"ахборот ва мураббийлик соати машғулотлари материаллари"

DOCX 19 pages 113.1 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 19
o‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta махsus та’lim vazirligi huzuridagi “ma’naviyat va ma’rifat” markazi “spirituality and educational” centre under the high and secondary ministry of education the republic of uzbekistan 100095, тoshkent shahar, talabalar shaharchasi, talabalar ko’chasi, 70 теlefon: (998-71) 246-95-43 faks: (998-71) 246-64-75 e-mail: mm.markaz@umail.uz 100095,tashkent city,talabalar city,street talabalar,70 phone:(998-71) 246-95-43 fax: (998-71) 246-64-75 e-mail: mm.markaz@umail.uz 2021 й “___”__________ №_______________ олий таълим муассасалари ректорлари ва филиаллар директорларига олий таълим муассасаларида ўтказиладиган “ахборот ва мураббийлик соати” машғулотлари намунавий режасига мувофиқ, 2020/2021-ўқув йилининг йигирма тўққизинчи ҳафтасида ўтказиладиган “ахборот ва мураббийлик соати” машғулотлари материаллари иловага мувофиқ юборилмоқда. шу муносабат билан, сиздан мазкур ҳафта давомида ўтказиладиган “ахборот ва мураббийлик соати” машғулотларини “ватан равнақи йўлида садоқат билан хизмат қилиш ҳар биримизнинг шарафли бурчимиздир” мавзусида юқори савияда ўтказилишини таъминлашингиз сўралади. машғулотлар вазирликнинг 2020 йил 14 сентябрдаги 87-06-684-сонли хатида қайд этилган қуйидаги эслатмалар асосида ташкиллаштирилиши лозим: “ахборот ва мураббийлик соати” 4 босқичдан иборат бўлади. 1-босқич (20 дақиқа). …
2 / 19
ий адабиётлар билан танишиш босқичи. мазкур босқичда албатта шу ой учун мўлжалланган китоб ҳақида қисқача маълумот берилиши лозим. дарс ўтиш ҳафтасидаги вазиятга қараб мавзулар олий таълим муассасалари томонидан ўзгартирилиши ёки бойитилиши мумкин. илова: 18 бет. ҳурмат билан, “маънавият ва маърифат” маркази директори в.в.б и.суванов ижрочи: и.чориев, markaz.mtg@edu.uz тел.: 246-95-43 марказнинг 2021 йил “____”___________даги ______________-сонли хатига илова ўзбекистон республикасидаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий воқеаларга доир маълумотлар йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш ҳамда замонавий бешкураш ва поло спорт турини оммалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида ўзбекистон республикаси президентининг қ а р о р и https://uza.uz/uz/posts/yilqichilik-va-ot-sportini-yanada-rivozhlantirish-hamda-zamonaviy-beshkurash-va-polo-sport-turini-ommalashtirish-boyicha-qoshimcha-chora-tadbirlar-togrisida_248196 ўзбекистон президенти туркия делегациясини қабул қилди ўзбекистон республикаси президенти шавкат мирзиёев 9 март куни туркия республикаси ташқи ишлар вазири мавлуд чавушўғли бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. учрашувда ўзбекистон-туркия кўп қиррали муносабатларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. давлатимиз раҳбари олий даражадаги мунтазам мулоқотлар мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ришталари ва стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ва уни аниқ мазмун билан …
3 / 19
иқтисодий соҳада ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, туркиянинг етакчи компаниялари иштирокида мамлакатимизда янги инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди. фаол ҳудудлараро мулоқотни ривожлантириш, қўшма таълим ва маданий-гуманитар дастурларни илгари суришдан иккала мамлакат ҳам манфаатдор экани таъкидланди. халқаро сиёсат ва минтақавий шериклик, жумладан, иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ва туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши доирасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди. қорақалпоғистонда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти ўтказилди президент шавкат мирзиёев 9 март куни қорақалпоғистон республикасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди. давлатимиз раҳбари 2020 йил 2 октябрь куни қорақалпоғистон республикаси жўқорғи кенгесининг навбатдан ташқари сессиясида ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш, аҳоли ҳаётини яхшилаш бўйича кўрсатмалар берган эди. шундан сўнг, мутахассислар томонидан ҳар бир шаҳар ва тумандаги имконият ва муаммолар ўрганилиб, таклифлар ишлаб чиқилди. улар асосида, ўтган йили 11 ноябрда президентнинг “2020-2023 йилларда қорақалпоғистон республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. тақдимотда, аввало, мазкур қарор ижроси доирасида муҳандислик ва йўл инфратузилмасини ривожлантириш, …
