адабий матн юзасидан ўтказиладиган семинар машғулотлари

DOC 151,5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662754363.doc адабий матн юзасидан œтказиладиган семинар машђулотлари адабий матн юзасидан ўтказиладиган семинар машғулотлари режа: 1. семинар хақида тушунча 2. семинар машғулотларини ўтказиш йўналишлари 3. адабий материалларни ўрганишда ахборот технологияларидан фойдаланиш. таълим рус тилида олиб бориладиган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўзбек адабиёти намуналарини ўрганиш юзасидан ташкил этиладиган семинар-дарслар ўқувчиларнинг ижодий фаоллигини уйғотишда, ўзбек тилида бадиий асарлардан олинган парчаларни қўшимча равишда ўқишларини ташкил этишда улкан имкониятларга эга. бундай дарслар орқали миллий маънавият тарбиясини амалга ошириш талаб этилган асарлар минимумини ўқиб бориш учун, замон билан улгуриб ҳамнафасликда янги адабиётларни билан танишиш учун кенг имкониятлар яратилади. “уроки русского языка и литературы в национальной школе” номли қўлланмада семинар машғулотлари ўтилган “...материалларни назарий умумлаштириш, ўқувчиларнинг мустақил ишлашларини ташкил этиш” мақсади билан ташкил этиш мўлжалланади шунинг учун уларни дастурнинг асосий бўлимлари ўтиб бўлингандан кейин ўтказиш тавсия этилади. ўзбек тили машғулотларида бундай бўлимлар ажратилмайди, шу боис семинарларни ўтказишдан кўзланадиган мақсад қўшимча равишда танланган адабий материаллар устида ишлаш …
2
ан бирмунча фарқ қилади. лекин моҳиятан бўлғуси ниҳолларни тарбиялаш мақсадидан ҳам йироқ эмас. зеро, мактаб ўқувчиларни олий ўқув юртидаги, ишлаб чиқаришдаги мустақил фаолиятга тайёрлайди, бинобарин улар семинарга дуч келадилар. семинар-дарсларнинг ўз, алоҳида шакли бор. семинарларнинг уч хил кўринишини (фаолият тавсифига кўра) ажратиш мумкин: 1) олдиндан бериб қўйилган саволлар бўйича ўқувчиларнинг кенгайтирилган чиқишлари; 2) ўқувиларнинг рефератлари ёки маърузаларининг муҳокамаси; 3) диспут таъкидлаш жоизки, семинар-дарсни юқори синф ўқувчилари билан ўтказиш мумкин. академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ташкил этиш айни муддаодир. мактабда ҳам, ўрта махсус ва олий ўқув юртида ҳам ўқувчилар мустақил фаолиятга ўргатилади, шу мақсадда дарснинг семинар шаклидан фойдаланилади. ўзбек тили машғулотида, аксарият методистлар огоҳлантирганларидек, семинарнинг формал ўтиши учун имкон йўқ: ўқувчилар ўзлари тайёрлайдиган маъруза ёки рефератни дарсликда бўлмагани учун кўчира олмайдилар. маъруза ёки реферат ўқувчининг ўзи томонидан тайёрланади, мустақил ижодий фикрлаш маҳсули сифатида тақдим этилади. “активные формы преподавания литературы: лекции и семинары на уроках в старших классах” қўлланмасида таъкидланганидек, бунда китоб …
3
моли саволга жавоблар олинади. сўнгра ушбу адабий материални уйда мустақил мутолаа қилиш, унда кўтарилган ғоя, асардаги бадиий образлар, тасвирий воситалар, тафсиллар ҳақида ўзбек тилида мўъжаз (5-10 гапдан иборат) маъруза ёки реферат тайёрлаб келиш вазифа қилиб топширилади. эркин воҳидовнинг “кулгимиздан янграсин олам” шеъри семинар-дарс учун мўлжаллаб танланиши мумкин. кулгимиздан янграсин олам истаймизки, қувноқ кулгининг жарангига кўмилсин олам. нега кулмас эртаги куннинг ишқи билан яшаган одам. истаймизки, хуррамлик бўлсин, шўх қаҳқаҳа боғласин қанот. куй шалола янглиғ қуюлсин, қўшиқ бўлиб туюлсин ҳаёт. истаймизки, қалбларимизни чулғамасин ғам-қайғу бир зум. бир нафас ҳам лабларимизни тарк этмасин ёруғ табассум… гулшанларни тўлдириб кулинг, кулгимиздан янграсин олам. нега кулмас эртаги куннинг ишқи билан яшаган одам. дастлаб талабаларга қуйидаги луғат бериб қўйилади: кўмилмоқ – засыпаться, заваливаться ишқ – любовь хуррамлик – веселье қаҳқаҳа – громкий смех, хохот шалола – водопад янглиғ - словно, подобно, как қуйилмоқ (қуюлмоқ) – литься туюлмоқ – казаться чулғамоқ – охватывать ғам-қайғу – горе бир …
