ёрдами сўзлар кўмакчилар боғловчилар юкламалар стилистикаси

DOC 430,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1484243538_67522.doc ёрдами сўзлар кўмакчилар боғловчилар юкламалар стилистикаси р е ж а: 1. ёрдамчи сўзларнинг грамматик табиати. 2. кўмакчиларнинг стилистик хусусиятлари. 3. боғловчиларнинг стилистик хусусиятлари. 4. юкламаларнинг стилистик хусусиятлари. 5. ўзбек тилида ёрдамчи сўзлар синонимияси. ўзбек тилшунослигида кўмакчиларнинг функционал-стилистик хусусиятлари а.пардаев томонидан монографик йўналишда ўрганилган ва номзодлик диссертацияси ҳимоя қилинган. кўмакчиларнинг стилистик хусусиятларини ўрганишда ана шу тадқиқот материалларидан фойдаланамиз. кўмакчилар ўзбек тилшунослигида ушбу тадқиқотга қадар ҳам ўрганиш объекти бўлган ва бунинг натижасида катта-кичик мақолалардан тортиб, монографик йўналишдаги ишлар юзага келган. жумладан, ҳ.бердиёровнинг “ҳозирги замон ўзбек адабий тилида сўнгкўмакчилар” мавзуидаги (самарқанд, 1949), х.т.ахтамованинг “ҳозирги ўзбек адабий тилида мураккаб аналитик сўнгшакллар” номли номзодлик диссертациялари (тошкент,1981), а.н.кононовнинг “ҳозирги ўзбек адабий тилида сўнгкўмакчилар” (тошкент, 1951), ш.шоабдураҳмоновнинг “ўзбек тилида ёрдамчи сўзлар” (тошкент,1953), р.расуловнинг “ўзбек тилида ёрдамчи сўзларнинг семантик-грамматик хусусиятлари” (тошкент,) т.рустамовнинг “ўзбек тилида кўмакчилар” (тошкент,1995), “соф кўмакчилар” (тошкент,1991) монографиялари бевосита ўзбек тилидаги кўмакчиларнинг лингвистик табиатини ўрганишга бағишланган. “ўзбек тили грамматикаси, i том. морфология” (тошкент, 1975.) академик …
2
мавжуд. бундан ташқари ўзбек тили тарихи ва адабий тил грамматикасини ўрганишга доир дарслик ва ўқув қўлланмаларида ҳам кўмакчилар борасидаги фикрлар анчагина. у.турсунов, ж.мухторов, ш.раҳматуллаевларнинг “ҳозирги ўзбек адабий тили” (тошкент,1992), ш.шоабдураҳмонов, м.асқарова, а.ҳожиев, и.расулов, х.дониёровларнинг “ҳозирги ўзбек адабий тили” (тошкент, 1980), ғ.абдураҳмонов, а.рустамовларнинг “қадимги туркий тил” (тошкент,1982), ж.ҳамдамовнинг “ўзбек тили тарихи. иккинчи қисм.тарихий морфология.иккинчи бўлим” (самарқанд, 2003) сингари дарслик ва ўқув қўлланмлари шулар жумласидандир. кўмакчиларни ўрганишга бағишланган илмий мақолалар сон жиҳатдан салмоқли бўлганлиги учун уларни маълум гуруҳларга ажратиш мумкин. а.а. коклянованинг “ўзбек тилида сўнгкўмакчилар ва кўмакчи отлар”, ҳ.ғ.неъматовнинг “xi-xii аср ёзма ёдгорликларида кўмакчилар (“қутадғу билиг”, “девону луғотит турк”, “ҳибатул ҳақойиқ” материаллари асосида)”, г.ф.благованинг “xv-xvi асрлар эски ўзбек адабий тилидаги кўмакчилар ҳақида” мақолалари кўмакчиларни диахроник, а.ғуломовнинг “кўмакчили конструкция ҳақида”, у.турсуновнинг “ўзбек тилида сўнг кўмакчилар” мақолалари синхроник йўналишда ўрганишга бағишланган бўлса, ў.саидовнинг “ҳозирги ўзбек адабий тилидаги кўмакчиларнинг ўрганилишига доир” мақоласида эса бу борада яратилган тадқиқотларга обзор берилган. в.эгамовнинг “ўзбек шеваларида сўнг кўмакчили сўз …
3
адқиқотларига тўхталиш жоиздир. ҳозирги ўзбек адабий тилидаги кўмакчиларни лингвистик таҳлил қилишга бағишланган дастлабки ишлардан бири ҳ.бердиёровнинг “ҳозирги замон ўзбек адабий тилида сўнгкўмакчилар” (самарқанд, 1949) деб аталган номзодлик диссертацияси бўлиб ҳисобланади. диссертацион иш икки қисмдан иборат бўлиб, унинг 1-қисмида танланган мавзунинг долзарблиги, сўз туркумларининг, жумладан ёрдамчи сўзларнинг келиб чиқиши, сўнгкўмакчиларнинг грамматик ва реливацион аҳамияти ҳамда улар билан қўшимчалар ўртасидаги муносабатлар масаласига тўхталиб ўтилган. 2-қисмида эса бевосита сўнгкўмакчиларнинг грамматик табиати ёритилган. улар асл, равиш, равишдош, чоғиштирма сўз ва аффикс сўнгкўмакчилар тарзида гуруҳларга бўлиб ўрганилган. кўмакчи отлар кенг ёритилган. ишнинг биринчи қисми сўз туркумларининг, жумладан кўмакчиларнинг келиб чиқишини ўрганишга бағишланган. диссертация муаллифи таъкидлайдики, xix асрнинг бир қанча тилшунослари (л.нуаре, в.вундт, м.мюллер) сўз туркумларининг келиб чиқиши тўғрисида гапирганда, феъл туркумини кишилар томонидан биринчи мартаба қўлланган сўзлар деб ҳисоблайдилар ва феълдан бошқа сўз туркумлари ажралиб чиққан дейдилар. демак, буларнинг фикрича, феъл бошқа сўз туркумларининг тараққиёти учун ажралиб чиқиш имконияти бўлиб хизмат этади. (бҳ, 9). ҳ.бердиёров …
4
а келади (бҳ,12) ва яна қуйидагиларни айтади:“умуман биз айта оламизки, от, феъл ва олмош туркумлари тил тараққиётида сифат, сон, равиш ва ёрдамчи сўзларга қараганда энг аввал ажралиб чиққан сўз туркумларидир”. (бҳ,12). муаллиф тадқиқотда ўзбек тилшунослигида биринчи марта ҳозирги ўзбек адабий тилида мавжуд бўлган кўмакчиларнинг ўзи қўшилиб келаётган сўзнинг қандай семантик маънолари реаллишувига ҳамда гапда қандай вазифаларда келишига оид назарий қарашларини баён қилади. бу кўмакчиларнинг ўзбек тилида мавжуд бўлган маънодош вариантлари тўғрисида эса, буни ўз олдига асосий мақсад қилиб қўймагани учун, йўл-йўлакай мулоҳаза юритади. тилшуносликда мавжуд бўлган анъанавий усуллардан чиқмаган ҳолда биз ҳозирда “кўмакчилар” деб ўрганиб келаётган тил бирликларини олдкўмакчиларга қарама-қарши равишда сўнгкўмакчилар тарзида талқин қилади. бу қарашлар орасида сўз туркумларининг, хусусан ёрдамчи сўзларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги фикрлар муҳим ўрин тутади. тадқиқотда ўрни билан айрим фактларнинг лингвоститистик таҳлили берилганлиги хулосаларнинг илмийлигини таъминлашда ва амалий жиҳатларини кўрсатиб беришда катта аҳамиятга эга бўлган. диссертант иш якунида бугунги кунда ҳам ёрдамчи сўзлар реливацион табиатини …
5
этган сўзларга боғланиб келгандагина аташ, сабаб, мақсад, фазо каби қўшимча маъноларни ифодалаб келадилар. (бҳ,127). ўзбек тили, қолаверса туркологияда кўмакчиларни ўрганишга оид ишлар орасида т.рустамовнинг тадқиқотлари ҳам сезиларлидир. у кўмакчиларни ўрганишга бағишланган “ўзбек тилида кўмакчилар” (тошкент,1965), “соф кўмакчилар” (тошкент, 1991) сингари монографиялар ҳамда ўнлаб мақолалар эълон қилган. жумладан, унинг “ҳозирги ўзбек адабий тилида кўмакчилар” монографияси кўмакчиларнинг ҳозирги ўзбек адабий тилидаги қўлланиш хусусиятлари ва уларнинг таснифига бағишланган бўлиб, ёрдамчи сўзларнинг ушбу тури тилшунослигимизда қай даражада ўрганилганилганлиги ҳамда уларнинг грамматик хусусиятлари бой тил материали асосида таҳлил этилган. материални ёритишда е.д.поливанов, и.а.батманов, қ.рамазон, ҳ.қаюмий, о.усмон, а.н.кононов, ш.шоабрураҳмонов, а.а.коклянова, у.турсунов, ҳ.бердиёров, а.абдуллаев, в.в.решетов каби олимларнинг қарашларига таянган ҳолда иш кўради, уларга муносабат билдиради ва “кўмакчилар гап бўлакларининг тобеланиш муносабатини яратувчи ва турли грамматик маъноларни ифодалашда хизмат қилувчи муҳим аҳамиятга эга бўлган лексик-грамматик категория” эканлиги ва унинг “гап қурилишидаги муҳим хусусияти билан ҳам бошқа сўз туркумларидан тубдан фарқланиши” ҳақида ўз нуқтаи назарини баён этади (рт.ҳўатк). олимнинг …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ёрдами сўзлар кўмакчилар боғловчилар юкламалар стилистикаси"

