"ахборот ва мураббийлик соати"

DOC 21 pages 189.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 21
o‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta махsus та’lim vazirligi huzuridagi “ma’naviyat va ma’rifat” markazi “spirituality and educational” centre under the high and secondary ministry of education the republic of uzbekistan 100095, тoshkent shahar, talabalar shaharchasi, talabalar ko’chasi, 70 теlefon: (998-71) 246-95-43 faks: (998-71) 246-64-75 e-mail: mm.markaz@umail.uz 100095,tashkent city,talabalar city,street talabalar,70 phone:(998-71) 246-95-43 fax: (998-71) 246-64-75 e-mail: mm.markaz@umail.uz 20 й “___”__________ №_______________ олий таълим муассасалари ректорлари ва филиаллар директорларига олий таълим муассасаларида ўтказиладиган “ахборот ва мураббийлик соати” машғулотлари намунавий режасига мувофиқ, 2020/2021-ўқув йилининг ўн биринчи ҳафтасида ўтказиладиган “ахборот ва мураббийлик соати” машғулотлари материаллари иловага мувофиқ юборилмоқда. шу муносабат билан, сиздан мазкур ҳафта давомида ўтказиладиган “ахборот ва мураббийлик соати” машғулотларини “ёшлар эртанги кун бунёдкори” мавзусида онлайн тарзда юқори савияда ўтказилишини таъминлашингиз сўралади. машғулотлар вазирликнинг 2020 йил 14 сентябрдаги 87-06-684-сонли хатида қайд этилган қуйидаги эслатмалар асосида ташкиллаштирилиши лозим: “ахборот ва мураббийлик соати” 4 босқичдан иборат бўлади. 1-босқич (20 дақиқа). ахборотлардан хабардорлик ва янги норматив-ҳуқуқий …
2 / 21
албатта шу ой учун мўлжалланган китоб ҳақида қисқача маълумот берилиши лозим. дарс ўтиш ҳафтасидаги вазиятга қараб мавзулар олий таълим муассасалари томонидан ўзгартирилиши ёки бойитилиши мумкин. илова: 20 бет. ҳурмат билан, “маънавият ва маърифат” маркази директори м.ботиров ижрочи: и.чориев, markaz.mtg@edu.uz тел.: 246-95-43 марказнинг 2020 йил “____”___________даги ______________-сонли хатига илова ўзбекистон республикасидаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий воқеаларга доир маълумотлар соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида ўзбекистон республикаси президентининг ф а р м о н и http://uza.uz/uz/posts/soglom-turmush-tarzini-keng-tatbiq-etish-va-ommaviy-sportni-yanada-rivozhlantirish-chora-tadbirlari-togrisida ўзбекистон республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузурида фискал институтни ташкил этиш тўғрисида ўзбекистон республикаси президентининг қ а р о р и http://uza.uz/uz/posts/ozbekiston-respublikasi-davlat-soliq-qomitasi-huzurida-fiskal-institutni-tashkil-etish-togrisida ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига қадрли дўстлар! аввало, ўз ҳаётини эл-юрт саломатлигини асрашдек ғоят масъулиятли ва шарафли ишга бағишлаган сиз, азизларни касб байрамингиз – тиббиёт ходимлари куни билан чин қалбимдан самимий табриклаб, барчангизга ўзимнинг чуқур ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдиришдан мамнунман. халқимиз сизларни дунёдаги энг улуғ касб эгалари, муқаддас қасамёдига …
3 / 21
иббиёт ходимларига ўз номимдан, бутун халқимиз номидан яна бир бор чуқур миннатдорлик билдираман. ҳурматли тиббиёт ходимлари! биз ўз олдимизга халқимизни ҳар томонлама рози қилишдек улуғ вазифани қўйган эканмиз, бу мақсадга эришиш йўлида соғлиқни сақлаш тизимини жадал ривожлантиришга биринчи даражали аҳамият қаратмоқдамиз. кейинги тўрт йилда бу борада сизлар билан бирга улкан ишларни амалга оширдик. бу даврда соҳага доир 200 га яқин меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат, жумладан, ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси қабул қилинганини қайд этиш лозим. юртимизда бирламчи тиббий-санитария, шошилинч ва тез тиббий ёрдам, ихтисослаштирилган хизматлар такомиллашиб бормоқда. оналар ва болалар ўлимининг олдини олиш, касалликларни барвақт аниқлаш, оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тиббий маданиятни ошириш, аҳолининг ўртача умр кўриш даражасини узайтириш бўйича сезиларли натижалар қўлга киритилмоқда. маълумки, 2020 йил ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими учун мислсиз синов, айни вақтда изчил ривожланиш, янги тажриба орттириш йили бўлди. соҳа ривожи учун давлат бюджетидан 14,8 триллион сўм ёки 2019 йилга нисбатан 1,2 баробар кўп маблағ …
4 / 21
аккаб тиббий амалиётни бажариш имконини берадиган болалар миллий тиббиёт маркази фойдаланишга топширилди. соҳа ходимларининг меҳнатини муносиб рағбатлантириш, ойлик маошларини кўпайтириш, пандемия шароитида ишлаётган шифокорларга қўшимча ҳақ тўлаш бўйича янги тизим жорий этилди. бу йил олис қишлоқ ва овулларда 798 та оилавий поликлиника ташкил этилиб, уларда ижтимоий дорихона, кечаю кундуз ишлайдиган тез тиббий ёрдам шохобчаси, аёллар маслаҳатхоналари, қизлар саломатлиги хоналари фаолияти йўлга қўйилгани ҳам муҳим ишларимиз қаторига киради. шунингдек, акушер-гинеколог, хирург, стоматолог, терапевт, педиатр каби 5 та йўналишдаги тор соҳа мутахассислари фаолиятини йўлга қўйиш ҳисобидан қишлоқ аҳлига малакали амбулатория ёрдами кўрсатадиган тизим иш бошлади. кейинги йилларда республикамизда ихтисослашган илмий-амалий тиббиёт марказларининг умумий сони 18 тага етказилди, ҳудудларимизда уларнинг 18 та филиали ташкил этилди. ушбу марказларда буйрак ва жигар трансплантацияси билан боғлиқ мураккаб операциялар ўтказилмоқда. ҳатто вилоятларимиз марказларида ҳам очиқ юракда кардиожарроҳлик операциялари амалга оширилмоқда. ҳозирги вақтда юртимизда 5805 та хусусий тиббиёт муассасаси фаолият кўрсатмоқда. улар тиббий хизмат сифатини ошириш ва рақобат …
5 / 21
тез тиббий ёрдам станцияси 150 та замонавий “форд” тиббий ёрдам автомашинаси билан таъминланди. натижада юртимиз бўйича тез тиббий ёрдам автомашиналари сони 2514 тага етди. энг муҳими, мазкур тизимда хизмат сифати яхшиланиб бормоқда. мамлакатимизда биринчи марта гемодиализ хизматлари бўйича концепция ишлаб чиқилиб, ҳозирги кунда уни амалга оширишга киришилди. яна бир муҳим масала – соҳа учун юксак малакали кадрлар тайёрлаш бўйича ҳам муҳим лойиҳалар амалга оширилмоқда. бу борада 2020 йилда тиббиёт йўналишидаги олий ўқув юртларига қабул квоталари бакалавриат босқичи учун 27 фоиз, магистратура йўналишида 28 фоиз ва клиник ординатура тизимида 22 фоизга оширилгани ва янги мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилгани ғоят муҳим аҳамиятга эгадир. ҳозирги вақтда германия, италия, россия, корея республикаси, туркия, беларусь, украина каби давлатларнинг олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда талабалар зарур мутахассисликлар бўйича қўшма таълим дастурлари асосида ўқитилмоқда. муҳтарам соҳа ходимлари! албатта, соғлиқни сақлаш тизимидаги барча ислоҳотларимиз натижаси аввало ҳурматли шифокор ва ҳамширалар, ёшларга тиббиёт сирларини ўргатаётган профессор-ўқитувчилар, илмий …

