она тили дарсларида чиройли ёзувга ўргатиш

DOC 100,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1407839480_58584.doc она тили дарсларида чиройли ёзувга ўргатиш режа: кириш асосий қисм 1. чиройли ёзув малакасини шакллантиришнинг физиологик асослари 2. ёзув малакасини онгли ўзлаштириш . 3. оғзаки ва ёзма нутқ 4. бошланғич синф ўқувчиларининг ёзув малакаларини эгаллашларида қўлланиладиган иш усуллари хулоса фойдаланилган адабиётлар рўйҳати кириш жамиятнинг олдида турган долзарб вазифалардан бири буюк ватанимизнинг келажагини яратувчи ёш авлодни ҳар томонлама баркамол инсонлар қилиб тарбиялашдир. республикамизда қабул қилинган «таълим тўғрисида»ги қонун, ҳамда «кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да юксак маънавий ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш миллий тизимини яратишга алоҳида эътибор қаратилган. кадрлар тайёрлаш миллий дастурида қайд этилишича, таълим-тарбия боланинг соғлом, ҳар томонлама камол топиши, шаклланишини таъминлайди, унда ўқишга интилиш ҳиссини уйғотади, мунтазам таълим олишга тайёрлайди. ўқувчиларда чиройли ёзув малакаларини ҳосил қилиш учун, биринчи навбатда диққат, сезги, идрок этиш, хотира каби психофизиологик функциялар иштирок этганлигини кўрамиз. инсон ташқи оламдаги предмет ва ходисаларни идрок этади, шунингдек, ўз танасидаги органларнинг ҳаракатини ва уларнинг ҳолатини англайди. …
2
малакаларни сингдириб бориш талаб этилади: 1. ёзув қуролидан тўғри фойдаланиш; 2. парта устида дафтарни тўғри қўйиш; 3. ёзаётганда гавдани тўғри тутиш ва тирсакларни тўғри ҳаракат қилдириш. 4. ўз хатини берилган намуна билан таққослашга ўргатиш; 5. товушни босма ҳарфга, босма ҳарфларни ёзма шаклга айлантиришга ўргатиш; 6. ҳарфларнинг шаклини тўғри идрок этишга (қаердан бошлаш, қаерда тугатиш, ўнга, чапга бурилиш, боғлаш ва ҳ. к) ўргатиш; 7. ҳарфларнип бир-бирига боғлаб ёзишга ўргатиш (қаерда қўл ҳаракати узилади, қаерда узилмай боғлаб ёзилади); 8. ҳарфларни бир хил баландликда ва кенгликда текис ёзишга ўргатиш; 9. дафтар чизиғидаги қаторларни тўғри тўлдириш, сарлавҳа, ой ва кунларни тўғри ёзиш; 10. ҳарфларнинг қиялигини тўғри сақлаш. демак, бошланғич синф ўқувчиларини чиройли ёзувга ўргатишдан олдин қуйидаги малакаларни бериш лозим. 1. ёзув техникаси, яъни ёзувнинг турли усул ва приёмларидан фойдаланиш. 2. ҳарфларнинг шаклини тўғри ифодалаш, яъни график малакаларни эгаллаш. 3. ёзув вақтида ҳарфларнинг шакли билан бир қаторда унинг қандай товуш билдирилишини ҳам билиш, яъни имлога …
3
тлабки ёзув малакаларини ҳосил қилишда уларнинг иродасини мустаҳкамлашга эътибор бериш лозим. бунда ўқитувчининг болалар бемалол бажара оладиган топшириқлар танлаши катта роль ўйнайди. бу даврда болалардаги психологик хусусиятларни ҳам тарбиялаш ҳамда уларнинг физиологик ўсишларини ҳисобга олиш бошланғич синф ўқитувчисининг муҳим вазифасидир. чиройли ёзув қоидаларини яхши билиш ёзув малакасининг шакилланишига яқиндан ёрдам берадит. чиройли ёзув қоидаларини қисқа ва тушунрли қилиб баён этиш лозим. шундагина ўқувчилар уни тўлиқ ўзлаштиришлари ва амалда қўллашлари мумкин. масалан , биринчи синфда дастлаб тўғри ўтириш , ручкани тўғри ушлаш , дафтарни тўғри холатда қўйиш каби талаблар асосида сўзларда харфларнинг баландлигини ва қиялигини бир хилда сақлаш сўзларда харф унсурлари ва хпрфларнинг орлиғини бир узоқликда чамалаб ёзиш қоидалари келиб чиқади. фақат иккинчи синфдан бошлаб чиройли ёзиш малакасига ўргатишда ёзув техникасига оид бўлган кичик ва бош харфларни бир хил баландликда чамалаб ёзиш ; харф ва 4-5 харфдан ииборат сўзларни қўл харакатини узмасдан боғлаб ёзиш тез ва тоза ёзиш каби қоидалар талаб …