1484243538_67522.doc ёрдами сўзлар кўмакчилар боғловчилар юкламалар стилистикаси р е ж а: 1. ёрдамчи сўзларнинг грамматик табиати. 2. кўмакчиларнинг стилистик хусусиятлари. 3. боғловчиларнинг стилистик хусусиятлари. 4. юкламаларнинг стилистик хусусиятлари. 5. ўзбек тилида ёрдамчи сўзлар синонимияси. ўзбек тилшунослигида кўмакчиларнинг функционал-стилистик хусусиятлари а.пардаев томонидан монографик йўналишда ўрганилган ва номзодлик диссертацияси ҳимоя қилинган. кўмакчиларнинг стилистик хусусиятларини ўрганишда ана шу тадқиқот материалларидан фойдаланамиз. кўмакчилар ўзбек тилшунослигида ушбу тадқиқотга қадар ҳам ўрганиш объекти бўлган ва бунинг натижасида катта-кичик мақолалардан тортиб, монографик йўналишдаги ишлар юзага келган. жумладан, ҳ.бердиёровнинг “ҳозирги замон ўзбек адабий тилида...

Формат DOC, 430,0 КБ. Чтобы скачать "ёрдами сўзлар кўмакчилар боғловчилар юкламалар стилистикаси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ёрдами сўзлар кўмакчилар боғлов… DOC Бесплатная загрузка Telegram