"ахборот ва мураббийлик соати машғулотлари"

DOCX 16 sahifa 96,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 16
o‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta махsus та’lim vazirligi huzuridagi “ma’naviyat va ma’rifat” markazi “spirituality and educational” centre under the high and secondary ministry of education the republic of uzbekistan 100095, тoshkent shahar, talabalar shaharchasi, talabalar ko’chasi, 70 теlefon: (998-71) 246-95-43 faks: (998-71) 246-64-75 e-mail: mm.markaz@umail.uz 100095,tashkent city,talabalar city,street talabalar,70 phone:(998-71) 246-95-43 fax: (998-71) 246-64-75 e-mail: mm.markaz@umail.uz 20 й “___”__________ №_______________ олий таълим муассасалари ректорлари ва филиаллар директорларига олий таълим муассасаларида ўтказиладиган “ахборот ва мураббийлик соати” машғулотлари намунавий режасига мувофиқ, 2020/2021-ўқув йилининг йигирма иккинчи ҳафтасида ўтказиладиган “ахборот ва мураббийлик соати” машғулотлари материаллари иловага мувофиқ юборилмоқда. шу муносабат билан, сиздан мазкур ҳафта давомида ўтказиладиган “ахборот ва мураббийлик соати” машғулотларини “миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик” мавзуларида юқори савияда ўтказилишини таъминлашингиз сўралади. машғулотлар вазирликнинг 2020 йил 14 сентябрдаги 87-06-684-сонли хатида қайд этилган қуйидаги эслатмалар асосида ташкиллаштирилиши лозим: “ахборот ва мураббийлик соати” 4 босқичдан иборат бўлади. 1-босқич (20 дақиқа). ахборотлардан хабардорлик ва янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар …
2 / 16
босқичда албатта шу ой учун мўлжалланган китоб ҳақида қисқача маълумот берилиши лозим. дарс ўтиш ҳафтасидаги вазиятга қараб мавзулар олий таълим муассасалари томонидан ўзгартирилиши ёки бойитилиши мумкин. илова: 15 бет. ҳурмат билан, “маънавият ва маърифат” маркази директори м.ботиров ижрочи: и.чориев, markaz.mtg@edu.uz тел.: 246-95-43 марказнинг 2021 йил “____”___________даги ______________-сонли хатига илова ўзбекистон республикасидаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий воқеаларга доир маълумотлар ўрмон хўжалиги соҳасида илм-фанни ривожлантириш ва илмий-тадқиқот ишларини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида ўзбекистон республикаси президентининг қ а р о р и https://uza.uz/uz/posts/ormon-xozhaligi-sohasida-ilm-fanni-rivozhlantirish-va-ilmiy-tadqiqot-ishlarini-ragbatlantirish-chora-tadbirlari-togrisida_236033 б.к.зариповни бухоро вилояти ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисида ўзбекистон республикаси президентининг ф а р м о н и https://uza.uz/uz/posts/bkzaripovni-buxoro-viloyati-hokimi-lavozimiga-tayinlash-togrisida_236343 президент ҳужжатлари ижросининг янги тизими жорий этилади ўзбекистон республикаси президенти шавкат мирзиёев 2020 йил 29 декабрдаги мурожаатномасида ислоҳотлар самарасини ҳар бир инсон ўз ҳаётида ҳис этиши учун ҳужжатлар ижросини ўз вақтида ва самарали таъминлаш лозимлигини таъкидлаган эди. шу боис адлия вазирлигига қабул қилинган ҳужжатларни масъулларга етказиш, амалиётда қўллашга кўмаклашиш ва назорат қилиш бўйича янги тизим …
3 / 16
ҳаларидаги ислоҳотлар кутилган натижани бермаяпти. шу сабабли мазкур соҳалар раҳбарлари ишдан олинди. яна бир қатор вазир ва вазир ўринбосарлари фаолияти қониқарсиз деб топилиб, уларга интизомий жазо қўлланилди. – ижро тизимидаги энг катта муаммо – дунёқараш ўзгармаётгани, билимсизлик ва масъулиятсизлик, – деди давлатимиз раҳбари. йиғилишда 4 босқичли самарали ижро тизимини ташкил этиш чоралари муҳокама қилинди. булар ижрони лойиҳа босқичида режалаштириш, ижрони ташкил этиш ва кўмаклашиш, ижрони баҳолаш, ижрони назорат қилишдир. ҳужжатларни амалиётда қўллашга кўмаклашиш мақсадида адлия вазири ўринбосарлари марказий идораларга бириктирилади. ўрта ва қуйи бўғин ходимларини ҳар бир соҳага оид қарор бўйича ўқитиш ташкил этилади. адлия вазирлиги вилоят бошқармалари, шаҳар ва туман бўлимлари бошлиқлари эса қарорларни тадбиркор ва фуқароларга тушунтиришга масъул бўлади. президентимиз қабул қилинаётган ҳужжатлар халқ манфаатига қаратилганини, шунинг учун уларнинг мазмунини аҳолига етказиш зарурлигини таъкидлади. ҳужжатларнинг нафақат ижроси, балки натижадорлигига ҳам алоҳида эътибор қаратилади. мисол учун, 2020 йил 1 майда ерости суви захираси бор жойларда давлат ҳисобидан қудуқ қазиб, …
