психокоррекцион тренинг машғулотлари

DOCX 71 sahifa 190,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 71
республика болалар ижтимоий мослашуви маркази а.абдуллаев психокоррекцион тренинг машғулотлари (хулқи оғишган ўқувчилар билан психологик коррекцион-ривожлантирувчи тренинглар) тошкент-2017 психокоррекцион тренинг машғулотлари (хулқи оғишган ўқувчилар билан психологик коррекцион-ривожлантирувчи тренинглар): услубий қўлланма/ тузувчи-муаллиф а.ш.абдуллаев – т.: ..............., 2017. – 71-б. мазкур қўлланма ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари, умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта-махсус таълим муассасалари амалиётчи психологлари учун хулқи оғишган ўсмирлар билан психокоррекцион ишларни олиб боришда тавсия этилади. унда хулқи оғишган ўсмирлар билан ишлашда психокоррекцион жараёнга тизимли ёндошиш, психокоррекцион дастур тузиш йўл-йўриқлари амалий жиҳатдан очиб берилган. индивидуал ҳам гуруҳий психокоррекцион фаолиятда қўлланилиши мумкин бўлган амалий тренинг машғулотлар келтирилган. шунингдек, гуруҳий психокоррекцион дастурларда қўллаш мумкин бўлган диққатни оширувчи ва ишчанлик муҳитини шакллантирувчи чигил ёзди машқлар тавсифланган. амалий қўлланма, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари, умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта-махсус таълим муассасалари амалиётчи психологларининг хулқи оғишган ўсмирлар билан ишлаш жараёнини янада такомиллаштириш ҳамда уларнинг фаолият сифатини янада оширишга қаратилган. қўлланма ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги фан ва технологияларни ривожлантиришни …
2 / 71
лла авлонийнинг “тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир” деган гаплари қарийб бир асрки ўзининг залворини йўқотгани йўқ, фикримизча йўқотмайди ҳам. чунки, ўсмирлик ёшига келиб шахс шаклланаётган бир даврда хулқдаги оғишларнинг асосий сабабларидан бири бу тарбиядаги хатолар ва нотўғри тарбия бўлиб қолмоқда. албатта, хулқ оғишига яна бир қатор сабаблар ҳам йўқ эмас, шундай бўлсада оилавий ёки педагогик тарбияда жиддий эътибор бериш керак бўлган, хулқ оғишликни олдини олиш ва бартараф этишнинг асоси бўлган муҳим жиҳатлар бор. тарбияда мукаммал формула йўқки, жамиятда ҳамма бола бир ҳил даражада тарбияланса. ҳар бир бола ўзига хос ижтимоий муҳитда ўсади, табиийки унга ижобий ҳамда салбий таъсирлар турлича бўлади. болани вояга етгунича оқ чойшабга ўраб катта қилишнинг иложи йўқ ва доим ҳам болага етарлича эътибор қила олмаймиз. қайсидир вазиятда кимнингдир эътиборсизлиги, кимнингдир айби билан бола “ёмон бола”га айланиб қолади. психологик жиҳатдан уни “хулқи оғишган” девиант …
3 / 71
аги хулқни жамиятга мослаштиришга қаратилган амалий психологик машғулотлар, усуллар, амалий тавсиялар билан танишамиз. хулқи оғишган ўсмирлар учун психокоррекцион дастур тузиш таълим муассасалари, айниқса ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида фаолият кўрсатувчи амалий психологларимиз томонидан дуч келинадиган энг долзарб муаммолардан бири – бу хулқи оғишган ўсмирлар билан ишлаш масаласидир. бу масала тангасининг иккинчи томонида психокоррекцион дастур тузиш ва у асосда ишлаш туради. психокоррекцион дастур асосида ишлаш хулқи оғишган ўсмирлар билан ишлашнинг энг асосий жиҳати бўлиши керак. у орқали амалий психолог хулқи оғишган ўсмирдаги коррекция талаб қилувчи соҳани коррекциясига эришиш мақсадига етиши эҳтимоли ошади ва амалий самарадорликни таъминлайди. психокоррекцион дастур асосида хулқи оғишган ўсмирлар билан ишлаш, шунчаки диагностик методикаларни ҳамда психокоррекцион машғулотларни ўтказишдан фарқли равишда профессионал ёндошувдир. шу ўринда ойдинлик киритиб ўтиш керак, психокоррекцион дастур – бу коррекцион-ривожлантирувчи ишларнинг мазмун-моҳиятини ҳамда кетма-кетлигини ўзида акс эттирувчи норматив ҳужжатдир. психокоррекцион дастурлар бу амалга ошириладиган коррекцион ёки ривожлантирувчи ишларни режалаштиришнинг ўзига хос усули ҳам бўлиб, унда мақсад ва …