4
н шахс бўлиб етишишида жамият ишларида фаол қатнашишида, нутқнинг тўғри ривожланган бўлиши катта аҳамиятга эга. чунки нутқ бу кишилар аро алоқа қуриш, тарбия, маориф ва ижодиёт учун қудратли воситадир. шу боисҳар бир инсонни ўз фикрини тўлиқ ифода этишга ўргатиш лозим. нутқ болаларда аста-секинлик билан катталар нутқи асосида ривожланиб боради. нутқ инсон онги фаолиятининг ўзига хос мураккаб ташкил топган шакли тарзида намоён бўлади. нутқ оғзаки ва ёзма шаклларда қўлланилади. оғзаки нутқ ҳаётда кишилар билан муносабатда бўлиш уларга тақлид қилиш йўли билан ривожланиб, боладан махсус ўқиш ва ўрганишни талаб этмайди. ёзма нутқ оғзаки нутқ асосида ривожланади. синтактик жиҳатдан қараганда ёзма нутқ тўлиқ ва мукаммал нутқдир. бу нутқ фикримизни ихтиёрий ифодалаб беришнинг энг яхши воситасидир. ёзма нутқ мураккаб жараён бўлиб, харфлар ва белгилар ёрдами билан харфлар, сўзлар, гапларни кўз билан идрок қилишга, қўл билан ёзишга мўлжалланган нутқдир. мактаб дастурини тўлиқ эгаллашда боланинг ёзма нутқи тўлиқ шаклланган бўлиши керак. биринчи синф бошланғич таълимнинг энг …
5
ганда намоён бўлади. ёзма нутқни эгаллаш нутқ эшитув нутқ ҳаракат, кўриш, умумий ҳаракат анализаторлари, ҳамда фазовий қабул қилиш, кўриш хотираси каби психик функциялар билан боғлиқ. одатда ушбу функцияларнинг ўзаро боғланиши 7 ёшга келиб шаклланади. мактаб дастурини ўзлаштиришдаги қийинчиликлар сабабини билиш, аниқлаш, фарқлаш учун, боланинг мактабга тайёргарлиги нималардан иборат эканлиги ҳақида тушунчага эга бўлиши керак. тиббиёт ва психолог олимлар қуйидаги турларни кўрсатадилар: 1. боланинг жисмоний тайёргарлиги: боланинг вазни, бўйи, жисмонан бақувватлиги, мускуллари тонуси, кўриш, эшитиш, умумий ҳаракат, айниқса майда қўл моторикаси ҳаракатлари (қалам-ручкаларни тўғри ушлаш учун), бармоқлар ҳаракати билан кўришнинг боғлиқлиги, нерв системаси ҳолати қўзғалувчан ва торзмозланишнинг меъёрдалиги, диққатни жамлай олиши, ақлий иш фаолиятининг меъёрда ривожланганлиги. 2. интеллектуал тайёргарлиги: луғат бойлигининг кенглиги, билиш жараёнларининг ривожланиши даражаси: диққати, хотираси, кўриш-фазовий қабул қилиш, тасаввур нутқи. берилган вазифани мустақил бажара олиши. бажарадиган ишни режалаштира олиши, вазифани талаб даражасида бажариш ва ўз камчиликларини топа билиши. 3. ижтимоий-шахсий тайёргарлик. ўз хатти-ҳаракатини бошқара олиши, ўз олдига қўйган …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "она тили дарсларида чиройли ёзувга ўргатиш"

1407839480_58584.doc она тили дарсларида чиройли ёзувга ўргатиш режа: кириш асосий қисм 1. чиройли ёзув малакасини шакллантиришнинг физиологик асослари 2. ёзув малакасини онгли ўзлаштириш . 3. оғзаки ва ёзма нутқ 4. бошланғич синф ўқувчиларининг ёзув малакаларини эгаллашларида қўлланиладиган иш усуллари хулоса фойдаланилган адабиётлар рўйҳати кириш жамиятнинг олдида турган долзарб вазифалардан бири буюк ватанимизнинг келажагини яратувчи ёш авлодни ҳар томонлама баркамол инсонлар қилиб тарбиялашдир. республикамизда қабул қилинган «таълим тўғрисида»ги қонун, ҳамда «кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да юксак маънавий ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш миллий тизимини яратишга алоҳида эътибор қаратилган. кадрлар тайёрлаш миллий дастурида қайд этилишича, таълим-тарби...

Формат DOC, 100,5 КБ. Чтобы скачать "она тили дарсларида чиройли ёзувга ўргатиш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: она тили дарсларида чиройли ёзу… DOC Бесплатная загрузка Telegram