қўшма гапларда экспрессивликни ифодалаш ва уларнинг услубий имкониятлари

DOC 166,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1405925417_57080.doc қўшма гапларда экспрессивликни ифодалаш ва уларнинг услубий имкониятлари қўшма гапларда экспрессивликни ифодалаш ва уларнинг услубий имкониятлари режа: 1. қўшма гапларда қўшма гапларда анафора 2. қўшма гапларда эпифора 3. қўшма гапларда инфора 4. қўшма гапларда инверсия 5. қўшма гапларда эллипсис 6. қўшма гапларда антитеза 7. қўшма гапларда градация 8. қўшма гапларда санаш усули 9. қўшма гапларда структурал параллелизм 10. риторик сўроқ синтактик фигуранинг бир кўриниши сифатида такрор нутқимизда эмоционал-экспрессивликка эга бўлган синтактик қурилмалар миқдори кўпчиликни ташкил этади ва бундай услубий имкониятга эга бўлган гапларни коммуникатив мақсадига кўра турли гуруҳларга ажратиш мумкин. ушбу хусусият сўзлар тартиби ўзгарган, уюшиқ бўлакли ва ажратилган бўлакли гапларда, кўчирма гапдан фойдаланиш ҳолларида, шунингдек, поэтик синтаксис турлари (анафора, эпифора, антитеза, эллипсис, градация, параллелизм ва б.) қўлланган гапларда намоён бўлади. бундан қўшма гап шаклидаги қурилмалар ҳам мустасно эмас. қурилиши жиҳатидан архитектоник ва ритмик хусусиятга эга бўлган қўшма гаплар у ёки бу матн таркибида турли экспрессив – эмоционал вазифаларни …
2
минлайдиган усул бўлиб, у қўшма гап қисмлари ўртасидаги энг ишончли ва қатъий синтактик алоқа воситасидир . такрорнинг, айниқса, эмфазанинг лингвостилис-тик услуб тури сифатида қўлланиши барча бадиий нутқ тадқиқотчиларига маълум. такрорни ҳосил қилувчи лексик бирликлар одатда қўшма гап қисмларида бир хил синтактик позицияни эгаллайди. бундай такрорни лексик-синтактик такрор деб аташ ҳам маъқулроқ. одатда, лексик-синтактик такрорнинг, унинг қай йўсинда бажарилишини эътиборга олган ҳолда, бир неча турлари ажратилади: сўзма-сўз такрор, шакли ўзгартирилмаган сўзлар такрори ва синонимлар воситасидаги такрор. муҳими, уларнинг барчасида ҳам экспрессивлик ва услубий имконият мавжудлиги аниқ сезилиб туради. қўшма гап таркибидаги кишилик, кўрсатиш ва бошқа олмошларнинг эмфатик такрори оҳангдорлик ҳамда алоҳида ажратиб кўрсатишнинг кучли ифодаланишига олиб келади: ҳирот бизники, давлат бизники! (н.) кими юзларча даста-даста товоқларни, лаганларни ювади, кими катта кўзаларда сув ташийди (н.). ушбу қўшма гап қисмларидаги бир маромлилик ҳамда алоҳида ажратиб (бўрттириб) кўрсатишнинг юқори даражада эканлигини аниқ кўрамиз. бундай такрорлар синоним ва антоним бирикмалардан ҳам ҳосил бўлиши мумкин. қаранг: …
3
ринчи, иккинчи қисмларида не ҳолда ва не аҳволда ҳамда бешинчи, олтинчи қисмларида нечик лексик бирликларини такрор қўлланган бўлиб, шу йўсинда учинчи қисмдаги қандай бўлаги билан синонимик қаторни ҳосил қилган. 3. бу бир парча пўлат сени турли балолардан асраган; бу тиғ сен учун энг нодир хотиралар билан боғланган (н.). мазкур боғловчисиз қўшма гап таркибида бир парча пўлат ва тиғ бирликлари контекстуал синоним сифатида қўлланган . юқорида таҳлил этилган мисоллардан кўриниб турибдики, бадиий матн ижодкорлари қўшма гап қисмларида такрор қўлланаётган лексик бирликлардан синонимик восита сифатида фойдаланишга ҳаракат қиладилар. шунингдек, матнларда антонимик хусусиятга эга бўлган такрорларга ҳам кенг ўрин берилади: уста кўрган шогирд бир мақомга йўрғалар, уста кўрмаган шогирд ҳар мақомга йўрғалар, тойчоғим, бизлар уста кўрмаганмиз-да, майли, таваккал (а.ё.). қўшма гапларда анафора қўшма гап қисмлари бир хил боғловчилар, олмошлар, лексик бирликлар билан бошланиб анафорани ҳосил қилади. нутқнинг таъсирчанлигини оширувчи воситалар ичида грамматик имкониятнинг кенглиги, ифодалилиги, таъсирчан-лиги, қулайлиги ва равонлиги билан ажралиб турувчи фигура …
4
афора ҳолатлари мавжуд: 1. боғловчисиз қўшма гап қисмлари бошида: 1) эга: баъзилари оламдан ўтди, баьзилари мункиллаб юрибди (н.). баъзилари ака-ука, ота-бола, султонларнинг ўзаро урушларида қирилди, баъзилари ўз душманларидан хавфсираб ёки янги бахт қидириб, ўз элларига кўчиб кетди (н.). ким қувониб тинглар, ким беҳузур-парвойига келтирмас эди (а.ё). кими юзларча даста - даста товоқларни, лаганларни ювади, кими катта кўзаларда сув ташийди (н.). бири уд чалади, бири куйлайди (н.). 2) ўрин ҳоли: қаердадир чанг, уд ва най овозини эшитди, қаердадир ёлғиз товуш унинг бир ғазалини янги яратилган мақомлардан бирига солиб айтмоқда (н.). унда-мунда маст қийқириқлар ва посбонларнинг яримта-юримта овозлари эшитилиб қолади, унда - мунда ҳовлилардан жафокаш аёлларнинг чиғириқ ва чархларининг якнасак садолари тунги жимжитликда мўнг билан учади (н.). 3) пайт ҳоли такрорланади: -қачон юргизасиз, қачон вақтни тўғри ўлчаймиз (н.). 2. эргашган қўшма гап қисмлари бошида: биров супургисининг таърифини айтиб жавраса, бошқаси саватдаги иссиқ нонни тутиб мақтайди (а.ё.). бири рум мамлакатидан келган «чалабий» деган …
5
ора ҳодисасининг услубий хусусиятларидан яна бири шундаки, у асосан ёзма нутқда кўп учрайди. бадиий асарлар матнлари қиёси гувоҳлик беришича, эпифора поэзияда прозага нисбатан анча кенг фойдаланиладиган стилистик амалдир. қуйидаги қўшма гапларда маълум кўринишдаги эпифорик ҳолатлар кўзга ташланади: 1. боғловчисиз қўшма гап қисмлари охирида кесимнинг такрори: ҳирот бизники, давлат бизники! (н.). ҳалвофуруши ҳам шоир, кабобпази ҳам шоир (н.). подшоҳ мусулмон, вазирлар мусулмон (н.). «навоий» романида навоий кетди, ҳиротдан файз - футур кетди боғловчисиз қўшма гап таркибидаги қисмлар ҳам бир хил гап бўлаги билан тугалланган. бу синтактик қурилма ўхшатиш эргаш гапли қўшма гапга синоним ҳисобланади. 2. мураккаб қўшма гап қисмлари охирида: эганинг такрори: сиз танийсиз, биласиз уни, агар унутган бўлсангиз, «искандарнома»ни яна бир карра ўқинг, ҳукмдор у, барча фазилатларнинг кони у (н.). кесимнинг такрори: -э тавба, халқ бор, биз бор, сиз бор, ҳазил давом этур! (н.). халқимизнинг чуқур идроки бор, тоза завқи бор, ғурури, анъанаси бор (н.). таркибли кесимларнинг ёрдамчи элементи: тождорларнинг …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "қўшма гапларда экспрессивликни ифодалаш ва уларнинг услубий имкониятлари"

