"ахборот ва мураббийлик соати" материаллари

DOCX 15 стр. 84,2 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 15
o‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta махsus та’lim vazirligi huzuridagi “ma’naviyat va ma’rifat” markazi “spirituality and educational” centre under the high and secondary ministry of education the republic of uzbekistan 100095, тoshkent shahar, talabalar shaharchasi, talabalar ko’chasi, 70 теlefon: (998-71) 246-95-43 faks: (998-71) 246-64-75 e-mail: mm.markaz@umail.uz 100095,tashkent city,talabalar city,street talabalar,70 phone:(998-71) 246-95-43 fax: (998-71) 246-64-75 e-mail: mm.markaz@umail.uz 20 й “___”__________ №_______________ олий таълим муассасалари ректорлари ва филиаллар директорларига олий таълим муассасаларида ўтказиладиган “ахборот ва мураббийлик соати” машғулотлари намунавий режасига мувофиқ, 2020/2021-ўқув йилининг еттинчи ҳафтасида ўтказиладиган “ахборот ва мураббийлик соати” машғулотлари материаллари иловага мувофиқ юборилмоқда. шу муносабат билан, сиздан мазкур ҳафта давомида ўтказиладиган “ахборот ва мураббийлик соати” машғулотларини “тарбия – комиллик сари қадам” мавзусида онлайн тарзда юқори савияда ўтказилишини таъминлашингиз сўралади. машғулотлар вазирликнинг 2020 йил 14 сентябрдаги 87-06-684-сонли хатида қайд этилган қуйидаги эслатмалар асосида ташкиллаштирилиши лозим: “ахборот ва мураббийлик соати” 4 босқичдан иборат бўлади. 1-босқич (20 дақиқа). ахборотлардан хабардорлик ва янги норматив-ҳуқуқий …
2 / 15
лбатта шу ой учун мўлжалланган китоб ҳақида қисқача маълумот берилиши лозим. дарс ўтиш ҳафтасидаги вазиятга қараб мавзулар олий таълим муассасалари томонидан ўзгартирилиши ёки бойитилиши мумкин. илова: 14 бет. ҳурмат билан, “маънавият ва маърифат” маркази директори м.ботиров ижрочи: и.чориев, markaz.mtg@edu.uz тел.: 246-95-43 марказнинг 2020 йил “____”___________даги ______________-сонли хатига илова ўзбекистон республикасидаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий воқеаларга доир маълумотлар қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида ўзбекистон республикаси президентининг ф а р м о й и ш и http://uza.uz/oz/documents/ata-on-urbonlarining-merosini-yanada-chu-ur-rganish-va-ular--08-10-2020 ўзбекистон ва тожикистон президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар ўзбекистон республикаси президенти шавкат мирзиёев 5 октябрь куни тожикистон республикаси президенти эмомали раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди. суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари тожикистон президентини таваллуд айёми билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва янги муваффақиятлар тилади. президентлар икки мамлакат ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари, тарих, маданият ва анъаналар муштараклигига асосланган стратегик шериклик муносабатларининг бугунги даражасини катта …
3 / 15
муваффақиятли ўтказилди, қўшма ишлаб чиқариш қувватлари ва ижтимоий объектлар очилди. ўзбекистон ва тожикистон президентлари икки мамлакат ҳукуматларига кенг кўламли ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда бўлажак саммитнинг янги кун тартибини ҳар томонлама пухта тайёрлаш бўйича “йўл харита”сини ишлаб чиқишга топшириқ бердилар. халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди. телефон мулоқоти сўнгида ўзбекистон республикаси президенти шавкат мирзиёев тожикистон республикаси президенти эмомали раҳмонга мамлакат сиёсий ҳаётидаги муҳим тадбир – жорий йил 11 октябрь куни бўлиб ўтадиган президент сайлови муваффақиятли ўтишини тилади. суҳбат ҳар доимгидек самимий, очиқ ва дўстона руҳда ўтди. почта тизимини даромадли соҳага айлантириш чоралари муҳокама қилинди президент шавкат мирзиёев 5 октябрь куни миллий почта тизимини ислоҳ қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. почта тизимини хат, жўнатма ва товарлар етказиб бериш, банк, молия ва давлат хизматлари кўрсатишга ихтисослаштириш орқали соҳа барқарорлигини таъминлаш муҳим масала ҳисобланади. “ўзбекистон почтаси” аж тизимида мамлакатимизнинг барча ҳудудларини қамраб олган 2 мингдан зиёд бўлинма, 7 минг нафар …
