логопедия фанининг мақсад ва вазифалари

DOC 53,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1359032353_41529.doc логопедия фанининг мақсад ва вазифалари www.arxiv.uz режа: 1. логопедия фани хақида тушунча. 2. логопедия фанининг мақсад ва вазифалари. 3. логопедиянинг аҳамияти. 4. логопедиянинг бошқа фанлар билан алоқаси. таянч сўзлар: (нейропсихолингвистик, логопедик жараён ва таъсир) логопедия бу нутқ бузилишлари хақидаги махсус таълим ва тарбия воситасида нутқ бузилишларини ўрганиш, тузатиш ва олдини олиш хақидаги педагогик фандир. логопедия нутқ фаолияти бузилишининг сабаблари, механизмлари, аломатлари, оқимлари таркибини ўрганади. шунинг учун уни махсус педагогика сарасига қўшадилар. логопедия термини грекча логес, пейдео сўзларидан ташкил топган бўлиб, таржимада тўғри нутқни тарбиялаш маъносини англатади. фан сифатида логопедия нутқ нуқсонини тузатиш, нутқий фаолияти заифлашган шахсларни ўқитиш ва тарбиялаш жараёни хисобланади. логопедияни ўрганиш объекти нутқ нуқсонига эга бўлган шахс. адабий тилда қабул қилинган нутқ нормаси билан бир оз бўлса ҳам четга чиқиш-бу нутқ нуқсони деб хисобланади. замонавий логопедия структураси мактабгача ёшли мактаб болалар логопедияси, ўсмирлар ва катта ёшдагилар логопедиясига бўлинади. логопедиянинг асосий мақсади нутқида нуқсони бор шахсларни ўқитиш, тарбиялаш …
2
утқ ва нутқсиз функцияларнинг ўрнини босиш устида самарали логопедик иш олиб бориш учун имокният яратади. логопедия фанининг қуйидаги вазифаларини ажратиб кўрсатиш мумкин: 1.нутқ бузилишининг турли шаклларида нутқ фаолиятининг онтогенезини ўрганиш. 2.нутқ бузилишларининг кенг тарқалганлиги, аломатлари ва даражаларини аниқлаш. 3.нутқий фаолияти бузилган болаларнинг ўз -ўзидан ва бирор мақсадга қаратилган ривожланиш динамикасини, шунингдек нутқий заифликни уларнинг шахс сифатида етишувига, рухий ривожланишига, турли кўринишдаги фаолиятларни намоён қилишга, ўзларини тутишларига таъсирини аниқлаш. 4.ривожланишида турли хил фарқлар бўлган болаларда нутқнинг шаклланиши ва нутқ бузилишлари хусусиятини ўрганиш. 5.нутқ бузилишининг келиб чиқиш сабаблари, механизмлари, тузилиши ва аломатларини аниқлаш. 6. нутқ бузилишларининг педагогик диагностикаси методларини ишлаб чиқиш. 7.нутқ бузилишларини тартибга солиш. 8.нутқ бузилишини бартараф этиш принциплари, дифференциаллашган методлари ва воситаларини ишлаб чиқиш. 9.нутқ бузилишининг олдини олиш методларини такомиллаштириш. 10.логопедик ёрдамни ташкил этиш масалаларини ишлаб чиқиш. логопедиянинг юқорида кўрсатилган вазифаларида унинг ҳам назарий, ҳам амалий йўналишлари белгилаб берилгандир. унинг назарий томони нутқ бузилишларини ўрганиш ҳамда уларнинг олдини олиш, аниқлаш, …
3
анади. нутқ ривожланиши жараёнида билиш фаолиятининг олий шакллари, тушунарли тафаккур қобилиятлари шаклланади. сўзнинг аҳамияти ўз-ўзидан умумлаштирувчи хисобланади ва шу муносабат билан ўзида нафақат нутқ бирлигини, балки тафаккур бирлигини ҳам намоён қилади. улар айнан ўхшаш эмас ва маълум даражада бир-бирига боғлиқ бўлмаган холда пайдо бўлади. лекин боланинг рухий ривожланиши жараёнида мураккаб, сифат жихатдан янги бирлик, нутқий тафаккур, нутқий фикрлаш фаолияти пайдо бўлади. нутқ бузилиши, нутқий муомаланинг чекланганлиги бола шахсининг шаклланишига салбий таъсир кўрсатиши, аслида бўлмаган рухий бузилишларни, хиссий-иродавий соханинг ўзига хос хусусиятларини келтириб чиқариш, унинг ҳарактеридаги салбий фазилатларнинг ривожланиши учун йўл очиб бериши мумкин. демак, логопедиянинг аҳамияти боланинг нутқий бузилишини бартараф этиш, шу билан бирга унинг мукаммал, ҳар томонлама ривожланишини таъминлашдан иборатдир. логопедия бошқа фанлар билан чамбарчас боғлангандир. шахсга ҳар томонлама таъсир кўрсатиш учун нутқ бузилишини бартараф этиш ва олдини олиш билан омилкорона шу ғулланиш учун нутқдаги нуқсонларнинг аломатларини, уларнинг этиологиясини, механизмлари, нутқ фаолияти бузилиш таркибидаги нутқий ва нутқсиз аломатлар муносабатларини …
