грамматик стилистика, унинг предмети, мақсад ва вазифалари

DOC 94.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1483554223_67255.doc грамматик стилистика, унинг предмети, мақсад ва вазифалари режа: 1. стилистиканинг объекти ҳисобланиши мумкин бўлган воситалар. 2. грамматик услубшуносликнинг объекти. 3. грамматик услубшуносликнинг ўзбек тилшунослигида ўрганилиши. 4. морфологик услубшунослик. 5. синтактик услубшунослик. 6. грамматик услубшуносликни ўрганишнинг мақсад ва вазифалари. таянч сўз ва иборалар: стилистика, объект, бирламчи маъно, матний маъно, эмоционал-экспрессив оттенка, эстетик таъсир кучи, матн, грамматик воситалар, қурилмалар, р.қўнғуров, грамматик стилистика, стилистик грамматика, услубий бўёқ, синонимлар ва вариантлар, морфологиянинг услуби имкониятлари, сўз туркумлари, от ясовчи –чи ва синонимия, оддий нутқ, эмоцинал нутқ, анъанавий синтаксис ва вазифавий чегараланиш, ф.и.буслаев фикри, м.н.кожина таснифи, мустақиллик ва тил таълими. таъкидлаб ўтилганидек, тилдаги деярли барча бирликлар – фонетик, лексик, фразеологик, морфологик ва синтактик элементлар услубшуносликнинг предмети бўлиши мумкин. аммо уларнинг бирламчи маъноси кенгайиб, маълум эмоционал-экспрессив оттенкага ва эстетик таъсир кучига эга бўлса ёки амал қилиш ва вазифавий доираси кенгайсагина шундай бўлади. бу эса матн билан боғлиқ бўлиб, нутқ жараёнидагина улардаги услубий имкониятлар юзага чиқади. грамматик …
2
кент, 1983), «ўзбек тилининг функционал стиллари» (самарқанд, 1983), «нутқ маданияти ва услубият асослари» (тошкент, 1992) сингари алоҳида нашрлари ҳамда «ўзбек тилида отлар шакл ясовчи морфемаларининг семантик-услубий хусусиятлари» мавзусидаги докторлик диссертациясида ўз ифодасини топган. «ўзбек филологияси» тўпламига киритилган йирик ҳажмдаги «грамматик стилистика» (самрқанд, 1976) ва «субъектив баҳо формаларининг семантик ва стилистик хусусиятлари» (тошкент, 1980) монографияси эса бевоста ўзбек тили грамматик услубияти муаммоларини ҳал этишга бағишланган. р.қўнғуров санаб ўтилган асарларида «грамматик услубшунослик» тушунчасининг изоҳини беради ҳамда ўзбек тили стилистикасидаги мазкур соҳанинг предмети, мақсад ва вазифаларини белгилаб беради. бундай мураккаб вазифани ҳал қилиш мақсадида асосан чех, рус ва ўзбек тилшунослигида баён этилган қарашларни синчиклаб ўрганади ҳамда шу қарашларга таянган ҳолда ўз мулоҳазаларини баён этади. маълумки, ҳозирги замон услубшунослигининг мана шу тармоғи икки термин – «услубий грамматика» ва «грамматик услубшунослик» атамалари билан номланиб келинмоқда. олим бу терминлардан бирини - «грамматик услубшунослик»ни қўллашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. бунда у, биринчидан, терминнинг ишлатилишида «фонетик услубшунослик», «лексик …
3
лигидан далолат беради. маъно жиҳатдан бир-бирига яқин бўлган тил бирликларини нутқий вазият талаби билан танлаб ва алмаштириб ишлатиш ва шу орқали маъно нозикликларини фарқлаш, бир мазмунни маънолари бир-бирига яқин бўлган бир неча грамматик воситалар билан ифодалаш сабабларини топиш ва қонуниятларини белгилаш ҳам бу соҳани алоҳида йўналиш сифатида ўрганиш заруриятини келтириб чиқаради. «грамматик стилистиканинг асосий вазифалари ҳам умумий стилистиканинг вазифаларидан келиб чиқади. – дейди р.қўнғуров. – шу сабали тил фактларининг ижтимоий қўлланиш сфераси жиҳатдан қайси бирига тегишли эканлигини, қайси стиль билан чекланганлигини, грамматик синонимия, айрим грамматик категорияларнинг стилистик имкониятларини очб бериш (қўшимча маъно оттенкалари, экспрессив-баҳолаш имкониятлари), грамматик форма, бирикма, гап ва бошқа конструкцияларнинг контекст билан боғлиқ равишда ҳосил қиладиган маъно нозикликларини аниқлаш (коннотатив маънони аниқлаш), ҳатто баъзан тил фактларига структурал ва функционал модификация нуқтаи назаридан қараш, ўрганиш (н.баскаков) грамматик стилистиканинг асосий вазифаларидан ҳисобланади».1 услубшуносликда морфология доирасидаги грамматик кўрсаткичларда услубий имкониятлар чегараланган, деган фикр мавжуд. бу мулоҳазани ҳатто в.в.виноградов, а.м.пешковскийдек таниқли тилшунослар …