Want to read more?

Download all 21 pages for free via Telegram.

Download full file

About ""ахборот ва мураббийлик соати""

o‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta махsus та’lim vazirligi huzuridagi “ma’naviyat va ma’rifat” markazi “spirituality and educational” centre under the high and secondary ministry of education the republic of uzbekistan 100095, тoshkent shahar, talabalar shaharchasi, talabalar ko’chasi, 70 теlefon: (998-71) 246-95-43 faks: (998-71) 246-64-75 e-mail: mm.markaz@umail.uz 100095,tashkent city,talabalar city,street talabalar,70 phone:(998-71) 246-95-43 fax: (998-71) 246-64-75 e-mail: mm.markaz@umail.uz 20 й “___”__________ №_______________ олий таълим муассасалари ректорлари ва филиаллар директорларига олий таълим муассасаларида ўтказиладиган “ахборот ва мураббийлик соати” машғулотлари намунавий режасига мувофиқ, 2020/2021-ўқув йилининг ўн биринчи ҳафтасида ўтказиладиган “ахборот ва мураббий...

This file contains 21 pages in DOC format (189.0 KB). To download ""ахборот ва мураббийлик соати"", click the Telegram button on the left.

Tags: "ахборот ва мураббийлик соати" DOC 21 pages Free download Telegram