX 28 стр. 234,1 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 28
1-мавзу. тарбия фанининг предмети, мақсад ва вазифалари 1.тарбия фанининг асосий тушунчалари ва методологияси 2. тарбия жараёнининг ўзига хос хусусиятлари, қонуниятлари ва тамойиллари 3.узлуксиз маънавий тарбия концепциясининг мазмун-моҳияти мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети «ҳуқуқий фанлар» кафедраси 1-мавзу. тарбия фанининг предмети, мақсад ва вазифалари режа: 1.тарбия фанининг асосий тушунчалари ва методологияси 2. тарбия жараёнининг ўзига хос хусусиятлари, қонуниятлари ва тамойиллари 3.узлуксиз маънавий тарбия концепциясининг мазмун-моҳияти мамлакатимизда халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. хусусан, мактабларда маънавий-тарбиявий ишлар янгича асосда ташкил этилиб, «миллий ғоя», «одобнома», «динлар тарихи», «ватан туйғуси» каби фанлар асосида ягона «тарбия» фани жорий қилинди. 2020-2021 ўқув йилидан 1-9-синфларда ўқитиш йўлга қўйилди. 10-11-синфларда эса мазкур фан 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб жорий этилади. маълумотга кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида «тарбия» фани 1-9-синфларда ҳафтасига 1 соатдан, ўқув йили давомида эса 34 соат ўқитилади. шунингдек, ўқитувчилар учун «тарбия» фани бўйича дарсларни …
2 / 28
чилар ва ота-оналар учун махсус рукнлар ҳам мавжуд.«тарбия» фанининг 1-9-синфларга мўлжалланган дарсликлари яратилиб, ундаги мавзуларга оид 21 та видеороликлар дарсликларга qr-кoд билан киритилди. «тарбия» фанининг ўқув дастури ва дарсликларида ватанпарварлик, тадбиркорлик, иродалилик, мафкуравий иммунитет, меҳр-оқибатлилик, масъулиятлилик, бағрикенглик, ҳуқуқий маданият, инновацион фикрлаш, меҳнатсеварлик каби кўникмаларни шакллантиришга алоҳида урғу берилган. хусусан, бунда миллий анъаналар, улуғ алломаларнинг ҳаёт ва йўллари, асарлари, замондош қаҳрамонларнинг фаолияти ибрат сифатида кенг фойдаланилган. мавзуларни ўқитишда бугун жаҳон миқёсида оммалашган «лойиҳа асосида ўқитиш», «қизиқишлар асосида таълим бериш», «арт-фест», «намуна кўрсатиш», «мисоллар орқали ўқитиш», «вазиятларни таҳлил қилиш» каби таълим беришнинг илғор технология ва услублари қўлланилган. тарбия биз учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот - ё ҳалокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир. абдулла авлоний тарбия нима? тарбия — шахсда муайян жисмоний, руҳий, ахлоқий, маънавий сифатларни шакллантиришга каратилган амалий педагогик жараён; инсоннинг жамиятда яшаши учун зарур бўлган хусусиятларга эга бўлишини таъминлаш йўлида кўриладиган чора тадбирлар йиғиндиси. кенг маънода тарбия …
3 / 28
алиб бориши лозим. бунинг учун ёш авлод моддий ва маънавий бойликлар етиштиришни аждодлари даражасида, улардан ҳам яхшироқ ишлаб чиқара билишлари керак. ёш авлодда ана шундай моддий ва маънавий қобилиятларни шакллантира билиш учун эса, жамият узлуксиз равишда самарали фаолият кўрсатадиган тарбиявий интлар тизимига эга бўлиши лозим. тарбиянинг сиёсий тизимга боғлиқлиги шўро замонида ҳукмрон коммунистик мафкура тарбияга синфий ва партиявий ҳодиса сифатида ёндашишни талаб этган. шунинг учун ҳам синфий жамиятда тарбия фақат синфий хусусиятга эга бўлади ва турли синфларнинг тарбияси бир-бирига қарама қарши туради деган қараш қарор топган. шўролар педагогикасида тарбия оркали ҳар кандай одамни истаган ижтимоий киёфага солиш мумкин деган караш ҳукмрон бўлганлиги учун ҳам унинг шахсни шакллантиришдаги ўрнига ошиқча баҳо берилди. ўзбекистон мустақилликка эришгач, тарбия ва унга боғлиқ жараёнларга янги ҳамда соғлом педагогик тафаккурга таянган ҳолда ёндашув қарор топа бошлади. уни изоҳлашда ғайриилмий синфий-партиявий ёндашувдан воз кечилди. тарбиянинг миллийлигига алоҳида эътибор каратилмоқда. бунинг учун халқ педагогикаси бойликлари, ўзбек мутафаккирларининг педагогик …
