матн. матн турлари. ўзбек тили дарсларида матн устида ишлаш методикаси

DOC 60,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404095524_50420.doc матн матн. матн турлари. ўзбек тили дарсларида матн устида ишлаш методикаси режа: 1. матн. матн турлари. 2. матн тузишга ўргатиш усуллари. 3. иншо – фикрлаш маҳсули. ижодий-амалий ишларнинг олий шакли матн яратишдир. чунки матнда ўқувчиларнинг тил ҳодисаларини билиши, ижодий фикрлаши, фикр маҳсулини ўзбек адабий тилининг бой имкониятларидан фойдаланган ҳолда огзаки ва ёзма шаклларда тўгри, равон ифодалаши намоён бўлади. шунинг учун матн тил ўрганиш машгулотлари самарадорлигини белгиловчи бош меъёр саналади. ўқувчилар яратиши лозим бўлган матнларни, асосан, қуйидаги уч гуруҳга ажратиш мумкин: 1. машгулотларда ҳосил қилинган назарий билим ва кўникмаларни амалда қўллаб матн яратиш. бундай матнлар 3-4 гапдан тузилган, монолог ёки диалог тарзида қисқагина тасвир ёки ҳикоя шаклида бўлиши мумкин. 2. берилган ёки танланган мавзу (манзара, расм, муаммо, вазият ва ҳ.к.) асосида тасвир (кичик иншо) яратиш. бундай тасвирлар ёзма ва огзаки кўринишларда ўқувчиларнинг ёш ва тараққиёт даражасига мос мазмун ва ҳажмда бажарилиши лозим. 3. иншо – матннинг олий кўриниши. ўқувчиларнинг фикрлаш …
2
курсида қуйидаги иншо турларидан фойдаланишни мақсадга мувофиқ деб биламиз: а) илмий иншо (тил, тарих, биология, география ва ҳ.к. фанлардан ҳар бир фан учун хос бўлган бирор мавзу ёки масалани ечиш); б) илмий-бадиий иншо (бадиий асар, ёзувчи ижоди, адабий жараёнлар таҳлилига багишланган иншолар); в) бадиий-ижодий иншолар (санъат асарларини ўрганишда ўқувчининг шахсий кечинмалари тасвири); г) тасвирий иншо (нарса, буюм, воқеа, ҳодиса, манзара ва ҳ.к. тасвирига багишланган иншо); д) рамзий иншо (бу иншо тафаккурнинг олий кўриниши бўлиб, маълум нарса, воқеа-ҳодисанинг ўқувчи онгида, унинг тасаввурида нималар билан богланганлиги, унинг ички ҳиссиёти ва ақлий оламида нималар билан алоқадор эканлиги тасвири); е) эркин мавзудаги иншо. таълимий иншолар синфда ёки уйда ўқувчи томонидан ёзилиб, назарий ва амалий билимларни мустаҳкамлаш, ижодий фикр юритишга, уни тўгри изҳор қилишга қаратилгандир. синов ишлари ўқувчининг иншо ёзиш кўникма ва малакаларини синаш учун маълум мавзулар ўтиб бўлингач, чорак ёки йил охирида, имтиҳон ва олимпиадаларда олинади. адабий иншолар мактабнинг адабиётдан ўқув дастурига кирган материалларга …
3
ди. иншо ёзиш - мураккаб ақлий меҳнат жараёни. у ўқувчидан ўз фикрларини далиллар воситасига мантиқан изчил, образли, грамматик ва услубий жиҳатдан тўгри изҳор этишни талаб қилади. ўқувчини иншога тайёрлаш учун тил ва адабиёт фани ўқитувчиси томонидан узоқ йиллар мақсадга йўналтирилган тарзда машгулотлар тизимини ташкил этиш талаб қилинади. ўқувчиларнинг баён ва иншолар ёзиш иқтидорларини такомиллаштириб боради. огзаки ва ёзма нутқ ўстириш усулларининг барчаси комплекс қўлланилгандагина юқори синфда адабиётдан ёзиладиган иншонинг юксак савияда бўлишига эришиш мумкин. иншога тайёрланиш борасида иншо ёзишнинг муҳим беш босқичини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиздир. бу босқичлар куйидагилардан иборат: 1. иншо мавзусини танлаш. 2. мавзуга доир материални хотирага жамлаш. 3. жамланган материал асосида пухта режа тузиш. 4. режага мувофиқ изчил равишда иншо ёзиш. 5. ёзилаётган иншони ҳам мантиқий-услубий жиҳатдан, ҳам грамматик жиҳатдан назорат қилиб бориш. иншолар мазмунига кўра 3 хил бўлади. ривоя иншода воқеани изчил баён қилиш жараёнида ривоя элементи қўлланилади. ривоя иншода шахсан бошдан кечирилган, эшитилган ёки ўқилган, …
4
