тарихий-функционал таҳлил мактаби

DOC 6 стр. 44,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 6
тарихий-функционал таҳлил мактаби бадиий адабиётни тарихий-функционал планда ўрганиш филологик таҳлилнинг кунботиш юртларида анча кенг ёйилган йўналиши бўлиб, унда бадиий матн китобхон онги ва туйғуларига кўрсатган таъсир босқичлари, адабий асарнинг ўқирман онгидаги «вариантлар»ининг тарихий динамикаси, унинг матни билан турли даврларда танишган китобхонлар тасаввурида қолдирган турлича изларининг тарихини тадқиқ этиш кўзда тутилади. бадиий асарни тарихий-функционал нуқтаи назардан таҳлил қилиш, бошқача айтганда, ўрганилаётган бадиий матннинг синчилар, адабиёттанувчилар, актёрлар, режиссёрлар, рассомлар каби илм ва санъат намояндалари томонидан турли даврларда қилинган қайта талқинлари тарихининг ифодасидир. тарихий-функционал таҳлил илк бор рус адабиётшунослигида 19 аср сўнгида пайдо бўлди. александр веселовский данте ижодини 14 асрдаги гуманист-эрудитлар ҳамда 19 аср олимлари қандай талқин қилишганини тадқиқ этди. сўнг ф. ф. зелинский цицероннинг ўз замондошлари ва кейинги давр вакиллари тарафидан қабул этилиш ва тушунилиш босқичларини илмий шарҳлади. и. н. розанов пушкин ва тютчев асарларининг турли даврларда турлича идрок этилгани ҳамда бунинг сабабларини тадқиқ қилди. в. м. жирмунский гётенинг, м. алексеев эса …
2 / 6
арда турфа хил идрок этилишига доир муаммоларни тарихий-функционал ёндашув йўли билан ечиш мумкин. мумтоз бадиий асарларнинг ўз замонида ва ундан кейинги даврларда эстетик идрок этилишига доир масалаларни тадқиқ этган адабиёт тарихчиси, табиий равишда, адабий синчилик вазифасини ҳам бажаради. одатда, мумтоз адабиёт намуналарига бугунги кунда фақат адабиёттанувчилик нуқтаи назаридангина ёндашиш мумкин деб қаралади. асар тарихий-функционал жиҳатдан таҳлил этилаётганда эса, қайсидир ўтган замонда яратилган асар худди бугунги адабий кечимнинг маҳсулидай, синчилик аспектида текширилиши мумкин бўлибгина қолмай, шундай қилиниши керак ҳам. шундагина ўтмишда яратилган бадиий асарнинг қайси жиҳатлари, қандай сабабларга кўра бевосита бугунга хизмат қилиши мумкинлиги аниқланади. тарихий-функционал ёндашувда бадиий асарга уни қабул этишнинг турли даврий оралиқларда социомаданий жиҳатдан ўзгариб туриши контекстида ёндашилади. адабий ижод маҳсули у бажарадиган ижтимоий, тарихий, фалсафий, коммуникатив, тарбиявий, маърифий ва бқ. функциялар нуқтаи назаридан текширилади. бундай таҳлилда бирваракайига ҳам ижодкор, ҳам унинг чоғдошлари, ҳам кейинги даврлардаги ўқирманлар авлодининг дунёқарашлари, бадиий диди ва маънавий-ахлоқий позициясидаги ўзгаришлар динамикаси тадқиқ этилади. …
3 / 6
уайян асарнинг талқини тарихинигина эмас, балки турли ижтимоий қатламга мансуб ўқирманларнинг бадиий дид ва қизиқишлари ҳамда адабий ижоднинг ижтимоий-тарихий илдизларини ҳам ўрганадиган адабий социология ва бадиий идрок психологияси фанлари билан чамбарчас боғланиб кетган тарихий-функционал текшириш асосида бадиий асарга қачондир яратилган ўзгармас адабий ёдгорлик сифатида эмас, балки идрок этилиши тинимсиз ўзгаришлар ичида кечадиган эстетик-коммуникатив тизим тарзида ёндашиш лозимлиги тамойили ётади. бадиий асарларни тарихий-функционал ўрганиш адабиётнинг улкан замоний миқёсда тушунилиши кераклигини тақозо этганлиги сабабли адабий матнга фақат яратилган давр маҳсули, унгагина тегишли бўлган ўзгармас турғун ҳодиса тарзида қараш етарли бўлмайди. чинакам бадиий асар кейинги даврларга ҳам хизмат қилиб, неча-неча асрлардан сўнг яшаган ўқирманларгада таъсир кўрсатади, бинобарин, бу жараён қайси қонуниятларга кўра қандай кечишини текшириш бадиий-эстетик жиҳатдан мақсадга мувофиқдир. адабий асарга муаллифнинг замондошлари муносабатлари, хоҳ қабул этиш, хоҳ инкор қилиш тарзида бўлсин, максимал даражада таъсирчанлиги ва бевосита бўлганлиги билан ажралиб туради. ўша замондаги ўқирманлар адиб билан деярли бир хил социомаданий вазиятда яшаганликлари ҳамда …
