достонлар тилида умумий категориал маьнога эга булган сузлар ( от суз туркуми, келишик, эгалик,куплик )

DOC 131,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1662585462.doc достонлар тилида умумий категориал достонлар тилида умумий категориал маънога эга бўлган сўзлар режа: 1. от сўз туркуми 2. келишик категорияси 3. эгалик категорияси 4. кўплик категорияси умумий категориал маъно деганда сўзнинг маълум бир сўз туркумига мансублиги асосида белгиланадиган абстракт грамматик маъно тушунилади. сўзнинг умумий хусусиятини унинг маъно, қурилиш, хилма-хил вазифаларни бажариш каби кўплаб белгилари ташкил қилади. сўз мана шу хилма-хил қирраларни ўзида мужассамлаштирувчи зот сифатида тилда ва онгимизда яшайди. масалан, дарахт, сув, уй, уйқу, тош сўзлари учун умумий бўлган предметлик маъноси; узун, қисқа, гўзал, аччиқ, нордон, яшил сўзлари учун умумий бўлган белги маъноси; бор, югур, кел, ўйна, ўрган, чиниқ сўзлари учун умумий бўлган ҳаракат маъноси категориал маъносидир. сўзга серқирра ҳодиса сифатида ёндашар эканмиз, сўзларнинг ҳар бир қиррасини нисбий мустақил деб тан олишимиз, улардаги умумийлик (ўхшатиш) ва хусусийликларни (фарқликларни) аниқлаш, уларни гуруҳларга ажратиш, бошқача айтганда, маълум таснифлашни амалга оширишимиз лозимдир . категориал маънога эга бўлган сўзлар маъновий жиҳатдан қуйидагича гуруҳлаштирилади: …
2
тилида жинс (род) категорияси ҳам кўзга ташланади. жинс категорияси биологик род ва грамматик род категорияларидан иборат. улар ўзаро чамбарчас боғлиқ . жинс категорияси жонли предметларнинг жинсини англатувчи сўзлардир. сўзларда «эркаклик» ва «аёллик» жинси турли воситалар билан ифодаланади. 1. лексик-семантик воситалар орқали. 2. морфологик воситалар орқали. 1. лексик-семантик воситалар – булар жинс маъносини атовчи сўзлар орқали ясалади. маъно хусусиятига кўра сўз таркибидаги маънолар қуйидагича бўлади: 1) шахс маънолари: «эркак жинсига мансуб» маънолар ота (а.i=195; р.i=24), эр (а.i=44; р.i=7), ўғил (а.i=38; р.i=70), oға (а.i=8; р.i=3), ини (а.i=12), бова (р.i=3), алп (а.i=100; р.i=2), кўса (а.i=1; р.i=43), йигит (а.i=12; р.i=27), мард (а.i=27; р.i=78) каби; “аёл жинсига мансуб” маънолар опа (а.i=1; р.i=6), xотин (а.i=16; р.i=6), жувон (а.i=1; р.i=11), қиз (а.i=107; р.i=60), амма (а.i=4), момо (а.i=10; р.i=12), эна (а.i=64; р.i=211), бувиш (а.i=11; р.i=9), ойим (а.i=60; р.i=22), бикач (а.i=20). бу сўзлар ҳам ўз навбатида қуйидагича бўлинади: а) қариндошлик атамалари асосидаги жинс билдирувчи сўзлар. «оила–қариндошлик терминлари ўзларининг характерли …
3
ан бир поғона юқори эканлигидадир. бова, мома, оға, опа сўзларининг маъносини қуйидагича ажратиш мумкин: 1) “қариндош”, 2) “қон-қариндош”, 3) “бевосита“ мен”дан катта ”. бу маънолар ҳар тўрттала сўз маънолари учун умумийдир. “i авлод” маъноси «бова, мома»ни «оға, опа»дан ажратади. «оға» ва «опа» сўзларига “мен” билан бир авлодга мансублик” маъноси хосдир. демак: бова=қариндош, қон-қариндош, бевосита “мен”дан катта, “i авлод», эркак. мома=қариндош, қон-қариндош, бевосита “мен”дан катта, “i авлод», аёл. оға=қариндош, қон-қариндош, бевосита “мен”дан катта, бир авлод, эркак. опа=қариндош, қон-қариндош, бевосита “мен” дан катта, бир авлод, аёл. «эркак жинсига мансуб» эр, куёв, почча, язна, қайин; «аёл жинсига мансуб» хотин, келин, янга, овсин сўзлари учун «эркак // аёл», «мендан катта // кичик», «қариндош // бегона» маънолари хос. бу сўзлар ўзбек тилида жумладан, достонлар тилида ҳам қариндошларга ҳурмат юзасидан ва умуман, ёши улуғроқ нотаниш кишиларга ҳам қарата қўлланилади . б) мурожаат маъноси асосидаги жинс билдирувчи сўзлар: «эркак жинсига мансуб» мард (а.i=24; р.i=78), тўра (а.i=; р.i=30), …
4
“шахс”; 2) “эркак”; 3)“мен”дан катта”; 4)“достонлар тилига хос”; ёки: насиҳат қилмабсан, эна, муштипар! (алп.24). юриб эдик гуллар териб, бувишим, (рав.45). берағойсанг, ойим, бизга не бўлар (алп.54). бўлак ишни қилма гумон, дуода бўлгин, меҳрибон (тўл.162). қўл кўтариб дуо қилгин, қирқинлар (алп.114). 1)“шахс”; 2)”аёл”; 3)“мен”дан катта”; 4)“достонлар тилига хос” каби маънолар муштипар, бувиш, ойим, меҳрибон, қирқин сўзлар таркибида мавжуд. 2) киши исмларини билдирувчи атоқли отлар. “эркак жинсига мансуб” атоқли отлар: ҳакимбек (i=41), рустам (i=179), равшан (i=179), бойсари (i=81), гўрўғли (i=29), ҳасанбек (i=211), қоражон (i=289) ва бошқалар. “аёл жинсига мансуб” атоқли отлар: барчин (i=174), қалдирғоч (i=39), зулхумор (i=83), гуланор (i=3) каби. 3) ҳайвонот, парранда ва бошқа жонзотларнинг жинсини кўрсатувчи сўзлар: бия (а.i=4), бедов (а.i=37; р.i=8), дўнан (а.i=1), новвос (а.i=1; р.i=1), лўкча (а.i=1; р.i=1), нор (a.i=3; р.i=25) “эркакликка мансуб” “урғочиликка мансуб” (нор) кийик ҳўкиз новвос хўроз эркак ғоз қўчқор айғир лўкча (ёш эркак туя) (мода)кийик сигир ғўнажин макиён урғочи ғоз совлиқ бия урғочи туя …
5
га (рав.12). кампир равшанхоннинг қадди бастига қараб (рав.22). “ёрим - зулхуморжонни кўраман” деб (рав.30). мисоллар шуни кўрсатадики, достонлар тилида ва халқ тилида -жон, -хон қўшимчалари ҳам аёллар номига, ҳам эркаклар номига қўшиб ишлатилади . ўзбек тилида жинс категориясини фарқлаш анча қийин. фақат айрим сўзлардагина жинс маъноси сезилади. матнда эркаклар ва аёллар нутқини бир-биридан ажратиш масаласи умумий типологик масала ҳисобланади. нутқ жараёнида эркак ва аёлликни ифодалашнинг юқорида санаб ўтилган белгилардан ташқари, бир қатор кўринишлари мавжуд. масалан, аёллар нутқида айрим сўз, иборалар учраб, эркаклар нутқида улар қўлланмайди. аёллар нутқида алла айтиш, қарғиш ва олқиш иборалар очиқ кўзга ташланади . хуллас, достонлар тилида жинс билдирувчи сўзлар қўлланилиб, улар услуб ранг-баранглиги учун хизмат қилган. айрим сўзларнинг ҳозирги кунда қўлланмаслиги адабий тил ва достонлар тили ўртасида алоқа анча узилиб қолганлигига ишорадир. достонлар тилини синчиклаб ўрганиш тилимиз, адабиётимиз, тарихимизни ўрганишга имкон яратади. айни пайтда ҳозирги адабий тилимизни бойитади. келишик категорияси бош келишик ноль кўрсаткичга эга бўлиб, …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "достонлар тилида умумий категориал маьнога эга булган сузлар ( от суз туркуми, келишик, эгалик,куплик )"

