"ахборот ва мураббийлик соати" машғулотлари

DOCX 31 pages 110.6 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 31
o‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta махsus та’lim vazirligi huzuridagi “ma’naviyat va ma’rifat” markazi “spirituality and educational” centre under the high and secondary ministry of education the republic of uzbekistan 100095, тoshkent shahar, talabalar shaharchasi, talabalar ko’chasi, 70 теlefon: (998-71) 246-95-43 faks: (998-71) 246-64-75 e-mail: mm.markaz@umail.uz 100095,tashkent city,talabalar city,street talabalar,70 phone:(998-71) 246-95-43 fax: (998-71) 246-64-75 e-mail: mm.markaz@umail.uz ______________ №_______________ олий таълим муассасалари ректорлари ва филиаллар директорларига олий таълим муассасаларида ўтказиладиган “ахборот ва мураббийлик соати” машғулотлари намунавий режасига мувофиқ, 2019/2020-ўқув йилининг йигирма иккинчи ҳафтасида ўтказиладиган “ахборот ва мураббийлик соати” машғулотлари материаллари иловага мувофиқ юборилмоқда. шу муносабат билан, сиздан мазкур ҳафта давомида ўтказиладиган “ахборот ва мураббийлик соати” машғулотларини “ўзбекистон республикаси президенти шавкат мирзиёевнинг олий мажлисга мурожаатномаси” мавзусида юқори савияда ўтказилишини таъминлашингиз сўралади. машғулотлар вазирликнинг 2019 йил 24 августдаги 87-02-1986-сонли хатида қайд этилган қуйидаги эслатмалар асосида ташкиллаштирилиши лозим: “ахборот ва мураббийлик соати” 4 босқичдан иборат бўлади. 1-босқич (20 дақиқа). ахборотлардан хабардорлик ва янги норматив-ҳуқуқий …
2 / 31
ар билан танишиш босқичи. мазкур босқичда албатта шу ой учун мўжалланган китоб ҳақида қисқача маълумот берилиши лозим. дарс ўтиш ҳафтасидаги вазиятга қараб мавзулар олий таълим муассасалари томонидан ўзгартирилиши ёки бойитилиши мумкин. илова: 30 бет. ҳурмат билан, “маънавият ва маърифат” маркази директори о.а.худайназаров ижрочи: и.чориев, markaz.mtg@edu.uz тел.: 246-95-43 марказнинг 2020 йил “____” январдаги ______________-сонли хатига илова ўзбекистон республикасидаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий воқеаларга доир маълумотлар ўзбекистон республикаси бош вазири номзодини тасдиқлаш тўғрисида ўзбекистон республикаси олий мажлиси қонунчилик палатасининг қ а р о р и http://uza.uz/oz/documents/zbekiston-respublikasi-bosh-vaziri-nomzodini-tasdi-lash-t-ri-22-01-2020 ўзбекистон республикаси бош вазири номзодини тасдиқлаш тўғрисида ўзбекистон республикаси олий мажлиси сенатининг қ а р о р и http://uza.uz/oz/documents/zbekiston-respublikasi-bosh-vaziri-nodini-tasdi-lash-t-ri-22-01-2020 ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида ўзбекистон республикаси президентининг фармони http://uza.uz/oz/documents/zbekiston-respublikasi-vazirlar-ma-kamasi-azolarini-tasdi-la-24-01-2020 ўзбекистон республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида ўзбекистон республикаси президентининг ф а р м о н и http://uza.uz/oz/documents/zbekiston-respublikasida-zhismoniy-tarbiya-va-sportni-yanada-24-01-2020 ушбу ҳафта “ахборот ва мураббийлик соати” машғулотларини мавзусида ўтказиш учун тайёрланган ёрдамчи материаллар ўзбекистон …
3 / 31
а мамлакатимизни 2020 йил ва келгуси 5 йилда ривожлантириш бўйича, устувор йўналиш ва вазифаларни белгилаб олишимиз лозим. яқинда “янги ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида бўлиб ўтган сайловлар натижасида республикамизда демократик ислоҳотларни юқори босқичга олиб чиқиш учун зарур бўлган янги сиёсий муҳит вужудга келди. сайловлар очиқ-ойдин, халқаро стандартлар асосида ўтказилишини назорат қилиш учун 50 га яқин давлатдан ҳамда 10 та халқаро ташкилотдан 825 нафар кузатувчи иштирок этди. биринчи марта европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг 316 кишилик тўлақонли миссияси билан яқин ҳамкорлик қилдик. халқаро кузатувчилар сайловлар эркин рақобат муҳитида, сиёсий партиялар ўртасидаги қизғин тортишув ва баҳс-мунозаралар шароитида ўтганини, бу жараёнда оммавий ахборот воситаларининг роли сезиларли даражада ошганини алоҳида эътироф этдилар. барча халқаро кузатувчиларга сайлов жараёнлари ҳақидаги холис фикрлари ва тавсиялари учун бутун халқимиз номидан самимий миннатдорчилик билдираман. биз албатта ушбу тавсияларнинг ҳар бирини чуқур ўрганиб, тегишли дастур қабул қилиб, амалиётга кенг жорий этамиз. бу …