мкин. иншо учун тасвирий санъат асари танланганда расмда ифодаланган сюжетга, бўёқларнинг ёрқинлиги ва таъсирчанлигига, ўқувчининг ёши, билимлар кўламига мос келишига аҳамият берилади. iv-viii сниф ўқувчиларига танланган расм содда сюжетли, мазмуни осон тушуниладиган, ранглар табиий қўлланилган, чуқур рамзийликдан холи бўлиши керак. ix-xi синфлар учун рамзий маънолар, ранглар, мураккаб психологик сюжетга эга бўлган расмлар ҳам танланиши мумкин. хуллас, иншо ёзиш жараёнида ўқувчи ижодий иш бажаради, ўз фикр ва кечинмаларини, таассурот ва мулоҳазаларини изҳор қилади. бунда ижодкорга қатъий чегара қўйилмайди. мавзу моҳиятидан огиш, ҳажми чегарасидан чиқиб кетиш, тафсилотларга берилиш ёки, аксинча, ўта умумий тарзда фикр юритиш каби нуқсонларга йўл қўйилмайди. ўқувчилар сўз заҳирасини бойитишнинг асосий йўлларидан бири уларга турли хил лугатлардан, хусусан, маънодош сўзлардан фойдаланишни ўргатишдир. турмуш тарзимизнинг ўзгариши, жамиятнинг ривожланиши, фан-техника ва ишлаб чиқаришнинг узлуксиз ўсиши, янги кашфиётлар, миллатлар ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларнинг юксалиши, табиийки, тил лексикаси таркибининг янги сўзлар, синонимлар каби бирликлар билан бойишига имкон беради. маълумки, тилнинг лугат таркиби …
5
иқлардан фойдаланиш мумкин. шундай топшириқлардан бири иншодир (иншо турлари, ўтказилиш тартиби бўйича 9-маърузада тўлиқ маълумот берилган). ўқувчилар иншо ёзиш жараёнида бирор тимсол ҳақида фикр юритадиган бўлса, унинг маълум хусусиятини ёки ташқи кўринишини нарса-ҳодисалар, уларнинг белгиси, ҳолати, миқдори, ҳаракатдаги ўзгаришлар ўзаро ўхшашликлари асосида, ўз хаёл-тасаввурларининг уйгунлашуви асосида номи мавжуд бир нарсага бошқа бир нарса номи бўлиб турган сўздан ҳам фойдаланиши мумкин. ёки, сўзларнинг метофора, метонимия, синекдоха, вазифадошлик каби маъно кўчишларидан фойдаланадилар. нутқ ўстиришга қаратилган ижодий-амалий ишларнинг яна бир кўриниши матннинг мазмунини сақлаган ҳолда шаклини ўзгартириб ёзишдир. матндаги маълум бир сўзларни унинг маънодошлари билан алмаштириш, келишикли бирикмалар ўрнига кўмакчили бирикмаларни (ёки аксинча) қўллаш, содда гапларни қўшма гапларга ёки, аксинча, қўшма гапларни содда гапларга айлантириб ёзиш, сюжетли шеърий асарлар мазмунини ҳикояга айлантириб ёзиш, диалогларни ўзлаштирма гапга айлантириш, матн мазмунини қисқартириб ёки кенгайтириб ёзиш каби ишлар шулар жумласидандир. фойдаланилган адабиётлар: 1. долимов с., убайдуллаев з., аҳмедов к. адабиёт ўқитиш методикаси. –т., 1967. 2. долимов …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"матн. матн турлари. ўзбек тили дарсларида матн устида ишлаш методикаси" haqida

1404095524_50420.doc матн матн. матн турлари. ўзбек тили дарсларида матн устида ишлаш методикаси режа: 1. матн. матн турлари. 2. матн тузишга ўргатиш усуллари. 3. иншо – фикрлаш маҳсули. ижодий-амалий ишларнинг олий шакли матн яратишдир. чунки матнда ўқувчиларнинг тил ҳодисаларини билиши, ижодий фикрлаши, фикр маҳсулини ўзбек адабий тилининг бой имкониятларидан фойдаланган ҳолда огзаки ва ёзма шаклларда тўгри, равон ифодалаши намоён бўлади. шунинг учун матн тил ўрганиш машгулотлари самарадорлигини белгиловчи бош меъёр саналади. ўқувчилар яратиши лозим бўлган матнларни, асосан, қуйидаги уч гуруҳга ажратиш мумкин: 1. машгулотларда ҳосил қилинган назарий билим ва кўникмаларни амалда қўллаб матн яратиш. бундай матнлар 3-4 гапдан тузилган, монолог ёки диалог тарзида қисқагина тасвир ёки ҳикоя ш...

DOC format, 60,0 KB. "матн. матн турлари. ўзбек тили дарсларида матн устида ишлаш методикаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.