"ахборот ва мураббийлик соати"

DOC 19 pages 247.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 19
o‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta махsus та’lim vazirligi huzuridagi “ma’naviyat va ma’rifat” markazi “spirituality and educational” centre under the high and secondary ministry of education the republic of uzbekistan 100095, тoshkent shahar, talabalar shaharchasi, talabalar ko’chasi, 70 теlefon: (998-71) 246-95-43 faks: (998-71) 246-64-75 e-mail: mm.markaz@umail.uz 100095,tashkent city,talabalar city,street talabalar,70 phone:(998-71) 246-95-43 fax: (998-71) 246-64-75 e-mail: mm.markaz@umail.uz 2021 й “___”__________ №_______________ олий таълим муассасалари ректорлари ва филиаллар директорларига олий таълим муассасаларида ўтказиладиган “ахборот ва мураббийлик соати” машғулотлари намунавий режасига мувофиқ, 2020/2021-ўқув йилининг ўттиз биринчи ҳафтасида ўтказиладиган “ахборот ва мураббийлик соати” машғулотлари материаллари иловага мувофиқ юборилмоқда. шу муносабат билан, сиздан мазкур ҳафта давомида ўтказиладиган “ахборот ва мураббийлик соати” машғулотларини “элга хизмат - олий ҳиммат” мавзусида юқори савияда ўтказилишини таъминлашингиз сўралади. машғулотлар вазирликнинг 2020 йил 14 сентябрдаги 87-06-684-сонли хатида қайд этилган қуйидаги эслатмалар асосида ташкиллаштирилиши лозим: “ахборот ва мураббийлик соати” 4 босқичдан иборат бўлади. 1-босқич (20 дақиқа). ахборотлардан хабардорлик ва янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар …
2 / 19
ой учун мўлжалланган китоб ҳақида қисқача маълумот берилиши лозим. дарс ўтиш ҳафтасидаги вазиятга қараб мавзулар олий таълим муассасалари томонидан ўзгартирилиши ёки бойитилиши мумкин. илова: 18 бет. ҳурмат билан, “маънавият ва маърифат” маркази директори в.в.б и.суванов ижрочи: и.чориев, markaz.mtg@edu.uz тел.: 246-95-43 марказнинг 2021 йил “____”___________даги ______________-сонли хатига илова ўзбекистон республикасидаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий воқеаларга доир маълумотлар аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида ўзбекистон республикаси президентининг ф а р м о н и https://uza.uz/uz/posts/aholi-va-tadbirkorlik-subektlariga-davlat-xizmatlaridan-foydalanishda-yanada-qulay-sharoitlar-yaratish-bu-borada-byurokratik-tosiqlarni-qisqartirish-boyicha-qoshimcha-chora-tadbirlar-togrisida_251106 кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, “саховат” ва “мурувват” интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида ўзбекистон республикаси президентининг ф а р м о н и https://uza.uz/uz/posts/keksalar-va-nogironligi-bolgan-shaxslarni-izhtimoiy-qollab-quvvatlash-saxovat-va-muruvvat-internat-uylari-tizimini-yanada-rivozhlantirish-togrisida_251734 ўзбекистон республикаси тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида ўзбекистон республикаси президентининг қ а р о р и https://uza.uz/uz/posts/ozbekiston-respublikasi-tibbiy-izhtimoiy-xizmatlarni-rivozhlantirish-agentligi-faoliyatini-tashkil-etish-togrisida_251738 маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармасини ташкил этиш тўғрисида ўзбекистон республикаси президентининг қ а р о р и …
3 / 19
қ а р о р и https://uza.uz/uz/posts/manaviy-marifiy-ishlar-tizimini-tubdan-takomillashtirish-chora-tadbirlari-togrisida_252150 ўзбекистон маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига қадрли ватандошлар! ҳурматли маҳалла тизими ходимлари ва фаоллари! аввало, сиз азизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун халқимизни маҳалла тизими ходимлари куни билан чин қалбимдан табриклаб, барчангизга ўзимнинг юксак ҳурматим ва самимий тилакларимни билдираман. мамлакатимизда илк бор нишонланаётган ушбу байрам яшариш ва янгиланиш, меҳр-оқибат айёми – наврўз тантаналари давом этаётган мана шундай шукуҳли кунда ўтказилаётганида ўзига хос рамзий маъно бор. маҳалла – асрлар оша миллий урф-одат ва анъаналаримизни безавол сақлаб, халқимиз учун эзгулик ва тарбия бешиги, яхши қўшничилик ва ҳамжиҳатлик маскани бўлиб келмоқда. биз маҳалла деганда, дунёда камдан-кам учрайдиган, инсонни жамият билан уйғун бўлиб яшашга ўргатиб, бағрикенглик руҳида тарбиялайдиган, халқ билан давлат ўртасидаги ишончли кўприк вазифасини бажарадиган ноёб тузилмани тушунамиз. айни пайтда, юртимизда яшаётган ҳар бир инсон, миллати, тили ва динидан қатъи назар, ўз ҳаётини, қувончу ташвишларини маҳалладан айри ҳолда тасаввур эта олмайди. шу боис, биз кейинги тўрт йилда маҳалла …
4 / 19
хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий ҳамда ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосарлари лавозими жорий қилинди. соҳа ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш мақсадида уларнинг ойлик маошлари 3 бараварга оширилди, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш идоралари фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари учун “маҳалла ифтихори” кўкрак нишони таъсис этилди. фуқаролар йиғинларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида 1 минг 163 та маҳалла идораси янгидан қурилди, 3 минг 612 таси реконструкция қилинди ва таъмирланди. 110 та туман ва шаҳарда “маҳалла маркази” мажмуалари барпо этилди, 4 минг 319 та маҳалла биноларида кутубхоналар ташкил қилинди. соҳа ходимларининг жамиятимизда маънавий муҳит барқарорлигини, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёшларни она ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасидаги фидокорона хизматларини эл-юртимиз яхши билади ва юксак қадрлайди. айниқса, маҳалла фаолларининг пандемия даврида кўрсатган чинакам жонбозликлари, хусусан, синовли кунларда одамлар ҳолидан хабар олиш, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, муҳтожларга меҳр-мурувват кўрсатиш, аҳоли бандлигини таъминлаш сингари ғоят муҳим ва долзарб масалаларда давлатимизга мустаҳкам таянч бўлиб …
5 / 19
инг катта ҳиссангиз бор. жамиятда соғлом маънавий муҳит асосларини мустаҳкамлаш мақсадида ўтган йили маҳалла фаоллари кўмагида ажралиш ёқасига келиб қолган 21 мингга яқин оила яраштирилгани, 16 мингдан зиёд оиланинг нотинчлигига барҳам берилгани, 5 мингга яқин маҳаллада жиноят содир этилишига йўл қўйилмагани, намунали маҳаллалар сони 1 минг 704 тага етгани албатта таҳсинга лойиқдир. азиз дўстлар! бугунги кескин ва шиддатли глобаллашув даврида юртимизда ўзаро аҳиллик ва тотувлик, меҳр-оқибат ва бағрикенглик тамойилларини, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлашда маҳаллаларнинг ўрни ва нуфузи тобора ортиб бормоқда. айни пайтда ушбу тизимнинг нуфузи ва фаолияти самарасини кучайтириш, уни фуқаролар ўз фикри ва дардини, таклиф-тавсияларини эркин айтадиган, муаммосига ечим топадиган чинакам халқчил идорага айлантириш ҳар қачонгидан долзарб аҳамият касб этмоқда. халқимизда: “бир болага етти маҳалла ота-она”, деган гап бежиз айтилмаган. фарзандларимизнинг маънавий баркамол инсонлар бўлиб вояга етиши, ёш оилаларнинг мустаҳкам оёққа туриб олишида ушбу тузилманинг ролини янада ошириш, “ҳар бир нуроний – беш нафар ёшга мураббий” тамойили асосида …

