русийзабон ўқувчи (талаба)ларнинг ўзбек тилидаги адабий намуналарни мустақил ўқишларига раҳбарлик қилиш

DOC 121,0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662757500.doc русийзабон œқувчи(талаба)ларнинг œзбек тилидаги адабий намуналарни мустаšил œқишларига русийзабон ўқувчи (талаба)ларнинг ўзбек тилидаги адабий намуналарни мустақил ўқишларига раҳбарлик қилиш режа: 1. ўқувчиларда ўқишга бўлган эҳтиёжни тарбиялаш ва шакллантириш. 2. ўзбек тилида бадиий матнни мустақил ўқиш жараёни. 3. китоб ўқиш маданияти. 4. реферат ишлари ташкил этиш. адабиётга истеъдодли китобхонлар зарур. китобхон истеъдод дуч келган (всякий) асарни ўқиб, у ҳақда фикр билдириш билан ўлчанмайди, балки танлаб ўқиш, ўқиганлари юзасидан ижодий фикрлаш, тўғри хулоса чиқариш, зарурат туғилганда ундан амалий фойдаланиш иқтидорига эгалик билан характерланади. бошқача айтганда, китобхонлик тор маънода китоб ўқишни билдирса, кенг маънода танлаб ўқиш, ҳис этиш, англаш ва фикр билдириш тушунчаларини ўз ичига олади. машғулотдан ташқари мутолаа дақиқалари ўқувчиларда ўқишга бўлган эҳтиёжни тарбиялаши ва шакллантириши ҳамда уларни ўқилганлар юзасидан ўйлаш, муаллиф бу ерда кўтарган асосий муаммоларни англаб етиш, китобдан талай ҳаётий муҳим саволларга жавоб излашга ўргатиши керак. бундай китоб ўқиш онлари ҳақиқий мутолаа жараёнини ифода этади. бу жараён машғулотдаги бажариладиган …
2
а эмас. бугунги кунда бу борадаги илғор иш тажрибаларини тўплаш ва “рационал мағзи”ни чаққан ҳолда умумлаштириш, мазмуни ва методикасини бойитиш тақозо этилади. бундай тадбирлар илғор иш тажрибаларидаги етакчи йўналишларни аниқлаш имконини беради. ўзбек тилида бадиий матнни мустақил ўқиш жараёни дарсларда ҳосил қилинаётган кўникмаларни янада ривожлантириш тариқасида ташкил этилаётган бўлса-да, бундаги энг катта камчилик шундаки, бундай мутолаа жараёнига ўқитувчининг том маънода раҳбарлиги кўринмаяпти. зеро, ўқитувчи бу борада аниқ йўл-йўриқларга эга ҳам эмас. аслида, дарс(машғулот)дан ташқари ўқишдан кўзда тутилган мақсадга ана шу раҳбарлик орқалигина эришиш мумкин. шундагина мўлжалдаги иш турлари мукаммал рўёбга чиқарилади. ўзбек тили дарсида ўқитувчи мустақил ўқишни бўш ўтирган ўқувчиларни нима биландир машғул қилиш ниятида ташкил этади. лекин бундай ўқиш натижалари, назорат усуллари ҳақида уларга ҳеч нарса демайди, кўп вақт бу ишни амалга оширмайди ҳам. шу боис ўқувчиларнинг асарни ўқиб чиққанликлари билан кифояланади, холос. таълим рус тилида олиб бориладиган мактаблар, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчи(талаба)ларида ўзбек тилида китобхонлик кўникмаларини …
3
илова, н.к.силкин, н.а.бодрова, в.п.полухина, н.и.светловская, г.м.воловникова, и.с.забарский, л.т.пантелеевалар томонидан тадқиқ этилган. бу масала юзасидан н.а.бодрова, г.м.воловникова, и.с.забарский, в.п.полухина, л.т.пантелеева ва бошқалар ҳам сўз юритишган. р.в.глинтершчик ўз мулоҳазаларини баён этган. китоб ўқиш маданияти шахснинг адабий-эстетик етуклигинигина эмас, балки ижтимоий, фуқаролик етуклигининг ҳам намоён бўлиши ва мезони сифатида қаралади, китоб ўқиш (мутолаа) маданиятини, кейинчалик эса ахборот олиш маданиятини шакллантириш жараёни эса – унинг ижтимоий, ахлоқий ва эстетик ривожланишидаги шак-шубҳасиз шарт-шароити, ижодий ўқиш кўникмалари ва малакаларини эгаллашга бевосита боғлиқ ҳолат сифатида кўрилади. т.д.полозованинг тадқиқотлари бизни китоб ўқиш маданиятини шундай деб талқин қилишга олиб келади. бунда “ижодий ўқиш маданияти” тушунчаси билан “сўз санъати” тушунчаси яқинлашади – асарнинг ғоявий-бадиий аҳамиятини эстетик саводли ва манфаатдор ўзлаштириш, эмоционал-баҳо берувчи ҳамдардлик, ўқилганларни бир бутун эстетик идрок этиш: ўқий ва фикрлай олиш, ўқиш ва ҳис эта олиш, эстетик завқланиб ўқий олиш. китоб ўқиш маданиятининг бундай талқини шунингдек китобдан олинган билимларни ҳаётга кўчира олиш, уларни ўқув ва бошқа ҳар қандай …
4
уйидагиларни ўз ичига олади: турли хил матнлар – конспект олиш, цитаталар олиш, кўчирмалар, луғатлар ва маълумотномалардан фойдаланиш. ўқилганларни англаб етиш ва ўз муносабатини оғзаки ва ёзма шаклларда таърифлай билиш – шахсий кундаликка қиландиган ёзувлар, тақризлар, деворий газетага мақолалар, ижодий иншо-миниатюралар, муҳокама-иншолар, қисқа шарҳлар, китоб ҳақида суҳбатлар, аннотациялар ва шу кабилар. ана шу жараёнда ўқувчиларни ўқилган парчани мустақил таҳлил қилишга одатлантириш муҳим роль ўйнайди. уларга парча юзасидан тадқиқот ўтказиш учун бир нечта мавзу бериб қўйиш ҳам фойдалидир. р.а.декушева ўсмир китобхонларни адабий-эстетик ривожланиш савияларига кўра бир неча гуруҳга бўлади. биринчи гуруҳ - китоб ўқиш маданияти рецептив савияли китобхонлар: ўқилаётган ёки тингланаётган русча бадиий матн нутқий ва маънавий фаолликнинг йўқлигида идрок этилади ва тушунилади. бу ўқувчиларнинг кўпчилиги матнни қисман идрок этади ва тушунади, кўпинча маъни-мазмунни бузиб. ушбу гуруҳ ўқувчиларининг катта қисми ўқилганлар ёки эшитилганлар ҳақида ҳеч нарса деёлмайди. иккинчи гуруҳ - китоб ўқиш маданияти репродуктив, конструкцияловчи савияли китобхонлар: ўқилганларни ёки ёл олинганларни қисман …
5
ати, маданият, ўз қарашлари доирасини кенгайтириш, асарларни аслиятидан ўқиш ва ҳоказо. бу ҳолат дарсдан ташқари ўқишнинг зарур эканлигини кўрсатади. китоб ўқиш мутолаа маданятини эгаллаш билан чамбарчас боғланади. китобхон асар танлаганда даставвал унинг сарлавҳасига қарайди. у сарлавҳада қўйилган масала устида ўйлаб кўради. унда қандай муаммо кўтарилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилади. сўнгра “сўз боши”га қарайди, китобнинг ўзини варақлайди. бадиий асарларда тарихий-адабий маълумотларни акс эттирувчи муқаддима деярли бўлмайди. бу ҳолат методиканинг алифбо қоидаларини бузиш саналмайди. к и т о б х о н мавқеида туриб айтадиган бўлсак, мутолаа изчиллиги ўз табиий изида бўлади. у аввал китобни ўқиб чиқади, кейин эса, агар китоб ёққан бўлса, энди уни муаллифи ва ўқилганлар билан боғлиқ бошқа ҳамма нарсалар қизиқтиради. ҳар қандай билим онгда савол туғилган, кейин эса жавоб қидириш бошланган чоғдагина (ўзининг ниманидир билмаётганлигини англаш) фаол қабул қилинади. китоб ўқишни педагогик йўлга солиш. қайси асарлар. мажбурийни камайтириб, эркин танловни кўпайтириш. журналда қайд этилиши. 1) дастурни тўлдирадиган; 2) …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