4 / 16
фаол жалб этиш муҳимлиги таъкидланди. жисмоний ва юридик шахсларга президент ҳужжатлари ижроси юзасидан мурожаат қилиш имконини берадиган мобил илова ишга туширилиши белгиланди. адлия вазирлигига нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, “ижтимоий фикр” маркази билан бирга аҳоли ўртасида ижтимоий сўровлар ўтказиш, қарорлар ижроси ва бунга халқнинг муносабатини ўрганиш вазифаси қўйилди. бу мақсадлар учун алоҳида грантлар жорий қилинади. шунингдек, давлат идоралари томонидан қарорлар ижроси юзасидан матбуот анжуманлари ташкил қилиб борилади. бажарилмаган ишларни танқидий муҳокама қилиш билан бирга, ижроси самарали бўлган қарорлар бўйича ижобий тажрибалар ҳам ёритилади. шавкат мирзиёев: жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир ўзбекистон республикаси президенти шавкат мирзиёев раислигида 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. жаҳон тарихига назар солсак, ҳар бир халқ аввало маънавий бирлашуви, миллий ғояси билан юксалган. бугун янги ҳаёт қуриш, ривожланган давлатлар қаторига чиқиш йўлидан бораётган мамлакатимизда ҳам миллий ғоя …
5 / 16
сга мурожаатномаси, ўзбекистон ёшларининг биринчи форуми ҳамда хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида маънавият йўналишидаги долзарб вазифалар белгилаб берилди. чунки бу борада ечимини кутиб турган, ўзгаришлар шамоли кириб бормаган масалалар кўп. миллий ғоянинг моҳиятини тўлиқ англаб етмаган, эски мафкурани тасаввур қилиб, бунга юзаки қарайдиганлар ҳам йўқ эмас. шу боис президент мамлакатимиз мафкурасининг асосий ғоясини таъкидлаб ўтди: – биз яратаётган янги ўзбекистоннинг мафкураси эзгулик, одамийлик, гуманизм ғояси бўлади. биз мафкура деганда, аввало, фикр тарбиясини, миллий ва умуминсоний қадриятлар тарбиясини тушунамиз. улар халқимизнинг неча минг йиллик ҳаётий тушунча ва қадриятларига асосланган, – деди давлатимиз раҳбари. маълумки, бугун дунёда кескин кураш ва рақобат ҳукм сурмоқда, манфаатлар тўқнашуви кучаймоқда. глобаллашув жараёнлари инсоният учун беқиёс янги имкониятлар билан бирга кутилмаган муаммоларни ҳам келтириб чиқармоқда. миллий ўзлик ва маънавий қадриятларга қарши таҳдид ва хатарлар тобора ортмоқда. фақат ўзини ўйлаш, меҳнатга, оилага енгил қараш, истеъмолчилик кайфияти турли йўллар билан одамлар, айниқса, ёшлар онгига устамонлик билан сингдириляпти. терроризм, экстремизм, трансмиллий …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 16 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

""ахборот ва мураббийлик соати машғулотлари"" haqida

o‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta махsus та’lim vazirligi huzuridagi “ma’naviyat va ma’rifat” markazi “spirituality and educational” centre under the high and secondary ministry of education the republic of uzbekistan 100095, тoshkent shahar, talabalar shaharchasi, talabalar ko’chasi, 70 теlefon: (998-71) 246-95-43 faks: (998-71) 246-64-75 e-mail: mm.markaz@umail.uz 100095,tashkent city,talabalar city,street talabalar,70 phone:(998-71) 246-95-43 fax: (998-71) 246-64-75 e-mail: mm.markaz@umail.uz 20 й “___”__________ №_______________ олий таълим муассасалари ректорлари ва филиаллар директорларига олий таълим муассасаларида ўтказиладиган “ахборот ва мураббийлик соати” машғулотлари намунавий режасига мувофиқ, 2020/2021-ўқув йилининг йигирма иккинчи ҳафтасида ўтказиладиган “ахборот ва мур...

Bu fayl DOCX formatida 16 sahifadan iborat (96,8 KB). ""ахборот ва мураббийлик соати машғулотлари""ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: "ахборот ва мураббийлик соати м… DOCX 16 sahifa Bepul yuklash Telegram