нутқ маданияти ва адабий меъёр

DOC 55,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404130278_51170.doc нутқ маданияти ва адабий меъёр режа: 1. нутқ маданияти тушунчаси. 2. адабий меъёр ва нутқий маданият. 3. нутқий фаолият ва нутқий малака. 1. нутқ маданияти тўғрисида сўзлашдан олдин нутқ ўзи нима, унинг тилдан фарқи борми, деган саволга жавоб топишимиз керак. ҳар қандай соҳанинг маданияти бўлгани сингари нутқнинг ҳам ўз маданияти бор. тил ва нутқ бир-бирига боғлиқ ҳодисалардир, уларни бир-биридан ажратиб қараш асоссиздир. тил нутқ учун моддий материалдир. шу асосида нутқ ташкил топади. тилда руҳий ва моддий материал мавжуд бўлиб, сўзнинг кишилар хотирасидаги образлари руҳий материал, нутқ яратиш жараёнида қўлланиладиган сўз шакллари, материаллар, товушлар моддий материал ҳисобланади. тилнинг руҳий ҳодисалиги унинг онгда сақланиши бўлса, моддий ҳодиса эса ундаги товушлардир. нутқ бу тил деб аталувчи, ўта муҳим вазифани бажарувчи ноёб қуролдан фойдаланувчи жараён. тил бирикмалари имкониятларининг борлиқ, тафаккур, онг ҳамда вазият каби ҳодисалар билан муносабатда намоён бўлишидир. нутқ ҳаракатдаги тил бўлиб, нутқ аъзоларининг ҳаракати жараёнида пайдо бўлади ва сўз бирикмалари, эркин …
2
мининг номи. келтирилган учта ҳодисанинг ҳар бири ўз мураккаб кўринишларига, қирраларига эга, уларни бир-бири билан қориштириб юбормаслик лозим. ушбу баён этилган мулоҳазалар нутқ маданияти тушунчасини тушуниш ва таърифлаш тилшуносликда ҳозир қуйидаги кўринишларга эга деган хулосага келиш имконини беради: 1. нутқ маданияти адабий тил ривожининг ўзига хос хусусиятларидан бири; 2. нутқ маданияти бу адабий тил меъёрларининг шаклланиши ва силлиқланишига ёрдамлашишдан иборат бўлган фаолият, яъни тил ривожига онгли аралашувдир; 3. нутқ маданияти тилни, унинг қонун-қоидаларини онгли идрок қилиш, аниқ, равшан, ифодали нутқ туза олиш маҳоратидир; (а.гурачёв ва бошқ). 4. нутқ маданияти кишиларни ўзаро тўлиқ ва теран фикрлашиши, тилнинг барча имконият ва воситаларини пухта эгаллашдан иборатдир; (б.н.головин ва бошқ). 5. нутқ маданияти фақат тўғри нутқгина эмас, ўқувчилик ҳамда нутқий чечанлик ҳамдир; (г.о.винокур). 6. нутқ маданияти тил воситаларидан ўринли фойдаланган ҳолда мақсадга мувофиқ сўзлаш ва ёза олиш санъатидир; (а.н.ефимов). 7. нутқ маданияти бу аввало фикрлаш маданиятидир; (д.э.розенталь). 8. миллий, ўзига хослиги билан ажралиб турувчи …
3
р ҳам ўз меъёрига эга. хусусий меъёрлар қуйидагича кўрсатилган: 1. диалектик меъёр. 2. сўзлашув нутқи меъёри. 3. арголар, жаргонлар меъёри. 4. адабий тил меъёри (адабий меъёр). адабий меъёр. маълум бир ҳудудда тарқалган узус имкониятлари ўша ҳудудда яшовчи аҳоли учун истисносиз тушунарли бўлади, яъни алоқани енгил амалга ошувига имкон беради. бу тилнинг ўзи меъёрдан иборатлигини кўрсатади. меъёр – тилнинг яшаш шаклидир. адабий меъёр узусга асосланади, ундан олинади. адабий меъёр адабий тил билан бирга туғилади, бадиий адабиётнинг, халқ маданияти тараққиёти билан ривожланиб ўз қонун-қоидаларини мустаҳкамлаб боради. адабий меъёр узусдан олинганлиги сабабли ҳамма учун тушунарли бўлади. шунинг учун жамият тараққиётида муҳим аҳамият касб этади. жамият аъзоларини уюштиришда, катта вазифаларга отлантиришда адабий тил, унинг меъёрлари жамият учун ниҳоятда зарурдир. ўзбек адабий тили меъёрлари илмий асарларда қуйидагича тасниф қилинади: 1. лексик-семантик меъёрлар 2. талаффуз (орфоэпик) меъёри 3. ёзув (орфографик) меъёри 4. фонетик меъёр 5. аксентологик (урғуни тўғри қўйиш) меъёр 6. грамматик (морфологик, синтактик) меъёр 7. …