1405925417_57080.doc қўшма гапларда экспрессивликни ифодалаш ва уларнинг услубий имкониятлари қўшма гапларда экспрессивликни ифодалаш ва уларнинг услубий имкониятлари режа: 1. қўшма гапларда қўшма гапларда анафора 2. қўшма гапларда эпифора 3. қўшма гапларда инфора 4. қўшма гапларда инверсия 5. қўшма гапларда эллипсис 6. қўшма гапларда антитеза 7. қўшма гапларда градация 8. қўшма гапларда санаш усули 9. қўшма гапларда структурал параллелизм 10. риторик сўроқ синтактик фигуранинг бир кўриниши сифатида такрор нутқимизда эмоционал-экспрессивликка эга бўлган синтактик қурилмалар миқдори кўпчиликни ташкил этади ва бундай услубий имкониятга эга бўлган гапларни коммуникатив мақсадига кўра турли гуруҳларга ажратиш мумкин. ушбу хусусият сўзлар тартиби ўзгарган, уюшиқ бўлакли ва ажратилган бўлакли га...

Формат DOC, 166,5 КБ. Чтобы скачать "қўшма гапларда экспрессивликни ифодалаш ва уларнинг услубий имкониятлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: қўшма гапларда экспрессивликни … DOC Бесплатная загрузка Telegram