4
шитиш аъзоларининг патологияси нафақат бузилишлар этиалогиясини аниқлашга, балки тиббий таъсир кўрсатиш билан бўладиган логопедик ишларни тўғри қўшиб олиб бориш учун ҳам имкон беради. нутқ бузилишининг кўпгина турлари марказий асаб системасининг органик шикастланиши билан боғлиқ бўлиб, у логопед ва невропотолог-врач ёки психоневрологнинг ҳамкорликда ишлаши билан аниқланиши мумкин. логопед нутқ бузилишининг неврологик асосларини билиши, болалар психо-патологияси масалаларини тушуниши керак. унда олигофрения ва рухий ривожланишнинг тормозланиши ва хис-хаяжонли бузилишларда намоён бўладиган, болалардаги рухий (ривожланишнинг тормозланиши) бузилишларининг энг кўп учрайдиган шакллари хақида ҳам тасаввур бўлиши лозим. логопедия тилшунослик ва психолингвистика билан узвий боғланган. нутқ тиллар бирлигининг турли даражаси ва уларнинг амал қилиш қоидаларидан фойдаланишни ҳам назарда тутади. улар ҳар-хил бузилишларда турлича бузилиши мумкин. боланинг тил нормаларини ўзлаштириб олиш қонунлари ва изчиллигини билиш логопедик хулосаларни аниқлаштиришга ёрдам беради, логопедик таъсир этиш системаларини ишлаб чиқиш учун зарур бўлади. нутқни идрок этиш ва унинг самарали турли операцияларни қамраб оладиган мураккаб қурилишга эга бўлган кўп даражали жараёнлардан иборатдир. …
5
жланишдаги мухим жихатлар билан бўладиган ўзаро алоқасини умуман тўғри тушунишга ёрдам беради. бу билан унга турли ёшдаги болалар билан алоқа боғлашга, уларнинг нутқ, нутқидаги халақит берувчи омиллар, хотираси, диккат-эътибори, интеллекти, ўзини эркин ёки хис-хаяжонли тутишларини текширишда маъқул методларни танлаб олишга, шунингдек маълум ёшдаги бола фаолияти устидан логопедик иш олиб боришга кўмаклашади. фойдаланилган адабиётлар: 1.хватцев.м.е. логопедия москва 1969 йил. 2.правдина. о.в. логопедия.москва 1969 йил. 3.филичева. т.б, мўминова. л. логопедия. тошкент 1993 йил. 4.алмазова.е.с. логопедическая работа по восстановлению голоса у детей.1973 й

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"логопедия фанининг мақсад ва вазифалари" haqida

1359032353_41529.doc логопедия фанининг мақсад ва вазифалари www.arxiv.uz режа: 1. логопедия фани хақида тушунча. 2. логопедия фанининг мақсад ва вазифалари. 3. логопедиянинг аҳамияти. 4. логопедиянинг бошқа фанлар билан алоқаси. таянч сўзлар: (нейропсихолингвистик, логопедик жараён ва таъсир) логопедия бу нутқ бузилишлари хақидаги махсус таълим ва тарбия воситасида нутқ бузилишларини ўрганиш, тузатиш ва олдини олиш хақидаги педагогик фандир. логопедия нутқ фаолияти бузилишининг сабаблари, механизмлари, аломатлари, оқимлари таркибини ўрганади. шунинг учун уни махсус педагогика сарасига қўшадилар. логопедия термини грекча логес, пейдео сўзларидан ташкил топган бўлиб, таржимада тўғри нутқни тарбиялаш маъносини англатади. фан сифатида логопедия нутқ нуқсонини тузатиш, нутқий фаолияти заифлашг...

DOC format, 53,0 KB. "логопедия фанининг мақсад ва вазифалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.