4
бутун синф фаол ишласин учун муаммоли саволлар бериб қўйиш, маърузачиларга ҳам, оппонентларга ҳам ҳозирлик кўриш жараёнида ёрдам бериш керак. одатда, ўқувчилар асосан рус адабиёти дарсларида, шунингдек, семинарларда дарсларда, экскурсиялар чоғида, синфдан ташқари машғулотларда олинган билимлардан ҳам фойдаланадилар. семинарга тараддуд кўриш жараёни якка ва гуруҳли ташкил этилиши мумкин. гуруҳли шакл танланганда, ўқитувчи талабаларни 6х6х6 тарзида бўлиб чиқади ва улар орасида мусобақали вазият юзага келтиради. жамоа бўлиб тайёрланган жавоблар ёки маърузалар муҳокама қилинганда, квн командалари беллашувини эслатадиган беллашув ҳолати туғилади, тайёрланган жавоб гуруҳ аъзолари томонидан ўз шахсий, заҳмат чекилган жавобидай қабул қилинади, улар ўз фикрларини ҳимоя қиладилар. тадқиқотнинг кўрсатишича, юқори синф ўқувчилари баҳслар, мунозаралар, фикр алмашувлар дарсдаги энг қизиқарли ўринлар деб ҳисоблайдилар. семинар-дарсда тайёрлаб келинган маърузалар, рефератлар ўқиб берилиши ҳам мумкин. дастлабки машғулотларни шу тариқа ташкил қилиш кейинчалик баҳс-мунозарага ўтиш шарти билангина маъқулланади. шуни ҳам унутмаслик лозимки, талабалар ўзбек адабиёти китобларидан шеър ҳақидаги маълумотларни қидириб топиб, кўчириб келишлари ҳам мумкин. “активные формы …
5
қ туриб, ҳимояланишни ҳам талаб этади. шундагина ундаги мустақиллик ўзбек тили машғулотларида ҳам ўзини намоён қила бошлайди. хуллас, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўзбек адабиёти намуналарини ўрганиш юзасидан ташкил этиладиган семинар-дарслар русийзабон талабаларнинг ижодий фаоллигини ошириш учун хизмат қилувчи қудратли омил ҳисобланади. семинар ҳам ўқувчиларнинг ижодий фаоллигини уйғотишда улкан имкониятларга эга. методик адабиётларда фаолият тавсифига кўра семинарларнинг уч хил кўриниши ажратилади: 1) олдиндан бериб қўйилган саволлар бўйича ўқувчиларнинг кенгайтирилган чиқишлари; 2) ўқувчиларнинг рефератлари ёки маърузаларининг муҳокамаси; 3) диспут (л.т.пантелеева тавсия этган бошқача тасниф: семинар-суҳбат, семинар-баҳс, семинар-практикум, семинар-конференция) кичик иншо табиатига кўра изчиллик ва тугалликни талаб этадиган, тафаккур интизомини ҳосил қиладиган ҳам ўйлаш учун рағбат берадиган иш шаклидир. ќатто 8-9-синф ўқувчилари ҳам шундай ишларнинг зарурлигини англаб етадилар. буни қ.ќусанбоева ташкил этган синов дарслари ҳам исботлайди. синфдан ташқари ўқишга дастурда энг охирги ўринда эътибор берилган. у ... ёрдам беради, ... хизмат қилади, ... омиллик кўрсатади, деган гаплар билан. аслида биринчи даражали. ўзбек …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

To'liq yuklab olish

About "адабий матн юзасидан ўтказиладиган семинар машғулотлари"

1662754363.doc адабий матн юзасидан œтказиладиган семинар машђулотлари адабий матн юзасидан ўтказиладиган семинар машғулотлари режа: 1. семинар хақида тушунча 2. семинар машғулотларини ўтказиш йўналишлари 3. адабий материалларни ўрганишда ахборот технологияларидан фойдаланиш. таълим рус тилида олиб бориладиган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўзбек адабиёти намуналарини ўрганиш юзасидан ташкил этиладиган семинар-дарслар ўқувчиларнинг ижодий фаоллигини уйғотишда, ўзбек тилида бадиий асарлардан олинган парчаларни қўшимча равишда ўқишларини ташкил этишда улкан имкониятларга эга. бундай дарслар орқали миллий маънавият тарбиясини амалга ошириш талаб этилган асарлар минимумини ўқиб бориш учун, замон билан улгуриб ҳамнафасликда янги адабиётларни билан танишиш учун кенг имкониятлар яратил...

DOC format, 151,5 KB. To download "адабий матн юзасидан ўтказиладиган семинар машғулотлари", click the Telegram button on the left.