4 / 19
ир. барча лойиҳалар натижасида қарийб 222 миллион долларлик ишлаб чиқариш қуввати ташкил этиш, 100 миллион долларлик импорт ўрнини босиш ҳамда 41 миллион долларлик экспортни таъминлаш мумкин бўлади. 22 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилади. қорақалпоғистон замини минерал ресурсларга бой. уларни қайта ишлаб, қурилиш материаллари тайёрлаш мақсадида 150 та лойиҳа режалаштирилган. натижада йилига 1 триллион сўмликдан зиёд маҳсулот ишлаб чиқарилиб, қўшимча 3 миллион долларлик экспорт қилиш имконияти яратилади. масалан, мўйноқ туманида керамика ва қамишдан плиталар, тўрткўл туманида ойна ишлаб чиқариш режалаштирилган. тўқимачилик соҳасида 40 та, фармацевтика йўналишида 16 та корхона ташкил этиш мўлжалланган. бу корхоналарда 5 мингдан ортиқ киши иш билан таъминланади. улардан бири – артемия цистасини қайта ишлаш бўйича лойиҳа. қисқичбақасимонлар оиласига мансуб ушбу митти жонзотдан тайёрланадиган маҳсулотлар тиббиёт, фармацевтика, косметология, қишлоқ хўжалиги каби кўплаб соҳаларда фойдаланилади. шу боис 30 миллион доллар эвазига корхона ташкил этиб, йилига 3 минг 500 тонна артемия цистасини қайта ишлашни йўлга қўйиш режалаштирилган. унинг экспорт …
5 / 19
риш, аҳолига доимий даромад манбаи яратиш чора-тадбирлари юзасидан кўрсатмалар берди. ўзбекистон президенти абу-даби валиаҳди билан телефон орқали мулоқот қилди 11 март куни ўзбекистон республикаси президенти шавкат мирзиёев ва абу-даби амирлиги валиаҳди, бирлашган араб амирликлари қуролли кучлари олий бош қўмондони ўринбосари шайх муҳаммад бин зоид ол наҳаённинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари абу-даби валиаҳдини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, дўст амирликлар халқига фаровонлик, муваффақиятлар ва равнақ тилади. мулоқот чоғида мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. 2019 йил март ойида бирлашган араб амирликларига амалга оширилган олий даражадаги ташрифда эришилган келишувларни рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратилди. энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги, молия, инфратузилма йўналишларида йирик қўшма лойиҳаларни, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларидаги қатор муҳим дастурларни амалга оширишни давом эттириш муҳим экани таъкидланди. халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. ўзбекистон – қирғизистон: дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш йўлида ўзбекистон республикаси …

Want to read more?

Download all 19 pages for free via Telegram.

Download full file

About ""ахборот ва мураббийлик соати машғулотлари материаллари""

o‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta махsus та’lim vazirligi huzuridagi “ma’naviyat va ma’rifat” markazi “spirituality and educational” centre under the high and secondary ministry of education the republic of uzbekistan 100095, тoshkent shahar, talabalar shaharchasi, talabalar ko’chasi, 70 теlefon: (998-71) 246-95-43 faks: (998-71) 246-64-75 e-mail: mm.markaz@umail.uz 100095,tashkent city,talabalar city,street talabalar,70 phone:(998-71) 246-95-43 fax: (998-71) 246-64-75 e-mail: mm.markaz@umail.uz 2021 й “___”__________ №_______________ олий таълим муассасалари ректорлари ва филиаллар директорларига олий таълим муассасаларида ўтказиладиган “ахборот ва мураббийлик соати” машғулотлари намунавий режасига мувофиқ, 2020/2021-ўқув йилининг йигирма тўққизинчи ҳафтасида ўтказиладиган “ахборот в...

This file contains 19 pages in DOCX format (113.1 KB). To download ""ахборот ва мураббийлик соати машғулотлари материаллари"", click the Telegram button on the left.