4 / 31
ни чуқур ўрганиб, ҳаётимизни, иш услубимизни янгилашга ҳаракат қилмоқдамиз. биз янги ўзбекистонни халқимиз билан биргаликда барпо этамиз, деган улуғвор мақсадни ўз олдимизга қўйганмиз. бу борада “жамият – ислоҳотлар ташаббускори” деган янги ғоя кундалик фаолиятимизга тобора чуқур кириб бормоқда. ислоҳотларнинг амалий натижадорлигини оширишда, жойларда янги ташаббусларни илгари суришда аҳолимизнинг янада фаолроқ, янада ташаббускор бўлишига эришмоғимиз лозим. энг асосийси, бу ислоҳотлар натижасида халқимиз учун фаровон ва муносиб турмуш шароитини яратиб беришимиз керак. одамларимиз етарли даромад топиши учун энг қулай бизнес ва инвестиция муҳитини шакллантириб, янги-янги корхоналар ва иш жойларини кўпайтиришимиз зарур. бу ғоят долзарб ишларни ўзимиз қилмасак, ҳеч ким бизга четдан келиб қилиб бермайди. халқимиз шуни яхши билиши керак: олдимизда узоқ ва машаққатли йўл турибди. барчамиз жипслашиб, тинимсиз ўқиб-ўргансак, ишимизни мукаммал ва унумли бажарсак, замонавий билимларни эгаллаб, ўзимизни аямасдан олдинга интилсак, албатта, ҳаётимиз ва жамиятимиз ўзгаради. мен бунга қатъий ишонаман ва бу фикрни сизлар ҳам қўллаб-қувватлайсизлар, деб ўйлайман. ҳурматли қўшма мажлис иштирокчилари! …
5 / 31
транспорт, йўл қурилиши, қишлоқ ва сув хўжалиги, ичимлик суви ва иссиқлик таъминоти ҳамда бошқа қатор тармоқларда чуқур таркибий ислоҳотлар бошланди. саноатнинг 12 та етакчи тармоғида модернизациялаш ва рақобатдошликни кучайтириш дастурлари жадал амалга оширилмоқда. натижада ўтган йили иқтисодий ўсиш 5,6 фоизни ташкил этди. саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 6,6 фоизга, экспорт – 28 фоизга кўпайди. олтин-валюта захираларимиз 2019 йил давомида 2,2 миллиард долларга ортиб, 28,6 миллиард долларга етди. қишлоқ хўжалигида фермер ва деҳқонларнинг манфаатдорлигини ошириш борасидаги ўрганиш ва изланишларимиз давом этмоқда. соҳага илғор технологиялар ва кластер тизими жорий этилмоқда. тадбиркорликни кенг ривожлантириш ва бу соҳа учун янги шароитлар яратишга барча имкониятларимизни сафарбар этяпмиз. “ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида ўз бизнесини бошлаётган оилаларга 5,9 триллион сўм кредитлар ажратилди. янги солиқ сиёсати доирасида иш ҳақига солиқ юки 1,5 баробар камайтирилди. натижада расмий секторда ишлаётганлар сони йил давомида 500 мингтага кўпайди. қўшилган қиймат солиғи ставкаси 20 фоиздан 15 фоизга туширилди. бунинг ҳисобидан …

Want to read more?

Download all 31 pages for free via Telegram.

Download full file

About ""ахборот ва мураббийлик соати" машғулотлари"

o‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta махsus та’lim vazirligi huzuridagi “ma’naviyat va ma’rifat” markazi “spirituality and educational” centre under the high and secondary ministry of education the republic of uzbekistan 100095, тoshkent shahar, talabalar shaharchasi, talabalar ko’chasi, 70 теlefon: (998-71) 246-95-43 faks: (998-71) 246-64-75 e-mail: mm.markaz@umail.uz 100095,tashkent city,talabalar city,street talabalar,70 phone:(998-71) 246-95-43 fax: (998-71) 246-64-75 e-mail: mm.markaz@umail.uz ______________ №_______________ олий таълим муассасалари ректорлари ва филиаллар директорларига олий таълим муассасаларида ўтказиладиган “ахборот ва мураббийлик соати” машғулотлари намунавий режасига мувофиқ, 2019/2020-ўқув йилининг йигирма иккинчи ҳафтасида ўтказиладиган “ахборот ва мураббийл...

This file contains 31 pages in DOCX format (110.6 KB). To download ""ахборот ва мураббийлик соати" машғулотлари", click the Telegram button on the left.