4 / 6
ослар қандай идрок этишган, қабул қилишган, муносабатда бўлишган ва бунга нималар сабаб бўлганди, уларнинг ўша асарлари ҳозир қандай қабул этилаётир ва илмий изоҳланмоқда, бу ҳолнинг қандай сабаблари мавжуд сингари саволларга тарихий-функционал ёндашув воситасида жавоб берилади. ўзбек ўқирманларининг бир неча авлоди фитрат, чўлпон, усмон носир каби ижодкорларнинг асарларини ўқиш у ёқда турсин, бу адибларнинг номларини ҳам эшитмай яшаб ўтди. уларнинг айрим асарлари билан танишиш мумкин бўлган вақтда эса, бу яратиқлардаги илкинчи ҳарорат, жозиба кейинги авлод ўқирманлари томонидан тўлиқ илғанмаслиги табиий эди. чунки бу давр ўқирманларининг бадиий дид ва эстетик қарашлари ўзгача мафкуравий-эстетик постулатлар ёрдамида шаклланган бўлиб, бунинг устига, бошқа ижтимоий муносабатлар, ўзгача иқтисодий ҳолат, бўлакча сиёсий вазият, янгича маънавий-эстетик муҳит бу яратиқларнинг дастлабки таъсир кучини бирмунча камайтирганлиги табиий эди. чунки ҳар битта даврнинг одами ўз даврининг асарларини ўқишни хуш кўради. сабаби ўз даврида яратилган асарларда, табиий равишда, ўша давр кишиларининг руҳияти кўпроқ акс этган бўлади. маълумки, бадиий асар асосан ўзиникига ўхшаш …
5 / 6
оҳида нурланиб кўзга ташланади, кутилмаганда янгича ва теран маъно касб этади. қачонлардир яратилган асар орадан вақтлар ўтиб, бошқа бир даврда замонавий хусусият касб этиб, ундан ўқилаётган ва текширилаётган вақтдаги шароитга ҳар жиҳатдан мос келадиган белгилар топилади. бундай асарлар даврдан баланд туради, вақтга бўй бермайди. ўқирманда, биринчидан, муайян асарнинг тарихий-маданий илдизлари тўғрисида тасаввурнинг мавжудлиги, иккинчидан, унда ўзининг тарихдаги ўрнини англаш истаги борлиги олис ўтмишда яратилган бадиий асарларнинг умуминсоний ва умумзамоний хусусиятларини тушунишга бўлган интилишнинг асослари ҳисобланади. чинакам бадиий асарнинг вақтлар мобайнида кечирадиган ҳаёти доимий ижтимоий-эстетик ўзгаришлар оғушидаги даврлар ва маданиятлараро ижодий таъсир тажрибасининг адоқсиз занжиридан иборатдир. бадиий савияси ва эстетик қимматидан қатъи назар, ўқирманлар оммасининг узоқ ва яқин ўтмишда яратилган адабий асарларга муносабати барча даврларда ҳам бир хил бўлавермайди. ҳар хил ижтимоий-руҳий сабабларга кўра турли даврларда бу муносабат гоҳ совиб, гоҳ илиқланиб туради. айниқса, яқин ўтмишдаги ёзувчиларнинг мавқеи ва уларнинг битикларига бериладиган баҳолар кескин ўзгариб туришга мойил бўлади. негаки, бундай ҳолатда …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 6 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "тарихий-функционал таҳлил мактаби"

тарихий-функционал таҳлил мактаби бадиий адабиётни тарихий-функционал планда ўрганиш филологик таҳлилнинг кунботиш юртларида анча кенг ёйилган йўналиши бўлиб, унда бадиий матн китобхон онги ва туйғуларига кўрсатган таъсир босқичлари, адабий асарнинг ўқирман онгидаги «вариантлар»ининг тарихий динамикаси, унинг матни билан турли даврларда танишган китобхонлар тасаввурида қолдирган турлича изларининг тарихини тадқиқ этиш кўзда тутилади. бадиий асарни тарихий-функционал нуқтаи назардан таҳлил қилиш, бошқача айтганда, ўрганилаётган бадиий матннинг синчилар, адабиёттанувчилар, актёрлар, режиссёрлар, рассомлар каби илм ва санъат намояндалари томонидан турли даврларда қилинган қайта талқинлари тарихининг ифодасидир. тарихий-функционал таҳлил илк бор рус адабиётшунослигида 19 аср сўнгида пайдо бўлд...

Этот файл содержит 6 стр. в формате DOC (44,5 КБ). Чтобы скачать "тарихий-функционал таҳлил мактаби", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: тарихий-функционал таҳлил макта… DOC 6 стр. Бесплатная загрузка Telegram