«педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат» фанининг предмети, мақсад ва вазифалари

DOC 252,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1361104989_41569.doc ўзбекистон республикаси www.arxiv.uz режа: 1. ўзбекистон таълим тизимининг долзарб муаммолари 2. педагогик технологиянинг умумий асослари 3. педагогик технологиянинг пайдо бўлиши, ривожланиши ва унинг таърифлари ўзбекистон таълим тизимининг долзарб муаммолари мамлакатимизда кадрлар тайёрлаш миллий дастурини босқичма-босқич ва муваффақиятли амалга ошириш кўп жиҳатдан ўқитувчи фаолияти, унинг касбий нуфузини ошириш билан боғлиқдир. шундай экан, соғлом ва ҳар томонлама баркамол авлодни етиштириш узлуксиз таълим тизимида меҳнат қилаётган педагогнинг савиясига, тайёргарлигига ва фидоийлигига, унинг ёш авлодни ўқитиш ва тарбиялаш ишига бўлган муносабатига боғлиқдир. ўқитувчи жамиятнинг ижтимоий топшириғини бажаради, ҳар томонлама етук мутахассисларни тайёрлашда ўқитувчи муайян ижтимоий-сиёсий, педагогик ва шахсий талабларга жавоб бериши лозим. шундай экан, ўқитувчи мустақиллик ғоясига эътиқодли, ҳар томонлама ривожланган илмий тафаккурга эга, касбига тегишли маълумоти бор, яъни ўз фанининг чуқур билимдони, педагогик мулоқот устаси, педагогик-психологик ва услубий билим ҳамда малакаларни эгаллаган бўлиши ҳамда турли педагогик вазифаларни тезда ечиши, вазиятларни сезиши, ўрганиши ва баҳолай олиши керак. у педагогик таъсир кўрсатишнинг энг мақбул …
2
р тайёрлаш миллий дастурининг моҳияти, мақсад ва вазифаларини билиши керак. таълим тизимида меҳнат қилаётган педагогларнинг кўпчилиги таълим ва тарбия жараёнида педагогик маҳоратнинг зарурияти ва аҳамиятини тобора чуқур англаб бормокдалар. шу сабабли улар ўз маҳоратларини узлуксиз ошира боришга, ҳозирги куннинг юксак талабларига мос замонавий билим ва тажрибаларни ўзлаштиришга, ижодий меҳнат қилишга интилмоқдалар. аммо шуни ҳам эътироф этишимиз керакки, ўқув юртларида айрим ўқитувчилар ўз педагогик маҳоратларини ошира боришнинг аҳамиятини етарли даражада ҳис қилмайдилар, “таълим тўғрисида”ги қонун ва «кадрлар тайёрлаш миллий дастури»нинг талабларини чуқурроқ ўрганишга қизиқмайдилар, ўқув жараёнининг илмийлигига, замон талабларига мослигига, турмуш ва амалиёт билан боғланишига юзаки қарайдилар, ўқитилаётган ўқув фанларининг илмий ва ғоявий-тарбиявий бирлигини доимо эсда тутмайдилар. бу эса улар қўлида таълим олаётган ўқувчи ва талабаларнинг билим даражаси ва савиясининг етарли бўлмаслигига, ўқув дастурларини ўзлаштиришдан орқада қолишларига сабаб бўлмоқда. «кадрлар тайёрлаш миллий дастури» асосида амалга оширилаётган таълим соҳасидаги ислоҳотларнинг биринчи ва иккинчи босқичлари вазифалари муваффақиятли ҳал қилиниб, учинчи босқичдаги ўзгаришлар давом …
3
рлар тайёрлаш тизимини жамиятда амалга оширилаётган янгиланиш, ривожланган ҳуқуқий-демократик давлат қурилиши жараёнларига мослаш; - кадрлар тайёрлаш тизими ва мазмунини мамлакатнинг ижтимоий--иқтисодий тараққиёти истиқболларидан, жамият эҳтиёжларидан, фан, маданият, техника ва технологиянинг замонавий ютуқларидан келиб чиққан ҳолда қайта қуриш; - таълим олувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг самарали шакллари ва услубларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий қилишни ҳал этиш вазифаларини кўндаланг қилиб қўйди. бугунги кунда жамиятимизда янги ижтимоий муносабатларнинг шаклланиши, таълимнинг дунё таълим тизимига интеграциялашуви, демократиялаш ва инсонпарварлаштириш жараёнларининг ривожланиши таълим жараёнида замонавий педагогик технологиялар(пт)га янгича ёндашув зарурлигини тақозо этмоқда. «кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да замонавий педагогик технологияларни жорий қилиш ва ўзлаштириш зарурлиги кўп марта такрорланиб, уларни ўқув муассасаларига олиб кириш зарурати уқтирилган. республикамизнинг таниқли олимлари илмий асосланган, минтақамизнинг ижтимоий-педагогик шароитига мослашган педагогик технологияларни яратиш ва уларни таълим-тарбия амалиётида қўллашга интилмоқдалар.булар орасида ж.ғ.йўлдошев, с.а.усмонов, н.с.сайидаҳмедов, р.ҳ.жўраев, қ.й.йўлдошев каби таълим-тарбия жараёнлари фидоийларининг номлари алоҳида ҳурмат ва эътиборга моликдир. «педагогик технология» атамасининг моҳияти нимада? «технология»- юнонча сўз бўлиб, «techne»-маҳорат, …