4 / 71
ктика ва техникаларни белгилаб олиш; · ёш ва индивидуал психологик хусусиятларини ҳисобга олиш; · психологик таъсир методларининг комлекс хусусиятга эга эканлиги; · яқин ижтимоий муҳитни (муайян бевосита алоқадор инсонларни) коррекцион фаолиятга жалб қилиш; · психологик жараёнларга таъсир қилишга қаратилган усуллардан фойдаланиш; · таълим-тарбияни дастурлаштириш; · мураккаблаштириб бориш, яъни бериладиган топшириқларда қўйиладиган масалаларни қийинлик даражасини ўсишини таъминлаш; · бир даражадаги материаллар ўзлаштирилгачгина иккинчи даражага кўтарилиш. бериладиган топшириқлар салмоғини ҳисобга олиш; · материалнинг эмоционал жиҳатдан қийинлигини ҳисобга олиш. бугунги кунда психокоррекцион ва психологик ривожлантирувчи фаолиятга нисбатан кўплаб ёндошувлар ва технологиялар мавжуд. жумладан: психодинамик, когнитив, ахлоқий, гуманистик ёндошувларни айтиб ўтиш мумкин. психокоррекцион технологиялар қаторига эса, ўйин терапия, арт-терапия, психодрамма, психогимнастика, тренинг ва суггестив(мантиқий) технологияларни киритамиз. психокоррекцион дастур яҳлит комплекс сифатида а.а.осипованинг фикрига кўра, ўзига хос 4 та мақсадли блокларни ўз ичига олиши лозим, улар: диагностик, контакт, коррекцион, баҳолаш блокларидир. 1.диагностик блок – шахс риважланишидаги ўзига хосликларни диагностика қилиш, хатарли факторларни аниқлаш, умумий коррекцион …
5 / 71
ириш, психологик моҳиятни ва динамика реакцияларини ўзгартириш, ижобий хулқ-атвор кечинмалари ва реакцияларига таъсир қилиш, умумий ижобий ўзгаришлар динамикасини кузатиш. айтиш жоизки, ҳар бир мақсадли блок таърифи амалга оширилиши керак бўлган чора-тадбирларни таърифлаб ўзида жамлайди. бу чора-тадбирлар структураси ўтказилган машғулотларнинг фойдали таъсири ёки акс таъсири билан ўзгариб ёки ривожлатирилиб бориши мақсадга мувофиқ. психокоррекцион дастурлар қамровига мувофиқ икки турга бўлинади: қамровига кўра психокоррекион дастур индивидуал гуруҳий психокоррекцион дастурни тузиш жараёни уни амалга ошириш ҳамда ташкиллаштириш асосларини ҳам ўзида акс эттиради. бунда шундай муҳим саволлар амалий психологни ўйлантириши керак, жумладан: “коррекцион дастур индивидуал ёки муайяан гуруҳ учун тузиладими? иштирокчилар сони ва ёши? машғулотлар кўлами, давомийлиги, вақти, керакли жой ва жиҳозлар нималардан иборат бўлиши керак?” м.р.битянованинг фикрига кўра, машғулотларнинг интенсив шакли ҳар қандай таълим ёки тарбия муассасалари амалий психологлари учун нисбатан қулай бўлиб, амалий психолог ва мижоз орасида 4-5 ҳафта давомида 10-12 та учрашув ташкил этиш цикли самарадорлиги белгиланган. психокоррекцион дастур ҳам шу цикл …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 71 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"психокоррекцион тренинг машғулотлари" haqida

республика болалар ижтимоий мослашуви маркази а.абдуллаев психокоррекцион тренинг машғулотлари (хулқи оғишган ўқувчилар билан психологик коррекцион-ривожлантирувчи тренинглар) тошкент-2017 психокоррекцион тренинг машғулотлари (хулқи оғишган ўқувчилар билан психологик коррекцион-ривожлантирувчи тренинглар): услубий қўлланма/ тузувчи-муаллиф а.ш.абдуллаев – т.: ..............., 2017. – 71-б. мазкур қўлланма ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари, умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта-махсус таълим муассасалари амалиётчи психологлари учун хулқи оғишган ўсмирлар билан психокоррекцион ишларни олиб боришда тавсия этилади. унда хулқи оғишган ўсмирлар билан ишлашда психокоррекцион жараёнга тизимли ёндошиш, психокоррекцион дастур тузиш йўл-йўриқлари амалий жиҳатдан очиб берилган. индивидуал ҳа...

Bu fayl DOCX formatida 71 sahifadan iborat (190,8 KB). "психокоррекцион тренинг машғулотлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.