4
қотлар доирасига унинг олмош, сифат ва кўмакчилар услубияти,3 м.содиқованинг феъл услубияти4 юзасидан олиб борган кузатишларини ҳам киритсак, ўзбек тили морфологиясининг услубий имкониятлари ҳақидаги хулоса бироз шошилибайтилгандай туюлади. р.қўнғуровнинг қуйидаги фикрига ҳам муносабат билдиришга тўғри келади: «тўғри, баъзи олимлар грамматик формаларнинг қайси бири қайси стилда кўпроқ ишлатилишини аниқлаш ҳам стилистиканинг вазифасига киради, дейишади ва шундан келиб чиқиб, грамматик формаларнинг стилларда қўлланиш статистикаси билан шуғулланишни лозим кўрадилар. маълум даражада бу усул ҳам айрим формаларнинг қайси стилга хослигини аниқлашга ёрдам беради. лекин бу масалани тўлиқ ва тўғри ҳал қилиб беролмайди».5 ҳарқалай, грамматик шакллар ўртасида синонимик муносабатлар мавжуд бўлишининг ўзи бир бойлик. уларнинг қўлланишида ажралишлар юз бериб, фарқланишлар, нозикликлар сезилиб, қайси вазифавий услубда қайси морфологик бирликнинг фаол қўлланилиши тобора аниқ бўлиб бориши эса она тилимиз услубий кўламининг яна ҳам кенгаяётганидан далолат беради, деган фикр тарафдоримиз. лекин «грамматик стилистика, хусусан морфологик стилистика кўпроқ маъно масаласи, ингрент адгрент экспрессивлик масалалари билан шуғулланади»,6 деганда олим мутлақо ҳақ. …
5
иёсатдон), -навис (ғазалчи-ғазалнавис, қасидачи-қасиданавис, ҳикоячи-ҳикоянавис) ҳамда рус тили ва у орқали кириб келган –ист (тракторчи-тракторист, футболчи-футболист), -ер/-ёр (гримчи-гример), -(и)онер (пенсиячи-пенсионер), -ант (музикачи-музикант), -граф (фоточи-фотограф), -атор (эксплуатациячи-эксплуататор), -ик/авик (фронтчи-фронтовик, прозачи-прозаик, сатирачи-сатирик), -шик (сваркачи-сваршик, эксковаторчи-эксковаторшик), -он (почтачи-почтальон), -смен (спортчи-спортсмен), -лог (рентгенчи-рентгенолог)7 сингари аффикслар, яна бу аффиксларнинг ўзаро синонимик муносабатда бўлишини ва бу муносабатларда вужудга келадиган услубий нозикликларни таҳлил қилиш билан ўзбек тилидаги морфологик кўрсаткичларнинг услубий имкониятлари нақадар кенг эканлигини амалда исбот қилиб берди. «бизнингча, - деб ёзади олим. – ҳар қандай аффикснинг маъно доирасини белгилашда икки нарсага эътибор қилиш керак: биринчидан, аффикснинг қанлай ўзакка қўшилаётганлигига қараб, унинг маъноларини белгилаш керак бўлса, иккинчидан, шу аффикснинг синонимларини келтириш орқали белгилаш керак. бу иккала нарсани ҳисобга олмасдан туриб, аффиксларнинг маъно хусусиятларини тўла белгилаш мумкин эмас. агар шу нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак, ​-чи аффиксининг маъносини унга синоним бўлиб кела олиши мумкин бўлган аффиксларнинг ва уни маъно жиҳатдан қоплайдиган бошқа воситаларнинг миқдори билан белгиланиши мумкин. ҳозирги ўзбек …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "грамматик стилистика, унинг предмети, мақсад ва вазифалари"

1483554223_67255.doc грамматик стилистика, унинг предмети, мақсад ва вазифалари режа: 1. стилистиканинг объекти ҳисобланиши мумкин бўлган воситалар. 2. грамматик услубшуносликнинг объекти. 3. грамматик услубшуносликнинг ўзбек тилшунослигида ўрганилиши. 4. морфологик услубшунослик. 5. синтактик услубшунослик. 6. грамматик услубшуносликни ўрганишнинг мақсад ва вазифалари. таянч сўз ва иборалар: стилистика, объект, бирламчи маъно, матний маъно, эмоционал-экспрессив оттенка, эстетик таъсир кучи, матн, грамматик воситалар, қурилмалар, р.қўнғуров, грамматик стилистика, стилистик грамматика, услубий бўёқ, синонимлар ва вариантлар, морфологиянинг услуби имкониятлари, сўз туркумлари, от ясовчи –чи ва синонимия, оддий нутқ, эмоцинал нутқ, анъанавий синтаксис ва вазифавий чегараланиш, ф.и.буслаев фик...

DOC format, 94.0 KB. To download "грамматик стилистика, унинг предмети, мақсад ва вазифалари", click the Telegram button on the left.