Want to read more?

Download all 19 pages for free via Telegram.

Download full file

About ""ахборот ва мураббийлик соати""

o‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta махsus та’lim vazirligi huzuridagi “ma’naviyat va ma’rifat” markazi “spirituality and educational” centre under the high and secondary ministry of education the republic of uzbekistan 100095, тoshkent shahar, talabalar shaharchasi, talabalar ko’chasi, 70 теlefon: (998-71) 246-95-43 faks: (998-71) 246-64-75 e-mail: mm.markaz@umail.uz 100095,tashkent city,talabalar city,street talabalar,70 phone:(998-71) 246-95-43 fax: (998-71) 246-64-75 e-mail: mm.markaz@umail.uz 2021 й “___”__________ №_______________ олий таълим муассасалари ректорлари ва филиаллар директорларига олий таълим муассасаларида ўтказиладиган “ахборот ва мураббийлик соати” машғулотлари намунавий режасига мувофиқ, 2020/2021-ўқув йилининг ўттиз биринчи ҳафтасида ўтказиладиган “ахборот ва мур...

This file contains 19 pages in DOC format (247.5 KB). To download ""ахборот ва мураббийлик соати"", click the Telegram button on the left.

Tags: "ахборот ва мураббийлик соати" DOC 19 pages Free download Telegram