1662585462.doc достонлар тилида умумий категориал достонлар тилида умумий категориал маънога эга бўлган сўзлар режа: 1. от сўз туркуми 2. келишик категорияси 3. эгалик категорияси 4. кўплик категорияси умумий категориал маъно деганда сўзнинг маълум бир сўз туркумига мансублиги асосида белгиланадиган абстракт грамматик маъно тушунилади. сўзнинг умумий хусусиятини унинг маъно, қурилиш, хилма-хил вазифаларни бажариш каби кўплаб белгилари ташкил қилади. сўз мана шу хилма-хил қирраларни ўзида мужассамлаштирувчи зот сифатида тилда ва онгимизда яшайди. масалан, дарахт, сув, уй, уйқу, тош сўзлари учун умумий бўлган предметлик маъноси; узун, қисқа, гўзал, аччиқ, нордон, яшил сўзлари учун умумий бўлган белги маъноси; бор, югур, кел, ўйна, ўрган, чиниқ сўзлари учун умумий бўлган ҳаракат маъноси катег...

Формат DOC, 131,5 КБ. Чтобы скачать "достонлар тилида умумий категориал маьнога эга булган сузлар ( от суз туркуми, келишик, эгалик,куплик )", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: достонлар тилида умумий категор… DOC Бесплатная загрузка Telegram