4 / 28
тириш; д) табиатни муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни юзага келтириш борасидаги масъулиятни таркиб топтириш; ж) ватанпарварлик ва байналминаллик туйғусини шакллантириш, ўзга миллат ва халқларни ҳурмат қилиш, уларнинг ҳуқуқ ва бурчларини камситмаслик туйғусини қарор топтириш; з) мустақил давлат – ўзбекистон республикасининг ички ва ташқи сиёсатига тўғри ва холисона баҳо беришга ўрганиш; и) инсонни олий қадрият сифатида қадрлаш, унинг шаъни, ор-номуси, қадр-қиммати, ҳуқуқ ва бурчларини ҳурмат қилишга ўргатиш ва бошқалар. тарбия фанининг максади тарбия фанининг максади - ижтимоий-иқтисодий шароитда бозор ислоҳоти, миллий-маданий ва анъанавий хусусиятлар, маънавий-ахлоқий ва илмий меросимиз, умуминсоний қадриятларни ҳисобга олган ҳолда узлуксиз таълим тизими (утт) да энг муҳим фундаментал ва амалий тадқиқотларнннг истиқболини олдиндан белгилаш ва ишлаб чиқишдан иборатдир. тарбия фанининг вазифалари: ø узлуксиз таълим тизими фаолиятининг методологик ва назарий асосларини ишлаб чикиш; ø узлуксиз таълим тизими (утт)нинг давлат, жамият ва шахснинг ижтимоий-иктисодий ва маънавий - ахлокий тараккиётидаги ахамияти ва ўрни, бурч ва вазифаларини аниклаш; ø жамиятнинг ижтимоий талаблари ва …
5 / 28
икий фукаро, ватанпарвар, байналмилал, мехнатсевар, маънавий ва жисмоний баркамол инсонни тарбиялашнинг самарали шакллари, усул ва воситаларини ишлаб чикиш; ø ёшларни хозирги ижтимоий-иктисодий шароитда, бозор ва ахборот технологияси ислохоти даврида касб- хунар танлашни ташхис килиш, истикболини белгилаш хамда шароитга мос бўлган самарали ташкилий-услубий шакллари, усул ва воситаларини ишлаб чикиш; ø илгор педагогик тажрибаларни, халк педагогикасининг усул ва воситаларини, шахс камолотига каратилган миллий-маънавий ва илмий меросини ўрганиш, умумлаштириш ва илмий бахолаш хамда уларни ўкув- тарбия жараёнига киритиш; ø иктидорли ёшларга алохида табакалашган касбий таълим бериш, уларнинг аклий-ижодий имкониятларини тўла ишга солиш максадида бундай ёшларни излаб топишнинг психологик-педагогик, ташкилий-услубий асослари ва механизмларини яратиш; ø соглом авлодни шакллантириш максадида болалар ривожланишининг биологик ва психологик конуниятларини аниклаш, ўкувчилар соглиги ва мехнат кобилиятида аклий ва жисмоний юкламалар таъсир доирасини белгилаш; ø таълим мониторингини, самарали ташкилий, услубий йўлларини, ривожланишида нуксони бўлган болаларнинг ижтимоий мослашуви усулларини ишлаб чикиш; ø жамиятнинг иктисодий ва маънавий эхтиёжларини хисобга олган холда, узлуксиз …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 28 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "тарбия фанининг предмети, мақсад ва вазифалари"

1-мавзу. тарбия фанининг предмети, мақсад ва вазифалари 1.тарбия фанининг асосий тушунчалари ва методологияси 2. тарбия жараёнининг ўзига хос хусусиятлари, қонуниятлари ва тамойиллари 3.узлуксиз маънавий тарбия концепциясининг мазмун-моҳияти мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети «ҳуқуқий фанлар» кафедраси 1-мавзу. тарбия фанининг предмети, мақсад ва вазифалари режа: 1.тарбия фанининг асосий тушунчалари ва методологияси 2. тарбия жараёнининг ўзига хос хусусиятлари, қонуниятлари ва тамойиллари 3.узлуксиз маънавий тарбия концепциясининг мазмун-моҳияти мамлакатимизда халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. хусусан, мактабларда маънавий-тарбиявий ишлар янг...

Этот файл содержит 28 стр. в формате PPTX (234,1 КБ). Чтобы скачать "тарбия фанининг предмети, мақсад ва вазифалари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: тарбия фанининг предмети, мақса… PPTX 28 стр. Бесплатная загрузка Telegram