4 / 15
умкинлиги айтилди. масалан, ҳозирги кунда электрон савдо ривожланмоқда. интернет орқали сотиб олинган товарни эгасига етказиб беришга доим талаб бор. қолаверса, юртимизга кириб келган халқаро ташувчи компанияларнинг ҳудудларда филиаллари йўқ. бу имкониятлардан оқилона фойдаланиб, почта жўнатмалари ва маҳсулотларни якуний манзилга етказиб беришни йўлга қўйиш яхши самара беради. – почта соҳасидаги энг асосий вазифа одамларнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилишдир, – деди президент. йиғилишда якуний манзилга етказиш тизимини туманларда тажрибадан ўтказиб, келгуси йил 1 мартдан вилоят марказларида, 1 июлдан мамлакат бўйича жорий этиш режаси белгиланди. бунинг учун жўнатмаларни қабул қилиш, саралаш ва онлайн кузатиш имконини берувчи автоматлашган ахборот тизимини ишга тушириш кераклиги таъкидланди. шунингдек, йил якунигача миллий онлайн савдо майдончасини жорий этиш бўйича топшириқ берилди. бу тизим орқали тадбиркорлар ишлаб чиқарган маҳсулотини республика бўйича савдога чиқаради, миллий оператор уларни манзилига етказиб беради. бунда “ўзбекистон почтаси” харидор ва сотувчи ўртасида кафил бўлади. шу мақсадда келгуси йили тошкент шаҳрида логистика марказини ташкил этиш зарурлиги …
5 / 15
таъкидланди. янги почта хизматларини йўлга қўйиш учун ходимларни қайта тайёрлаш, почта биносини давлат-хусусий шериклик асосида тадбиркорлар билан бирга ишлатиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. ўзбекистон ва жанубий корея президентларининг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди ўзбекистон республикаси президенти шавкат мирзиёев 6 октябрь куни корея республикаси президенти мун чже ин билан телефон орқали мулоқот қилди. давлатимиз раҳбари суҳбат аввалида ўзбекистоннинг кўп миллатли халқи номидан ва шахсан ўз номидан президент мун чже инни ва дўст корейс элини корея ташкил топган кун ва анъанавий чусок байрами билан самимий табриклаб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади. ўзбекистон ва жанубий корея етакчилари мамлакатларимиз ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик мақомидаги икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболларини батафсил кўриб чиқдилар, шунингдек, халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар. коронавирус глобал миқёсда тарқалишининг кенг кўламли ўзбекистон-корея алоқалари учун оқибатларини камайтириш мақсадида турли даражаларда фаол ҳамкорлик ва мунтазам самарали мулоқотни давом эттириш муҳим экани таъкидланди. ўзбекистон президенти пандемияга қарши самарали …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 15 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О ""ахборот ва мураббийлик соати" материаллари"

o‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta махsus та’lim vazirligi huzuridagi “ma’naviyat va ma’rifat” markazi “spirituality and educational” centre under the high and secondary ministry of education the republic of uzbekistan 100095, тoshkent shahar, talabalar shaharchasi, talabalar ko’chasi, 70 теlefon: (998-71) 246-95-43 faks: (998-71) 246-64-75 e-mail: mm.markaz@umail.uz 100095,tashkent city,talabalar city,street talabalar,70 phone:(998-71) 246-95-43 fax: (998-71) 246-64-75 e-mail: mm.markaz@umail.uz 20 й “___”__________ №_______________ олий таълим муассасалари ректорлари ва филиаллар директорларига олий таълим муассасаларида ўтказиладиган “ахборот ва мураббийлик соати” машғулотлари намунавий режасига мувофиқ, 2020/2021-ўқув йилининг еттинчи ҳафтасида ўтказиладиган “ахборот ва мураббийлик...

Этот файл содержит 15 стр. в формате DOCX (84,2 КБ). Чтобы скачать ""ахборот ва мураббийлик соати" материаллари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: "ахборот ва мураббийлик соати" … DOCX 15 стр. Бесплатная загрузка Telegram