To'liq yuklab olish

About "русийзабон ўқувчи (талаба)ларнинг ўзбек тилидаги адабий намуналарни мустақил ўқишларига раҳбарлик қилиш"

1662757500.doc русийзабон œқувчи(талаба)ларнинг œзбек тилидаги адабий намуналарни мустаšил œқишларига русийзабон ўқувчи (талаба)ларнинг ўзбек тилидаги адабий намуналарни мустақил ўқишларига раҳбарлик қилиш режа: 1. ўқувчиларда ўқишга бўлган эҳтиёжни тарбиялаш ва шакллантириш. 2. ўзбек тилида бадиий матнни мустақил ўқиш жараёни. 3. китоб ўқиш маданияти. 4. реферат ишлари ташкил этиш. адабиётга истеъдодли китобхонлар зарур. китобхон истеъдод дуч келган (всякий) асарни ўқиб, у ҳақда фикр билдириш билан ўлчанмайди, балки танлаб ўқиш, ўқиганлари юзасидан ижодий фикрлаш, тўғри хулоса чиқариш, зарурат туғилганда ундан амалий фойдаланиш иқтидорига эгалик билан характерланади. бошқача айтганда, китобхонлик тор маънода китоб ўқишни билдирса, кенг маънода танлаб ўқиш, ҳис этиш, англаш ва фикр билдири...

DOC format, 121,0 KB. To download "русийзабон ўқувчи (талаба)ларнинг ўзбек тилидаги адабий намуналарни мустақил ўқишларига раҳбарлик қилиш", click the Telegram button on the left.