4
учун, аҳоли таълимини жадаллаштириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиш зарурлиги; 2. фан-техника тараққиётининг ўта ривожланганлиги натижасида ахборотлар тизими ҳажмининг тобора кўпайиб бораётганлиги; 3. замонавий техника ва технологияларни таълимга татбиқ этиш, таълим жараёнини компьютерлаштириш, ўқув-тарбия жараёнида ахборот технологияси(ат) ва техник воситалар(тв)дан фойдаланиш кераклиги; 4. талаба ва ўқитувчи фаолиятини тўғри йўлга қўйиш, ўқитувчи таълим мақсади ва мазмунини пухта билиши, таълим усуллари, методлари ва воситаларини яхши эгаллаган бўлиши, талабанинг қизиқиш ва интилувчанлигини тўғри йўлга йўналтира олиши лозимлиги; 5. ўқитувчи таълим жараёнини юқори даражада, самарали ташкил этиш учун мақсад ва вазифаларни аниқ белгилаши, таълим натижасини олдиндан қайд этиши, ўқув предметларини тўлиқ ўзлаштиришга эришиш учун зарурий таълим воситалари, шарт-шароитларини тайёрлашга эришиши кераклиги; 6. ўқув жараёни учун зарур моддий-техник базанинг яратилган бўлишлиги; 7. таълим-тарбия жараёни натижаларини холисона ва объектив баҳолаш, талабаларнинг билим ва малакаларини эгаллаш жараёнини назорат қилиш ва баҳолашни автоматлаштиришга эришилганлиги; 8. ўсиб келаётган ёш авлодни ҳаётга мукаммал тайёрлаш талаби уларга энг …
5
лаб чиқилиб, етарли даражада тажрибалар тўпланди. таълим жараёнига педагогик ва ахборот технологияларни жорий этишда хорижий мамлакатларнинг тегишли ташкилотлари яқиндан ёрдам кўрсатмоқда. «педагогик технология» сўзлар бирикмасининг асосида «технология», «технологик жараён» тушунчалари ётади. ушбу тушунчалар орқали саноатда тайёр маҳсулотни олиш учун бажариладиган ишларнинг кетма-кетлиги ҳақидаги техник ҳужжат, таълимда эса фан бўйича услубий тадбирлар мажмуаси тушунилади. бугунги кунда педагогик технологияни тушуниш учун асосий йўл-аниқ белгиланган мақсадларга қаратилганлик, таълим олувчи билан мунтазам ўзаро алоқани ўрнатиш, педагогик технологиянинг фалсафий асоси ҳисобланган таълим олувчининг хатти-ҳаракати орқали ўқитишдир. ўзаро алоқа педагогик технология асосини ташкил қилиб, ўқув жараёнини тўлиқ қамраб олиши керак. бугун ҳар бир соғлом фикрловчи инсон янги асрда ўзи, яқинлари, касбдошлари, тенгдошларининг жамиятдаги ўрни ва салоҳияти қандай бўлишини ўйлаши табиий. ўтган асрнинг аҳамияти, қадр-қиммати, тарихийлиги эса ўзбекистоннинг мустақил давлат мақомига эга бўлганлиги билан баҳоланади. мустақил давлат ўзининг асосий қонуни -конститутцияси билан кафолатланган бир қанча муҳим тарихий ҳужжатларига эга бўлдики, улар орасида «кадрлар тайёрлаш миллий дастури» алоҳида …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"«педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат» фанининг предмети, мақсад ва вазифалари" haqida

1361104989_41569.doc ўзбекистон республикаси www.arxiv.uz режа: 1. ўзбекистон таълим тизимининг долзарб муаммолари 2. педагогик технологиянинг умумий асослари 3. педагогик технологиянинг пайдо бўлиши, ривожланиши ва унинг таърифлари ўзбекистон таълим тизимининг долзарб муаммолари мамлакатимизда кадрлар тайёрлаш миллий дастурини босқичма-босқич ва муваффақиятли амалга ошириш кўп жиҳатдан ўқитувчи фаолияти, унинг касбий нуфузини ошириш билан боғлиқдир. шундай экан, соғлом ва ҳар томонлама баркамол авлодни етиштириш узлуксиз таълим тизимида меҳнат қилаётган педагогнинг савиясига, тайёргарлигига ва фидоийлигига, унинг ёш авлодни ўқитиш ва тарбиялаш ишига бўлган муносабатига боғлиқдир. ўқитувчи жамиятнинг ижтимоий топшириғини бажаради, ҳар томонлама етук мутахассисларни тайёрлашда ўқитувчи муай...

DOC format, 252,5 KB. "«педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат» фанининг предмети, мақсад ва вазифалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.