4
-бузилиб турувчи нутқий нуқсонларни юзага келтирувчи хусусиятларни топиши ва уларни тузатишга интилиши лозим; б) нутқ маданияти адабий тил меъёрини доимий ривожланиб ўзгариб турувчи ҳодиса сифатида текшириши ва тил меъёри тизимидаги янги ҳолатларни, ўзгараётган, ўзгарган ҳолатларни ҳисобга олиши керак. в) нутқ маданияти тил меъёри тизимидаги қарама-қарши ҳолатларни белгилаши лозим ҳамда барча яруслари бўйича текширилиши керак. нутқ маданияти адабий меъёрни маълум мақсад билан аниқроғи маданий нутқнинг чегараси ва воситаларини аниқлаш мақсадида ўрганади. шу сабабли, нутқ маданияти соҳаси адабий тил ва унинг меъёрий тизимини баҳолайди ва назарот қилади. нутқ маданияти соҳаси адабий тилга фаол ёндошади, аралашади. 3. тилнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши жамият тараққиёти билан узвий боғлиқдир. у жамият тараққиёти, меҳнат фаолияти жараёнида юзага келадиган, фақат жамиятда, одамлар орасида мавжуд бўладиган ижтимоий ҳодисадир. жамият ривожлангани сари тил ҳам шаклланиб боради. демак, шу тилда сўзловчи миллатнинг маънавияти юксалиб, нутқий малакаси ортиб боради. акс ҳолда тил таназзулга юз тутади. бу эса нутқий малакани сўнишига, маънавиятни …
5
умот, маслаҳат бериши, буюриши, ўзига номаълум бўлган нарсалар ҳақида сўраши тушунилади. сўзлаганда сўзловчининг билими, маданияти, ахлоқи, одоби юзага чиқади. сўзлашнинг диалог ва монолог кўринишлари мавжуд. мутолаа қилиш ўқувчининг ёзма нутқ орқали асар муаллифи, тимсоллари билан мулоқотидир. мутолаа туфайли ёзма нутқда акс этган воқеа-ҳодисадан хабардор бўлади. жамият ўқитувчининг қўлига ёш авлодни, яъни ўз келажагини ишониб топширади. унинг камол топишида ўқитувчининг нутқи ўта муҳимдир. демак, бу касб инсонпарварлик, ватанпарварлик, юксак маданиятлилик, нутқий малакага эга бўлиш керақлигини талаб қилади. адабиётлар: 1. р.қўнғуров, э.бегматов, ё.тожиев. «нутқ маданияти ва услубияти асослари». тошкент, 1992. 34-36-бетлар. 2. а.бегматов, м.бобоева, асомиддинов, б.умирқулов. «ўзбек нутқи маданияти очерклари». 39-41-бетлар. 3. т.қудратов. «нутқ маданияти асослари». 22-бет. 4. ё.тожиев, н.хасанова, х.тожиматов. «нутқ маданияти ва услубияти асослари». тошкент, 1994. 5. головин в.н. «основы культуры речи» москва, 1980. 6. а.аҳмедов. «тил бойлиги» тошкент, 1968.

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"нутқ маданияти ва адабий меъёр" haqida

1404130278_51170.doc нутқ маданияти ва адабий меъёр режа: 1. нутқ маданияти тушунчаси. 2. адабий меъёр ва нутқий маданият. 3. нутқий фаолият ва нутқий малака. 1. нутқ маданияти тўғрисида сўзлашдан олдин нутқ ўзи нима, унинг тилдан фарқи борми, деган саволга жавоб топишимиз керак. ҳар қандай соҳанинг маданияти бўлгани сингари нутқнинг ҳам ўз маданияти бор. тил ва нутқ бир-бирига боғлиқ ҳодисалардир, уларни бир-биридан ажратиб қараш асоссиздир. тил нутқ учун моддий материалдир. шу асосида нутқ ташкил топади. тилда руҳий ва моддий материал мавжуд бўлиб, сўзнинг кишилар хотирасидаги образлари руҳий материал, нутқ яратиш жараёнида қўлланиладиган сўз шакллари, материаллар, товушлар моддий материал ҳисобланади. тилнинг руҳий ҳодисалиги унинг онгда сақланиши бўлса, моддий ҳодиса эса ундаги товушла...

DOC format, 55,0 KB. "нутқ маданияти ва адабий меъёр"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.